Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК БАЪЗИ ҚАРОРЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА (ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «ТОШКЕНТ ШАҲРИ ВА ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА ДОИМИЙ ПРОПИСКА ҚИЛИНИШИ ЛОЗИМ БЎЛГАН ШАХСЛАР ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОЛАРИ ТОИФАЛАРИНИНГ РЎЙХАТИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ҲАҚИДА» 2012 ЙИЛ 16 ФЕВРАЛДАГИ 41-СОН ҚАРОРИ)
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш, чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий ва вақтинча прописка қилиш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2012 йил 20 апрель,
116-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 20 апрелдаги 116-сон қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 мартдаги 124-сонли қарорига асосан 2024 йил 1 июлдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2024 й., 09/24/124/0203-сон)
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қабул қилиниши муносабати билан норматив ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 1994 йил 4 апрелдаги 180-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 4-сон, 20-модда) 1-иловада:
а) 4-банддаги «Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва бошқа давлатларнинг фуқаролари, шу жумладан МДҲ қатнашчилари бўлган давлатларнинг фуқаролари ва» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва» сўзлари билан алмаштирилсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 июндаги 384-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.06.2020 й., 09/20/384/0770-сон)
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари, кетишлари, бу ерда бўлишлари ва транзит ўтишлари тартиби тўғрисида» 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарорида:
а) 1-илованинг 1-бандидаги «шу жумладан МДҲ қатнашчилари бўлган давлатлар фуқаролари» сўзлари чиқариб ташлансин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги 845-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.10.2018 й., 09/18/845/2090-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги 845-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.10.2018 й., 09/18/845/2090-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 декабрдаги 970-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.12.2019 й., 09/19/970/4113-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 1 июлдаги 410-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2021 й., 09/21/410/0626-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 майдаги 325-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2025 й., 09/25/325/0460-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 20 апрелдаги 116-сон қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган қарорлари
рўйхати
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳрида уй-жой сотиб олишни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2004 йил 16 декабрдаги 586-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2010 йил 12 июлдаги 145-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 7-сон, 36-модда).
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 17-сон, 191-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.10.2018 й., 09/18/845/2090-сон; 06.12.2019 й., 09/19/970/4113-сон; 16.06.2020 й., 09/20/384/0770-сон, 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2021 й., 09/21/410/0626-сон; 12.03.2024 й., 09/24/124/0203-сон; 22.05.2025 й., 09/25/325/0460-сон)