27.09.2011 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2269
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигини, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигини, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигини, Ўзбекистон Республикаси Миллий Хавфсизлиги хизматини, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг қарори, 27.09.2011 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2269
Kuchga kirish sanasi
07.10.2011
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ХОРИЖИЙ ДАВЛАТ ҲУДУДИДА ВАФОТ ЭТГАН ШАХСНИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИДА ДАФН ЭТИШДА КЎМАКЛАШИШ ТАРТИБИ ҲАҚИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 27 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2269]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 52-сон, 508-модда) асосида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси қарор қиладилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Хорижий давлат ҳудудида вафот этган шахсни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дафн этишда кўмаклашиш тартиби ҳақидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан сўнг кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташқи ишлар вазири Э. ҒАНИЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2011 йил 27 сентябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ички ишлар вазири Б. МАТЛЮБОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2011 йил 27 сентябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Соғлиқни сақлаш вазири А. ИКРОМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2011 йил 27 сентябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Адлия вазири Н. ЙЎЛДОШЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2011 йил 27 сентябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миллий хавфсизлик хизмати раиси Р. ИНОЯТОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2011 йил 27 сентябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15914-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат божхона қўмитаси раиси З. ДУСАНОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2011 йил 27 сентябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
01-02/12-18-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитасининг 2011 йил 27 сентябрдаги 3, 9, 20, 24, 15914, 01-02/12-18-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хорижий давлат ҳудудида вафот этган шахсни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дафн этишда кўмаклашиш тартиби ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Низом «Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2010 й., 52-сон, 508-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикасидан ташқарида вафот этган шахсларнинг (Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг, фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг, айрим ҳолларда эса чет эл фуқароларининг ҳам) жасадларини (сақланиб қолган тана қисмларини) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дафн этишни ташкил қилиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳар бир инсонга унинг ўлимидан кейин жасадини (сақланиб қолган тана қисмларини) вафот этган шахснинг хоҳиш-иродасини инобатга олган ҳолда, «Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ дафн этиш ва дафн этиш учун жойни текин бериш кафолатланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вафот этган шахснинг унинг жасадини (сақланиб қолган тана қисмларини) ёки хокини илгари вафот этган шахслар ёнига дафн этиш тўғрисидаги хоҳиш-иродасини бажариш дафн этиш учун бўш жой ёки илгари вафот этган яқин қариндошининг қабри мавжуд бўлган тақдирда таъминланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Шахс хорижий давлат ҳудудида вафот этган тақдирда, вафот этган шахснинг унинг жасадини (сақланиб қолган тана қисмларини) ёки хокини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дафн этиш тўғрисидаги хоҳиш-иродасини бажариш, дафн этишни амалга ошириш ва дафн этиш билан боғлиқ харажатларни тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олган шахсга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ўлим ҳақидаги гувоҳномани (маълумотномани), вафот этган шахснинг жасадини (сақланиб қолган тана қисмларини) олиб кетиш учун рухсатномани, йўл ҳужжатларини, шу жумладан давлат чегараларини кесиб ўтишга доир ҳужжатларини олишга кўмаклашиш қисмида кафолатланади. Бунда, Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари (бундан кейин матнда консуллик муассасаси деб юритилади), маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, шунингдек ўз фаолият турига кўра шундай ҳолларда зарур хизматлар кўрсатувчи бошқа юридик шахслар кўмаклашади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 4 августдаги 25-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3916, 04.08.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2026 й., 10/26/3916/0819-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида мазкур Низомда назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартномалар қоидалари қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Ўлим ва жасадни (сақланиб қолган тана қисмларини) ёки хокни ташиш ҳақидаги ҳужжатларни расмийлаштириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси фуқароси ёки Ўзбекистон Республикасининг йўл ҳужжатига эга фуқаролиги бўлмаган шахс (бундан кейин матнда фуқаро деб юритилади) Ўзбекистон Республикасидан ташқарида вафот этганда, ўлимни рўйхатга олиш консуллик округи ҳудудида марҳум яшаган ёки ўлим юз берган мамлакат (ҳудуд)да жойлашган консуллик муассасаси томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўлимни рўйхатга олиш вафот этган шахс яшаган жой бўйича эмас, бошқа округда амалга оширилган бўлса, рўйхатга олган консуллик муассасаси вафот этган шахс ҳисобда турган консуллик муассасасига унинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, вафот этган санаси, шунингдек ўлим тўғрисидаги далолатнома ёзувининг рақами ва ўлимни рўйхатга олиш санаси ва жойи кўрсатилган хабарномани жўнатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ҳаво ёки денгиз кемасида юз берган ўлимни рўйхатга олиш ҳаво кемаси қўнадиган ёки денгиз кемаси келадиган мамлакат консуллик округига кирадиган консуллик муассасаси томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Айрим хорижий давлатлар қонунчилигида ушбу давлатларнинг ваколатли органлари томонидан ўлим тўғрисидаги гувоҳнома (маълумотнома)ни расмийлаштиришнинг ўз тартиби назарда тутилган, улар ўлим ҳақидаги тиббий хулосалар билан бир қаторда ўлим юз бериш фактини тасдиқловчи ҳужжат сифатида эътироф этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Қонунчиликка мувофиқ консуллик муассасалари томонидан ушбу Низомнинг 23-бандида кўрсатилган ўлим тўғрисидаги ҳужжатлар туркумини расмийлаштириш консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмаган ҳолда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Консуллик муассасаси ходимининг ўлимни рўйхатга олиш учун консуллик муассасасининг консуллик округи доирасида вафот этган (ҳалок бўлган) шахснинг ўлими юз берган жойга чиқиши бўйича харажатлар чет эл муассасасини маблағ билан таъминлаш учун навбатдаги молия йилига мўлжалланган харажатлар сметасининг «Хизмат сафарлари харажатлари» моддасида назарда тутилган бюджет маблағлари ҳисобидан қопланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Вафот этган шахсларнинг жасадларини (сақланиб қолган тана қисмларини) ёки хокини транспортда ташишга тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикасига етказиш билан боғлиқ харажатлар уларнинг қариндошлари ва яқинларининг маблағлари, шунингдек бўлиб турган мамлакатдаги диаспора вакилларининг ва бошқа ҳамдард бўлган шахсларнинг ихтиёрий хайр-эҳсонлари ҳисобидан қопланади. Айрим ҳолларда кўрсатиб ўтилган харажатларни тегишли консуллик муассасаси ҳисоб рақамидан вафот этган шахснинг қариндошлари ва яқинлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги кассасига олдиндан нақд пул маблағлари билан киритилган ёки Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг тегишли банк ҳисоб рақамига белгиланган тартибда расмийлаштириш билан ўтказилган маблағлар ҳисобидан тўлашга йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Консуллик муассасаларининг харажатлар сметасида вафот этган шахсларнинг жасадларини (сақланиб қолган тана қисмларини) ёки хокини Ўзбекистон Республикасига олиб бориш билан боғлиқ харажатлар учун махсус модда назарда тутилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Хизмат сафари муносабати билан хорижий давлатда бўлган фуқаролар Ўзбекистон Республикасидан ташқарида вафот этса, марҳумларнинг жасадларини (сақланиб қолган тана қисмларини) ёки хокини транспортда ташиш ва Ўзбекистон Республикасига олиб келиш бўйича харажатлар хизмат сафарига жўнатган ташкилотларнинг маблағлари ҳисобидан қопланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Алоҳида ҳолларда консуллик муассасаси раҳбари «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАКга вафот этган шахснинг жасадини (сақланиб қолган тана қисмларини) ёки хокини Ўзбекистон Республикасига бепул ёки имтиёзли тариф бўйича транспортда ташиш имкониятини топиш таклифи билан мурожаат қилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Фуқаронинг ўлими тўғрисидаги ариза қариндошлари, яқинлари ва бошқа шахслар томонидан тақдим этилиши мумкин. Ариза ўлим юз берган кундан ёки ўлим факти белгиланган ёхуд вафот этган шахснинг жасади топилган вақтдан бошлаб уч суткадан кечикмай берилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқаронинг ўлими тўғрисидаги аризани кечроқ муддатларда тақдим этиш ўлимни рўйхатга олиш ва жасадни (сақланиб қолган тана қисмларини) ёки хокни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дафн этиш учун олиб келиш ҳужжатларини расмийлаштиришда мумкин бўлган зарур кўмак беришни рад этиш учун асос бўла олмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқаронинг ўлими тўғрисидаги маълумот тиббий муассаса маъмуриятидан ёки бўлиб туриш мамлакатининг бошқа ваколатли органларидан ҳам олиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Фуқаронинг ўлими тўғрисидаги маълумот олиниши билан консул вафот этганнинг (ҳалок бўлганнинг) шахсини аниқлаш (тасдиқлаш) бўйича тезкор чораларни кўради ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига содир бўлган ҳодиса ҳақида тезкор хабар юборади, унда марҳум ҳақидаги маълумотларни (Ф.И.О., туғилган йили, яшаш жойи), унинг ўлими сабаблари (агар маълум бўлса), тобут жўнатиладиган сана, рейс рақами, Ўзбекистон Республикасидаги вафот этган шахс яшаган манзил, қариндошларининг мавжудлиги ва улар билан боғланиш маълумотлари тўғрисида, ҳамроҳлик қилаётган шахс (агар мавжуд бўлса), шунингдек Ўзбекистон Республикасида дафн этиш учун жасадни (сақланиб қолган тана қисмларини) ёки хокни юбориш билан боғлиқ харажатлар тўғрисида маълум қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Консул фуқаронинг ўлими ҳақида, ҳатто вафот этган шахс Ўзбекистон Республикасидан ташқарида дафн этилган бўлса ҳам, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигини хабардор қилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Зарурат туғилганда, консул Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги орқали Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига вафот этганнинг шахсини тасдиқлаш учун тегишли сўров юборади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вафот этганларнинг шахсини тасдиқлаш бўйича сўровлар устувор ҳисобланади ва ички ишлар органлари томонидан тезкор тартибда, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасига келиб тушган вақтдан бошлаб 24 соат ичида кўриб чиқилади.
(16-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитасининг 2018 йил 11 декабрдаги 38, 79, 56, 9, 14, 01-02/12-52-сонли қарори (рўйхат рақами 2269-1, 12.12.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2018 й., 10/18/2269-1/2307-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ўлимни қайд этиш учун консуллик муассасасига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий тиббий хулоса ёки ўлим ҳақидаги гувоҳнома (маълумотнома);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
паспорти, йўл ҳужжати ёки вафот этганнинг шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжат, ёхуд уларнинг нусхаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16 ёшгача вафот этган шахслар учун — паспорт, йўл ҳужжати ёки туғилганлик ҳақида гувоҳнома.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Паспорт, йўл ҳужжати ёки вафот этганнинг шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатнинг мавжуд эмаслиги ўлимни қайд этиш учун тўсиқ бўла олмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ўлимни рўйхатга олишда вафот этган шахснинг паспорти, йўл ҳужжати ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат тақдим этилмаган бўлса, бу ҳақда ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувининг «Белгилар учун» графасида кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Тўпланган маълумотлар асосида икки нусхада ўлим ҳақида далолатнома ёзуви тўлдирилади. Ўлим ҳақида далолатнома ёзуви қайд этилгандан сўнг ўлим ҳақида гувоҳнома ёзилади. Бунда, паспорт ёки вафот этганнинг шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатнинг биринчи бетига ўлим ҳақидаги далолатнома ёзуви рақами ва санаси кўрсатилиб бекор қилиш тўғрисида тегишли белги қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Консул вафот этган шахснинг жасадини (сақланиб қолган тана қисмларини) тезроқ дафн этиш ёки кремация қилиш мақсадида ўлимни тезкор қайд этиш бўйича барча зарур чораларни кўриши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хорижий давлат ваколатли органларининг вафот этган шахсни ўлими сабаблари тўғрисидаги хулосаси мавжуд эмаслиги сабабли ўлимни қайд этишни рад этишга ва жасадни (сақланиб қолган тана қисмларини) моргда сақлаш учун қолдиришга йўл қўйилмайди. Консул ўлим ҳолатларини тезроқ аниқлаштириш бўйича барча зарур чораларни кўриши лозим, шу жумладан бўлиб туриш мамлакатининг тегишли вазирликлари ва идораларида шахсий учрашувларни ташкил этишни ҳам. Ўлим сабаблари тўғрисида асосланган тиббий хулосани тезда олишнинг имконияти бўлмаса, консул ўлим ҳақидаги дастлабки хулоса асосида вафот этган шахснинг ўлимини тахмин қилинган сабабини кўрсатган ҳолда ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувини расмийлаштириши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Консул хорижий давлатнинг ваколатли органлари томонидан суд-тиббий экспертизаси хулосалари асосида расмийлаштирилган ўлим ҳақидаги расмий тиббий хулоса олингандан сўнг, легализация қилинган ўлим ҳақидаги тиббий хулосани таржимаси билан белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига умумлаштириш ва тегишли фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (бундан кейинги ўринларда — ФҲДЁ) архивига топшириш ва зарурат туғилганда ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувларига зарур ўзгартиш ва қўшимчаларни киритиш учун юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Вафот этган шахснинг жасадини (сақланиб қолган тана қисмларини) ёки хокини Ўзбекистон Республикасига транспортда ташиш учун ҳужжатларни расмийлаштириш учун консуллик муассасасига қуйидагилар тақдим этилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий давлат ваколатли органларининг жасадни (сақланиб қолган тана қисмларини) ёки хокини транспортда ташиш ва мамлакатдан олиб чиқиш бўйича рухсатномаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўл-транспорт ҳодисаси (ЙТҲ) ёки ҳуқуқбузарлик оқибатида ўлим юз берганда — ваколатли орган вакили томонидан воқеа жойида тузилган баённома ёки хулоса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юқумли касаллик мавжудлиги (мавжуд эмаслиги) тўғрисида маълумотнома;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспортда ташиш учун зарур бўлган бошқа ҳужжатлар (мавжуд бўлса).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Мазкур Низомнинг 17 ва 21-бандларида кўрсатилган барча чет эл ҳужжатлари ўзбек ёки рус тилига таржима қилинган ва консул муҳри билан шаҳодатланган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Фуқаронинг ўлими ҳақидаги ҳужжатлар туркумини консул дипломатик почта каналлари орқали Ўзбекистон Республикасига юборади. Бунда, вафот этган шахснинг бекор қилинган паспорти ёки бошқа шахсни тасдиқловчи ҳужжати келгусида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда йўқ қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига юборилади.
(23-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳужжатлар туркуми — ўлим тўғрисидаги далолатнома ёзувининг 2 нусхаси, ўлим ҳақидаги гувоҳноманинг консул томонидан шаҳодатланган нусхаси, паспорт ёки вафот этганнинг шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатнинг нусхаси, хорижий тиббий хулоса ёки ўлим ҳақидаги гувоҳноманинг (маълумотноманинг) асл нусхаси таржимаси билан, ЙТҲ баённомаси ёки терговчининг ҳуқуқбузарлик факти бўйича хулосаси таржимаси билан, жасадни (сақланиб қолган тана қисмларини) ёки хокни транспортда ташиш ва мамлакатдан олиб чиқиш учун рухсатноманинг нусхаси таржимаси билан, бошқа ҳужжатларнинг нусхалари (мавжуд ва зарур бўлганда) Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги орқали Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тегишли фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувига белги киритиш ва келгусида ФҲДЁ архивида сақлашга топшириш учун юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Консул бирор объектив сабабларга кўра (рейсларнинг камлиги сабабли Ўзбекистон Республикасига жасадни шошилинч жўнатиш лозимлиги муносабати билан вақтнинг чекланганлиги ва бошқалар) ўлимни ўз вақтида қайд эта олмаса, у Ўзбекистон Республикасига белгиланган тартибда легализация қилинган тиббий хулоса ёки ўлим ҳақидаги гувоҳномани (маълумотномани) таржимаси билан кейинчалик Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ФҲДЁ органлари томонидан (хорижий тиббий хулоса асосида) ўлимни қайд этилиши ёки (хорижий ўлим ҳақидаги гувоҳнома асосида) Ўзбекистон Республикасининг ўлим ҳақидаги гувоҳномасига алмаштирилиши учун юборилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Моддий маблағлар мавжуд бўлмаганда ёки қариндошлари вафот этган шахснинг жасади (сақланиб қолган тана қисмлари)ни ёки хокини Ўзбекистон Республикасига етказиш билан боғлиқ харажатларни тўлашдан бош тортганда консул вафот этган шахсни бўлиб туриш мамлакатида кўмиш тўғрисидаги масалани ушбу давлат қонунчилигига мувофиқ ҳал қилади. Бунда, қариндошларининг жасадни (сақланиб қолган тана қисмларини) ёки хокни бўлиш мамлакатида кўмиш тўғрисидаги нотариал шаҳодатланган аризасини олдиндан олиб қўйиш зарур бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Консуллик муассасаларининг харажатлар сметаси вафот этган шахсларнинг жасадлари (сақланиб қолган тана қисмлари) ёки хокларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарида кўмиш билан боғлиқ харажатларнинг махсус моддасини назарда тутмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вафот этган шахсларнинг жасадлари (сақланиб қолган тана қисмлари) ёки хокларини кўмиш билан боғлиқ харажатларни молиялаш бўйича масалалар консул томонидан ҳар бир алоҳида ҳолатда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан келишув бўйича ҳал қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Жасадни (сақланиб қолган тана қисмлари) ёки хокни Ўзбекистон Республикасига жўнатиш бўйича ташкилий масалаларни ҳал қилиш. Тобутни транспортда ташишга тайёрлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Жасадни (сақланиб қолган тана қисмларини) Ўзбекистон Республикасига етказиш ёки кремация қилишнинг молиявий масаласи ҳал қилинган бўлса, консул вафот этган шахснинг жасадини (сақланиб қолган тана қисмларини) ёки хокини ватанига юборишни ташкил қилиш бўйича чоралар кўради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жасадни (сақланиб қолган тана қисмларини) ёки хокни Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасигача транспортда ташиш бўйича ҳужжатларни расмийлаштириш, шу жумладан дафн иши масалалари бўйича ихтисослаштирилган хизматдан (бундан кейинги ўринларда дафн бюроси деб юритилади) бўлиб туриш давлатидаги аэропортгача етказиш билан боғлиқ масалалар вафот этган шахснинг жасади (сақланиб қолган тана қисмлари) ёки хоки сақланаётган дафн бюроси томонидан консул ёрдамида ҳал қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Дафн бюроси жасадни транспортда ташиш бўйича барча зарур тадбирларни амалга оширади, шу жумладан жасадни санитария-гигиена жиҳатидан тайёрлайди (ювиш, махсус бальзамли эритма билан ишлов бериш ва бошқа), шунингдек имкони бўлса, зарур диний маросимларни ўтказади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вафот этган шахснинг жасадини (сақланиб қолган тана қисмларини) транспортда ташиш ва нисбатан узоқ муддат давомида сақлаш зарурлиги сабабли бальзамлаш чоғида юқори концентрацияли спирт-формалин бирикмасидан фойдаланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Вафот этган шахснинг жасади (сақланиб қолган тана қисмлари) дафн бюроси вакиллари томонидан кавшарланадиган (шуруплар билан бураб қўйиладиган ва шу каби) ва консул томонидан муҳрланадиган транспортда ташиш учун мўлжалланган герметик контейнерга (рух қопламали ёғоч қути — тобутга) жойланиши лозим. Консул тобутни муҳрлаш чоғида жасадни (сақланиб қолган тана қисмлари) транспортда ташишга тааллуқли бўлмаган бошқа буюмларнинг йўқлигига ишонч ҳосил қилиши лозим. Тобутни муҳрлашда қуйидаги мазмундаги матн ёзилган ўзи ёпишувчи қоғоз тасмасидан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Муҳрланган / Опечатано / Sealed».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муҳрлаш тобутни консулнинг имзоси ва муҳри билан тасдиқланадиган ўзи ёпишувчи тасма бутунлигини бузмай очишга имкон бермаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Вафот этган шахснинг жасадини (сақланиб қолган тана қисмлари) баъзи чет давлатлар (асосан МДҲ мамлакатлари)дан Ўзбекистон Республикасига транспортда ташишда тобутни муҳрлашнинг бошқа тартиби қўлланиши мумкин. Консулнинг турли шароитлар туфайли тобутни транспортда ташишга тайёрлашнинг барча ҳолатларида иштирок этиш имконияти ёки зарурати бўлмагани ва чет эл қонунчилигида консулнинг тобутни муҳрлаши шарт экани тўғрисида нормалар йўқлиги сабабли, тегишли давлатнинг божхона хизмати божхона назоратини амалга ошириш чоғида рухсат берилмаган нарсаларнинг солинишига йўл қўймаслик мақсадида тобут ичида нима борлигини текшириши мумкин. Бу ҳолда тобутни кавшарлаш чет давлатнинг божхона ва бошқа ваколатли органлари вакиллари, шунингдек тобутда ўзга буюмлар йўқлиги тўғрисидаги тегишли маълумотномани тайёрлайдиган дафн бюросининг ходими иштирокида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Вафот этган шахснинг жасади (сақланиб қолган тана қисмлари) солинган тобут халқаро ташиш чоғида юк сифатида расмийлаштирилади ва авиалайнернинг юк бўлинмасига ёки темир йўл составининг багаж вагонига ёхуд махсус автотранспорт воситасининг тегишли бўлинмасига жойлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Консул тобут ёки марҳумнинг хоки солинган урна билан бирга қуйидаги ҳужжатларни жўнатади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
марҳумнинг паспорти ёки бошқа йўл ҳужжатининг (бор бўлса) шаҳодатланган нусхаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
консул томонидан расмийлаштирилган ўлим ҳақидаги гувоҳнома;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўлим ҳақида чет эл тиббий хулосасининг шаҳодатланган нусхаси, таржимаси билан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўлим ЙТҲ ёки ҳуқуқбузарлик (мавжуд бўлганда) оқибатида юз берганда ваколатли орган вакили томонидан воқеа жойида тузилган баённома ёки хулосанинг шаҳодатланган нусхаси, таржимаси билан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жасадга (сақланиб қолган тана қисмларига) жасадларни транспортда ташиш бўйича халқаро қоидаларга (мавжуд бўлганда) мувофиқ махсус бальзамли эритма билан ишлов берилгани ҳақида маълумотнома, шаҳодатланган таржимаси билан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чет давлат ваколатли органларининг жасадни (сақланиб қолган тана қисмларини) транспортда ташиш ва мамлакатдан олиб чиқишга рухсатномаси (мавжуд бўлганда), шаҳодатланган таржимаси билан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
консулнинг (дафн бюроси агентининг) тобутда бошқа буюмларнинг йўқлиги тўғрисидаги маълумотномаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юқумли касалликларнинг мавжудлиги (йўқлиги) тўғрисида маълумотнома;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқа қўшимча ҳужжатлар (мавжуд бўлганда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Мазкур Низомнинг 24-бандида кўрсатилган сабабларга кўра консул томонидан ўлим қайд этилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикасига тобут ёки марҳумнинг хоки солинган урна билан бирга белгиланган тартибда легализация қилинган хорижий тиббий хулоса ёки ўлим ҳақидаги гувоҳнома (маълумотнома) шаҳодатланган таржимаси билан юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вафот этган шахснинг шахсий буюмлари бор бўлганда, уларнинг рўйхати тузилиб алоҳида ўралган ҳолда тобут ёки урна билан бирга жўнатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Хорижий давлат ҳудудида вафот этган шахснинг жасади (сақланиб қолган тана қисмлари) солинган тобут ёки хоки солинган урнани Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан ўтказиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Вафот этган шахснинг жасади (сақланиб қолган тана қисмлари) солинган тобут Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасига етиб келганда тобутни кутиб олаётган шахслар (қариндошлари, яқинлари ва бошқалар) тегишли божхона постига тобутни қабул қилиб олиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилади ва ўзларининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар тобутга ҳамроҳлик қилаётган шахс бўлса, бевосита ушбу шахс мурожаат қилиши ва тегишли ҳужжатларни расмийлаштиришда иштирок этиши талаб этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Божхона пости ходимлари тобутга илова қилинган барча зарур ҳужжатларнинг мавжудлигини текширади. Бунда, консул томонидан расмийлаштирилган ўлим ҳақидаги гувоҳнома ёки консул томонидан белгиланган тартибда легализация қилинган хорижий тиббий хулоса ёки ўлим ҳақидаги гувоҳнома (маълумотнома), шунингдек вафот этган шахснинг паспорти ёки унинг шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлари ёки уларнинг нусхаларининг мавжудлигига алоҳида эътибор қаратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Божхона пости ходимлари томонидан, шунингдек тобутга қўйилган тегишли идентификация воситаларининг (улар илова ҳужжатларида кўрсатилганда) бутунлиги текширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Идентификация воситаларининг бутунлигига шубҳалар туғилганда ва тобут қопқоғининг очилган бўлиши мумкинлиги тўғрисида гумонлар мавжуд бўлганда, божхона пости ходимлари тобутни унинг ичида бошқа буюмларнинг борлигини текшириш мақсадида вафот этган шахснинг қариндошлари ёки яқинлари иштирокида белгиланган тартибда очишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тобутда бошқа нарсалар борлиги аниқланганда божхона органлари томонидан қонунчиликка мувофиқ зарур чоралар кўрилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Божхона органи ходимлари томонидан тобутни очиш, зарур бўлганда кейинчалик тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органлари вакиллари иштирокида яқин жойлашган тиббий муассасада (тиббий текширувдан ўтказиш учун махсус ажратилган хонада) амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Текширув амалга ошириладиган тиббий муассасагача вафот этган шахснинг жасади (сақланиб қолган тана қисмлари) солинган тобутни транспортда ташиш учун молиявий харажатлар қариндошлари, яқинлари ёки тобутга ҳамроҳлик қилаётган бошқа шахсларнинг ҳисобидан қопланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Тобутга қўйилган идентификация воситаларининг бутунлигига шубҳалар бўлмаганда, божхона органининг ходимлари барча зарур ҳужжатлар расмийлаштиргандан ва қабул қилувчи шахснинг имзоси билан тасдиқланган вафот этган шахснинг жасадини (сақланиб қолган тана қисмларини) қабул қилганлиги тўғрисида тилхат олингандан сўнг божхона органи ходимлари вафот этган шахснинг жасади (сақланиб қолган тана қисмлари) солинган тобутни божхона пости ҳудудидан олиб чиқишга рухсат беради. Бунда, мазкур Низомнинг 31-бандида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар нусхалари ҳисобга олиш ва ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйиш учун божхона постида қолдирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига хорижий давлатларда кремация қилинган фуқароларнинг хокини келтириш махсус урналарда амалга оширилади. Урнага кремация ҳақида маълумотнома илова қилинади, унда вафот этган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, шаҳар ва крематорий номи, кремация қилиш куни ва вақти кўрсатилади, шунингдек хок муайян жойда кўмиш учун берилгани қайд этилади. Маълумотнома имзо ва дафн бюросининг муҳри билан тасдиқланади. Урнани муҳрлаш талаб этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Кремация қилинган фуқаронинг хоки солинган урнани Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали ўтказиш умумий асосларда кузатув ҳужжатларини текшириш натижалари бўйича амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Хорижий давлат ҳудудида вафот этган шахсларнинг жасадлари (сақланиб қолган тана қисмлари) ёки хоки солинган урналарни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дафн қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Ўзбекистон Республикасидан ташқарида вафот этган шахсларнинг жасадлари (сақланиб қолган тана қисмлари) ва хоки солинган урналарни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дафн қилиш умумий асосларда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вафот этган шахсларга нисбатан қўлланадиган қонунчиликда белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Карантин ва ўта хавфли инфекциялардан (ўлат, вабо ва бошқалар) вафот этган ёки уларга гумон қилинаётган шахсларнинг жасадларини (сақланиб қолган тана қисмларини) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида транспортда ташиш ва дафн қилиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Айрим ҳолларда, ҳаётлик чоғидаги хоҳишига ёки васиятномасига кўра Ўзбекистон Республикасидан ташқарида вафот этган чет эл фуқароларини олиб келиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида кўмишга рухсат берилади. Одатда, улар собиқ ватандошлар, Ўзбекистон Республикаси билан тарихий қариндошлик алоқаларига эга бўлган бошқа шахслар бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вафот этган чет эл фуқароларини олиб келиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дафн этиш «Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 4 апрелдаги 101-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 14-сон, 138-модда) билан тасдиқланган Дафн этиш жойларини сақлаш, улардан фойдаланиш ва қабр устида ёдгорликларни қуриш тартиби тўғрисидаги низом, Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 14 июндаги 174-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 24-сон, 249-модда) билан тасдиқланган Дафн этишга нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом ва мазкур Низомга мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI. Якуний қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Мазкур Низомни бажаришни назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа давлат органлари томонидан уларнинг ваколатлари доирасида амалга оширилади.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 4 августдаги 25-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3916, 04.08.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2026 й., 10/26/3916/0819-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Мазкур Низомни бузганлик учун айбдор шахслар қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Мазкур Низом «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси, «Ўзбекистон темир йўллари» ДАТК ва Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги билан келишилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси бош директори В. ТЯН
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2011 йил 16 сентябрь
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон темир йўллари» Давлат акциядорлик темир йўл компанияси раиси А. РАМАТОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2011 йил 16 сентябрь
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғи А. АБДУВАЛИЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2011 йил 16 сентябрь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 39-сон, 407-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2018 й., 10/18/2269-1/2307-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон; 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон; 05.08.2026 й., 10/26/3916/0819-сон)