Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ФАРМОНЛАРИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Қабул қилинган қарорларга мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт Жамғармаси фаолиятининг норматив-ҳуқуқий базасини тартибга солиш мақсадида:
2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2012 йил 9 март,
ПФ-4430-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 9 мартдаги ПФ-4430-сон Фармонига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармасини ташкил этиш тўғрисида» 2006 йил 11 майдаги ПФ-3751-сон Фармонига киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар
1. 2-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги орқали Жамғарманинг муассиси ҳисобланади».
2. 3-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«давлатнинг Жамғармага йўналтириладиган молиявий маблағларини жамлаш».
3. 4-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 11-сон, 113-модда)