Ҳужжат кучини йўқотган 03.07.2018 07.02.2012 йилдаги 32-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 07.02.2012 йилдаги 32-сон
Kuchga kirish sanasi
07.02.2012
Ҳужжат кучини йўқотган 03.07.2018
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҲИСОБ-КИТОБ (СМЕТА) ҚИЙМАТИ ОШИРИБ ЮБОРИЛГАН ОБЪЕКТЛАР БЎЙИЧА ХУЛОСАЛАР ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИГА КИРИТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июндаги 493-сонли «Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга беришнинг замонавий ва шаффоф механизмларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ижтимоий ва фуқаро объектларини лойиҳалаш ва қуришда тегишли тартиб ўрнатиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 27 декабрдаги ПҚ–1666-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек лойиҳа-смета ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилганда объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш қийматини аниқлаштириш механизмини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ҳисоб-китоб (смета) қиймати ошириб юборилган объектлар бўйича хулосалар тайёрлаш ва уларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Зокиров зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2012 йил 7 февраль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 7 февралдаги 32-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳисоб-китоб (смета) қиймати ошириб юборилган объектлар бўйича хулосалар тайёрлаш ва уларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ижтимоий ва фуқаро объектларини лойиҳалаш ва қуришда тегишли тартиб ўрнатиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 27 декабрдаги ПҚ-1666-сон қарорини бажариш юзасидан ишлаб чиқилган ва қуриш (реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш) қиймати илгари белгиланган қийматдан ошадиган ижтимоий ва фуқаро объектлари бўйича хулосаларни тайёрлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Низомнинг амал қилиши қуриш (реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш) қуйидагилар ҳисобига амалга ошириладиган ижтимоий ва фуқаро объектларига татбиқ этилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
марказлаштирилган манбалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат корхоналари маблағлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолати остидаги хорижий кредитлар ҳамда халқаро ва хорижий молия институтлари томонидан бериладиган хорижий грантлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижтимоий ва фуқаро объектлари рўйхати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишган ҳолда «Давархитектқурилиш» қўмитаси томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ушбу Низомга мувофиқ (лойиҳа ечимларини яхшилаш, шунингдек ишлаб чиқилган лойиҳада илгари йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш мақсадида) ижтимоий ва фуқаро объектлари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларига (кейинги ўринларда лойиҳа деб аталади) ўзгартиришлар киритиш масалалари кўриб чиқилади, ушбу ўзгартиришлар натижасида қуриш (реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш) қиймати қуйидагилардан ошади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тендер савдолари натижалари бўйича аниқланган шартномавий қиймат (ишларнинг физик ҳажмларини, бошқа ишлаб чиқариш харажатларини аниқлаштиришда ҳамда тузатишлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси экспертиза органларининг тегишли хулосасидан кейин фойдаланиладиган ресурсларни ўзгартиришда, ўтувчи объектларнинг қолдиқ қийматини белгиланган тартибда қайта ҳисоблаб чиқиш ҳолатларидан ташқари);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
улар бўйича бош пудратчи ташкилот Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорига кўра белгиланган ёки ишлар хўжалик усулида бажариладиган объектлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси экспертиза органларининг хулосасига мувофиқ смета қиймати, шунингдек белгиланган тартибда лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилгандан кейин лойиҳалаштириш билан параллел равишда қуриладиган объектлар қиймати (ишларнинг физик ҳажмларини, бошқа ишлаб чиқариш харажатларини аниқлаштиришда ҳамда тузатишлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси экспертиза органларининг тегишли хулосасидан кейин фойдаланиладиган ресурсларни ва уларнинг нархларини ўзгартиришда, шунингдек ўтувчи объектнинг қолдиқ қийматини белгиланган тартибда қайта ҳисоблаб чиқишда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Лойиҳага ўзгартиришлар киритиш бўйича материалларни тақдим этиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Лойиҳага объект қийматининг кўпайишига олиб келадиган ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифларнинг асосланганлигини кўриб чиқиш учун вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, давлат корхоналари (кейинги ўринларда ташаббускорлар деб аталади) томонидан Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитасига мурожаат тақдим этилади, унга қуйидаги материаллар илова қилинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) илгари тасдиқланган лойиҳага ўзгартиришлар киритиш сабаблари баён қилинган ҳолдаги тушунтириш хати, шунингдек тасдиқланган лойиҳа ечимларини яхшилаш учун зарур бўлган чора-тадбирлар рўйхати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) илгари тасдиқланган лойиҳада назарда тутилган ва қайта кўриб чиқишга тавсия қилинаётган асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлар (лойиҳа-смета кўрсаткичлари);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) илгари тасдиқланган лойиҳа бўйича ахборот: лойиҳалашга топшириқ, умумий тушунтириш хати, техник-иқтисодий асослашлар, объектнинг бош плани, планлари, кесмалари, муҳим техник ечимларни тавсифловчи принципиал схемалар, йиғма ресурс сметаси, эксперт хулосаларининг нусхалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) ўзгартирилган лойиҳанинг техник-иқтисодий қисми, унда ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ тузилган параметрлар кўрсатилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) смета қийматини ўзгартиришлар киритиладиган моддалар бўйича объектни қуриш (реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш) лойиҳасининг бўлими;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) аниқлаштирилган йиғма ресурс сметаси ва белгиланган тартибда расмийлаштирилган харажатлар маълумоти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) харажатлар турлари бўйича тақсимланган йиғма ресурс сметасининг боблар, объектлар ва моддалар бўйича ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ тузилган объектни қуриш (реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш) қийматининг қиёсий ведомости;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
з) қиймати тузилган контрактга нисбатан ошиб кетган тақдирда, импорт контракти юзасидан белгиланган тартибда берилган Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг хулосаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
и) қуриш (реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш) смета қийматининг кўпайиши, шу жумладан қуйидагилар сабабли зарур бўладиган чизмалар ва ҳисоб-китоблар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буюртмачиларнинг, лойиҳалаш, қидирув, илмий-тадқиқот ташкилотлари, давлат ва тармоқ экспертиза органлари ва бошқа ташкилотларнинг хато ва камчиликлари (ишлаб чиқариш технологияси ва ускуналар турини танлаш бўйича асосланмаган ечим, қурилишнинг геологик, гидрогеологик ва бошқа шарт-шароитларини нотўғри белгилаш, ишларнинг ҳажмларини, қурилиш материаллари, буюмлар, ускуналар ва бошқаларнинг нархларини пасайтириб/ошириб юбориш, қурилиш материаллари, конструкциялар ва буюмларни ташишнинг самарасиз транспорт схемаларини қўлланиш, форс-мажор ҳолатларидан ташқари). Шу билан бирга, тушунтириш хатига йўл қўйилган хатолар сабабли (мавжуд бўлса) ишларни бажарувчиларга нисбатан белгиланган тартибда қўлланилган чоралар ва жарима санкциялари тўғрисидаги маълумотлар ҳам илова қилинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бозор конъюнктурасининг ўзгариши, янги технологик ечимларни қўлланиш, ускуналарга қўшимча эҳтиёж (агар бу илгари тасдиқланган лойиҳани ишлаб чиқишда лойиҳалаш ташкилоти томонидан ҳисобга олинмаган бўлса) билан боғлиқ ҳолда ускуналар қийматининг кўпайиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
объектнинг иқтисодий, экологик ёки ижтимоий самарадорлигини ошириш мақсадида вазирликлар, идоралар ва лойиҳалаш ташкилотлари таклифи бўйича лойиҳа ечимларини қайта кўриб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
к) зарурлиги лойиҳани қайта кўриб чиқиш натижасида пайдо бўлган, лойиҳани ёки унинг алоҳида қисмларини қўшимча келишиш тўғрисидаги ҳужжатлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
л) қуриш (реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш)нинг ҳолати, ҳужжатларни тақдим этиш санасидан олдинги йил чораги якуни юзасидан тасдиқловчи ҳужжатлар билан бирга ўзлаштирилган ва молиялаштирилган маблағлар суммаси тўғрисидаги маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
м) тендер комиссиясининг протоколлари ёки қуриш (реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш)нинг илгари тасдиқланган қиймати бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг тегишли қарорлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
н) улар бўйича бош пудратчи ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларига мувофиқ белгиланган ва/ёки ишлар хўжалик усулида бажариладиган ўтувчи объектларнинг қолдиқ қийматини белгиланган тартибда қайта ҳисоблаб чиқиш материаллари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуриш (реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш)нинг қийматини ўзгартиришларни таҳлил қилиш натижалари ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича, объектнинг смета қиймати кўпайиши сабаблари тўғрисидаги маълумотнома тарзида расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Таклифларни кўриб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ушбу Низомнинг 4-бандига мувофиқ тақдим этилган материаллар Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси томонидан улар тушган кундан бошлаб 10 иш кунидан кўп бўлмаган муддатда кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Лойиҳага ўзгартиришлар киритиш асоссиз бўлган тақдирда Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси томонидан ташаббускорга рад этишнинг сабаблари муфассал ёзилган рад этиш тўғрисидаги ёзма билдиришнома юборилади. Айни вақтда хатнинг нусхаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига юборилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 августдаги 638-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 863-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Лойиҳага ўзгартиришлар киритиш масаласи бўйича Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитасининг хулосаси ижобий бўлган тақдирда ташаббускор томонидан ушбу хулоса Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлигига келгусида кўриб чиқиш ва келишиш учун тақдим этилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 августдаги 638-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 863-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги «Давархитектқурилиш» қўмитасининг ижобий хулосаси келиб тушган кундан бошлаб бир ҳафта муддатда тегишли хулосани Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитасига тақдим этади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 августдаги 638-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 863-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. «Давархитектқурилиш» қўмитаси Қуриладиган ва реконструкция қилинадиган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати даражасида тасдиқланадиган объектларнинг манзилли рўйхатларини тасдиқлаш бўйича Ҳукумат комиссиясига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг хулосаси келиб тушган кундан бошлаб 5 иш куни мобайнида объектни қуришга (реконструкция қилишга, мукаммал таъмирлашга) илгари тасдиқланган лойиҳа қийматининг қимматлашувига олиб келган ўзгартиришларни киритиш бўйича асосланган йиғма таклиф киритади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 августдаги 638-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 863-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Объектни қуриш (реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш) юзасидан илгари тасдиқланган лойиҳага объект қийматининг қимматлашишига олиб келган ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қарор қурилиши ва реконструкция қилиниши Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати даражасида тасдиқланадиган объектларнинг манзилли рўйхатларини тасдиқлаш бўйича Ҳукумат комиссияси протоколи билан расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳага объектларни қуриш (реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш) қийматининг кўпайишига олиб келадиган ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифларнинг асосланганлиги юзасидан хулосаларни тақдим этиш, кўриб чиқиш ва юбориш схемаси ушбу Низомга 4-иловада келтирилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Қурилиши ва реконструкция қилиниши Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати даражасида тасдиқланадиган объектларнинг манзилли рўйхатларини тасдиқлаш бўйича Ҳукумат комиссиясининг мажлис қарори ташаббускорларнинг қурилишлар (мукаммал таъмирлаш)нинг манзилли рўйхатларини кўриб чиқишда улар бўйича ушбу Низомнинг шартларига мувофиқ қиймати оширилган объектларни қуриш (реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш) қийматини (уни кейинчалик белгиланган тартибда молиялаштириш учун) кўпайтиришга асос ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳисоб-китоб (смета) қиймати ошириб юборилган объектлар бўйича хулосалар тайёрлаш ва уларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

___________________________________‎‎_______________________

‎‎(лойиҳанинг номи)

Ишлаб чиқариш йўналишида бўлмаган объектнинг асосий
‎техник-иқтисодий кўрсаткичлари

ЖАДВАЛИ

Т/р‎‏

Параметрлар номи

Объектнинг кўрсаткичлари

Тасдиқланган лойиҳа бўйича

Қайта тасдиқлашга тақдим этилган лойиҳа бўйича

Қайта тасдиқлаш учун тавсия қилинган

ўлчов бирлиги

қуввати

1.‎
2.‎
3.‎
4.‎
5.‎

‎Лойиҳалаш ташкилоти раҳбари

‎_________________

(имзо, муҳр)

Буюртмачи

_________________‎

(имзо, муҳр)

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳисоб-китоб (смета) қиймати ошириб юборилган объектлар бўйича хулосалар тайёрлаш ва уларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

____________________________________________________________

(лойиҳанинг номи)

‎Қурилиш объекти нархини ўзгартиришнинг

ҚИЁСИЙ ЖАДВАЛИ

Т

Объектларнинг қисмлари, йиғма ҳисоб-китоб боблари, ишлар ва харажатлар номи

Объектнинг илгари тасдиқланган нархи жорий нархларда (тендер объектлари бўйича — оферталар),
‎ ___________ даги ҳолатига кўра

‎Қайта тасдиқлаш вақтида ўзлаштирилган капитал қўйилмалар ___________даги ҳолатига кўра‎

‎‎‎Қайта тасдиқлаш вақтида молиялаштирилган ___________ даги ҳолатига кўра

жами‎‏

шу жумладан

жами

шу жумладан

жами‎‏

шу жумладан

қурилиш-монтаж ишлари

асбоб-ускуналар‎ ‎

бошқа харажатлар‎ ‎

қурилиш-монтаж ишлари

асбоб-ускуналар

бошқа харажатлар‎ ‎

қурилиш-монтаж ишлари‎

асбоб-ускуналар‎

бошқа харажатлар‎

1‎

2‎

3‎

4‎

5‎

6‎

7‎

8‎

9‎

10‎

11‎

12‎

13‎

14‎

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Қайта тасдиқлаш вақтида қиймат қолдиғи _________ даги ҳолатига кўра‎‎

‎Қайта тасдиқлаш вақтида киритилган ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда маълум қилинган қиймат қолдиғи, ___________ даги ҳолатига кўра

‎Киритилган ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда объектнинг аниқланган смета қиймати

‎Объект қийматининг ўзгариши (+;–)

жами‎‏

‎‎шу жумладан

жами

шу жумладан‎

жами

‎шу жумладан

жами‎‏

шу жумладан‎ ‎

қурилиш-монтаж ишлари‎

асбоб-ускуналар‎

‎бошқа харажатлар‎ ‎‎

қурилиш-монтаж ишлари ‎

асбоб-ускуналар‎ ‎‎

‎бошқа харажатлар‎ ‎‎

қурилиш-монтаж ишлари ‎

асбоб-ускуналар‎ ‎‎

‎бошқа харажатлар‎ ‎‎‎

қурилиш-монтаж ишлари ‎‎

асбоб-ускуналар‎‎

‎бошқа харажатлар‎ ‎‎‎

15‎

16‎

17‎

18‎

19‎

20‎

21‎

22‎

23‎

24‎

25‎

26‎

27‎

28‎

29‎

30‎

Лойиҳалаш ташкилоти раҳбари

‎‎_______________

(имзо, муҳр)

Буюртмачи

‎‎_______________

(имзо, муҳр) ‎‎

‎‎Келишилган (бош пудратчи)

_______________

(имзо, муҳр) ‎‎ ‎‎

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳисоб-китоб (смета) қиймати ошириб юборилган объектлар бўйича хулосалар тайёрлаш ва уларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

‎‎_________________________________________________________________

‎‎(лойиҳанинг номи)

Қурилишнинг смета қийматини ошириш сабаблари тўғрисида ‎‎

МАЪЛУМОТЛАР‎

‎Т/р‎
‎‏

Лойиҳани қайта тасдиқлашни келишиш тўғрисида илтимоснома киритган вазирлик (идора), бош лойиҳачи, лойиҳа номи‎

Лойиҳани тасдиқлаган инстанция, тасдиқлаганлиги тўғрисидаги ҳужжатнинг санаси ва тартиб рақами

‎‎Харажатлар маълумоти бўйича қурилиш объектининг қиймати, млн сўм.

Қурилиш объектларининг қийматини кўпайтириш, млн сўм.

илгари тасдиқлангани‎

маълум қилингани‎‏

келишилгани‎‏

жами (шу жумладан қурилиш-монтаж ишлари)‎

шу жумладан

лойиҳалаш институтлари, қидирув ва илмий-тадқиқот ташкилотлари хатолари‎

етказиб берувчилар томонидан асбоб-ускуналар қийматини кўпайтириш‎

вазирликлар, идоралар ва лойиҳа ташкилотлари таклифлари бўйича лойиҳа қарорларини қайта кўриб чиқиш‎‎

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари бўйича тадбирлар‎

ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш мақсадида, шунингдек янги техник шартлар, нормалар ва қоидалар бўйича ‎

қурилиш шартларининг ўзгариши муносабати билан ҳамда 10-устунда ҳисобга олинмаган бошқа сабабларга кўра‎

1‎

2‎

3‎

4‎

5‎

6‎

7‎

8‎

9‎

10‎

11‎

12‎

‎‎Лойиҳалаш ташкилоти раҳбари

‎‎_________________

‎‎(имзо, муҳр)

Буюртмачи ‎

‎‎_________________

‎‎(имзо, муҳр)

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳисоб-китоб (смета) қиймати ошириб юборилган объектлар бўйича хулосалар тайёрлаш ва уларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Объектларни қуриш (реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш) қийматини оширишга олиб келадиган лойиҳа- смета ҳужжатлари (ЛСҲ)га ўзгартиришлар киритиш таклифларининг асосланганлиги бўйича хулосаларни тақдим этиш, кўриб чиқиш ва юбориш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ

Изоҳлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ташаббускорлар мурожаатларини кўриб чиқишнинг умумий муддати, Ҳукумат комиссиясига ҳужжатларни киритишни ҳисобга олган ҳолда, 20 иш кунидан ошмаслиги керак.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 августдаги 638-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 863-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 6-сон, 62-модда; 2013 й., 37-сон, 485-модда; 2017 й., 33-сон, 863-модда)