Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикасининг «Рақобат тўғрисида» 2012 йил 6 январдаги ЎРҚ–319-сон Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2012 йил 23 май,
143-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 23 майдаги 143-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 мартдаги ПҚ-2847-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 201-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 мартдаги ПҚ-2847-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 201-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2022 й., 09/22/396/0656-сон)
4. Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 12 октябрдаги 398-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995 й., 10-сон, 39-модда) билан тасдиқланган Холдинглар тўғрисидаги низомда:
а) I бўлимда:
муқаддимадаги ва 5-банддаги «ва товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш» сўзлари чиқариб ташлансин;
1-банд иккинчи хатбошининг иккинчи жумласи чиқариб ташлансин;
б) II бўлимнинг 2, 3-бандлари, 4-банднинг учинчи хатбоши ва 7-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
в) IV бўлимда:
4-банднинг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
4-банднинг учинчи хатбоши 4-банднинг иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
5-банднинг иккинчи хатбошидаги «монополияга қарши орган иштирокида» сўзлари чиқариб ташлансин;
г) VI бўлим ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Бозор иқтисодиёти шароитларида аҳолига коммунал хизмат кўрсатишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1997 йил 25 апрелдаги 211-сон қарори 5-бандининг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тармоқнинг ўзига хослигини ҳисобга олган ҳолда давлат томонидан тартибга солиниши лозим бўлган коммунал хизматларга нархларни (тарифларни) шакллантириш ва қўллашнинг асосланганлиги устидан назоратни амалга оширсин. Тарифларни шакллантириш ва қўллаш тартиби бузилиши ҳоллари аниқланган тақдирда айбдорларга нисбатан рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган санкциялар қўлланилсин».
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Кичик тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш механизмини такомиллаштириш тўғрисида» 1998 йил 27 майдаги 232-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 5-сон, 20-модда) 2-илованинг «Кичик бизнесни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш бўйича вазифалари» устунининг ўн учинчи позицияси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Хўжалик юритувчи субъектларнинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини ноҳалол рақобатчилардан, давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг рақобат, табиий монополиялар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, реклама фаолияти, банкротлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузаётган ҳужжатларидан ва уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатларидан ўз ваколатлари доирасида ҳимоя қилади».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 мартдаги 185-сонли қарорига асосан 2018 йил 1 июндан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.03.2018 й., 09/18/185/0864-сон)
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 9 сентябрдаги 348-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 9-сон, 59-модда) билан тасдиқланган Транспорт-экспедиторлик корхоналари тўғрисидаги низом ва транспорт-экспедиторлик хизматлари кўрсатиш тартибининг 1-бандидаги «Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва» сўзлари чиқариб ташлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 26 январдаги 37-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.01.2021 й., 09/21/37/0067-сон)
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Лицензиялашни бекор қилиш ҳамда истеъмол товарларини олиб келиш ва Ўзбекистон Республикасининг ички бозорида сотишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 20 августдаги 295-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 8-сон, 47-модда) муқаддимасидаги «Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва» сўзлари чиқариб ташлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 декабрдаги 356-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 51-сон, 577-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-73-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 07/21/73/1227-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги 1012-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/1012/0457-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 мартдаги 170-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.03.2020 й., 09/20/170/0336-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
16. Вазирлар Маҳкамасининг «Монополияга қарши қонун ҳужжатларини, табиий монополиялар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2005 йил 12 октябрдаги 225-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 9-10-сон, 55-модда):
а) қарорнинг номидаги, муқаддима ва 1-банддаги «монополияга қарши қонун ҳужжатларини» сўзлари «рақобат» сўзи билан алмаштирилсин;
б) Монополияга қарши қонун ҳужжатларини, табиий монополиялар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомда:
Низомнинг номидаги «монополияга қарши қонун ҳужжатларини» сўзлари «рақобат» сўзи билан алмаштирилсин;
1-2-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«1. Мазкур Низом «Рақобат тўғрисида», «Табиий монополиялар тўғрисида», «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида», «Реклама тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ рақобат, табиий монополиялар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги (кейинги ўринларда матнда «қонун ҳужжатлари бузилганлиги» деб юритилади) тўғрисидаги ишларнинг Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари (кейинги ўринларда «монополияга қарши орган» деб юритилади) томонидан кўриб чиқилишининг ташкилий ва ҳуқуқий асосларини белгилайди.
2. Монополияга қарши орган ўз ваколатлари доирасида хўжалик юритувчи субъектлар, давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек жисмоний шахслар томонидан рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги тўғрисида иш қўзғайди ва уларни кўриб чиқади»;
3-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«Рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда жисмоний шахсларга нисбатан маъмурий жазоларни қўллаш тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига мувофиқ амалга оширилади»;
4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«4. Қонун ҳужжатлари бузилганлиги тўғрисидаги иш жисмоний шахсга, хўжалик юритувчи субъектга, давлат бошқаруви органига ва маҳаллий давлат ҳокимияти органига нисбатан улар жойлашган жой бўйича тегишли монополияга қарши орган томонидан қўзғатилади.
Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг марказий аппарати Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг қарори асосида:
ҳудудий органлар ваколатларига тегишли бўлган ишларни ўзи кўриб чиқиши учун қабул қилишга;
ўзининг текшириш ва ўрганиш материалларини белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун ҳудудий органга юборишга ҳақлидир»;
5-банднинг иккинчи хатбошидаги «таҳлил қилиниши» сўзлари «ўрганиш» сўзи билан алмаштирилсин;
8-банднинг учинчи хатбошидаги «шунингдек» сўзидан кейин «жисмоний шахс» сўзлари қўшилсин;
11-банднинг иккинчи хатбошига қуйидаги мазмундаги иккинчи жумла қўшилсин:
«Ишни кўриб чиқиш бўйича қатнашчиларга ажрим, шунингдек тилхат остида монополияга қарши органда ёки улар жойлашган жой бўйича топширилиши мумкин»;
12-банднинг тўртинчи хатбошидаги «ва мутахассислар» сўзлари «мутахассислар, таржимонлар ва бошқа манфаатдор шахслар» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошининг ўзбек тилидаги матни ўзгаришсиз қолади;
бешинчи хатбошидаги «ишнинг» сўзи «ишни кўриб чиқишнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши қўшилсин:
«ишда қатнашувчи бошқа шахсларнинг илтимосномалари ва далил-исботларига эътироз билдириш»;
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«15. Қонун ҳужжатлари бузилиши тўғрисидаги иш ариза тушган ёки назорат функциялари ва ўрганишлар амалга оширилиши натижаларига кўра иш қўзғатилган пайтдан бошлаб бир ой муддатда кўриб чиқилади. Истисно ҳолларда кўрсатилган муддат узайтирилиши, бироқ бир ойдан ортиқ бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин»;
иккинчи хатбошига «иш қўзғатилган» сўзларидан кейин «жисмоний шахслар» сўзлари қўшилсин;
17-банднинг иккинчи хатбошига «мутахассисларнинг» сўзидан кейин «ва бошқа манфаатдор шахсларнинг» сўзлари қўшилсин;
20-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«20. Ишни кўриб чиқиш комиссия томонидан қуйидаги ҳолларда тўлиқ ёки қисмлари бўйича тугатилиши мумкин:
қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатлари тасдиқланмаганда;
қонун ҳужжатлари бузилиши тўғрисида унга нисбатан иш қўзғатилган хўжалик юритувчи субъект тугатилганда ёки жисмоний шахс вафот этганда;
унга нисбатан иш қўзғатилган хўжалик юритувчи субъект ва жисмоний шахс қонун бузилишини ихтиёрий равишда бартараф этганда;
монополияга қарши орган томонидан кўриб чиқилаётган қонун ҳужжатлари бузилиши тўғрисидаги иш бўйича суд томонидан қарор қабул қилинганда»;
21-банддаги «буюртма хат билан, унинг топширилганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан» сўзлари «ушбу Низомнинг 11-бандида назарда тутилган тартибда» сўзлари билан алмаштирилсин;
21-банддаги «тўхтатиш» сўзи «тугатиш» сўзи билан алмаштирилсин;
22-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«22. Ишни моҳиятига кўра кўриб чиқиш натижалари бўйича комиссия:
қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолати аниқланганлиги ва ҳуқуқий таъсир кўрсатишнинг тегишли чоралари кўрилганлиги тўғрисида;
ишни кўриб чиқиш тўхтатилганлиги тўғрисида қарор қабул қилади»;
28-банднинг тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«кўрсатмада назарда тутилган барча жисмоний шахсларга ёки хўжалик юритувчи субъектларга ёхуд бошқарув органларига нисбатан қонун ҳужжатлари бузилиши бартараф этилмаганда.
Кўрсатмаларни бажаришдан бош тортиш ёки бажармаслик деганда субъект кўрсатмани бажаришдан бош тортиши ёки қисман бажармаслиги ёхуд кўрсатмани ўз вақтида бажармаслиги тушунилади»;
29-банднинг биринчи хатбошидаги «Хўжалик юритувчи субъектлар» сўзлари «Жисмоний шахслар, хўжалик юритувчи субъектлар» сўзлари билан алмаштирилсин;
32-банднинг саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Қарорда ишни кўриб чиқиш давомида аниқланган жиноятлар белгилари бўйича жиноий ишлар қўзғаш тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун материалларни тегишли органларга жўнатиш ҳақида тавсиялар берилиши мумкин»;
33-банднинг бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«шахс томонидан бажарилиши керак бўлган аниқ хатти-ҳаракатлар (тўхтатиш, бартараф этиш, бундан кейин қонун ҳужжатлари бузилишига йўл қўймаслик, асоссиз олинган даромадни истеъмолчиларга қайтариш, дастлабки ҳолатни тиклаш ва бошқалар) ҳамда бажариш муддатлари»;
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:
«Агар рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишига йўл қўйган юридик ёки жисмоний шахс жарима солиш тўғрисидаги қарорни дарҳол бажариш унинг молиявий аҳволини ёмонлаштириши мумкинлигини исбот қилса, монополияга қарши орган ушбу шахсга ундириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб олти ой мобайнида жаримани кечиктириб ёки ҳар ойлик тўловлар билан бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини беришга ҳақлидир»;
иккинчи ва учинчи хатбошилар тегишли равишда учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
37-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«37. Қонун ҳужжатлари бузилганлиги тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш қатнашчилари монополияга қарши органнинг қарори (кўрсатмаси)га қўшилмаган тақдирда қарор (кўрсатма) қабул қилинган кундан бошлаб бир ой муддатда қарор (кўрсатма)ни тўлиқ ёки қисман ҳақиқий эмас деб эътироф этиш тўғрисидаги ариза билан судга ёки ёхуд қарор (кўрсатма)ни бекор қилиш ёки ўзгартириш ҳақидаги ариза билан Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига мурожаат қилишга ҳақлидир»;
38-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«38. Ариза бериш монополияга қарши орган қарори (кўрсатмаси)нинг амал қилишини аризани кўриб чиқиш даврида тўхтатиб туради».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 мартдаги 170-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.03.2020 й., 09/20/170/0336-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 майдаги 325-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2025 й., 09/25/325/0460-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 37-сон, 485-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 722-сонли қарорига асосан 2024 йил 4 апрелдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.01.2024 й., 09/24/722/0061-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 мартдаги 170-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.03.2020 й., 09/20/170/0336-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 21-сон, 232-модда, 51-сон, 577-модда; 2013 й., 37-сон, 485-модда; 2017 й., 13-сон, 201-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/1012/0457-сон, 09.03.2018 й., 09/18/185/0864-сон; 19.03.2020 й., 09/20/170/0336-сон; 27.01.2021 й., 09/21/37/0067-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 07/21/73/1227-сон; 22.07.2022 й., 09/22/396/0656-сон; 03.01.2024 й., 09/24/722/0061-сон; 22.05.2025 й., 09/25/325/0460-сон; 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)