Ҳужжат кучини йўқотган 03.07.2017 27.01.2012 йилдаги ПҚ-1694-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори , 27.01.2012 йилдаги ПҚ-1694-сон
Kuchga kirish sanasi
27.01.2012
Ҳужжат кучини йўқотган 03.07.2017
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузурида Ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича жамоатчилик кенгашини ташкил этиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 июндаги ПҚ-3105-сонли «Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳузурида Ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича Жамоатчилик кенгаши фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон миллий давлатчилигининг вужудга келиши ва тараққий топишининг энг янги тарихи бўйича ўқув-методик, илмий-оммабоп, маърифий адабиётларни ўрганиш, тайёрлаш ва чоп этиш борасида илмий, маданий, таълим, жамоат муассасалари ва ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ишларининг самарадорлигини ошириш, ёшларда, авваламбор умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ўқувчиларида, олий ўқув муассасалари талабаларида мамлакат тарихи ҳақидаги чуқур билимларни шакллантириш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Фанлар академияси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясининг Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузурида Ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича Жамоатчилик кенгашини ташкил этиш (кейинги ўринларда — Жамоатчилик кенгаши деб юритилади) тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки, Жамоатчилик кенгаши Ўзбекистоннинг энг янги тарихини тадқиқ этиш ва ўқитиш самарадорлигини, шунингдек мазкур соҳада илмий, ўқув-методик адабиётлар, маънавий-маърифий ишлар сифатини оширишга кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган илмий-мувофиқлаштириш ва маслаҳат органи ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги Ўзбекистоннинг янги тарихи маркази тугатилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича Жамоатчилик кенгашининг таркиби, Жамоатчилик кенгаши тўғрисидаги низом 1*-2**-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
*1-илова берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
**2-илова рус тили матнида берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қуйидагилар Кенгашнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистоннинг энг янги тарихини тизимли равишда тарихийлик ва холислик принципларига асосланган ҳолда ўрганишни ташкил этиш, шунингдек буюк тарихий-маданий меросга эга бўлган ва жаҳон цивилизациясининг ривожига улкан ҳисса қўшган ўзбек халқининг тарихий ўтмиши ва бугунги кунига баҳо беришда бир ёқлама ёндашувларга, ақидапарастликка йўл қўймаслик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқув, илмий, ўқув-методик адабиётларни тайёрлаш ва янги авлод нашрларини чоп этиш бўйича ишларни мувофиқлаштириш, уларда Ўзбекистоннинг энг янги тарихини умумжаҳон ва минтақавий жараёнлар билан, шунингдек ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида шаклланган халқлар ва давлатлар цивилизациясининг тарихий-маданий мероси билан узвий боғлиқ ҳолда кўриб чиқишни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
демократик ҳуқуқий давлатни, ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини, фуқаролик жамиятининг асосларини шакллантиришда «ўзбек модели»нинг моҳияти ва мазмунини, инсон ҳуқуқлари ҳамда эркинликларини таъминлаш, жамиятда барқарорликни, миллатлараро ва динлараро тотувликни сақлаш бўйича кенг кўламли ишларни, ҳозирги дунёда Ўзбекистоннинг роли ва ўрнини чуқур ўрганиш ва яққол кўрсатиб бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илмий ва ўқув-методик адабиётлар, ўқув дастурлари, мамлакатнинг таълим муассасаларида Ўзбекистоннинг энг янги тарихи курсини ўқитиш даражасини тизимли равишда мониторинг қилиш ҳамда экспертизадан ўтказиб бориш, ушбу соҳада илмий-тадқиқот, ўқув-методик ишларнинг сифатини яхшилаш, тарихчи-педагог кадрларнинг малакасини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқароларда тарихий хотира, миллий ўзлигини англаш, юксак маънавият, халқнинг тарихий анъаналари, маданий меросига ҳурмат, мамлакатимиз мустақилликка эришганлигининг буюк тарихий аҳамиятини англаш каби фазилатларни шакллантиришга йўналтирилган маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини, шу жумладан, оммавий ахборот воситалари орқали ошириб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
замонавий чет эл илмий ва ўқув адабиётларида Ўзбекистон тарихини сохталаштириш, бузиб кўрсатиш фактларини аниқлашга йўналтирилган тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш, ҳозирги Ўзбекистоннинг тарихий ўтмиши, социал-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ривожланиши, мамлакатда олиб борилаётган демократик ислоҳотлар тўғрисидаги холис ахборотни кенг халқаро жамоатчиликка етказиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Жамоатчилик кенгаши:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олти ой муддатда Ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича тадқиқот ишларини, мамлакатимизда чоп этилаётган ўқув ва ўқув-методик адабиётларни танқидий таҳлил этиб, мазкур соҳада илмий-тадқиқот, таълим, маънавий-маърифий фаолиятнинг самарадорлигини ошириш, тарихчи-педагог кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш борасидаги ишларни такомиллаштириш, бўйича чора-тадбирлар дастурини тайёрласин ва тегишли равишда кўриб чиқиш учун киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уч ой муддатда ушбу соҳада тадқиқотлар ва таълим бериш даражасини оширишга, замонавий Ўзбекистон, унинг тарихий ўтмиши тўғрисидаги ишончли ахборотни халқаро жамоатчиликка етказишга йўналтирилган Ўзбекистоннинг энг янги тарихи долзарб масалалари бўйича 2012 - 2013 йилларда ўтказиладиган халқаро ва республика илмий-назарий ҳамда амалий конференция ва семинарларининг рўйхатини белгиланган тартибда ишлаб чиқсин ва муҳокама қилиш учун киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Жамоатчилик кенгашининг ишчи органи сифатида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузурида Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи-методик марказ (кейинги ўринларда – Марказ деб юритилади) ташкил этилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кенгаш фаолиятини илмий-методик жиҳатдан таъминлаш, Ўзбекистоннинг энг янги тарихининг долзарб муаммоларини ишлаб чиқишни ташкиллаштириш, ўқув, илмий-методик адабиётларни тайёрлаш ва чоп этиш, Кенгаш олдида турган бошқа вазифаларни бажариш Марказнинг муҳим вазифаси ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказ юридик шахс мақомига эга бўлган давлат муассасаси ҳисобланади, директор томонидан бошқарилади, у Ўзбекистон Республикаси Президенти девони билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири томонидан тайинланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамоатчилик кенгаши ва унинг Марказини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги Ўзбекистоннинг янги тарихи маркази—яъни тугатилаётган Марказнинг штатлар сони ҳисобидан шакллантирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказ тузилмаси, штат жадвали ва ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари 3 — 5-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3 — 5- иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги уч ой муддатда Марказни тарих, тарихшунослик, ижтимоий фанларнинг бошқа соҳаларида юқори малакали мутахассислар билан тўлдиришни таъминласин, шунингдек Марказнинг замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва тизимларидан фойдаланишга асосланган илғор моддий-техник, илмий-методик базасини барпо этиш бўйича комплекс тадбирларни амалга оширсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан Марказни замонавий, шу жумладан ҳукумат алоқа воситалари билан жиҳозланишини, кенг йўлакли Интернет тармоғига уланишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур қарорга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бўлинмаларининг харажатлар сметаси ҳамда штатлар жадвалига ўзгартиш ва қўшимчалар киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатлари параметрларида Марказга, уни таъминлаш учун, шунингдек Кенгаш зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун илм-фанга ажратиладиган маблағлар доирасида зарур бюджет маблағ ажратилишини назарда тутсин;
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 8 июлдаги ПФ-4631-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 29-сон, 356-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказга битта хизмат енгил автомобилини таъминлаш учун лимит белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. «Ўзархив» агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, бошқа вазирлик ва идоралар, илмий-тадқиқот муассасалари Марказга архив, ахборот-таҳлил материаллари ва улар олдида турган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган бошқа материалларни олишда ёрдам кўрсатсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошида «Ўзбекистоннинг янги тарихи» марказини ташкил этиш тўғрисида» 1996 йил 19 сентябрдаги Ф-661-сонли фармойиши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М.Мирзиёев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2012 йил 27 январь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-1694-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 5-сон, 42-модда; 2014 й., 29-сон, 356-модда)