Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 26.10.2011 йилдаги 288-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 26.10.2011 йилдаги 288-сон
Kuchga kirish sanasi
26.10.2011
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АНДИЖОН ВИЛОЯТИДА БЎЛГАН ВАҚТДАГИ ТОПШИРИҚЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШГА ДОИР ТАДБИРЛАР РЕЖАСИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Андижон вилояти саноат салоҳиятини ва ижтимоий инфратузилмасини янада ривожлантириш, аҳоли пунктларининг архитектуравий қиёфасини яхшилаш ва ободонлаштиришни таъминлаш, шунингдек вилоят турмуш даражасини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 сентябрь — 1 октябрда Андижон вилоятида бўлган вақтдаги топшириқларини амалга оширишга доир Тадбирлар режаси (кейинги ўринларда Тадбирлар режаси деб аталади) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Андижон вилояти ҳокимлиги манфаатдор вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тасдиқланган Тадбирлар режасининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ташкил этсинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тадбирлар режасини амалга оширишни молиялаштириш манбалари ва ҳажмларини аниқласинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тадбирлар режасининг бажарилиши юзасидан доимий мониторинг ўрнатсинлар ҳамда муаммоли масалаларни ҳар ойда кўриб чиқсинлар, уларни ҳал этиш юзасидан зарур тезкор ва амалий чора-тадбирлар кўрсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Андижон вилояти ҳокимлиги (Усмонов):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ҳафта муддатда ушбу қарорни бажариш юзасидан тегишли қарор қабул қилсин, унда бажариш муддатлари ва бажариш учун масъулларни кўрсатган ҳолда қарорни бажаришнинг календарь жадвалини тасдиқлашни назарда тутсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар ойда тадбирларнинг бажарилиши муҳокамасини ташкил этсин, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тегишли ахборот тақдим этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Белгилаб қўйилсинки, тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар ҳамда Андижон вилояти ҳокимлиги раҳбарлари Тадбирлар режасининг бажарилиши юзасидан шахсан жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2011 йил 26 октябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
288-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 26 октябрдаги 288-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 сентябрь — 1 октябрда Андижон вилоятида бўлган вақтдаги топшириқларини амалга оширишга доир
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р‎

Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириқлари‎

Масъул бажарувчилар‎

Бажариш муддатлари‎

1.‎

Андижон шаҳрининг маркази жойлашган жойни белгиловчи бош режани ишлаб чиқиш, марказий майдон ва анжуманлар саройини қуриш. ‎

Хўжаев Б.А., «Давархитектқурилиш» қўмитаси (Тохтаев), Андижон вилояти ҳокимлиги (Усмонов)‎ 2011 йил 1 декабрь‎
2.‎

110-35 кВ кучланишли икки занжирли электр узатиш линиясини Андижон вилояти Андижон туманидаги «Камолот» мавзеси ҳудудидан кўчириш.‎

«Ўзбекэнерго» ДАК (Тешабоев), Андижон вилояти ҳокимлиги (Усмонов)‎ 2012 йил 1 март‎
3.‎

Андижон шаҳрида кичик ички ва катта ҳалқа йўлларини қуриш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.‎

Хўжаев Б.А., «Давархитектқурилиш» қўмитаси (Тохтаев), Иқтисодиёт вазирлиги (Саидова), Молия вазирлиги (Гуськова), Республика йўл жамғармаси (Шукуров), «Ўзавтойул» ДАК (Абдуллаев), Андижон вилояти ҳокимлиги (Усмонов)‎ 2011 йил 1 декабрь‎
4.‎

Андижон шаҳрининг 2500 йиллиги нишонланиши муносабати билан Комиссия таркиби юзасидан таклиф киритиш ва тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш. ‎

Арипов А.Н., Андижон вилояти ҳокимлиги (Усмонов)‎ 2011 йил 15 ноябрь ‎
5.‎

Дастурни 2014 йилда тўлиқ тугаллаган ҳолда, инфратузилма объектларини қуриш ва фойдаланишга топширишни тезлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2011 — 2015 йилларда Андижон вилоятининг уй-жой мавзелари учун коммунал инфратузилмани жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 18 июндаги ПҚ-1355-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш юзасидан таклифлар киритиш. ‎

Хўжаев Б.А., Андижон вилояти ҳокимлиги (Усмонов) (Усманов), Иқтисодиёт вазирлиги (Саидова), Молия вазирлиги (Гуськова)‎ 2011 йил 1 декабрь‎
6.‎

Асака шаҳрининг саноат салоҳиятини, ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмасини ривожлантиришни, ободончиликни давом эттиришни ва ташқи қиёфасини ўзгартиришни назарда тутувчи шаҳарни ривожлантиришнинг бош режасини ишлаб чиқиш. ‎

Азимов Р.С., Хўжаев Б.А., «Давархитектқурилиш» қўмитаси (Тохтаев), Иқтисодиёт вазирлиги (Саидова), Андижон вилояти ҳокимлиги (Усмонов)‎ 2011 йил 30 декабрь‎
7.‎

Андижон ва Асака шаҳарларининг озиқ-овқат таъминотини яхшилаш ҳамда мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини кенгайтириш учун Асака туманини ва Андижон туманининг бир қисмини боғдорчилик ва сабзавотчиликка ихтисослаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш ва Республика комиссиясига (Мирзиёев) киритиш. ‎

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Рўзиев), «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси (Арабов), Андижон вилояти ҳокимлиги (Усмонов), Иқтисодиёт вазирлиги (Салимов)‎ 2011 йил 15 ноябрь‎
8.‎

Яқин 5 йилда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича уй-жой қурилиши учун ер участкалари ажратишнинг аниқ манзилли режасини ишлаб чиқиш, унда пахта ва ғалла далаларидан узоқроқда бўлган камида 50—60 та уйни жойлаштириш имконияти бўлган ер участкаларини танлашни назарда тутиш.‎

Хўжаев Б.А., «Қишлоққурилишинвест» инжиниринг компанияси (Хошимбеков), «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси (Арабов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ‎ 2011 йил 1 декабрь ‎
9.‎

Фермер хўжаликлари туман Кенгашларини тузиш юзасидан таклифлар ҳамда улар фаолияти самарадорлигини оширишга йўналтирилган бошқа тавсиялар ишлаб чиқиш. ‎

Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Олий Мажлис, сиёсий ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш хизмати (келишув бўйича), Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Рўзиев) ‎ 2011 йил 30 декабргача‎
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 43-44-сон, 464-модда)