Ҳужжат кучини йўқотган 05.09.2020 19.10.2011 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2279
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг қарори, 19.10.2011 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2279
Kuchga kirish sanasi
29.10.2011
Ҳужжат кучини йўқотган 05.09.2020
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИНИ БОШҚАРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ МУЛКНИ БАҲОЛАШ МИЛЛИЙ СТАНДАРТИ (11-СОН МБМС) «ХУСУСИЙЛАШТИРИШ МАҚСАДИДА ДАВЛАТ УЙ-ЖОЙ ФОНДИНИНГ ҚИЙМАТИНИ БАҲОЛАШ»НИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 19 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2279]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг 2020 йил 1 майдаги 01/11-15/62-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Ягона миллий баҳолаш стандартини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3239, 04.06.2020 й.) асосан 2020 йил 5 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 230-модда) ҳамда «Баҳолаш фаолияти тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 208-модда) қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикасининг Мулкни баҳолаш миллий стандарти (11-сон МБМС) «Хусусийлаштириш мақсадида давлат уй-жой фондининг қийматини баҳолаш» иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Раис в. б. А. АБДУҲАКИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2011 йил 19 сентябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
01/19-18/06-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 2011 йил 19 сентябрдаги 01/19-18/06-сонли қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Мулкни баҳолаш миллий стандарти (11-сон МБМС) «Хусусийлаштириш мақсадида давлат уй-жой фондининг қийматини баҳолаш»
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Мулкни баҳолаш миллий стандарти (11-сон МБМС) «Хусусийлаштириш мақсадида давлат уй-жой фондининг қийматини баҳолаш» (кейинги ўринларда 11-сон МБМС деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг «Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 230-модда) ҳамда «Баҳолаш фаолияти тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 208-модда) қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида баҳолаш фаолиятининг норматив жиҳатдан тартибга солинишини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. 11-сон МБМСнинг мақсади хусусийлаштирилиши лозим бўлган давлат уй-жой фондининг қийматини аниқлашнинг ва баҳолаш натижаларини акс эттиришнинг нормалари ва қоидаларини белгилашдан иборатдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар 11-сон МБМСнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хусусийлаштирилиши лозим бўлган турар жой биносини баҳолашнинг стандарт тушунчалари ва қоидаларидан фойдаланиш йўли билан баҳоловчилар ҳаракатларининг мувофиқлаштирилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
баҳолашнинг холислиги ва сифатини оширишга кўмаклашишга қаратилган тартиботларни белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошланғич ахборотга, баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот мазмунига ва материални баён этишга қўйиладиган баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботлар ҳар хил талқин қилинишини истисно этадиган талабларни белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мулкни баҳолашнинг самарали миллий тизимини шакллантиришга кўмаклашиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II боб. Атамалар ва тушунчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. 11-сон МБМСда қуйидаги атамалар ва тушунчалар қўлланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
амортизация — фойдали хизмат муддати мобайнида активнинг амортизация қийматини асосий воситаларнинг вазифасидан келиб чиққан ҳолда маҳсулот (ишлар, хизматлар) таннархига ёки давр харажатларига мунтазам тақсимлаш ва ўтказиш кўринишида амортизациянинг қиймат ифодаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошланғич қиймат — активни ундан мўлжал бўйича фойдаланиш учун ишлаш ҳолатига келтириш билан бевосита боғлиқ бўлган етказиб бериш ва монтаж қилиш, ўрнатиш, ишга тушириш ва бошқа ҳар қандай харажатларни инобатга олган ҳолда, асосий воситаларни тиклаш (қуриш ва қуриб битказиш) бўйича ҳақиқатда қилинган харажатларнинг қиймати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш — фуқароларга уларнинг ихтиёрига асосан давлат уй-жой фондининг улар эгаллаб турган ёки янги қурилган квартираларини, уйларини (уйларининг бир қисмини) сотиш, шу жумладан, имтиёзли асосда сотиш ёки текинга мулк қилиб бериш тушунилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат уй-жой фонди — маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг уй-жой фонди ҳамда давлат органлари, корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг тўлиқ хўжалик тасарруфида ёки оператив бошқарувидаги уй-жой фондидир;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
квартира — кўп квартирали уйдаги тузилмавий-ажралиб турувчи, бундай уйдаги умумий фойдаланиш биноларига тўғридан-тўғри кириш имкониятини таъминлайдиган ҳамда бир ёки бир нечта хоналар, шунингдек фуқароларнинг уларнинг бундай ажралиб турувчи жойда доимий яшаши билан боғлиқ бўлган маиший ва бошқа эҳтиёжларини қондириш учун ёрдамчи фойдаланиш биноларидан иборат бўлган турар жой;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
турар жой — фуқароларнинг доимий яшашига мўлжалланган, белгиланган санитария, ёнғинга қарши, техник талабларга жавоб берадиган, шунингдек белгиланган тартибда махсус уйлар (ётоқхоналар, вақтинчалик уй-жой фонди уйлари, ногиронлар, фахрийлар, ёлғиз қариялар учун интернат-уйлар, шунингдек болалар уйлари ва бошқа махсус мақсадли уйлар) сифатида фойдаланишга мўлжалланган жойлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фаразлар — баҳоловчининг ҳаққоний деб ҳисобланадиган тахминлари. Фаразлар текшириш ва тасдиқлаш мумкин бўлмаган баҳолаш объектига ёки баҳолаш ёндашувларига таъсир этадиган фактлар, шартлар ёки вазиятларни ўз ичига олади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чекловчи шартлар — қонунчилик, буюртмачи ёки баҳоловчи томонидан баҳолашга қўйиладиган чекловлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
якка тартибдаги уй-жой — доимий яшаш, дам олиш ва шахсий хўжалик юритиш учун мўлжалланган, битта ер участкасида жойлашган, ўзига қарашли бўлган ёрдамчи-хўжалик иморатлари ва ҳовли иншоотлари билан биргаликдаги бир ёки бир нечта уй-жой иморатлари (турар жойлар) (кейинги ўринларда уй-жой деб юритилади);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қолдиқ (баланс) қиймат — асосий воситаларнинг йиғилган амортизация суммаси чегириб ташланган бошланғич (тиклаш) қиймати.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III боб. Қўлланиш соҳаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Хусусийлаштириш мақсадида давлат уй-жой фондининг баҳолаш объектлари (кейинги ўринларда баҳолаш объекти деб юритилади) қуйидагилар ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижара шартномаси шартлари асосида фуқаролар фойдаланаётган кўп квартирали уйлардаги квартиралар ва бир квартирали уйлар (уйларнинг қисмлари);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қайта қурилиши, таъмирланиши тугаллангандан кейин аҳоли кўчиб кирмаган ҳамда бўшатилган квартиралар, бир квартирали уйлар (уйларнинг қисмлари);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
янги қурилган уйлардаги квартиралар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. 11-сон МБМС баҳоловчи ташкилотлар, баҳоловчилар ҳамда баҳолаш хизматларининг буюртмачилари учун мўлжалланган ва хусусийлаштириш мақсадидаги давлат уй-жой фонди объектлари қийматини баҳолаш бўйича хизматлар кўрсатишда ва ушбу баҳолаш объектлари қийматини баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ишончлилигини текширишда қўлланилиши мажбурийдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. 11-сон МБМСни қўллашда ушбу 11-сон МБМСнинг иловасида келтирилган Услубий кўрсатмалардан фойдаланиш лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV боб. Бухгалтерия ҳисоби стандартлари билан алоқадорлик
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. «Бошланғич қиймат», «қолдиқ баланс қиймати», «амортизация» атамаларининг таърифларини улардан бухгалтерия ҳисобида қандай фойдаланилса, шундай тушуниш лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. 11-сон МБМСнинг молиявий ҳисобот ҳужжатларидан асосий фарқи баҳолаш объектини баҳолашда қўлланадиган қийматнинг пул ифодаси тарихий факт эмас, балки объектнинг вақтнинг аниқ пайтидаги фойдалилигининг баҳосидан иборат. Бу баҳолаш қиймати молиявий ҳисоботда акс эттирилган қийматдан фарқ қилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V боб. Стандартнинг талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Хусусийлаштириш мақсадидаги баҳолаш объектининг қийматини баҳолаш қуйидаги босқичлардан иборат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
баҳолашга оид вазифани белгилаш ва баҳолаш объектини баҳолаш тўғрисидаги шартномани тузиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
баҳолаш объектини идентификация қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот йиғиш ва уни таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
якуний қийматни ҳисоблаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботни тузиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-§. Баҳолашга оид вазифани белгилаш ва баҳолаш объектини баҳолаш тўғрисидаги шартномани тузиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Баҳолашга оид вазифа буюртмачи томонидан баҳоловчи ташкилот билан биргаликда тузилади ва баҳолаш объектини баҳолаш тўғрисидаги шартномага илова сифатида расмийлаштирилади. Баҳолашга оид вазифа қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
баҳолаш объектининг номи ва тавсифи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
баҳолаш объектининг манзили;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
баҳолаш санаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
баҳолаш мақсади ва баҳолаш натижаларидан фойдаланиш мўлжали;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
баҳолаш мақсадига мувофиқ бўлган қиймат тури;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чекловчи шартлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буюртмачи ёки унинг вакили тақдим этиши лозим бўлган дастлабки маълумотлар рўйхати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
баҳолаш ишларини ўтказиш муддатлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Баҳолаш мақсадига ва баҳолаш объектининг хусусиятларига қараб баҳолаш тўғрисидаги вазифа қўшимча шартларни ўз ичига олиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Давлат уй-жой фондини хусусийлаштиришда қолдиқ баланс қиймати аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-§. Баҳолаш объектини идентификация қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Баҳолаш объектини идентификация қилишда баҳоловчи тақдим қилинган ҳужжатларнинг баҳолаш объектининг ҳақиқий ҳолатига ҳамда унга бўлган мулкий ҳуқуқларига мувофиқлигини белгилайди. Шунингдек, баҳолаш жараёнида вужудга келиши мумкин бўлган эҳтимолий фаразлар ва чекловчи шартларнинг таҳлили ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Баҳолаш объектини идентификация қилиш баҳоловчи томонидан буюртмачи ва (ёки) у вакил қилган шахс тақдим қилган ҳужжатлар — уй-жой ёки турар жойга доир инвентарь ҳужжатлар йиғма жилди асосида баҳолаш объектини кўздан кечириш, ўлчаб кўриш, фотосуратга олиш, унинг амалда мавжудлиги ва ҳақиқий ҳолатини ўрганиш, объектнинг номини, жойлашган ерини, миқдор ва сифат таркибини, техник тавсифларини ҳамда баҳолаш объектининг ўзига хос хусусиятларини акс эттирувчи бошқа маълумотларни ўз ичига олган тавсифлаш йўли билан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Турар жойнинг умумий майдони қонунчиликка мувофиқ тасдиқланадиган шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Баҳоловчининг маълумотлари балансда сақловчи томонидан тақдим қилинган инвентарь йиғма жилди маълумотларига мос келмаслиги фактлари аниқланганда, балансда сақловчи вакиллари ҳамда квартирада яшовчининг баҳоловчи томонидан киритиладиган тузатишларга уларнинг розиликларини тасдиқловчи имзолари қўйиладиган, баҳоловчи томонидан турар жой ва ёрдамчи хоналарнинг техник тавсифи карточкаси тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Буюртмачи ва (ёки) ҳужжатларни тақдим қилган шахс баҳоловчининг талабларига мувофиқ ёки зарур тузатишлар киритиш иложсиз бўлганда ушбу ҳужжатларни мувофиқлаштиришни рад этган тақдирда, баҳоловчи баҳолаш ўтказишни рад қилиши ёки буюртмачи билан келишган ҳолда баҳолаш объектининг ҳақиқий ҳолатидан келиб чиқиб баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда тақдим қилинган ҳужжатлардаги номувофиқликлар фактлари ҳамда баҳолаш объектининг ҳолатини акс эттирган ҳолда баҳолашни амалга ошириши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-§. Ахборот йиғиш ва уни таҳлил қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ахборот йиғиш ва уни таҳлил қилиш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
баҳолаш объектига бўлган ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатларни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
баҳолаш объектига доир бухгалтерия ҳисоби ва ҳисобот маълумотларини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
баҳолаш объектидан фойдаланишнинг чекловларини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
баҳолаш объекти ва унинг таркибий қисмларининг техник тавсифини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқа ахборотни олиш ва ўрганишни ўз ичига олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Баҳолаш объектларини баҳолашда буюртмачи ёки у вакил қилган шахс томонидан тақдим қилинган дастлабки ахборот, шунингдек баҳоловчи томонидан бухгалтерия, бирламчи ва статистика ҳисобларидан олинган маълумотлардан фойдаланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Қуйидагилар буюртмачи ёки у вакил қилган шахс томонидан тақдим қилинадиган дастлабки ахборот ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
турар жойга кўчиб кириш учун асос бўладиган ордер;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
балансда сақловчининг баҳолаш объекти тўғрисидаги маълумотномаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уй-жой ва/ёки турар жой инвентарь ҳужжатлари йиғма жилдининг нусхаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Баҳоловчи томонидан баҳолаш объектининг хусусиятларига қараб балансда сақловчидан бошқа қўшимча ахборот ҳам сўраб олиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Баҳолаш жараёнида фойдаланиладиган ахборот хусусийлаштирилиши лозим бўлган давлат уй-жой фонди объектининг қийматини баҳоловчи томонидан аниқлаш учун ишончли ва етарли бўлиши лозим. Буюртмачи ёки у вакил қилган шахс тақдим қилган ахборот, шунингдек бевосита баҳоловчининг ўзи томонидан йиғилган ахборот, ахборотни тақдим қилган ташкилотнинг раҳбари томонидан имзоланган ва муҳри билан (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) тасдиқланган тақдирда ишончли ҳисобланади.
(20-банд Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2016 йил 26 майдаги 01/27-26/37-сонли (рўйхат рақами 2279-1, 01.06.2016 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 22-сон, 258-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Баҳоловчи ташкилот, агарда тақдим қилинган ахборот ҳажми ва сифати 11-сон МБМС талабларига мувофиқ баҳолашни ўтказиш ва баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботни тайёрлаш учун етарли бўлмаса, баҳолаш бўйича ишларни бажаришдан бош тортишга ҳақлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-§. Баҳолаш усулларини танлаш, асослаш ва қўллаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Хусусийлаштириш мақсадида баҳолаш объектининг қийматини баҳолаш баҳоловчи томонидан қолдиқ баланс қиймати усулидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Қолдиқ баланс қиймати усули билан хусусийлаштирилиши лозим бўлган турар жойни ҳисоблашда квартираларнинг умумий майдони 1 кв. м нинг қиймати уй-жой қолдиқ баланс қийматининг уйнинг барча квартиралари умумий майдони йиғиндисига нисбати сифатида аниқланади. Уй-жойда нотурар жойлар мавжуд бўлган тақдирда уларнинг қиймати ва умумий майдони ҳисобдан чиқариб ташланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Агар баҳолаш объектининг йиғилган амортизацияси 90 ва ундан юқори фоизни ташкил қилган тақдирда, қолдиқ қиймати сифатида бошланғич баланс қийматининг 10 фоизи қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Турар жойнинг истеъмолчилик сифатлари жамланган коэффициенти баҳоловчи томонидан истеъмолчилик сифатлари коэффициентларининг йиғиндисини чиқариш йўли билан ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Баҳоловчи баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда хусусийлаштирилиши лозим бўлган турар жойнинг ҳисобланган қолдиқ қийматини ҳамда турар жойнинг истеъмолчилик сифатлари коэффициентларининг йиғиндисини кўрсатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-§. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботни тузиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Баҳоловчи ташкилот томонидан баҳолаш объекти қийматини аниқлаш бўйича ўз мажбуриятларини бажарганлигини тасдиқловчи ҳужжат бўлиб, ёзма шаклда тузилган баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда баҳолаш объектига тавсиф берилади, йиғилган ахборот, ҳисоб-китоблар, баҳолаш объектининг якуний қиймати, баҳолаш базасининг тасдиғи, баҳолаш мақсади, шунингдек баҳолаш натижаларини тўлиқ ва бир хилда талқин қилишни таъминловчи барча фаразлар ва чекловчи шартлар баён этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилган дастлабки маълумотлар таркиби ва ўтказилган баҳолаш жараёнини баён этишнинг кетма-кетлиги баҳолаш объектининг қийматини ҳисоблашни тўлиқ акс эттириш имконини бериши ва ўхшаш натижаларга олиб келиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Ҳисобот фақат баҳолаш жараёнида ҳисоблаш ва таҳлил қилишда фойдаланилган ахборот ва маълумотлардан иборат бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда келтирилган, баҳолашни амалга ошириш вақтида фойдаланилган ёки ҳисоблашлар натижасида олинган ахборотга унинг ахборот манбаи ҳавола қилиниши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот қуйидаги таркибий қисмлардан иборат бўлиши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
титул варағи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мундарижа;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илова хат (умумлаштирувчи қисм);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
асосий қисм;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хулоса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фойдаланилган манбалар рўйхати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иловалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот рақамланган ва баҳоловчи (баҳоловчилар) томонидан бетма-бет имзоланган, тикилган, шунингдек баҳолаш буюртмачиси шартнома тузган баҳоловчи ташкилот раҳбарининг имзоси ва муҳри билан (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) тасдиқланиши лозим.
(33-банд Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2016 йил 26 майдаги 01/27-26/37-сонли (рўйхат рақами 2279-1, 01.06.2016 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 22-сон, 258-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботга иловада баҳоловчи фойдаланган ва баҳолаш объектининг миқдор ва сифат тавсифларини белгиловчи ҳужжатларнинг нусхалари, шу жумладан, ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар, шунингдек техник инвентаризация ҳужжатлари ва бошқа зарур ҳужжатлар келтирилиши лозим. Агарда бу баҳолаш тўғрисидаги вазифада белгиланган бўлса, баҳолаш объектининг унинг баҳолаш санасидаги жорий ҳолатини акс эттирувчи фотосуратлар мавжуд бўлиши мажбурийдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иловада баҳоловчи ташкилот лицензияси, баҳоловчиларнинг малака сертификатлари ва фуқаролик жавобгарлиги суғурта полисининг нусхалари ҳам келтирилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Баҳоловчи ташкилот баҳолашнинг баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилган натижалари учун қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Баҳоловчи ташкилот кўрилган зарарлар ёки баҳолаш объектининг суд томонидан баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилган қиймат ҳаққоний эмас деб топилганлиги учун, агар улар баҳолаш буюртмачиси ёки учинчи шахслар томонидан ишончсиз ахборот берилиши оқибатида вужудга келган бўлса, жавобгар бўлмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI боб. Ахборотни ошкор этишга қўйиладиган талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Баҳолаш жараёнида фойдаланилган ахборотни баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда ошкор этиш баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботдан фойдаланувчилар баҳолаш жараёни мантиғини ва баҳолаш объектининг қийматини аниқлаш учун баҳоловчи кўрган чораларни тушуна оладиган тарзда амалга оширилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Баҳолаш жараёнида қўлланилган барча ахборот ошкор этилиши лозим, махфий хусусиятга эга бўлган ахборот бундан мустасно. Махфий ахборотни баҳоловчи фақат буюртмачи ва (ёки) мазкур ахборотни тақдим қилган шахслар билан келишган ҳолда ёки суднинг тегишли қарорига биноан ошкор этади. Фойдаланилаётган ахборотнинг махфийлик даражаси буюртмачи ва (ёки) мазкур ахборотни тақдим қилувчи ёки унга бевосита алоқадор бўлган шахслар томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда унинг асосида ётган барча фаразлар ва чекловчи шартлар, шунингдек ахборотни ошкор этишга тегишли бўлган ҳар қандай талаблар очиб берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботга 11-сон МБМСга ва бошқа қабул қилинган мулкни баҳолаш стандартларига риоя қилинганлиги тўғрисидаги баёнот киритилиши, стандартларнинг талабларидан ҳар қандай четга чиқиш кўрсатилиши ва бундай четга чиқишга тушунтириш берилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Баҳолаш объектининг 11-сон МБМС талабларига мувофиқ тузилган баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда кўрсатилган якуний қийматидан, агар баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот тузилган санадан 6 ойдан ортиқ вақт ўтмаган бўлса, давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш мақсадида фойдаланилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Баҳолаш ўтган санага (баҳолашни амалга ошириш санасига мос келмайдиган) қадар бўлган ҳолатга кўра амалга оширилган тақдирда, баҳолаш объектининг қиймати тўғрисидаги хулоса фақат баҳолаш амалга оширилган ўтган сана учун ҳақиқий бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VII боб. Стандартдан четга чиқиш шартлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат баҳоловчига 11-сон МБМС талабларига тўлиқ ёки қисман риоя қилиш имкониятини бермаган ҳолатларда баҳоловчи қийматни аниқлаш бўйича тегишли ҳисоб-китобларни ва тегишли баҳолаш тартиботларини қўллаши лозим. Бунда, баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда аниқланиши лозим бўлган қийматни кўрсатиш билан бир қаторда 11-сон МБМС талабларидан четга чиқиш сабаблари далиллар билан асосланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Мулкни баҳолаш миллий стандарти (11-сон МБМС) «Хусусийлаштириш мақсадида давлат уй-жой фондининг қийматини баҳолаш»га
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Мулкни баҳолаш миллий стандарти (11-сон МБМС) «Хусусийлаштириш мақсадида давлат уй-жой фондининг қийматини баҳолаш»ни қўллаш бўйича услубий кўрсатмалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11-сон МБМСни қўллаш бўйича услубий кўрсатмалар 11-сон МБМСни амалда қўллаш мақсадида ишлаб чиқилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I боб. Баҳолашга оид вазифани белгилаш ва баҳолаш объектини баҳолаш тўғрисидаги шартномани тузиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Баҳолашга оид вазифани аниқлаш буюртмачи томонидан баҳоловчи ташкилот билан биргаликда амалга оширилади. Баҳолашга оид вазифада баҳолаш объектини баҳолашнинг асосий шартлари, шунингдек баҳолаш ўтказишнинг чекловчи шартлари аниқланади ва ифодаланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Баҳолашга оид вазифа қуйидаги шаклда тузилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Баҳолаш объекти (номи ва қисқача таърифи)
Балансда сақловчи (номи, реквизитлари)
Баҳолаш объектининг жойлашган ери
Баҳолаш буюртмачиси ва унинг реквизитлари
Баҳоловчи ташкилот ва унинг реквизитлари
Баҳолашни ўтказиш учун асос
Баҳолаш мақсади ва вазифаси (баҳолашни белгилаш)
Аниқланадиган қиймат тури
Чекловчи шартлар
Баҳолаш санаси
Дастлабки маълумотлар рўйхати
Баҳолашни ўтказиш жадвали (муддатлари)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Баҳолаш мақсадига ва баҳолаш объектининг хусусиятларига қараб баҳолашга оид вазифа қўшимча шартларни ўз ичига олиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Баҳолашга оид вазифа баҳолаш объектини баҳолаш тўғрисидаги шартномага илова сифатида расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II боб. Баҳолаш объектини идентификация қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Йиғилган (буюртмачидан ёки унинг вакилларидан олинган) бирламчи ҳужжатларга эга бўлган ҳолда, баҳоловчи буюртмачининг вакили ёки баҳолаш объектининг балансда сақловчиси вакили билан биргаликда баҳолаш объектини кўздан кечириш, унинг амалдаги ҳолатини ўрганиш, уни тавсифлаш, ўлчаш ва баҳолаш объектини индентификация қилиш учун зарур бўлган бошқа ҳаракатларни бажаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Баҳолаш объектини идентификация қилишда баҳолаш объектининг амалдаги ҳолатидан келиб чиқиб унинг сифат ва миқдор кўрсаткичларининг буюртмачи ва (ёки) унинг вакили тақдим этган ҳужжатларда кўрсатилган маълумотларга мувофиқлиги аниқланади ҳамда баҳоловчи томонидан мазкур Услубий кўрсатмаларнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги квартиранинг (уйнинг) турар жой ва ёрдамчи хоналари техник тавсифи тўлдирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шунингдек, баҳолаш объектига бўлган мулкий ҳуқуқларнинг мулкка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларга мувофиқлиги ўрганилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Зарурат бўлганда баҳоловчининг сўровига биноан ҳужжатларни тақдим қилган шахс томонидан тегишли ҳужжатларга аниқликлар (изоҳлар) қўшимча маълумотномалар кўринишида расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Баҳолаш объектини идентификация қилиш бўйича бажарилган барча ишларни баҳоловчи баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда акс эттиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Баҳолаш объектини баҳолашда қуйидагиларни тавсифлаш ва идентификация қилиш лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
номи, функционал вазифаси ва жорий фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
баҳолаш объекти (уй-жой иморатлари зонасини кўрсатган ҳолда) жойлашган ер, унинг физик ва ҳуқуқий тавсифи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
баҳолаш объектининг умумий майдони;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
баҳолаш объектига алоқадор бўлган чеклашлар ва қўшимча юкламалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III боб. Ахборот йиғиш ва уни таҳлил қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Баҳолаш объектларини баҳолаш учун ахборот йиғиш тартиби:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарур маълумотлар таркибини аниқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарур ахборотни йиғиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маълумотларни тизимга солиш, уларга ишлов бериш ва таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборотни баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда баён этишни ўз ичига олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Баҳоловчи баҳолашни ўтказиш учун зарур бўлган ахборотни йиғишни амалга оширади, баҳолаш объектининг миқдор ва сифат кўрсаткичларини ўрганади, баҳолаш объектининг қийматини аниқлаш учун муҳим бўлган ахборотни таҳлил қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Баҳолаш буюртмачиси томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим қилиниши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
турар жойга кўчиб кириш учун асос бўладиган ордер;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
балансда сақловчи томонидан бериладиган баҳолаш объекти тўғрисидаги маълумотнома, жумладан уй-жойнинг қурилган йили, уй-жойнинг жойлашувининг зоналлиги, унинг бошланғич баланс қиймати (ўтказилаётган қайта баҳолашни кўрсатган ҳолда), йиғилган амортизацияси, қолдиқ баланс қиймати тўғрисидаги маълумотлар, уй-жойнинг нотурар жойлар майдони ажратилган ҳолдаги умумий майдони тўғрисидаги маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уй-жой жойлашувининг зоналлигини ҳамда квартиранинг қайта планлаштиришдан ўтказилганлиги ҳақидаги маълумотлар мажбурий кўрсатилган баҳолаш объектининг инвентарь ҳужжатлар йиғма жилди нусхаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Йиғилган ахборотни, агарда қўшимча ахборотдан фойдаланиш баҳолаш объекти баҳолаш қиймати якуний миқдорининг жиддий ўзгаришига олиб келмаса, ишончли ҳисобланади. Агарда ахборотнинг етарли эмаслиги баҳолаш объектини баҳолаш қийматининг якуний натижасига таъсир қилган тақдирда бу ҳолат баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV боб. Баҳолаш усулларини танлаш, асослаш ва қўллаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Давлат уй-жой фонди қийматини хусусийлаштириш мақсадида баҳолаш объектининг қийматини баҳолашда фақат қолдиқ баланс қийматини аниқлаш усулидан фойдаланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Хусусийлаштириш мақсадида давлат уй-жой фонди қийматини баҳолаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
балансда сақловчининг бухгалтерия маълумотлари бўйича уй-жойнинг бошланғич қиймати, уй-жой таркибига кирадиган нотурар жойларнинг (мавжуд бўлганда) бошланғич қиймати, шунингдек йиғилган амортизация аниқланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвентар ҳужжатлар йиғма жилди маълумотлари бўйича уй-жойнинг майдони ҳамда уй-жой таркибига кирадиган нотурар жойлар (мавжуд бўлганда) майдони аниқланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1 м2 турар жойнинг қиймати уйнинг барча квартиралари умумий майдонининг йиғиндисига нисбатан уй-жой қолдиқ баланс қийматининг нисбати сифатида ҳисобланади. Уй-жойда нотурар жойлар мавжуд бўлган тақдирда қуйидаги формула бўйича уларнинг қиймати ҳамда умумий майдони ҳисобдан чиқариб ташланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ц — умумий майдон 1 м2 ининг қолдиқ баланс қиймати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сб — уйнинг баланс қиймати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Снт — нотурар жойларнинг баланс қиймати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Q — йиғилган амортизация меъёри;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Fум — уйнинг умумий майдони;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Fнт — нотурар жойларнинг майдони.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
баҳоланаётган турар жойнинг қиймати қуйидаги формула бўйича 1 м2 нинг қолдиқ баланс қийматини квартиранинг умумий майдонига кўпайтириш йўли билан ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Цф = Ц х Fкв, бу ерда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Цф — баҳоланаётган турар жойнинг қолдиқ баланс қиймати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ц — умумий майдон 1 м2 ининг қолдиқ баланс қиймати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Fкв — квартиранинг умумий майдони.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Йиғилган амортизация 90 ва ундан юқори фоизни ташкил қилган тақдирда қолдиқ баланс қиймати сифатида бошланғич қийматининг 10 фоизи қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Баҳоловчи томонидан турар жойнинг истеъмолчилик сифатлари коэффициенти ушбу Услубий кўрсатмаларнинг 2-иловасига мувофиқ Уй-жойнинг истеъмолчилик сифатлари коэффициентларини ҳисоблашда келтирилган коэффициентларни қўшиш йўли билан ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда баҳоловчи баҳолаш объектининг қолдиқ баланс қийматини ҳамда истеъмолчилик сифатлари коэффициентларининг йиғиндисини кўрсатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V боб. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботни тузиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Баҳоловчи ташкилот томонидан баҳолаш объекти қийматини аниқлаш бўйича ўз мажбуриятларини бажарганлигини тасдиқловчи ҳужжат бўлиб, ёзма тарзда тузилган баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда баҳолаш объектига тавсиф берилади, йиғилган ахборот, ҳисоб-китоблар, баҳолаш объектининг якуний қиймати, баҳолаш базасининг тасдиғи, баҳолаш мақсади, шунингдек баҳолаш натижаларини тўлиқ ва бир хилда талқин қилишни таъминловчи барча фаразлар ва чекловчи шартлар баён этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилган дастлабки маълумотлар таркиби ва ўтказилган баҳолаш жараёнини баён этишнинг кетма-кетлиги баҳолаш объекти қийматини ҳисоблашни тўлиқ акс эттириш имконини бериши ва ўхшаш натижаларга олиб келиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Ҳисобот фақат баҳолаш жараёнида ҳисоблаш ва таҳлил қилишда фойдаланилган ахборот ва маълумотлардан иборат бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда келтирилган, баҳолашни амалга ошириш вақтида фойдаланилган ёки ҳисоблашлар натижасида олинган ахборотнинг манбаига ҳавола қилиниши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот қуйидагилардан иборат бўлиши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
№‎ №№‎

НОМИ

1.‎ 1.‎ Титул варағи
2.‎ 2.‎ Мундарижа
3.‎ 3.‎ Умумлаштирувчи қисм (илова хат)
4.‎ 4.‎ Баҳолашга оид вазифани белгилаш
5.‎ 5.‎ Кириш
5.1‎ Объектнинг тавсифи
5.2‎ Квартиранинг (уйнинг) турар жой ва ёрдамчи хоналарининг техник тавсифи
6.‎ Хусусийлаштириш мақсадида давлат уй-жой фонди қийматини аниқлаш
6.1‎ Қолдиқ баланс қийматни аниқлаш
6.2‎ Истеъмолчилик сифатлари коэффициентларини ҳисоблаш
7.‎ Хулоса
Иловалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот рақамланган ва баҳоловчи (баҳоловчилар) томонидан бетма-бет имзоланган, тикилган, шунингдек баҳолаш буюртмачиси шартнома тузган баҳоловчи ташкилот раҳбарининг муҳри (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) ва имзоси билан тасдиқланган бўлиши лозим.
(22-банд Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2016 йил 26 майдаги 01/27-26/37-сонли (рўйхат рақами 2279-1, 01.06.2016 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 22-сон, 258-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботга иловада баҳоловчи фойдаланган ва баҳолаш объектининг миқдор ва сифат тавсифларини белгиловчи ҳужжатларнинг нусхалари, шу жумладан ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар, шунингдек техник инвентаризация ҳужжатлари ва бошқа зарур ҳужжатлар келтирилиши лозим. Агарда бу баҳолаш тўғрисидаги вазифада белгиланган бўлса, баҳолаш объектининг унинг баҳолаш санасидаги жорий ҳолатини акс эттирувчи фотосуратлар мавжуд бўлиши мажбурийдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иловада баҳоловчи ташкилот лицензияси, баҳоловчиларнинг малака сертификатлари ва фуқаролик жавобгарлиги суғурта полисининг нусхалари ҳам келтирилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Баҳоловчи ташкилот кўрилган зарарлар ёки баҳолаш объектининг суд томонидан баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилган қиймат ҳаққоний эмас деб топилганлиги учун, агар улар баҳолаш буюртмачиси ёки учинчи шахслар томонидан ишончсиз ахборот берилиши оқибатида вужудга келган бўлса, жавобгар бўлмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI боб. Стандартдан четга чиқиш шартлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат баҳоловчига 11-сон МБМС талабларига тўлиқ ёки қисман риоя қилиш имкониятини бермаган ҳолатларда баҳоловчи қийматни аниқлаш бўйича тегишли ҳисоб-китобларни ва тегишли баҳолаш тартиботларини қўллаши лозим. Бунда, баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда аниқланиши лозим бўлган қийматни кўрсатиш билан бир қаторда 11-сон МБМС талабларидан четга чиқиш сабаблари далиллар билан асосланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Мулкни баҳолаш миллий стандарти (11-сон МБМС) «Хусусийлаштириш мақсадида давлат уй-жой фондининг қийматини баҳолаш»ни қўллаш бўйича Услубий кўрсатмаларга
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

_________________________ манзилидаги квартиранинг (уйнинг)
‎турар жой ва ёрдамчи хоналари
‎ТЕХНИК ТАВСИФИ
(Ер тузиш, рўйхатга олиш ва кўчмас мулк кадастри хизматининг маълумотлари ҳамда балансда
‎сақловчининг маълумотлари асосида тўлдирилади)


‎1.1. Квартиранинг турар жой ва ёрдамчи хоналари _________ қаватда жойлашган ва қуйидагилардан иборат алоҳида (умумий) квартирадир (уйнинг четки қисмида ёки четки қисмида эмаслиги кўрсатилади):

‎а) яшаш хоналари, майдони билан
№ 1‎ кв. м‎
№ 2‎ кв. м‎
№ 3‎ кв. м‎
№ 4‎ кв. м‎
Бутун квартиранинг яшаш майдони кв. м‎
б) ошхона (умумий майдони) кв. м‎
в) ваннахона кв. м‎
г) туалет кв. м‎
д) йўлак кв. м‎
е) жойлаштирилган шкафлар кв. м‎
ж) балконлар кв. м‎
з) лоджиялар (пешайвонлар) кв. м‎‎
Нотурар жой майдони
Квартиранинг умумий майдони кв. м‎
1.2. Хоналарнинг баландлиги м‎
1.3. Квартира/домнинг баланс бўйича қиймати сўм
1.4. Қолдиқ баланс қиймати сўм

‎2. Уйга доир умумий маълумотлар:
Лойиҳа серияси
Ташқи деворлар материали
Том ёпқич материали
Қаватлар сони
Жиҳозланган:
сув ўтказгичлар тизими
канализация тизими
иситиш тизими
телефон алоқаси
электр ёритқичлар тизими
ахлат ташлаш қувури
лифтлар

‎Тузди: _______________________________________
Келишилди:
Балансда сақловчи _________________________
Квартирани ижарага олувчи ____________________________
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Мулкни баҳолаш миллий стандарти (11-сон МБМС) «Хусусийлаштириш мақсадида давлат уй-жой фондининг қийматини баҳолаш»ни қўллаш бўйича Услубий кўрсатмаларга
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Уй-жойнинг истеъмолчилик сифатлари коэффициентларини
‎ҲИСОБЛАШ

I. Ҳудудий жойлаштирилганлик коэффициентлари

К1д. Уй-жой иморатининг зоналар бўйича жойлашуви

Ҳар йили тасдиқланадиган фуқаролардан якка тартибда уй-жой қуришга тақдим қилинганлиги учун ундириладиган ер солиғи ставкалари

Ҳар бир зона учун солиштирма улушлари

1 зона‎ ‎‎‎
2 зона‎ ‎‎‎
3 зона‎ ‎‎‎
4 зона‎
5 зона‎ ‎‎‎
6 зона‎ ‎‎
7 зона‎ ‎‎‎
8 зона‎ ‎‎‎
9 зона‎ ‎‎‎
10 зона‎ ‎‎‎
11 зона‎ ‎‎‎
12 зона‎ ‎‎‎
13 зона‎ ‎‎‎
14 зона‎ ‎‎‎
К1д. Ҳар йили тасдиқланадиган фуқаролардан якка тартибда уй-жой қуришга тақдим қилинганлиги учун ундириладиган ер солиғи ставкалари базасидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади.
‎Коэффициентни ҳисоблаш ҳар бир зона учун солиштирма улушларини бериш йўли билан ўтказилади, яъни барча зоналар бўйича солиқ ставкаси қўшилади ва ҳар бир зона учун солиштирма улуш чиқарилади.
‎Олинган солиштирма улушлар уй-жой иморатининг ҳар бир зонаси учун ҳудудий жойлаштирилганлик кўрсаткичи ҳисобланади.
‎Изоҳ: бунда уй-жой иморати зоналари бўйича уй-жойнинг жойлашуви коэффициенти тасдиқланадиган фуқаролардан якка тартибда уй-жой қуришга тақдим қилинганлиги учун ундириладиган ер солиғи ставкалари базасидан келиб чиққан ҳолда ҳар йили қайтадан ҳисоблаб чиқилади.

Кўрсаткичлар

Тавсифи

Қийматнинг ўзгариши фоизда

ошиши

камайиши

К2д. Уй-жойнинг квартал ичида жойлашганлиги Шовқин даражаси пасайган, микроиқлим яхшиланиши

6.0 ‎

К3д. Уй-жойнинг магистрал кўчалар бўйлаб жойлашганлиги Транспорт ҳаракатидан чиқадиган шовқин, газланганлик (асосий олд томони билан (магистрал кўчаларнинг) қизил чизиғидан чиқиб кетган уй-жойлар учун )

6.0‎

К4д. Уй-жойнинг жамоат транспорти бекатидан 500 м нарида жойлашганлиги Жамоат транспортидан фойдаланишнинг қулайлиги

6.0 ‎

К5д . Уй-жойнинг савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчаларидан 500 м нарида жойлашганлиги Товарлар сотиб олиш ва маиший хизматлардан фойдаланишнинг қулайлиги

6.0 ‎

К6д . Уй-жойнинг йирик ишлаб чиқариш объектлари, аэродромлар, темир йўллардан узоқлашиш зоналарига яқин жойлашганлиги Атмосферанинг самолётлар парвози ва темир йўллар таркиби ҳаракатидан, зарарли чиқиндилардан газлар билан тўлганлиги

10.0‎

II. К7д. Уйнинг истеъмолчилик хусусиятлари

5 қаватдан ортиқ қаватли уйларда лифтнинг йўқлиги

3‎

Галерея туридаги уй

1

Оилавий ётоқхона туридаги уй
Ишлайдиган ахлат ташлаш қувури мавжудлиги

2‎‎

Уй деворларининг конструктив тавсифлари
дарахт

10‎‎

ғишт

10‎

III. Квартираларнинг сифат кўрсаткичлари

К1к. Квартираларнинг уйнинг охирги қаватида жойлашганлиги Йил фасллари бўйича хона ички ҳароратининг бир меъёрда бўлмаслиги Сифат кўрсаткичига таъсир қилувчи фоизларни ҳисоблаш қуйида келтирилган
К2к. Квартираларда марказлаштирилган иссиқлик таъминотининг йўқлиги Сувни иситиш ва хоналарни иситишдаги ноқулайликлар

5.0‎

К3к. Санузелларнинг (ванна ва ҳожатхонанинг) бир хонага жойлашганлиги

3‎

К4к. 7м2 дан катта ошхона майдони

4 ва ҳар бир 3 м2 га ошишда 0,2 дан қўшиб борилади

К5к. Йирик панелли уйлар учун квартираларнинг четки қисмларда жойлашганлиги Хоналардаги ҳарорат-намлик режимининг етарли эмаслиги

4.0‎


‎IV. Квартирани истеъмолчилик хусусиятларининг қаватларга боғлиқ ҳолдаги коэффициентлари (фоизларда)


‎1. 4 қаватгача бўлган квартиралар учун
К1 — (+3) — 1 қаватга ва (–3) охирги қават учун;
К2 — 0 — барча оралиқдаги қаватлар учун.

‎2. Қават (5 қаватли уй):
К1 — (+3) — 1, 2, 3-қаватлардаги ва (–3) 5-қаватдаги квартиралар учун;
К2 — 0 — 4-қаватдаги квартиралар учун.

‎3. Қават (9 қаватли уй):
К1 — (+3) — 1 дан бошлаб 4-қаватлардаги ва (–3) 9-қаватдаги квартиралар учун;
К2 — 0 — 7, 8-қаватлардаги квартиралар учун;
К3 — (+1) — 5, 6-қаватлардаги квартиралар учун.

‎4. Қават (12 қаватли уй):
К1 — (+3) — 1 дан бошлаб 4-қаватлардаги ва (–3) 12-қаватдаги квартиралар учун;
К2 — (–2) — 9 дан бошлаб 11-қаватлардаги квартиралар учун;
К3 — 0 — 7, 8-қаватлардаги квартиралар учун;
К4 — (+1) — 5, 6-қаватлардаги квартиралар учун.

‎5. Қават (16 қаватли уй)
К1 — (+3) — 1 дан бошлаб 5-қаватлардаги ва (–) 16-қаватдаги квартиралар учун;
К2 — (–2) — 12 дан бошлаб 15-қаватлардаги квартиралар учун;
К3 — 0 — 9 дан бошлаб 11-қаватлардаги квартиралар учун;
К4 — (+1) — 6 дан бошлаб 8-қаватлардаги квартиралар учун.

‎6. Хоналарнинг баландлиги:
К1 — (–4) — баландлиги 2,5 м дан кам бўлган квартиралар учун;
К2 — 0 — баландлиги 2,5 м дан 2,7 м гача бўлган квартиралар учун;
К3 — (+2) — баландлиги 2,7 м дан 3 м гача бўлган квартиралар учун;
К4 — (+5) — баландлиги 3 м дан ортиқ квартиралар учун.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 42-сон, 459-модда; 2016 й., 22-сон, 258-модда)