Ҳужжат кучини йўқотган 17.06.2022 06.10.2011 йилдаги 279-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 06.10.2011 йилдаги 279-сон
Kuchga kirish sanasi
06.10.2011
Ҳужжат кучини йўқотган 17.06.2022
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АЛОҲИДА МУҲИМ ВА ТОИФАЛАНГАН ОБЪЕКТЛАРИДА ҚЎРИҚЛАШНИНГ ТЕХНИК ВОСИТАЛАРИНИ ЛОЙИҲАЛАШТИРИШ, МОНТАЖ ҚИЛИШ, СОЗЛАШ, ТАЪМИРЛАШ ВА ТЕХНИК ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ИШЛАРИНИ БАЖАРИШГА РУХСАТНОМА БЕРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 июндаги 338-сонли «Вазирлар Маҳкамасининг «Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида» 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимча киритиш, шунингдек Ҳукуматнинг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг алоҳида муҳим ва тоифаланган объектларида қўриқлашнинг техник воситаларини лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш ишларини ташкил этишни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикасининг алоҳида муҳим ва тоифаланган объектларида қўриқлашнинг техник воситаларини лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш ишларини бажаришга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари Ўзбекистон Республикасининг алоҳида муҳим ва тоифаланган объектларида қўриқлашнинг техник воситаларини лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш ишларини бажариш юзасидан шартномалар тузишда ушбу қарор билан тасдиқланган Низом талабларига қатъий амал қилсинлар, шунингдек идоравий мансуб ташкилотлар томонидан низомга оғишмай риоя этилишини таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар бир ой муддатда ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.А. Хўжаев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2011 йил 6 октябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
279-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 6 октябрдаги 279-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг алоҳида муҳим ва тоифаланган объектларида қўриқлашнинг техник воситаларини лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш ишларини бажаришга рухсатнома бериш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низом юридик шахсларга Ўзбекистон Республикасининг алоҳида муҳим ва тоифаланган объектларида қўриқлашнинг техник воситаларини лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш ишларини бажаришга рухсатнома бериш тартиби ва асосларини (кейинги ўринларда рухсатнома деб аталади) белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Аниқлаш воситалари, объектга киришни назорат қилиш ва бошқариш воситалари, аниқлаш воситалари ҳамда объектга киришни назорат қилиш ва бошқариш воситаларидан олинган ахборотни тўплаш, қайта ишлаш ва акс эттириш воситалари, алоқа ва хавфни билдириш-чақириш сигнализацияси воситалари, телекузатиш воситалари, кабель тармоқлари ва бошқа коммуникациялар, ностандартлаштирилган асбоб-ускуналар, ёрдамчи воситалар (қўриқлашнинг техник воситалари электр таъминоти тизими, қўриқловчи ёритиш) қўриқлашнинг техник воситалари ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ушбу Низомда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси (кейинги ўринларда махсус ваколатли орган деб аталади) томонидан расмийлаштирилган рухсатномага эга бўлмаган юридик шахсларни Ўзбекистон Республикасининг алоҳида муҳим ва тоифаланган объектларида қўриқлашнинг техник воситаларини лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш ишларини бажариш учун жалб этишга йўл қўйилмайди.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 568-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/568/3403-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Рухсатнома Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан берилган ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш сигнализацияларини, ёнғиндан дарак берувчи ва ёнғиндан сақловчи сигнализацияларни лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига лицензияга (кейинги ўринларда лицензия деб аталади) эга бўлган юридик шахсларга расмийлаштирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Рухсатнома олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Рухсатнома олиш учун юридик шахс махсус ваколатли органга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, у жойлашган жой (почта манзили), юридик шахс амалга оширишни мўлжаллаётган қўриқлаш, лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатишнинг техник воситалари турлари кўрсатилган рухсатнома бериш тўғрисидаги аризани;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли ҳужжатларни (сертификатлар ва малака тоифаси берилганлиги, охирги уч йилда малака ошириш ва махсус тайёргарлик курсларидан ўтганлик тўғрисидаги бошқа ҳужжатлар) илова қилган ҳолда ҳар бир ходимнинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси ва жойи, паспортининг серияси ва рақами, яшаш жойи ва маълумоти, юридик шахснинг штатида эгаллаб турган лавозими ва мутахассислик бўйича иш стажини кўрсатган ҳолда ходимларнинг малака таркиби тўғрисидаги маълумотларни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
охирги уч йилда қўриқлаш сигнализацияларини ва техник қўриқлашнинг бошқа воситаларини лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш бўйича бажарилган ишлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус ваколатли орган рухсатнома бериш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу бандда назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуйидаги ҳужжатлар ваколатли орган томонидан тегишли давлат органлари ва ташкилотлардан мустақил равишда, шу жумладан «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар маълумоти тўғрисидаги дипломлардан кўчирма;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
штатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
психик касалликлар, гиёҳвандлик, токсикомания ёки алкоголизм билан боғлиқ ҳолда диспансер ҳисобида турган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уларга нисбатан жиноий иш қўзғатилган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қасддан жиноят содир этганлиги учун судланган ходимлар йўқлиги тўғрисидаги маълумотларни (тегишли тиббиёт муассасалари ва ҳудудий ички ишлар органларидан берилган маълумотномалар илова қилинган ҳолда).
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 декабрдаги 774-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2021 й., 09/21/774/1198-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Аризани кўриб чиқиш, рухсатнома бериш ва рухсатнома беришни рад этиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикасининг алоҳида муҳим ва тоифаланган объектларида қўриқлашнинг техник воситаларини лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш ишларини бажаришга рухсатнома бериш махсус ваколатли орган томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Махсус ваколатли орган 30 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда юридик шахс томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади, улар асосида рухсатнома бериш ёхуд рухсатнома беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Рухсатнома олиш учун юридик шахсларга қуйидаги талаблар қўйилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик шахсда камида учта саноат (ишлаб чиқариш) объектида ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш сигнализацияларини, ёнғиндан дарак берувчи ва ёнғиндан сақловчи сигнализацияларни ва техник қўриқлашнинг бошқа воситаларини лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш соҳасида камида уч йиллик иш тажрибаси мавжудлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик шахснинг штатида тегишли ихтисослашув бўйича (ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш сигнализацияларини, ёнғиндан дарак берувчи ва ёнғиндан сақловчи сигнализацияларни ва техник қўриқлашнинг бошқа воситаларини лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш) ихтисосли тайёргарликка ва камида уч йил иш стажига эга бўлган камида уч нафар ходим мавжудлиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикасининг алоҳида муҳим ва тоифаланган объектларида қўриқлашнинг техник воситаларини лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш ишларини бажариш бўйича фаолиятни амалга оширишда шахсларнинг қуйидаги тоифаларини:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
доимий яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий шахсларни ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
психик касалликлар, гиёҳвандлик, токсикомания ёки алкоголизм билан боғлиқ ҳолда диспансер ҳисобида турган шахсларни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уларга нисбатан жиноий иш қўзғатилган шахсларни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қасддан жиноят содир этганлиги учун судланган шахсларни ёллашга ёки ишга жалб этишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Рухсатноманинг амал қилиш муддати юридик шахснинг аризасига мувофиқ белгиланади, бироқ лицензиянинг амал қилиш муддатидан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Рухсатнома берилгандан кейин махсус ваколатли орган юридик шахсни берилган рухсатномалар реестрига киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Қуйидаги ҳолларда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарур тарзда расмийлаштирилмаган ҳужжатлар тақдим этилган ёки ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ёки нотўғри маълумотлар мавжуд бўлганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик шахс ва унинг ходимлари ушбу Низомнинг 4, 8 ва 9-бандларида назарда тутилган талабларга мувофиқ бўлмаганда рухсатнома бериш рад этилиши мумкин.
(12-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги 377-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 1-сон, 9-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Юридик шахсга рухсатнома беришни рад этиш асосланиши ва ёзма шаклда расмийлаштирилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Рухсатнома бериш рад этилган тақдирда юридик шахс аниқланган камчиликлар бартараф этилгандан кейин рухсатнома олиш учун такроран мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Махсус ваколатли орган қуйидаги асослар бўйича:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик шахс томонидан Ўзбекистон Республикасининг алоҳида муҳим ва тоифаланган объектларида қўриқлашнинг техник воситаларини лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш ишлари сифатсиз бажарилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг алоҳида муҳим ва тоифаланган объектларида қўриқлашнинг техник воситаларини лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш бўйича шартнома мажбуриятлари бир неча марта бузилганда ёки уларга риоя қилинмаганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лицензия муддати тамом бўлганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик шахс рухсатноманинг амал қилишини муддатидан олдин тўхтатиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик шахс тугатилганда — тугатилган пайтдан ёки қайта ташкил этиш натижасида унинг фаолияти тўхтатилганда — қайта ташкил этилган пайтдан бошлаб, уни ўзгартириш бундан мустасно;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рухсатнома амал қилиш даврида рухсатнома бериш рад этилишига олиб келиши мумкин бўлган ҳолатлар аниқланганда берилган рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Рухсатноманинг амал қилиши тўхтатилиши тўғрисидаги ёзма шаклда зарур тарзда расмийлаштирилган қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч кун мобайнида юридик шахсга юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Рухсатнома олган юридик шахслар ҳар йили 1 февралгача махсус ваколатли органга объектларни, уларнинг идоравий мансублигини, ўрнатилган қўриқлашнинг техник воситалари турлари ва сонини кўрсатган ҳолда алоҳида муҳим ва тоифаланган объектларда қўриқлашнинг техник воситаларини лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш бўйича улар томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этишлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Берилган рухсатномалар реестридаги маълумотлар манфаатдор шахсларнинг улар билан танишиши учун очиқ ҳисобланади ва ёзма сўров бўйича улардан кўчирма сифатида тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Рухсатномани қайта расмийлаштириш ва унинг дубликатини бериш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Юридик шахс қайта ўзгартирилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда юридик шахс ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ҳафта муддатда махсус ваколатли органга кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқлайдиган тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда рухсатномани қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Рухсатнома қайта расмийлаштирилгунга қадар юридик шахс унда кўрсатилган фаолият турини олдин берилган рухсатнома асосида амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Рухсатномани қайта расмийлаштиришда махсус ваколатли орган берилган рухсатномалар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади. Рухсатномани қайта расмийлаштириш рухсатномани қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза олинган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Рухсатномани қайта расмийлаштиришда ёки унинг амал қилиш муддатини узайтиришда юридик шахс олдин берилган рухсатномани махсус ваколатли органга қайтаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Йўқотилган ёки амал қилиш муддати тамом бўлмаган, бироқ яроқсиз ҳолга келган рухсатнома ўрнига юридик шахснинг аризасига кўра дубликат берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Дубликат беришда янги рухсатномада «Дубликат» белгиси қўйилади, шунингдек олдинги рухсатномада белгиланган амал қилиш муддати кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Ишларнинг бажарилишини назорат қилиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Ушбу Низомни бузганлик учун айбдор шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 41-сон, 450-модда; 2015 й., 1-сон, 9-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/396/1287-сон; 11.07.2019 й., 09/19/568/3403-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2021 й., 09/21/774/1198-сон, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)