Ҳужжат кучини йўқотган 07.10.2013 05.04.2012 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2350
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг қарори, 05.04.2012 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2350
Kuchga kirish sanasi
15.04.2012
Ҳужжат кучини йўқотган 07.10.2013
Ҳужжат 15.04.2012 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШ ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хўжалик юритувчи субъект устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) олиш устидан назорат қилиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 5 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2350]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2013 йил 20 сентябрдаги 01/19-26/18-сонли «Хўжалик юритувчи субъект устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) олиш устидан назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2350-1, 30.09.2013 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Рақобат тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 1-сон, 5-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 июндаги 105-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 23-сон, 182-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Хўжалик юритувчи субъект устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) олиш устидан назорат қилиш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг 2008 йил 29 декабрдаги 17-сон «Хўжалик юритувчи субъектнинг 35 фоиздан ортиқ акциялари, улушларини олиш устидан назорат қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1896, 2009 йил 5 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 6-сон, 62-модда);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2010 йил 25 июндаги 7-сон «Хўжалик юритувчи субъектнинг 35 фоиздан ортиқ акциялари, улушларини олиш устидан назорат қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1896-1, 2010 йил 8 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 йил, 26-27-сон, 227-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Раис в. б. У. ТУРДИЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2012 йил 2 март,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2012 йил 2 мартдаги 5-сонли қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хўжалик юритувчи субъект устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) олиш устидан назорат қилиш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Рақобат тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 1-сон, 5-модда) мувофиқ, хўжалик юритувчи субъект устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) (кейинги ўринларда акциялар (улушлар) деб юритилади) олиш устидан назорат қилиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестор — акцияларни (улушларни) ўз номидан ва ўз ҳисобидан олувчи юридик ва жисмоний шахслар ёки якка тартибдаги тадбиркор, шунингдек акцияларни (улушларни) олаётган шахслар гуруҳи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
акцияларни (улушларни) олиш — инвесторга акцияларнинг (улушларнинг) тегишли фоизига эгалик қилиш, фойдаланиш, тасарруф этиш ҳуқуқини берадиган олди-сотди, айирбошлаш, ҳадя ва бошқа битимларни тузиш, шунингдек акциялар (улушлар) билан бошқа хўжалик юритувчи субъект устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) тўлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик юритувчи субъект — устав фонди (устав капитали) акциядорларнинг (иштирокчиларнинг) акцияларига (улушларига) бўлинган, товарларни (ишларни, хизматларни) ишлаб чиқариш, олиш ва реализация қилиш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахс.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур Низом қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
акцияларни (улушларни) олишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
акциялар (улушлар) билан бошқа хўжалик юритувчи субъект устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) тўлашга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўшимча акцияларни чиқариш йўли билан акциядорлик жамияти ёки улушларни ошириш йўли билан масъулияти чекланган ёки қўшимча масъулиятли жамият устав фондининг (устав капиталининг) бирламчи миқдори ўзгартирилганда инвестор акциялари (улушлари) пакетининг кўпайишига.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур Низом қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилмайди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик юритувчи субъектни ташкил этишда унинг муассисларига, бундан молия-саноат гуруҳларини, холдинг компанияларини ташкил этиш ҳоллари мустасно;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик юритувчи субъект ўз акцияларини (улушларини) олганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик юритувчи субъектлар томонидан амалга ошириладиган битимлар, агар бу битимларни тузиш пайтида тегишли битимда иштирок этаётган шахслар активларининг жами баланс қиймати ёки охирги календарь йилда товарларни реализация қилишдан олган жами тушуми энг кам иш ҳақининг юз минг баравари миқдоридан ортиқ бўлмаган ҳолларда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
акциядорлик жамияти ўз устав фондининг (устав капиталининг) миқдорини сақлаб қолган ҳолда бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклга ўзгартирилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
акциялар (улушлар) ишончли бошқарувга берилганда, шунингдек акциялар (улушлар) кейинчалик қайта сотиш мақсадида инвестиция воситачилари томонидан олинганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
устав фондидаги (устав капиталидаги) акциялар (улушлар) хўжалик юритувчи субъект томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорига мувофиқ олинганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит ва бошқа молия ташкилотлари иштирокчилар бўлган устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) олишга доир битимларда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Акцияларни (улушларни) олишга доир битимларни тузиш жараёнида рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиниши устидан назорат, агар бу битимларни тузиш пайтида тегишли битимда иштирок этаётган шахслар активларининг жами баланс қиймати ёки охирги календарь йилда товарларни реализация қилишдан олган жами тушуми энг кам иш ҳақининг юз минг баравари миқдоридан ортиқ бўлса ёхуд битим иштирокчиларидан бири устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъект бўлса, Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ёки унинг тегишли ҳудудий органларининг (бундан кейинги ўринларда монополияга қарши орган деб юритилади) олдиндан розилигини олиш йўли билан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II боб. Шахслар гуруҳи деб эътироф этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ягона (умумий) иқтисодий манфаатга эга бўлган ҳамда «Рақобат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасида назарда тутилган шартларга жавоб берадиган шахслар йиғиндиси шахслар гуруҳи деб эътироф этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Монополияга қарши орган юридик ва жисмоний шахсларни шахслар гуруҳи деб эътироф этиш учун зарур бўлган қуйидаги ахборотларни сўраб олишга ҳақлидир:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвесторларнинг таъсис ҳужжатларида инвесторнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) ҳаммуассисларининг улушлари ҳақида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвесторнинг хўжалик юритувчи субъект таъсис ҳужжатларидаги, шунингдек инвестор муассисларининг ушбу хўжалик юритувчи субъектдаги улушлари ҳақида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвесторнинг, шунингдек унинг муассисларининг бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) молиявий активларга (акция ва улушларга) эгалик қилиш қисмига доир инвестициявий фаолияти ҳақида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик юритувчи субъект ва (ёки) инвесторнинг товарларни ишлаб чиқариш, олиш ва реализация қилишга, хизматлар кўрсатишга доир асосий фаолият турлари ҳамда уларнинг муайян товар бозоридаги улуши ҳақида.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур бандда назарда тутилган ахборотлар инвестор томонидан тақдим этилади. Агар инвесторда ушбу ахборотлар мавжуд бўлмаса, монополияга қарши орган томонидан бундай ахборотга эга бўлган бошқа шахслардан сўраб олиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III боб. Акцияларни (улушларни) олиш бўйича олдиндан розилик
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Акциядорлик жамиятининг акцияларини олиш бўйича битимларни амалга ошириш учун монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини олиш инвестор тасарруф этиш ҳуқуқини оладиган қуйидаги ҳолларда зарур бўлади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўттиз беш ва ундан ортиқ фоизини тасарруф этиш ҳуқуқини олади, бунда ушбу олишга қадар у мазкур акциядорлик жамияти устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни тасарруф этмаган ёки ўттиз беш фоиздан камини тасарруф этган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эллик фоизидан ортиғини тасарруф этиш ҳуқуқини олади, бунда ушбу олишга қадар у мазкур акциядорлик жамияти устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларнинг камида ўттиз беш фоизини ва кўпи билан эллик фоизини тасарруф этган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
етмиш беш фоизидан ортиғини тасарруф этиш ҳуқуқини олади, бунда ушбу олишга қадар у мазкур акциядорлик жамияти устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларнинг камида эллик фоизини ва кўпи билан етмиш беш фоизини тасарруф этган бўлса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Масъулияти чекланган ёки қўшимча масъулиятли жамиятнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларни олиш бўйича битимларни амалга ошириш учун монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини олиш инвестор тасарруф этиш ҳуқуқини оладиган қуйидаги ҳолларда зарур бўлади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эллик фоизидан ортиғини тасарруф этиш ҳуқуқини олади, бунда ушбу олишга қадар у мазкур жамиятнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларнинг кўпи билан эллик фоизини тасарруф этган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
улушларнинг учдан икки қисмидан ортиғини тасарруф этиш ҳуқуқини олади, бунда ушбу олишга қадар у мазкур жамиятнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларнинг камида эллик фоизини ва кўпи билан учдан икки қисмини тасарруф этган бўлса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўттиз беш фоиздан эллик фоизгача, эллик фоиздан етмиш беш фоизгача ва етмиш беш ва ундан ортиқ фоиз ҳажмдаги акцияларни, шунингдек эллик фоиздан учдан икки қисмигача ва учдан икки қисми ҳамда ундан ортиқ ҳажмдаги улушларни олишда монополияга қарши органнинг розилигини олиш талаб этилмайди, мазкур Низомнинг 7 ва 8-бандларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Инвестор томонидан акцияларни (улушларни) олиш учун олдиндан розилик шундай битим тузилгунига қадар олинган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Инвестор томонидан акцияларни (улушларни) олишга розилик бериш масаласи:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товарлари республика товар бозорларида айланадиган хўжалик юритувчи субъектларнинг акцияларини (улушларини) олишда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика товар бозорларида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектларнинг давлат реестрига киритилган хўжалик юритувчи субъект акцияларини (улушларини) олишда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
табиий монополия субъектларининг акцияларини (улушларини) олишда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
акцияларни (улушларни) олишда, агар хўжалик юритувчи субъект ҳамда инвестор ёки шахслар гуруҳи ҳисобланган инвесторлар турли ҳудудларда жойлашган тақдирда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чет эллик инвесторлар томонидан акцияларни (улушларни) олишда кўриб чиқилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳудудий органлари томонидан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товарлари маҳаллий товар бозорларида айланадиган хўжалик юритувчи субъектларнинг акцияларини (улушларини) олишда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳаллий товар бозорларида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектларнинг давлат реестрига киритилган хўжалик юритувчи субъектлар акцияларини (улушларини) олишда кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Қимматли қоғозлар савдосининг ташкилотчилари қимматли қоғозлар савдосини ташкиллаштириш қоидаларига кўра қуйидагиларга мажбурдирлар, бундан қимматли қоғозлар эгалари ёки қимматли қоғозларга мулкий ҳуқуқ эгалари мустасно:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвесторни мазкур Низомда назарда тутилган тартибга риоя қилиши зарурлиги тўғрисида хабардор қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўттиз беш ва ундан ортиқ фоиз акцияларни оладиган бир марталик битимларни рўйхатга олишда инвесторда монополияга қарши органнинг олдиндан олинадиган розилиги мавжудлигини текшириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестор томонидан монополияга қарши органнинг олдиндан олинадиган розилиги тақдим қилинмаганда, ушбу банднинг учинчи хатбошисида назарда тутилган битимни рўйхатга олишни рад этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Акциялар бўйича битимларни рўйхатга олувчи депозитарийлар қуйидагиларга мажбурдирлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рўйхатга олишни амалга оширувчи депозитарий томонидан инвесторнинг акцияларни олиш ҳуқуқини ҳисобга олиш ва тасдиқлашни амалга оширишда, инвесторнинг ўттиз беш ва ундан ортиқ фоиз акцияларга эгалик қилишига олиб келадиган бир ёки бир нечта битимларни (битимни) рўйхатга олишда, инвесторда монополияга қарши органнинг олдиндан олинадиган розилиги мавжудлигини текшириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестор томонидан монополияга қарши органнинг олдиндан олинадиган розилиги тақдим қилинмаган тақдирда, мазкур банднинг иккинчи хатбошисида назарда тутилган битимни рўйхатга олишни рад этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси инвестор томонидан мазкур Низомда назарда тутилган миқдорда акцияларни олиш тартиби устидан назоратни амалга ошириш учун ҳар йили 15 мартдан кеч бўлмаган муддатда Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига ўттиз беш ва ундан ортиқ фоизга эга бўлган шахслар рўйхатини электрон шаклда тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Депозитарийлар рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилиш аломатлари ёки фактлари кўриб чиқилаётганда монополияга қарши органнинг ёзма сўровига асосан мижозларнинг депо ҳисобварақлари бўйича маълумотларни тақдим этадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Монополияга қарши орган акцияларни (улушларни) олишда рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиниши устидан назоратни амалга ошириш учун юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органларда таъсис ҳужжатларига киритилган инвесторнинг хўжалик юритувчи субъект устав фондидаги (устав капиталидаги) иштирок этиш улушининг кўпайиши билан боғлиқ ўзгартириш ва қўшимчаларни рўйхатга олишни хатловдан ўтказади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV боб. Олдиндан розилик бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Инвестор акцияларни (улушларни) олаётганда монополияга қарши органга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
битим тузишга олдиндан розилик бериш тўғрисидаги аризани;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик шахс учун — барча ўзгартишлар ҳисобга олинган таъсис ҳужжатларининг кўчирма нусхаларини ёки жисмоний шахс учун — аризачининг паспортига оид маълумотларни (ҳужжатнинг серияси ва рақами, берилган санаси ва жойи, ҳужжатни берган орган);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ариза берган кундан олдинги икки йил мобайнида ёхуд агар фаолият икки йилдан камроқ муддатни ташкил этса, инвестор томонидан фаолият амалга оширилган муддат мобайнида олиб борилган фаолият турлари, ишлаб чиқарган ва реализация қилган товар турларининг номлари ҳамда уларнинг ҳажмлари тўғрисидаги маълумотларни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўтган икки календарь йилга доир молиявий (1 ва 2-шакл) ва статистика ҳисоботини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шахслар гуруҳининг таркиби тўғрисидаги, бу шахсларнинг ушбу гуруҳга кириш асослари кўрсатилган маълумотларни ва акцияларни (улушларни) олиш бўйича кўриб чиқилаётган битимга тааллуқли бошқа ахборотни тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Агар объектив сабабларга кўра хорижий инвестор молиявий ва статистика ҳисоботини тақдим қила олмаса, битим ушбу ҳужжатлар бўлмаган тақдирда ҳам келишилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Битимни тузишга олдиндан розилик олиш учун аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши зарур:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик юритувчи субъектнинг номи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестор сотиб олаётган акцияларнинг (улушларнинг) миқдори;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тузилаётган битимнинг мақсади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестор ва хўжалик юритувчи субъектнинг сайлаб қўйиладиган ва ижро этувчи органлари таркибига кирадиган шахслар рўйхати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестор ва уни акциядорларининг (иштирокчиларининг) бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) иштироки тўғрисида.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу бандда назарда тутилган маълумотлардан бирортаси бўлмаган тақдирда, инвестор бу ҳақда монополияга қарши органни ёзма равишда хабардор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Амалга оширилаётган битимнинг рақобатни чеклашга таъсир кўрсатувчи фактларини ўрганиш учун монополияга қарши орган кўриб чиқилаётган битимга доир қўшимча маълумотларни бевосита уларга эгалик қилувчи шахслардан сўраб олиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Монополияга қарши орган, агар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
битимлар тузишга олдиндан розилик бериш тўғрисидаги аризанинг қаноатлантирилиши товар бозорида тегишли хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг устун мавқеи юзага келишига ёки кучайишига ва (ёки) рақобатнинг чекланишига олиб келиши мумкин бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқишда уларда баён этилган ахборотнинг ишончсизлиги ёки ёлғонлиги аниқланса, инвесторга акцияларнинг (улушларнинг) олинишига олдиндан розилик беришни рад этишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Товар бозорларида хўжалик юритувчи субъект ва инвесторнинг устун мавқеи монополияга қарши орган томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хўжалик юритувчи субъект ва инвесторнинг маълум бир товар бозоридаги улушлари йиғиндиси уларнинг якка улушларининг суммаси сифатида, шунингдек хўжалик юритувчи субъект ва инвестор акцияларига (улушларига) эгалик қилаётган бошқа юридик шахслар улушлари сифатида қаралади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Инвестор томонидан акцияларнинг (улушларнинг) олинишига розилик бериш масаласи монополияга қарши орган раҳбарининг буйруғи билан унинг ходимларидан тузиладиган махсус комиссия томонидан кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Махсус комиссия кўриб чиқиш натижалари бўйича ариза олинган пайтдан бошлаб ўн календарь кундан кечиктирмай, акцияларни (улушларни) олишга олдиндан розилик бериш ёки розилик беришни рад этиш тўғрисида қарор чиқаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Акцияларнинг (улушларнинг) айни бир туркумини олишга олдиндан розилик олиш учун шахслар ёки шахслар гуруҳлари бир вақтнинг ўзида мурожаат этган тақдирда монополияга қарши органнинг қарори аризачиларга айни бир кунда етказилади. Зарур ҳолларда, агар монополияга қарши органда битим рақобатнинг чекланишига олиб келади ёки олиб келиши мумкин, шу жумладан товар бозорида устун мавқенинг вужудга келиши ёхуд кучайиши орқали рақобатнинг чекланишига олиб келади ёки олиб келиши мумкин деб тахмин қилиш учун асослар пайдо бўлса, аризани кўриб чиқиш муддати бир ойдан кўп бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарор махсус комиссия раиси ва унинг аъзолари томонидан икки нусхада имзоланади ҳамда гербли муҳр билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус комиссия томонидан кўриб чиқиш натижалари бўйича қабул қилинган қарор инвесторга қарор қабул қилинган куни юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёзма сўров бўлган ҳолларда, манфаатдор томонларга қарорнинг нусхаси берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Акцияларни (улушларни) олиш бўйича битим ушбу битимни тузишга розилик бериш тўғрисидаги қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб бир йил мобайнида тузилиши шарт. Ушбу муддатда битим тузилмаган тақдирда қарор ўз кучини йўқотади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Зарурат бўлганда, махсус комиссия мажлисига акцияларнинг (улушларнинг) олинишига розилик сўраб монополияга қарши органга мурожаат қилган шахслар (уларнинг вакиллари ишончнома асосида), шунингдек ушбу битимни тузишдан манфаатдор бўлган бошқа шахслар ҳам таклиф қилиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Монополияга қарши орган битимларни тузишга олдиндан розилик беришга ва буни рақобатни таъминлашга қаратилган талабларни бажаришга боғлиқ қилиб қўйишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур битимларнинг тузилиши товар бозорида тегишли хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг устун мавқеи юзага келишига ёки кучайишига ва (ёки) рақобатнинг чекланишига олиб келиши мумкин бўлган тақдирда, бу битимларни тузиш тўғрисида қарор қабул қилган юридик ва (ёки) жисмоний шахслар монополияга қарши органнинг талабига кўра рақобатнинг зарур шарт-шароитларини тиклаш чора-тадбирларини кўриши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Монополияга қарши орган товар бозорида ҳатто хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг устун мавқеи юзага келиши ёки кучайиши ва (ёки) рақобатнинг чекланиши, нохуш оқибатлар юз бериши мумкин бўлган тақдирда ҳам, агар акцияларни (улушларни) олиш бўйича битимлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилган юридик ва (ёки) жисмоний шахслар битимлари истеъмолчиларга сезиларли даражада наф келтиришини исботлаб берса, битимлар тузиш учун олдиндан розилик бериш ҳақидаги аризани қаноатлантиришга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Монополияга қарши органнинг акцияларнинг олинишига олдиндан розилик беришни рад этиш тўғрисидаги қарори акцияларни олиш бўйича битимни рўйхатга олишни рад этиш учун асос бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Инвестор мазкур Низомнинг 7 ва 8-бандларида назарда тутилган миқдорларда акцияларни (улушларни) олиш учун бир томонлама битимларни (мерос) тузишда, ушбу битимга асосан тегишли ҳуқуққа эга бўлган кундан бошлаб ўн беш календарь кун мобайнида монополияга қарши органни хабардор қилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур хабарномада:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик юритувчи субъектнинг номи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эгалик қилинаётган акцияларнинг (улушларнинг) миқдори;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқа акцияларга (улушларга) эгалик қилиши тўғрисидаги маълумот кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V боб. Акцияларни (улушларни) олиш тартибини бузиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Инвестор томонидан акцияларга (улушларга) монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини олмасдан эгалик қилиш ҳоллари аниқланганда, қонун ҳужжатларига мувофиқ инвесторга нисбатан рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузилганлик ҳақидаги иш қўзғатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузилганлик ҳақидаги иш монополияга қарши органнинг махсус комиссияси томонидан кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус комиссия томонидан акцияларни (улушларни) олиш тартиби бузилганлик ҳақидаги масала кўриб чиқилаётганда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказининг вакили эксперт сифатида таклиф этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус комиссия ишни мазмунан кўриб чиқиш натижалари бўйича қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
акцияларга (улушларга) эгалик қилишни рад этиш тўғрисида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
акцияларга (улушларга) эгалик қилишга розилик бериш тўғрисида.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Акцияларга (улушларга) эгалик қилишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинганда, инвесторга дастлабки ҳолатни тиклаш ва рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузишни тўхтатиш тўғрисида кўрсатма берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Махсус комиссия қабул қилинган қарордан қатъи назар, акцияларни (улушларни) монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини олмасдан олганлиги учун инвесторга рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жарима солади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Монополияга қарши органнинг қўзғатилган ишни кўриш натижалари бўйича қабул қилган қарори инвесторга, шунингдек манфаатдор томонларга қарор қабул қилинган кундан сўнг уч календарь кундан кечиктирмай юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Монополияга қарши органнинг қарори асосида берилган кўрсатма унда белгиланган муддатларда ижро этилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Монополияга қарши органнинг олдиндан берилган розилигисиз содир этилган, хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг устун мавқеи юзага келишига ёки кучайишига ва (ёки) рақобатнинг чекланишига олиб келадиган битимлар монополияга қарши органнинг даъвоси асосида суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Инвестор монополияга қарши органнинг қароридан (кўрсатмасидан) норози бўлган тақдирда, қарорни бутунлай ёки қисман ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги ариза билан судга ёхуд қарорни (кўрсатмани) бекор қилиш ёки ўзгартириш тўғрисидаги ариза билан юқори турувчи монополияга қарши органга мурожаат қилишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI боб. Якуний қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази билан келишилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директори в. в. б. А. ОБИДОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2012 йил 1 март
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 14-сон, 161-модда)