23.01.2012 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2317
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги бош директорининг буйруғи, 23.01.2012 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2317
Kuchga kirish sanasi
02.02.2012
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буйруғи

ЭЛЕКТРОН АРХИВ ТЎҒРИСИДАГИ НАМУНАВИЙ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 23 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2317]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Архив иши тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 йил, 24-25-сон, 192-модда) ва «Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 20-сон, 230-модда) қонунларига мувофиқ буюраман:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Электрон архив тўғрисидаги намунавий низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош директор А. АБДУЛЛАЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,

2011 йил 22 декабрь,

89-сон

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
«Ўзархив» агентлиги бош директорининг 2011 йил 22 декабрдаги
89-сон буйруғига илова
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Электрон архив тўғрисидаги намунавий
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
низом

Ушбу Намунавий низом Ўзбекистон Республикасининг «Архив иши тўғрисидаги» (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 йил, 24-25-сон, 192-модда) ва «Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 20-сон, 230-модда) қонунларига мувофиқ, электрон архив фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Намунавий низом архив ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди таркибига киритилган ташкилотларга (бундан буён матнда – ташкилотлар деб юритилади) татбиқ этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Намунавий низомда қуйидаги атамалар қўлланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
архив ҳужжатлари — фуқаролар, жамият ва давлат учун аҳамияти боис сақланиши лозим бўлган матнли, қўлёзма ва машинада ўқиладиган ҳужжатлар, овозли ёзувлар, видеоёзувлар, киноленталар, фотосуратлар, фотография плёнкалари, чизмалар, схемалар, хариталар, шунингдек бошқа моддий жисмлардаги ёзувлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илмий-маълумотнома аппарати – ягона илмий-услубий асосда тузиладиган архив ҳужжатларининг таркиби ва мазмуни тўғрисидаги ўзаро боғлиқ ва ўзаро тўлдирувчан архив маълумотномалари мажмуи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон ҳужжат – электрон шаклда қайд этилган, электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ва электрон ҳужжатнинг уни идентификация қилиш имкониятини берадиган бошқа реквизитларига эга бўлган ахборот;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон архив – архив мақомига эга бўлган, ташкилот электрон ҳужжатларини жамловчи, ҳисобга олувчи, сақловчи ва фойдаланишни амалга оширувчи ташкилотнинг таркибий бўлими;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон архив ахборот тизими – электрон ҳужжатларнинг сақловини, конфиденциаллигини таъминловчи, ҳужжатлардан фойдаланишни чекловчи, фойдаланиш тарихи тўғрисидаги маълумотларни олиш имконини берувчи тезкор ва қулай таркибий дастурий тизим;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон архивнинг ахборот ресурси – электрон архивнинг ахборот тизими таркибидаги электрон шаклдаги ахборот, маълумотлар банки, маълумотлар базаси, шу жумладан ташқи ахборот ташувчилардаги электрон ҳужжатлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шахсий таркиб бўйича ҳужжатлар – ходимнинг иш берувчи билан меҳнатга оид муносабатларини акс эттирувчи архив ҳужжатлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Электрон архивни ташкил қилиш, электрон архив ҳужжатларининг таркиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Электрон архив ташкилот томонидан, унинг таркибий бўлинмаси сифатида белгиланган тартибда ташкил этилади ва ушбу Намунавий низомнинг талабларига мувофиқ, унинг раҳбари томонидан тасдиқланадиган ташкилотнинг электрон архиви тўғрисидаги низомга мувофиқ иш фаолиятини олиб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ташкилотда идоравий архив мавжуд бўлган ҳолларда, электрон архив идоравий архивнинг таркибий бўлинмаси сифатида ташкил қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Электрон архив бошлиғи (архив учун жавобгар шахс) ташкилот раҳбари томонидан тайинланади ва ишдан бўшатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Электрон архивнинг иши ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланадиган режага мувофиқ ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Электрон архив ташкилотнинг раҳбари ёки архив ҳужжатлари билан ишлашни йўлга қўйиш учун жавобгар бўлган таркибий бўлинма раҳбарига ҳисобот беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Электрон архив бошлиғи ва ходимларининг хизмат доирасидаги мажбуриятлари ташкилот раҳбарлари томонидан тасдиқланадиган мансаб йўриқномаларига мувофиқ белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ушбу Намунавий низомга мувофиқ ташкилот ўзининг электрон архив тўғрисидаги низомини ишлаб чиқади ва у Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлигининг тегишли органи ёки муассасаси билан келишган ҳолда ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2023 йил 30 октябрдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3469, 31.10.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2023 й., 10/23/3469/0824-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Электрон архивнинг электрон ҳужжатларини жамлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш фаолияти устидан услубий раҳбарликни ушбу ташкилотни жамлаш манбаига киритган тегишли давлат архиви амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Электрон архив ҳужжатлари таркибига қуйидагилар киради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташкилот фаолиятида вужудга келган доимий ва вақтинча сақланадиган электрон ҳужжатлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шахсий таркиб бўйича электрон ҳужжатлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ворис ҳисобланувчи ташкилотларнинг аввалги ташкилотлари ҳамда унга бевосита бўйсунувчи қайта ташкил этилган ташкилотларнинг доимий сақланадиган ва шахсий таркиб ҳужжатлари ахборот ресурсларининг электрон архиви нусхалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хизмат ва идоравий электрон нашрлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илмий-маълумотнома аппарати.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Электрон архивга топширилган электрон ҳужжатларнинг сақланиш муддати, қоғоз асосдаги ҳужжатлар учун ўрнатилган муддатлардан кам бўлмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Электрон архивнинг асосий вазифалари, функциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Электрон архивнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон архивларни электрон ҳужжатлар билан жамлаш, ҳисобга олиш, уларни сақлаш, шунингдек улардан фойдаланишни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон архивда сақланаётган электрон архив ҳужжатларидан фойдаланиш учун илмий-маълумотнома аппаратини тузиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича ташкилотнинг таркибий бўлинмаларига услубий ёрдам кўрсатиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот ресурсларининг архив нусхаларини тайёрлаш ва уларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда давлат сақловига топшириш;
(13-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон архивнинг ахборот ресурсини ахборот хавфсизлигини таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Электрон архив ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳужжатлари электрон архивга топшириладиган таркибий тузилмалар ва бошқа ташкилотларнинг рўйхатини тузиш ва ушбу рўйхатга ҳар йили аниқлик киритиб бориш ҳамда электрон ҳужжатлар билан ишлаш фаолиятини мувофиқлаштириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
доимий сақланадиган ташкилий, маълумот ва бошқа бошқарув ҳужжатлар, шу жумладан шахсий таркиб бўйича электрон ҳужжатларнинг рўйхатларини тузиш ва ташкилот Эксперт комиссияси (Марказий эксперт комиссияси) ҳамда тегишли «Ўзархив» агентлигининг марказий эксперт-текшириш комиссияси, архив иши ҳудудий бошқармаларининг эксперт-текшириш комиссияси ва Ўзбекистон миллий архивларининг эксперт текшириш-услубий комиссиясига тақдим этиш;
(14-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлигининг 2024 йил 24 августдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2317-1, 27.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2024 й., 10/24/2317-1/0670-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташкилотнинг Эксперт комиссияси (Марказий эксперт комиссияси) ишида иштирок этиб, электрон ҳужжатлар архивида сақланаётган ҳужжатларнинг қимматлилигини аниқлаш экспертизасини ўтказишни ташкил этиш ва таркибий тузилмаларнинг электрон ҳужжатларини қимматлилигини аниқлаш экспертизасини ўтказишда услубий ҳамда амалий ёрдам кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон ҳужжатлар номенклатурасини тузишда иш юритиш хизматига услубий ёрдам кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон ҳужжатлардан фойдаланишни ташкиллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон архив ҳужжатлари таркиби ва мазмуни билан ташкилот раҳбарини хабардор қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган тартибда электрон ҳужжатларнинг нусхасини хизматда ва илмий мақсадда фойдаланиш учун бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон архив ходимларини тизимли равишда малакасини оширишни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли давлат архивига белгиланган шаклдаги электрон ҳужжатлар таркиби ва ҳажми тўғрисида маълумотлар тақдим этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон архивнинг ахборот ресурсларини жамлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва фойдаланишда ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар мажмуини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон архивнинг ахборот ресурсларини конфиденциаллигини ва ундан фойдаланишни чеклаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон архив ҳамда ташкилотнинг тегишли ходимларини ахборотдан фойдаланиш маданиятини доимо ошириб бориш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Электрон архивнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Электрон архив қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташкилот таркибий тузилмаларида электрон ҳужжатлар билан ишлаш бўйича белгиланган қоидаларнинг бажарилишини назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташкилот таркибий тузилмаларидан электрон архив фаолияти учун зарур бўлган маълумотларни сўраб олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташкилот раҳбариятига ҳужжатли бошқарув таъминотининг автоматлаштирилган тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарур ҳолларда ташкилотнинг тегишли мутахассисларини эксперт ва маслаҳатчи сифатида жалб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон архивнинг ахборот ресурсларини тўлиқлигини ҳамда берилаётган архив маълумотларининг ҳаққонийлигини, шу билан бирга, уларнинг сақловини таъминлаш бўйича бошқа ташкилий ва дастурий-техник чораларини кўриш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Электрон архив қуйидаги мажбуриятларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш юритишда тугалланган доимий, вақтинча сақланадиган, шунингдек шахсий таркиб электрон ҳужжатларини идоравий сақловга қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон архивдаги электрон ҳужжатларни тизимли равишда ҳисобини олиб бориш ва тўлақонли сақловини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
архивда сақланаётган электрон ҳужжатларга илмий-маълумотнома аппаратини тўлдириб бориш ва такомиллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон архивнинг ахборот ресурсларини ички, ташқи ва табиий-техноген таъсирлардан сақлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон архивнинг ахборот ресурсларидан, шу жумладан алоҳида электрон ҳужжатлардан фойдаланиш тарихини кузатиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Электрон архив таркибий тузилмаларда электрон ҳужжатлар билан ишлаш бўйича белгиланган қоидаларнинг бажарилиши ва электрон ҳужжатларнинг сақланишини таъминлаш учун жавобгардир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Якуний қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Мазкур Намунавий низом Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги билан келишилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директори Ҳ. МУҲИТДИНОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2011 йил 22 декабрь,
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 3-4-сон, 33-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 03.11.2023 й., 10/23/3469/0824-сон; 29.08.2024 й., 10/24/2317-1/0670-сон)