Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА (ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «ИЖТИМОИЙ ВА ФУҚАРО ОБЪЕКТЛАРИНИ ЛОЙИҲАЛАШ ВА ҚУРИШДА ТЕГИШЛИ ТАРТИБ ЎРНАТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА» 2011 ЙИЛ 27 ДЕКАБРДАГИ ПҚ-1666-СОН ҚАРОРИ)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ижтимоий ва фуқаро объектларини лойиҳалаш ва қуришда тегишли тартиб ўрнатиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 27 декабрдаги ПҚ-1666-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2012 йил 17 февраль,
42-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 17 февралдаги 42-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 июндаги 411-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.06.2020 й., 09/20/411/1000-сон)
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 5 августдаги 305-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 8-сон, 48-модда) билан тасдиқланган Объектлар қурилишини лойиҳалаш ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан айни бир вақтда амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 2-банддаги «қарорига кўра» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони билан келишилган қарорига кўра» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 3-банднинг биринчи хатбошидаги «Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги» сўзлари «Иқтисодиёт вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 6-бандда:
биринчи хатбошига «Вазирлар Маҳкамасининг» сўзларидан кейин «Президент Девони билан келишган ҳолда белгиланган тартибда қабул қилинган» сўзлари қўшилсин;
иккинчи хатбошидаги «идорадан ташқари» сўзлари «давлат» сўзи билан алмаштирилсин;
г) 8-банднинг биринчи хатбошидаги «Давлат идорадан ташқари экспертиза бош бошқармаси» сўзлари «Шаҳарсозлик ҳужжатларини давлат экспертизасидан ўтказиш бошқармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 10-банднинг тўртинчи хатбошидаги «Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
е) 13-банддаги «Давархитектқурилиш» қўмитасининг Давлат архитектура-қурилиш назорати бош бошқармаси («Бошдавархитектқурилишназорат») ёки унинг минтақавий бўлинмалари томонидан» сўзлари «Давлат архитектура-қурилиш назорати ҳудудий инспекциялари (ДАҚН инспекциялари) томонидан» сўзлари билан алмаштирилсин;
ж) 14-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошидаги «Бошдавархитектқурилишназорат» органлари» ва «Бошдавархитектқурилишназорат» органи» сўзлари тегишли равишда «ДАҚН инспекциялари» ва «ДАҚН инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 5 январдаги 3-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 1-сон, 5-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-73-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 07/21/73/1227-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 июндаги 411-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.06.2020 й., 09/20/411/1000-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 февралдаги 54-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 10-сон, 125-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 8-9-сон, 79-модда; 2013 й., 10-сон, 125-модда; 2016 й., 1-сон, 5-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.06.2020 й., 09/20/411/1000-сон; 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 07/21/73/1227-сон)