Ҳужжат кучини йўқотган 15.04.2012 05.02.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1896
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг қарори, 05.02.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1896
Kuchga kirish sanasi
15.02.2009
Ҳужжат кучини йўқотган 15.04.2012
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШ, РАҚОБАТ ВА ТАДБИРКОРЛИКНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТНИНГ 35 ФОИЗДАН ОРТИҚ АКЦИЯЛАРИ, УЛУШЛАРИНИ ОЛИШ УСТИДАН НАЗОРАТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 5 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1896]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2012 йил 2 мартдаги 5-сонли «Хўжалик юритувчи субъект устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) олиш устидан назорат қилиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2350, 05.04.2012 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., № 2, 54-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 июндаги 105-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 23-сон, 182-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2010 йил 25 июндаги 7-сонли қарори (рўйхат рақами 1896-1,08.07.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 26-27-сон, 227-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Илова қилинаётган «Хўжалик юритувчи субъектнинг 35 фоиздан ортиқ акциялари, улушларини олиш устидан назорат қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома» тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси раиси в.б. Б. УЛАШОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2008 йил 29 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг 2008 йил 29 декабрдаги 17-сон қарори билан ТАСДИҚЛАНГАН
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хўжалик юритувчи субъектнинг 35 фоиздан ортиқ акциялари, улушларини олиш устидан назорат қилиш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЙЎРИҚНОМА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Йўриқнома «Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисидаги» Ўзбекистон Республикасининг Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 2-сон, 54-модда) мувофиқ инвестор томонидан хўжалик юритувчи субъектнинг устав капиталидаги овоз ҳуқуқига эга бўлган 35 фоиздан ортиқ акцияларини, улушларини олишда монополияга қарши қонун ҳужжатларига риоя қилиниши устидан назорат қилиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Йўриқнома мақсадида қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестор — хўжалик юритувчи субъект акцияларини, улушларини ўз номидан ва ўз ҳисобидан олувчи юридик ва жисмоний шахс, шунингдек хўжалик юритувчи субъект акцияларини, улушларини олаётган шахслар гуруҳи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35 фоиздан ортиқ акцияларни, улушларни олиш — инвесторга хўжалик юритувчи субъект акцияларининг, улушларининг жами 35 фоиздан ортиғига эгалик қилиш, улардан фойдаланиш ва тасарруф этиш имкониятини берадиган олди-сотди, айирбошлаш, ҳадя, ишончли бошқариш ва бошқа битимларни тузиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик юритувчи субъект — устав фонди муассисларнинг (иштирокчиларнинг) акцияларига, улушларига бўлинган тижоратчи ташкилот.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Йўриқноманинг амал қилиши қуйидагиларга татбиқ этилмайди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) имтиёзли акцияларни олишга, агар хўжалик юритувчи субъектнинг уставига кўра улар овоз бериш ҳуқуқига эга бўлмаса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) хўжалик юритувчи субъектни ташкил этиш пайтида унинг муассисларига, молия-саноат гуруҳлари, холдинг компанияларини тузиш ҳоллари бундан мустасно;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) ўзларининг акцияларини, улушларини олаётган хўжалик юритувчи субъектларга, агар қонун ҳужжатларида бошқа қоида назарда тутилмаган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) тегишли битимда қатнашувчи шахслар активларининг жами баланс қиймати энг кам иш ҳақининг тўрт минг баробари миқдоридан ортиқ бўлмаган ҳолларда инвестор томонидан хўжалик юритувчи субъект акцияларининг, улушларининг 35 фоизидан ортиғини сотиб олишга, агар битимнинг иштирокчиларидан бири товар бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектлар реестрига киритилган хўжалик юритувчи субъект бўлган ёки ушбу хўжалик юритувчи субъект фаолиятини назорат қилувчи бир гуруҳ шахслар сотиб олувчи бўлган ҳоллар бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Хўжалик юритувчи субъект акцияларининг, улушларининг 35 фоизидан ортиғини олиш устидан назорат қилиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Инвестор томонидан хўжалик юритувчи субъект акцияларининг, улушларининг 35 фоиздан ортиғини олиш Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органларининг (кейинги ўринларда — монополияга қарши давлат органи) олдиндан розилигини олиш йўли билан амалга оширилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2010 йил 25 июндаги 7-сонли қарори (рўйхат рақами 1896-1,08.07.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 26-27-сон, 227-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Инвестор томонидан бирор-бир хўжалик юритувчи субъект акциялари, улушлари олинаётганда, илгари инвестор томонидан ушбу хўжалик юритувчи субъектдан олинган акцияларнинг, улушларнинг жами ҳисобга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Монополияга қарши давлат органининг розилиги билан бирор-бир хўжалик юритувчи субъект акцияларининг, улушларининг 35 фоизидан ортиғига эгалик қилаётган инвестор томонидан қўшимча равишда акцияларни, улушларни олиш, олишнинг алоҳида факти сифатида кўрилади ва олдиндан розиликни олиш асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Таъсисчи томонидан қўшимча равишда хўжалик юритувчи субъект акцияларининг, улушларининг 35 фоиздан ортиғининг олиниши монополияга қарши давлат органининг олдиндан розилиги асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хўжалик юритувчи субъектнинг устав фонди кўпайтирилаётганда акциядор, иштирокчи ўзининг улуши миқдорини монополияга қарши давлат органи томонидан розилик берилган миқдоргача тиклаш учун акцияларни, улушларни қўшимча розиликсиз олиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хўжалик юритувчи субъект томонидан ўзининг устав фондини шакллантириш учун бошқа хўжалик юритувчи субъектнинг 35 фоиздан ортиқ акцияларини, улушларини олиш монополияга қарши давлат органининг олдиндан розилиги билан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Акциядорлик жамиятини бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклда қайта ташкил этишда акциялар пакетини (улушини) қайта тақсимлаш монополияга қарши давлат органининг розилигисиз амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Акциядорлик жамиятининг шакли ўзгартирилса (очиқ акциядорлик жамиятидан ёпиққа ёки аксинча), акциядорлар ўртасида акциялар пакетини қайта тақсимлаш монополияга қарши давлат органининг олдиндан розилигини олиш асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хўжалик юритувчи субъектнинг устав фонди ўзгарган тақдирда, бунинг натижасида акциядор, иштирокчи мазкур Йўриқнома мақсадларида монополияга қарши давлат органининг розилиги талаб қилинадиган акцияларга, улушларга эга бўлишга киришса, акциядор, иштирокчи ушбу ўзгартиришлар вужудга келган пайтдан эътиборан ўн кунлик муддат ичида акцияга, улушга эгалик қилишга розилик олиш учун монополияга қарши давлат органига мурожаат этишга мажбур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қимматли қоғозлар билан боғлиқ битимларни рўйхатга олувчи қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари, қимматли қоғозлар савдосининг ташкилотчилари хўжалик юритувчи субъект акцияларини олиш билан боғлиқ битимни рўйхатга олишда, шунингдек таъсис ҳужжатларидаги ўзгартиришларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органлар таъсис ҳужжатларидаги ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказишда хўжалик юритувчи субъект акцияларининг, улушларининг 35 фоиздан ортиғини олиш билан боғлиқ битимларни амалга ошириш учун монополияга қарши давлат органининг олдиндан розилигини олиш зарурлиги тўғрисида инвесторни ёзма равишда хабардор қилишга мажбурдирлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Қимматли қоғозлар билан боғлиқ битимларни рўйхатга олувчи қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари, қимматли қоғозлар савдосининг ташкилотчилари, шунингдек таъсис ҳужжатларидаги ўзгартиришларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органлар уч кунлик муддат ичида монополияга қарши давлат органини «Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига зид битимнинг мавжудлиги тўғрисида хабардор қилишга мажбурдирлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қимматли қоғозлар билан боғлиқ битимларни рўйхатга олувчи қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари, қимматли қоғозлар савдосининг ташкилотчилари, шунингдек таъсис ҳужжатларидаги ўзгартиришларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органлар инвестор томонидан монополияга қарши давлат органининг хўжалик юритувчи субъектнинг 35 фоиздан ортиқ акцияларини, улушларини олишга розилиги тўғрисидаги қарори тақдим қилинмаганда, агар мазкур Йўриқномага мувофиқ бундай розилик талаб қилинса, қимматли қоғозлар билан боғлиқ битимни ва таъсис ҳужжатларидаги ўзгартиришларни рўйхатга олишни рад этадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази инвестор томонидан монополияга қарши давлат органининг розилигисиз хўжалик юритувчи субъектнинг 35 фоиздан ортиқ акциялари олинганлиги фактини аниқлаган пайтдан эътиборан беш кунлик муддат ичида бу ҳақда монополияга қарши давлат органини хабардор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Хўжалик юритувчи субъектнинг ваколатли шахслари хўжалик юритувчи субъект акцияларининг, улушларининг 35 фоиздан ортиғини олган инвестордан кўрсатилган акцияларнинг, улушларнинг олинишига монополияга қарши давлат органининг розилиги тўғрисидаги қарорни тақдим этишини талаб қилишга ҳақлидирлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хўжалик юритувчи субъектнинг 35 фоиздан ортиқ акцияларига, улушларига эгалик қиладиган инвестор томонидан монополияга қарши давлат органининг кўрсатилган акцияларни, улушларни олинишига розилиги тўғрисидаги қарори тақдим этилмаганда, хўжалик юритувчи субъектнинг мансабдор шахслари уч кунлик муддат ичида монополияга қарши давлат органини «Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига зид битимнинг мавжудлиги тўғрисида хабардор қилишга мажбурдирлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Депозитарийлар олувчининг депо ҳисоби бўйича белгиланган тартибда тегишли кирим ёзувини киритган пайтдан бошлаб уч кун ичида монополияга қарши давлат органини инвестор томонидан хўжалик юритувчи субъект акцияларининг 35 фоиздан ортиғи олинганлиги факти тўғрисида хабардор қилишга мажбурдирлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Депозитарийлар монополияга қарши давлат органининг расмий сўровига кўра:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) хўжалик юритувчи субъект акцияларининг инвестор томонидан илгари сотиб олинган миқдори тўғрисидаги ахборотни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) берилиши қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа ахборотларни тақдим этадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Монополияга қарши давлат органининг розилигини олиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Инвестор томонидан хўжалик юритувчи субъект акцияларининг, улушларининг 35 фоиздан ортиғини олиш учун бундай битим тузилганига қадар монополияга қарши давлат органининг олдиндан олинган розилиги бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Инвестор томонидан хўжалик юритувчи субъект акцияларининг, улушларининг 35 фоиздан ортиғини олишга розилик бериш масаласи:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан кўрилади:
(13-банд «а» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2010 йил 25 июндаги 7-сонли қарори (рўйхат рақами 1896-1,08.07.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 26-27-сон, 227-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товарлари республика товар бозорларида айланадиган хўжалик юритувчи субъектларнинг акциялари, улушларини олишда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товар бозорларида устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар Давлат реестрига у томонидан киритилган хўжалик юритувчи субъектларнинг акцияларини, улушларини олишда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
табиий монополия субъектларининг акцияларини, улушларини олишда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банкларнинг акцияларини олишда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агар хўжалик юритувчи субъект ва инвестор ёки шахслар гуруҳи ҳисобланган инвесторлар турли вилоятларда жойлашган тақдирда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чет эллик инвесторлар томонидан акцияларни, улушларни олишда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳудудий органлари томонидан кўрилади:
(13-банд «б» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2010 йил 25 июндаги 7-сонли қарори (рўйхат рақами 1896-1,08.07.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 26-27-сон, 227-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товарлари маҳаллий товар бозорларида айланадиган хўжалик юритувчи субъектларнинг акциялари, улушларини олишда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товар бозорларида устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар Давлат реестрига улар томонидан киритилган хўжалик юритувчи субъектларнинг акцияларини, улушларини олишда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Хўжалик юритувчи субъект ва инвесторнинг товар бозорларидаги улушини, шунингдек уларнинг табиий монополия субъектларига мансублигини аниқлаш монополияга қарши қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Инвестор хўжалик юритувчи субъект акцияларининг, улушларининг 35 фоиздан ортиғини олаётганда монополияга қарши давлат органига қарор қабул қилиш учун зарур бўлган қуйидаги ҳужжатлар ва маълумотлар илова қилинган илтимосномани тақдим этади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) инвестор ва хўжалик юритувчи субъектнинг таъсис ҳужжатларининг нусхалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) инвестор ва хўжалик юритувчи субъектнинг бухгалтерия балансларининг нусхалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) инвестор ва хўжалик юритувчи субъектнинг ижроия ва сайлаб қўйиладиган органлари таркибига кирадиган шахслар рўйхатлари. Ижроия органларига кирадиган шахслар қаторида бош бухгалтерлар ёки уларнинг вазифасини бажарувчи шахслар ҳам кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Зарур ҳолларда монополияга қарши давлат органи бевосита кўрилаётган битимга тааллуқли бўлган бошқа ахборотни унга эгалик қилаётган шахслардан сўраб олиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ҳужжатларга эътироз мавжуд бўлганида ёки ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган ҳолларда монополияга қарши давлат органи уларни олинган кундан бошлаб беш иш кунидан кечиктирмай ёзма шаклда аниқ камчилик ва ноаниқликларни кўрсатган ҳолда қайтаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Монополияга қарши давлат органи қуйидаги ҳолларда инвестор томонидан хўжалик юритувчи субъект акцияларининг, улушларининг 35 фоиздан ортиғи олинишига розилик беришни рад этади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) агар хўжалик юритувчи субъект товар бозорида устун мавқени эгаллаган бўлса ва илтимосномани қаноатлантириш хўжалик юритувчи субъектнинг, шахслар гуруҳининг устун мавқеини кучайишига ёки рақобатни чекланишига олиб келиши мумкин бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) хўжалик юритувчи субъект устун мавқени эгаллаган муайян товар бозорида инвестор ҳам устун мавқега эга бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) агар акцияларни, улушларни олиниши хўжалик юритувчи субъект ва инвесторни биргаликда муайян товар бозорида устун мавқега эга бўлишига олиб келса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) агар инвестор томонидан тақдим этилган қарор қабул қилиш учун аҳамиятга эга бўлган ахборот нотўғри ёки ёлғон бўлса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Агар битим қатнашчилари ўз ҳаракатларининг бозорда савдо шароитларини яхшилашга, товарнинг рақобатбардошлигини оширишга кўмаклашувчи, харидорларга сезиларли тарзда наф келтирувчи ижобий самараси кўриб чиқилаётган товар бозори учун келиб чиқадиган салбий оқибатлардан устун бўлишини исботласалар, ҳатто рақобатни чеклаш эҳтимоли бўлган тақдирда ҳам монополияга қарши давлат органи илтимосномани қондиришга ҳақлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Инвестор томонидан хўжалик юритувчи субъектнинг 35 фоиздан ортиқ акцияларини, улушларини олинишига розилик бериш масаласи монополияга қарши давлат органи раҳбарининг буйруғи билан унинг ходимларидан тузиладиган махсус комиссия томонидан кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Махсус комиссия кўриб чиқиш натижалари бўйича, илтимоснома олинган пайтдан бошлаб ўн иш кунидан кечиктирмай, хўжалик юритувчи субъект акцияларининг, улушларининг 35 фоизидан ортиғини олинишига розилик бериш ёки розилик беришни рад этиш тўғрисида қарор чиқаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарор махсус комиссия раиси ва унинг аъзолари томонидан икки нусхада имзоланади ҳамда гербли муҳр билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус комиссия томонидан кўриб чиқиш натижалари бўйича қабул қилинган қарор инвесторга ушбу қарор қабул қилинганидан сўнг уч кундан кечиктирмай жўнатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёзма сўров бўлган ҳолларда манфаатдор томонларга қарорнинг нусхаси берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Махсус комиссия инвестор томонидан акцияларни, улушларни олинишига розилик бериш масаласини кўриб чиқишни бозорни таҳлил қилиш ва қўшимча ахборот олиш зарурияти муносабати билан кечиктириши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Зарурият бўлганда махсус комиссия мажлисига хўжалик юритувчи субъект акцияларининг, улушларининг 35 фоизидан ортиғини олинишига розилик сўраб монополияга қарши давлат органига мурожаат қилган шахслар (уларнинг вакиллари ишончнома билан), шунингдек бошқа манфаатдор шахслар таклиф қилиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Монополияга қарши давлат органининг акцияларнинг, улушларнинг 35 фоиздан ортиғини олинишига розилик беришни рад этиш тўғрисидаги қарори қимматли қоғозлар билан боғлиқ битимни ва таъсис ҳужжатларидаги ўзгартиришларни рўйхатга олишни рад этишга, у (улар) рўйхатга олинган тақдирда эса битимни, таъсис ҳужжатларидаги ўзгартиришларни давлат рўйхатига олишни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳақиқий эмас деб топиш учун асос бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Хўжалик юритувчи субъект акцияларининг, улушларининг 35 фоиздан ортиғини олиш тартибини бузиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Инвестор томонидан бир хўжалик юритувчи субъект акцияларининг, улушларининг 35 фоиздан ортиғига монополияга қарши давлат органининг олдиндан розилигини олмасдан эгалик қилиш факти аниқланганда, қонун ҳужжатларига мувофиқ инвесторга нисбатан монополияга қарши қонун ҳужжатлари бузилиши тўғрисидаги иш қўзғатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Монополияга қарши қонун ҳужжатлари бузилиши тўғрисидаги иш монополияга қарши давлат органининг махсус комиссияси томонидан кўрилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус комиссия томонидан хўжалик юритувчи субъект акцияларининг 35 фоизидан ортиғини олишнинг тартиби инвестор томонидан бузилганлиги тўғрисидаги масала кўриб чиқилаётганда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказининг вакили эксперт сифатида таклиф этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус комиссия ишни мазмунан кўриб чиқиш натижалари бўйича қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) акцияларни, улушларни инвесторда сақлашни рад этиш тўғрисида, бунда монополияга қарши қонун ҳужжатлари бузилишларини тугатиш ва дастлабки ҳолатни тиклаш тўғрисидаги кўрсатма берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) акцияларни, улушларни сақлашга розилик бериш тўғрисида.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Монополияга қарши давлат органи хўжалик юритувчи субъект акцияларининг, улушларининг 35 фоиздан ортиғини монополияга қарши давлат органининг олдиндан розилигини олмасдан олгани учун инвесторга «Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 18-моддасида белгиланган миқдорларда жарима солишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жарима солиш суд томонидан, инвестор содир этилган ҳуқуқбузарликдаги айбига иқрор бўлган ва жаримани ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда эса, монополияга қарши давлат органи томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Монополияга қарши давлат органи томонидан қўзғатилган ишни кўриш натижалари бўйича чиқарилган қарор инвесторга, шунингдек манфаатдор томонларга (Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказига, унинг ҳудудий бошқармаларига, қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиларига, қимматли қоғозлар савдосининг ташкилотчиларига, таъсис ҳужжатларидаги ўзгартиришларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органларга, инвестор томонидан акцияларнинг, улушларнинг 35 фоизидан ортиғига эгалик қилиш факти тўғрисида маълум қилган шахсларга), у қабул қилинганидан сўнг беш кундан кечиктирмай жўнатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Монополияга қарши давлат органининг қарори асосида берилган кўрсатма унда белгиланган муддатларда ижро этилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Инвестор монополияга қарши давлат органининг қарори (кўрсатмаси)га рози бўлмаган тақдирда қарор (кўрсатма) қабул қилинган кундан бошлаб бир ой муддатда судга ёки Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига қарор (кўрсатма)ни тўлиқ ёки қисман ҳақиқий эмас деб эътироф этиш тўғрисида ёхуд қарор (кўрсатма)ни бекор қилиш ёки ўзгартириш ҳақида ариза билан мурожаат қилишга ҳақлидир.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2010 йил 25 июндаги 7-сонли қарори (рўйхат рақами 1896-1,08.07.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 26-27-сон, 227-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази билан келишилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази Бош директори К. ТОЛИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2008 йил 29 декабрь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 6-сон, 62-модда; 2010 й., 26-27-сон, 227-модда)