22.06.2012 йилдаги 182-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 22.06.2012 йилдаги 182-сон
Kuchga kirish sanasi
22.06.2012
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
Т/р

Амалга ошириладиган тадбирлар

Бажариш
муддатлари
Масъул бажарувчилар
1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш, фаолиятни ташкил этиш ва таълим жараёнини ўқув-методик таъминлаш
1.1

Мамлакатни демократик янгилаш ва модернизация қилишнинг устувор вазифаларини ҳисобга олган ҳолда «Давлат бошқаруви» ва «Жамият бошқаруви» магистратуралари мутахассисликларининг давлат таълим стандартларини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.

2012 йил июньОлий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Академия, «Ўзстандарт» агентлиги, Давлат тест маркази
1.2

Давлат таълим стандартлари асосида «Давлат бошқаруви» ва «Жамият бошқаруви» магистратуралари мутахассисликларининг ўқув режалари, ўқув жараёни жадваллари ишлаб чиқилишини ташкил этиш.

2012 йил июньОлий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Академия, Давлат тест маркази
1.3

Давлат ва жамият бошқарувини ташкил этишда илғор мамлакатимиз ва хориж тажрибасини ўрганиш, таҳлил қилиш ва умумлаштириш асосида «Давлат бошқаруви» ва «Жамият бошқаруви» магистратуралари мутахассисликлари фанларининг ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2012/2013 ўқув йили бошлангунгача Академия, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
1.4

Ўқитишнинг замонавий шакллари ва усулларини, илғор педагогик, ахборот-коммуникация ва инновация технологияларини қўллаш асосида ўқув-методик, илмий-тадқиқот жараёнини ташкил этиш бўйича норматив, методик ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

2012/2013 ўқув йили бошлангунгачаАкадемия, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
1.5

Давлат ва жамият бошқаруви соҳасида республиканинг юқори малакали мутахассисларини жалб этган ҳолда Академия кафедраларининг педагогик таркибини шакллантириш.

2012 йил 15 июньАкадемия
1.6

Тайёрлаш мутахассисликлари фанлари бўйича уларнинг мазмунига илғор педагогик, ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилишини назарда тутадиган дарсликлар, ўқув қўлланмалари, ўқув-методик мажмуалар, шу жумладан электрон дарсликлар, ўқув қўлланмалари, ўқув-методик мажмуалар ишлаб чиқилишини ташкил этиш.

2012-2013 йилларАкадемия, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
2. Бинолар мажмуини мукаммал реконструкция қилиш ва ўзга шаҳарлик тингловчиларнинг яшашини таъминлаш
2.1

Қуйидагиларни:
М1:500 масштабида участканинг топографик тасвирини;
участканинг муҳандислик-геология маълумотларини;
1-архитектура-режалаштириш топшириғи, 2-архитектура-режалаштириш топшириғини;
қурилиш конструкциялари, муҳандислик асбоб-ускуналари ва коммуникациялар техник инструментал текширилишига топшириқни;
техник (дастурий) топшириқни, шу жумладан штат жадвали ва ўқув режасини лойиҳалаштириш учун бирламчи маълумотларни бериш.

2012 йил июньТошкент шаҳар ҳокимлигининг «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси
2.2

Қурилиш конструкциялари, муҳандислик асбоб-ускуналари ва коммуникацияларни техник инструментал текшириш.

30 кун«Ўзоғирсаноатлойиҳа» ОАЖ
2.3

Келишилган ва белгиланган тартибда тасдиқланган ишчи ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва лойиҳалашга топшириқ бериш.

2012 йил июньТошкент шаҳар ҳокимлигининг «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси
2.4

Келишилган ва белгиланган тартибда тасдиқланган дастлабки техник-иқтисодий ҳисоб-китобларни ишлаб чиқиш ва топшириқ бериш.

2012 йил июньТошкент шаҳар ҳокимлигининг «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси
2.5

Академия бинолари мажмуини мукаммал реконструкция қилишга дастлабки техник-иқтисодий ҳисоб-китобларни ишлаб чиқиш.

2012 йил июнь«Тошгипрошаҳар» ОАЖ
2.6

Дастлабки техник-иқтисодий ҳисоб-китобларни ваколатли органларда («Давархитектқурилиш» қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги) белгиланган тартибда экспертизадан ўтказиш.

2012 йил 10 июльТошкент шаҳар ҳокимлигининг «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси
2.7

Дастлабки техник-иқтисодий ҳисоб-китобларни белгиланган тартибда тасдиқлаш учун ваколатли экспертиза органларининг хулосаларини илова қилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари комплексига киритиш.

2012 йил 10 июльТошкент шаҳар ҳокимлигининг «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси
2.8

Белгиланган тартибда тасдиқлаш учун дастлабки техник-иқтисодий ҳисоб-китобларни тайёрлаш.

2012 йил 13 июльВазирлар Маҳкамасининг Маданият, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари комплекси
2.9

Дастлабки техник-иқтисодий ҳисоб-китобларнинг Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари комплекси раҳбари томонидан тасдиқлаш.

2012 йил 15 июльВазирлар Маҳкамасининг Маданият, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари комплекси, Академия
2.10

Академия билан келишилган лойиҳа ечимлари ва локал сметаларни босқичма-босқич бериш жадвали асосида иш ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

I босқич – 2012 йил 15 июль;
II босқич – 2012 йил октябрь
«Тошгипрошаҳар» ОАЖ
2.11

Лойиҳа ечимлари ва локал сметаларни босқичма-босқич бериш жадвалига мувофиқ эксперт кузатиб бориш ҳажми ажратиб кўрсатилган ҳолда лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш.

I босқич – 2012 йил 20 июль;
II босқич – 2012 йил ноябрь
Тошкент шаҳар ҳокимлигининг «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси, «Тошгипрошаҳар» ОАЖ
2.12

Академия бинолари мажмуини мукаммал реконструкция қилишга манзилли рўйхатни тузиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.

2012 йил 25 июльТошкент шаҳар ҳокимлигининг «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси
2.13

Академия биноларини мукаммал реконструкция қилиш бўйича қурилиш-монтаж ишларини белгиланган тартибда амалга ошириш.

I босқич – 2013 йил апрель;
II босқич – 2013 йил декабрь
Тошкент шаҳар ҳокимлигининг «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси, бош пудрат ташкилоти
2.14

Академия бинолари мажмуи мукаммал реконструкция қилиниши устидан белгиланган тартибда муаллифлик назоратини амалга ошириш.

мукаммал реконструкция қилиш ишларини бажаришнинг бутун даври«Тошгипрошаҳар» ОАЖ
2.15

Бажарилган ишлар сифати устидан белгиланган тартибда давлат архитектура-қурилиш назоратини амалга ошириш.

мукаммал реконструкция қилиш ишларини бажаришнинг бутун даври«Давархитектқурилиш» қўмитаси
2.16

Академия бинолари мажмуини мукаммал реконструкция қилишнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун зарур маблағлар ажратиш.

2012 йил июньИқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги
2.17

Академиянинг ўзга шаҳарлик тингловчилари яшаши учун жойни аниқлаш бўйича таклифлар киритиш.

2012 йил июньТошкент шаҳар ҳокимлиги, Академия, Давлат мулки қўмитаси
2.18Газ тақсимлаш пункти қуриш билан биргаликда ўртача босимли газ қувурлари ётқизиш.2012-2013 йиллар«Ўзтрансгаз» АК, «Саноатгеоконтехназорат» ДИ, Иқтисодиёт вазирлиги, Академия
2.19Автоном газ-электр буғ қозони станцияси қуриш.2012-2013 йилларАкадемия, Иқтисодиёт вазирлиги
2.20Электр таъминотининг узлуксиз тизимини қуриш (Автоном дизель генератор ва UPS).2012-2013 йилларАкадемия
2.21

Мини-футбол, баскетбол, волейбол, шунингдек теннис учун Академиянинг янги кўп функцияли очиқ спорт мажмуини қуриш.

2012-2013 йилларАкадемия
2.22Академия ҳудудини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш.

Академия, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг «Ягона буюртмачи хизмати» ИК

3. Академиянинг ўқув аудиториялари, кафедралари, ахборот-ресурс марказини асбоб-ускуналар, ахборот-коммуникация, телекоммуникация воситалари ва технологиялари билан жиҳозлаш

3.1

Илғор ахборот-коммуникация ва педагогик технологиялардан, видеоконференциялардан фойдаланган ҳолда лекциялар ва амалий машғулотларни ўтказиш учун ўқув аудиторияларини замонавий техник воситалар ва мебеллар билан жиҳозлашга бўлган эҳтиёжни аниқлаш.

2012 йил июньАкадемия, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги. Молия вазирлиги
3.2

Академиянинг кафедралари, факультетлари, ректорати, ахборот-ресурс марказини замонавий ахборот-коммуникация ва телекоммуникация воситалари ва технологиялари билан жиҳозлашга бўлган эҳтиёжни аниқлаш.

2012 йил июньАкадемия, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, Молия вазирлиги
3.3

Академиянинг ўқув аудиториялари, кафедралари, ахборот ресурс марказини замонавий асбоб-ускуналар, ахборот-коммуникация, телекоммуникация воситалари ва технологиялари, мебель ва анжомлар билан жиҳозлаш, мамлакатимиз ва хорижнинг ўқув, илмий ва методик адабиётлари билан таъминлаш учун зарур маблағларни 2013 йилги Давлат бюджети параметрларига киритиш.

2013 йил январьМолия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Академия
3.4

Ахборот тармоқларига кенг полосали киришни таъминлаш ва малака ошириш курсларини масофадан туриб ўқитиш учун Академияни оптик толали линия бўйича Интернетнинг ахборот тармоқларига ва ZiyoNet га улаш.

2012 йил сентябрьАкадемия, Молия вазирлиги, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги
3.5

Тингловчиларнинг мустақил ишлаши учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Академиянинг бутун ҳудуди, шу жумладан тингловчилар яшайдиган жой бўйича Академиянинг ахборот тармоғидан хавфсиз фойдаланишнинг симсиз технологияларини жорий этиш.

2012-2013 йилларАкадемия, Молия вазирлиги, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги
3.6

Магистратурада ўқитиш ва қайта тайёрлаш йўналишлари бўйича зарур замонавий ўқув, ўқув-методик, илмий-техник адабиётлар ва мультимедиа маҳсулотлари сотиб олган, шунингдек даврий матбуотнинг халқаро электрон ресурсларидан фойдаланишни таъминлаган ҳолда Академия ахборот-ресурс марказининг зарур фондини шакллантириш.

2012-2013 йилларАкадемия, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги
3.7Босишнинг замонавий рақамли технологияларини жорий этган ҳолда Академия нашриёти асбоб-ускуналарини модернизация қилиш бўйича таклифлар киритиш.2012-2013 йиллар Академия, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Молия вазирлиги
3.8Ўқув-тарбия ишларининг замонавий усулларини кенг жорий этиш учун электро� ўқув материаллари ва махсус вазифали материалларни ишлаб чиқиш учун Академия ҳузурида мультимедиа студияси ташкил этиш.2012-2013 йилларАкадемия, Ўзбекистон МТРК, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Молия вазирлиги
3.9Тасдиқланган лимит доирасида Академияни белгиланган тартибда автотранспорт воситалари билан таъминлаш.2012 йилАкадемия, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, «Ўзавтосаноат» АК
 LexUZ шарҳи