Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг қарори, 21.02.2012 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2329
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.09.00 (Кучини йукотган) Бошқа умумдавлат солиқлар / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.05.00 Телефон алоқаси]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 21 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2329]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 декабрдаги ПҚ-1675-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2012 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 йил, 52-сон, 561-модда) мувофиқ, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги қарор қиладилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Бош директори Х. МУХИТДИНОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2012 йил 1 февраль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-ю-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2012 йил 1 февраль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2012 йил 1 февраль 2-ю-сон, 7-сон қарорига ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
низом
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 декабрдаги ПҚ-1675-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2012 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 йил, 52-сон, 561-модда) мувофиқ мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 декабрдаги ПҚ-1675-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2012 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ 2012 йил 1 январдан мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўловни (бундан буён матнда тўлов деб юритилади) мазкур Низомда белгиланган тартибда тўлайдилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
абонент рақами — абонентга мобиль алоқа хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги шартноманинг амал қилиш даврида уяли алоқа компанияси томонидан ажратиладиган рақам;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мобиль алоқа абоненти — уяли алоқа компанияси билан мобиль алоқа хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги шартномани тузган жисмоний ёки юридик шахс;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мобиль алоқа хизматлари — мобиль алоқа тармоқлари орқали сигналларни ва ахборотнинг бошқа турларини қабул қилиш, узатиш, уларга ишлов бериш бўйича мобил алоқа оператори фаолиятининг маҳсулоти.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
энергоресурсларни назорат қилиш ва ҳисобга олиш тизимида фойдаланиладиган рақамлар — Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан белгиланадиган энергоресурсларни назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий қилиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш доирасидаги электр энергия, табиий газ ва бошқа коммунал хизматларни ҳисобга олиш асбобларини улашни таъминлаш учун уяли алоқа компаниялари томонидан ажратилган рақамлар.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2017 йил 22 сентябрдаги 154-мҳ, 134-сон қарорига (рўйхат рақами 2329-5, 06.11.2017 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.11.2017 й., 10/17/2329-5/0223-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Тўловчи ва тўлов объекти
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Энергоресурсларни назорат қилиш ва ҳисобга олиш тизимида фойдаланиладиган рақамлар тўлов объекти ҳисобланмайди.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2017 йил 19 июлдаги 155-мҳ, 105-сон қарорига (рўйхат рақами 2329-5, 06.11.2017 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.11.2017 й., 10/17/2329-5/0223-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Тўлов миқдори ва уни ҳисоблаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Тўлов миқдори Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Тўлов ҳар бир абонент рақами учун амалга оширилади. Абонент рақамларининг сони тўлов амалга ошириладиган ойдаги ўртача абонентлар сонига (кунлик абонентлар сонининг йиғиндиси/ой кунлари) асосан аниқланади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2019 йил 15 октябрдаги 204, 104-сонли қарори (рўйхат рақами 2329-6, 10.01.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2020 й., 10/20/2329-6/0044-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўлов суммаси юридик шахсларнинг фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган фойдани аниқлашда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52 (I)-сон 145-моддасига мувофиқ чегириб ташланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Тўловнинг ҳисоб-китоби (бундан кейин матнда Ҳисоб-китоб деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига ҳар ойда (ўсиб бормайдиган якун бўйича) мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шакл бўйича ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасидан кечиктирмай тўловчи (компаниянинг бош ташкилоти) томонидан тақдим этилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2015 йил 13 майдаги 117-мҳ, 41-сонли қарори (рўйхат рақами 2329-3, 14.05.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 19-сон, 246-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Тўлов суммаси Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузуридаги Илмий-инновацион ривожлантириш жамғармаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тез тиббий ёрдамни ривожлантириш жамғармаси ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари билан белгиланган нормативлар бўйича тақсимланади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2019 йил 15 октябрдаги 204, 104-сонли қарори (рўйхат рақами 2329-6, 10.01.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2020 й., 10/20/2329-6/0044-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
111. Ҳисобот ойи учун тўлов суммаси Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ғазна ҳисобварағига келиб тушади ҳамда белгиланган тартибда тақсимланади.
(111-банд Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2019 йил 15 октябрдаги 204, 104-сонли қарори (рўйхат рақами 2329-6, 10.01.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2020 й., 10/20/2329-6/0044-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасига тўловдан келиб тушган маблағлардан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини ҳамда ахборотлаштириш ва телекоммуникация тармоқларини ривожлантириш дастурларини молиялаштириш учун қатъий фойдаланилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2019 йил 15 октябрдаги 204, 104-сонли қарори (рўйхат рақами 2329-6, 10.01.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2020 й., 10/20/2329-6/0044-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
121. Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузуридаги Илмий-инновацион ривожлантириш жамғармасига тўловдан келиб тушган маблағлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 июндаги 350-сон «Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети қошидаги Илмий-инновацион ривожлантириш жамғармаси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорида белгиланган йўналишлар бўйича қатъий фойдаланади.
(121-банд Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2019 йил 15 октябрдаги 204, 104-сонли қарори (рўйхат рақами 2329-6, 10.01.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2020 й., 10/20/2329-6/0044-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
122. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тез тиббий ёрдамни ривожлантириш жамғармасига тўловдан келиб тушадиган маблағлардан қонун ҳужжатларига мувофиқ фойдаланилади.
(122-банд Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2019 йил 15 октябрдаги 204, 104-сонли қарорига (рўйхат рақами 2329-6, 10.01.2020 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2020 й., 10/20/2329-6/0044-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўловнинг ҳисобланган ва тўланган суммалари тўғрисидаги йиғма ахборотни ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-санасидан кечиктирмай мазкур Низомнинг 2-иловасида келтирилган шакл бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Давлат солиқ қўмитасига тақдим этади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2019 йил 15 октябрдаги 204, 104-сонли қарори (рўйхат рақами 2329-6, 10.01.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2020 й., 10/20/2329-6/0044-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Тўловни ўз вақтида амалга оширмаганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан пеня ҳисобланади ҳамда тўлиқ миқдорда Давлат бюджетига ундирилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2015 йил 13 майдаги 117-мҳ, 41-сонли қарори (рўйхат рақами 2329-3, 14.05.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 19-сон, 246-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Давлат солиқ хизмати органлари солиқ текширувларини ўтказиш давомида абонент рақамларининг миқдорини камайтириш ҳолатлари аниқланганда уларнинг ҳақиқий миқдоридан келиб чиққан ҳолда қўшимча тўлов ва пеня ҳисоблашга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI. Якуний қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан келишилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. Парпиев
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2012 йил 25 январь
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мобиль алоқа хизматларини кўрсатадиган юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўловни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20___ йил ____________ ойи учун абонент рақамидан фойдаланганлик учун ТЎЛОВ ҲИСОБ-КИТОБИ
Рўйхатдан ўтказилган жой (манзил) бўйича абонент рақамларининг сони (бирл.)*
Белгиланган тўлов миқдори (сўм)
Тўлов суммаси (минг сўм)
Жами
шу жумладан:
Қорақалпоғистон Республикаси
Андижон вилояти
Бухоро вилояти
Жиззах вилояти
Қашқадарё вилояти
Навоий вилояти
Наманган вилояти
Самарқанд вилояти
Сурхондарё вилояти
Сирдарё вилояти
Тошкент вилояти
Фарғона вилояти
Хоразм вилояти
Тошкент шаҳар
* Абонент рақамларининг сони тўлов амалга ошириладиган ойдаги ўртача абонентлар сонига (кунлик абонентлар сонининг йиғиндиси/ой кунлари) асосан аниқланади.
Раҳбар
____________________________
(имзо)
Бош бухгалтер
____________________________
(имзо)
М.Ў.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2019 йил 15 октябрдаги 204, 104-сонли қарори (рўйхат рақами 2329-6, 10.01.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2020 й., 10/20/2329-6/0044-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мобиль алоқа хизматларини кўрсатадиган юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўловни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish