26.10.2011 йилдаги 287-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 26.10.2011 йилдаги 287-сон
Kuchga kirish sanasi
26.10.2011
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
 LexUZ шарҳи

Т/р

Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириқлари

Масъул бажарувчилар

Бажариш муддатлари

1.Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва ҳомийлар маблағлари ҳисобига Наманган вилоятининг «Истиқлол» корхонаси учун илғор халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда, намойиш залини, замонавий дизайн бўйича ательени, тажриба ишлаб чиқариш цехини ўз ичига олувчи Дизайн ва модалар марказини ташкил этиш.Азимов Р.С., Наманган вилояти ҳокимлиги (Юсупов), «Ўзбекенгилсаноат» ДАК (Хайдаров), Иқтисодиёт вазирлиги (Турдиев), Молия вазирлиги (Турсунов), Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги (Ғуломов) 2012 йил IV чорак

Ушбу мақсадларда хорижий мамлакатлар (Франция, Италия, Германия)га борган ҳолда дизайн ва модалар марказлари ишларини ташкил этиш тажрибаси ва тизимини ўрганиш.

2011 йил 30 декабргача

2.Дўстлик шоҳ кўчаси ва Бобур кўчасида жойлашган кўп квартирали уйлар ва маъмурий биноларнинг таянч қисмини гранит плиталар билан қоплаш тадбирларини амалга ошириш. Хўжаев Б.А., «Давархитектқурилиш» қўмитаси (Тохтаев), Наманган вилояти ҳокимлиги (Юсупов) 2011 йил 10 ноябргача таклифлар тайёрлаш.
2012 йил II чоракда тадбирларни амалга ошириш
3.Наманган шаҳридаги «Навбаҳор» марказий спорт стадионини реконструкция қилишни тугаллаш. Хўжаев Б.А., Наманган вилояти ҳокимлиги (Юсупов), Ўзбекистон футбол федерацияси (Усманов) 2012 йил IV чорак
4.Наманган вилояти ҳокимлиги билан келишган ҳолда шаҳарнинг марказий ва шоҳ кўчаларида жойлашган маъмурий ва турар жой биноларининг фасадларини қайта бўяш юзасидан таклифлар киритиш. Хўжаев Б.А., «Давархитектқурилиш» қўмитаси (Тохтаев) 2012 йил 10 ноябргача
5.ОТБнинг қарз маблағлари ҳисобига Пунган-Наманган йўналиши бўйича 4Р112 автомобиль йўлининг 75 километрли участкасини ҳаракатланишни 4 полосага ўтказишни назарда тутган ҳолда реконструкция қилиш лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини тайёрлаш.Азимов Р.С., Хўжаев Б.А., Молия вазирлиги (Турсунов), Республика йўл жамғармаси (Шукуров), Иқтисодиёт вазирлиги (Саидова), Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги (Ғуломов), «Давархитектқурилиш» қўмитаси (Тохтаев), Наманган вилояти ҳокимлиги (Юсупов)2012 йил III чорак
қурилишнинг бошланиши — 2012 йил IV чорак
6.Дўстлик шоҳ кўчасидан ўтувчи йўл ўтказгич тўсиқларининг дизайнини яхшилаш. Хўжаев Б.А., «Давархитектқурилиш» қўмитаси (Тохтаев), Республика йўл жамғармаси (Шукуров), «Ўзавтойўл» ДАК (Абдуллаев), Наманган вилояти ҳокимлиги (Юсупов) 2012 йил 1 январгача
7.Хорижий инвестор билан биргаликда ипакчилик саноатини ривожлантириш юзасидан тўлиқ циклга (тут кўчатлари экишдан бошлаб ипак газламалар ишлаб чиқаришгача) эга бўлган йирик комплекс яратиш. «Ўзбекенгилсаноат» ДАК (Хайдаров), Наманган вилояти ҳокимлиги (Юсупов), Иқтисодиёт вазирлиги (Саидова), Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги (Ғуломов)2011 — 2013 йиллар
8.Жамият ҳаётининг турли соҳаларида (санъат, адабиёт, спорт, тадбиркорлик ва бошқаларда) иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари дастурини ишлаб чиқиш. Арипов А.Н., Наманган вилояти ҳокимлиги (Юсупов), «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати (Ғаниев) 2011 йил 10 ноябргача