21.03.2012 йилдаги ПҚ-1730-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 21.03.2012 йилдаги ПҚ-1730-сон
Kuchga kirish sanasi
21.03.2012
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари (кейинги ўринларда — давлат органлари) фаолияти самарадорлигини ошириш, давлат ва жамият қурилиши соҳасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланишни таъминлаш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш ва ривожлантиришнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари, шунингдек юридик ва жисмоний шахслар ахборот тизимларининг босқичма-босқич интеграциялашуви асосида Миллий ахборот тизимини шакллантиришни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органларининг ўз функцияларини бажаришда тезкорлик ва сифатни оширишга имкон берувчи фаолиятини автоматлаштириш ахборот тизимларини яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари томонидан тадбиркорлик субъектлари ва аҳолига кўрсатиладиган интерактив давлат хизматлари рўйхатини кенгайтириш ва сифатини яхшилаш, тегишли ахборот ресурсларидан кенг кўламда, шу жумладан, қишлоқ жойларда фойдаланишни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот ресурслари, технологиялари ва тизимларини, шу жумладан ахборот хавфсизлигини таъминлаш тизимларини ривожлантириш ҳолатини ҳисобга олган ҳолда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида бошқариш тизимини такомиллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миллий ахборот тизимининг ахборот хавфсизлигини, унинг ахборот тизимлари ва ресурслари ҳимоя қилинишини таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2012 — 2014 йилларда Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш ва ривожлантириш дастури (кейинги ўринларда Дастур деб юритилади) 1-иловага* мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
*1-илова рус тилидаги матнда берилган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 30 октябрдаги ПҚ-2058-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 44-сон, 578-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Компьютерлаштиришни ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш (А. Арипов):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органларида Интернет тармоғидан фойдаланишни ривожлантириш ва унинг самарадорлигини баҳолаш бўйича доимий ишлайдиган эксперт гуруҳини ташкил этсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 30 октябрдаги ПҚ-2058-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 44-сон, 578-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Х. Мирзоҳидов) зиммасига қуйидаги вазифалар юклансин:
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 31 декабрдаги ПФ-4910-сонли Фармони таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 2-сон, 25-модда, 13-сон, 202-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органларида фойдаланиладиган ахборот тизимларининг интеграциялашувини таъминлаш мақсадида Миллий ахборот тизимини шакллантиришнинг ягона техник сиёсатини белгилаш ва амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат интерактив хизматларини тақдим этиш бўйича ягона технологик ечимнинг амалга оширилишида техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари ахборот тизимларининг янада интеграциялашуви бўйича ишларни мувофиқлаштириш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Давлат ахборот тизимларини ташкил этиш ва кўллаб-қувватлаш ягона интегратори Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасини ахборот билан тезкор таъминлаш учун интеграциялаштирилган ахборот тизимларини яратиш, ривожлантириш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек давлат органлари ахборот тизимлари билан уларнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш юзасидан жавобгар ҳисобланади.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5650-сонли Фармони таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур ишларни амалга ошириш учун Давлат ахборот тизимларини ташкил этиш ва кўллаб-қувватлаш ягона интегратори фаолиятини молиялаш ва моддий-техник таъминлаш Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан, тасдиқланган смета доирасида, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 ноябрдаги ПҚ-3415-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.12.2017 й., 07/17/3415/0345-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Компьютерлаштиришни ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш (А. Арипов) манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
миллий ахборот-қидирув тизимининг фаолият юритишини тубдан ва сифат жиҳатидан яхшилаш, ундан фойдаланувчилар сонини ошириш бўйича таклифлар киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Интернет тармоғининг ўзбек сегменти ахборот билан тўлдирилишини ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш маркази «Ўзинфоком»га амалий ёрдам кўрсатиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширсин ва олиб борилган ишларнинг натижалари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти девонига ахборот берсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2012 йилнинг 1 августидан бошлаб давлат органлари учун Миллий ахборот тизими доирасида янгидан ишлаб чиқиладиган ёки харид қилинадиган ихтисослаштирилган дастурий маҳсулотлар олдиндан мажбурий экспертизадан ўтказилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг рухсати билан ўрнатилиши мумкин;
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 31 декабрдаги ПФ-4910-сонли Фармони таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 2-сон, 25-модда, 13-сон, 202-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг тегишли рухсатномасисиз ихтисослаштирилган дастурий маҳсулотлардан фойдаланилганлик учун шахсан жавобгар бўладилар.
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 31 декабрдаги ПФ-4910-сонли Фармони таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 2-сон, 25-модда, 13-сон, 202-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот тизимларини лойиҳалаштиришда зиммаларига юклатилган функция ва вазифалар доирасида тадбиркорлик субъектлари ҳамда аҳолига интерактив давлат хизматлари кўрсатиш учун мажбурий тартибда шарт-шароитлар яратилишини назарда тутсинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фойдаланиш чекланган ахборотга ишлов беришга мўлжалланган ахборот тизимларини лойиҳалаштириш ва яратишда ахборот хавфсизлиги масалаларининг тегишли органлар билан мажбурий келишиб олинишини таъминласинлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 30 октябрдаги ПҚ-2058-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 44-сон, 578-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 30 октябрдаги ПҚ-2058-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 44-сон, 578-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгашининг Котиби Б.Х. Ташматов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2012 йил 21 март,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-1730-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 13-сон, 139-модда; 2013 й., 44-сон, 578-модда, 45-сон, 584-модда; 2017 й., 2-сон, 25-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.12.2017 й., 07/17/3415/0345-сон)