09.09.2011 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2263
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг қарори, 09.09.2011 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2263
Kuchga kirish sanasi
19.09.2011
Ҳужжат 19.09.2011 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИНИ БОШҚАРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ДАВЛАТ УЛУШЛАРИНИ ИШОНЧЛИ БОШҚАРИШ ВА АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТЛАРИНИ БОШҚАРИШДА ИШТИРОК ЭТИШ МАХСУС ҲУҚУҚИ («ОЛТИН АКЦИЯ») БЎЙИЧА ДАВЛАТ ВАКИЛЛАРИНИНГ ХИЗМАТ ҲАҚИ ТЎЛОВЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМ»НИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 24 январдаги «Ўзбекистон иқтисодиётида хусусий секторнинг улуши ва аҳамиятини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-3202-сонли (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 й., 1-сон, 12-модда) ва 2007 йил 20 июлдаги «Иқтисодиётнинг стратегик тармоқлари корхоналарининг хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-3897-сонли (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 29-30-сон, 299-модда) Фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 19 апрелдаги «Хусусийлаштирилган корхоналарни корпоратив бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 189-сонли (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 7-8-сон, 63–модда) ва 2007 йил 24 июлдаги «Давлат томонидан акциядорлик жамиятларини бошқаришда иштирок этиш махсус ҳуқуқи («олтин акция»)дан фойдаланиш тартиби тўғрисида»ги 151-сонли (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 29-30-сон, 307-модда) қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Давлат улушларини ишончли бошқариш ва акциядорлик жамиятларини бошқаришда иштирок этиш махсус ҳуқуқи («олтин акция») бўйича давлат вакилларининг хизмат ҳақи тўловларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг 2003 йил 16 июлдаги «Давлат улушларини бошқариш бўйича тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низом»ни тасдиқлаш тўғрисидаги 86, 01/06-7-сонли қарори (рўйхат рақами 1262, 2003 йил 1 август) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 15-сон);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг 2004 йил 4 мартдаги «Давлат улушларини бошқариш бўйича тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низом»га ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 38, 01/06-04-сонли қарори (рўйхат рақами 1262-1, 2004 йил 12 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 15-сон, 180-модда);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 2006 йил 25 январдаги «Давлат улушларини бошқариш бўйича тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низом»га ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 7-, 01/06-18/01-сонли қарори (рўйхат рақами 1262-2, 2006 йил 18 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 8-сон, 56-модда);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 2007 йил 6 апрелдаги «Давлат улушларини бошқариш бўйича тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низом»га ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 37-, 01/12-18/08-сонли қарори (рўйхат рақами 1262-3, 2007 йил 7 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 19-20-сон, 204-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг ўн кундан кейин кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2011 йил 11 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
51-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси раиси в.б. А. АБДУХАКИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2011 йил 11 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
01/12-18/05-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 2011 йил 11 августдаги 51, 01/12-18/05-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат улушларини ишончли бошқариш ва акциядорлик жамиятларини бошқаришда иштирок этиш махсус ҳуқуқи («олтин акция») бўйича давлат вакилларининг хизмат ҳақи тўловларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 24 январдаги ПФ-3202-сон «Ўзбекистон иқтисодиётида хусусий секторнинг улуши ва аҳамиятини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 й., 1-сон, 12-модда), 2007 йил 20 июлдаги ПФ-3897-сон «Иқтисодиётнинг стратегик тармоқлари корхоналарини хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 29-30-сон, 299-модда) фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 19 апрелдаги 189-сон «Хусусийлаштирилган корхоналарни корпоратив бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 7-8-сон, 63-модда) ва 2007 йил 24 июлдаги 151-сон «Давлат томонидан акциядорлик жамиятларини бошқаришда иштирок этиш махсус ҳуқуқи («олтин акция»)дан фойдаланиш тартиби тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 29-30-сон, 307-модда) қарорларига мувофиқ давлат улушини бошқариш ва давлат томонидан акциядорлик жамиятларини бошқаришда давлатнинг иштирок этиш махсус ҳуқуқи («олтин акция»)дан фойдаланиш фаолияти бўйича кўрсатилган хизматларга ҳақ тўлаш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низом давлат улуши ишончли бошқарувга берилган (давлат ва хўжалик бошқаруви органларига берилган ҳоллар бундан мустасно) акциядорлик жамиятлари, масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятларга (кейинги ўринларда хўжалик жамиятлари деб юритилади) ҳамда давлатнинг иштирок этиш махсус ҳуқуқи («олтин акция») киритилган акциядорлик жамиятларига татбиқ этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур Низомда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат вакили — Акциядорлик бирлашмалари ва компанияларидаги акциялар давлат улушидан самарали фойдаланилиши устидан мониторинг олиб бориш комиссияси қарорига асосан тайинланган ва акциядорлик жамиятларида акциядорлик жамиятларини бошқаришда давлатнинг иштирок этиш махсус ҳуқуқини («олтин акция») қонунчилик асосида амалга оширувчи жисмоний шахс;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат улуши – давлатга тегишли бўлган акциядорлик жамиятлари акциялари ва масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар устав жамғармасидаги улушлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишончли бошқарувчи – давлат улушини ишончли бошқариш шартномаси тузилган давлатнинг ишончли вакили, инвестиция активларини ишончли бошқарувчи ёки тижорат банки;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хизматлар ҳақи тўлови – давлат улушини бошқариш бўйича қатъий белгиланган мукофот.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Ишончли бошқарувчи ва давлат вакили хизматлари ҳақи тўловини шакллантириш манбалари
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ишончли бошқарувчиларга хизмат ҳақини тўлаш учун маблағлар манбаи ҳисобот йилидаги давлат улуши бўйича давлат бюджетига тушган дивидендлар ҳисобидан шаклланади. Бунда, ҳисобот йилининг тўртинчи чораги учун хизмат ҳақи ҳисобот йилидан кейинги йилнинг биринчи чорагида давлат бюджетида ушбу мақсадлар учун назарда тутилган маблағлар доирасида, ҳисобот йилида давлат бюджетига дивидендлар тушумидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишончли бошқарувчиларга хизмат ҳақини тўлаш учун мўлжалланган, ҳисобот йилида давлат бюджетига тушган давлат улуши бўйича дивидендлар етарли бўлмаганда ёки улар тушмаган (ҳисобланмаган) тақдирда, хизмат ҳақини тўлаш учун хусусийлаштиришдан тушган умумий маблағларнинг бир қисмидан фойдаланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ишончли бошқарувчиларга хизмат ҳақи ва мукофот Давлат мулк қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бош бошқармасининг Тошкент шаҳридаги Ҳисоб-касса марказида хизмат ҳақини тўлаш учун очилган алоҳида субсчётидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Давлат мулки қўмитаси томонидан ҳар йили давлат улушларини бошқариш харажатлари сметаси лойиҳасини шартномалар ва давлат улушларини ишончли бошқарувга босқичма-босқич бериш ҳамда «олтин акция» киритиш графиги, шунингдек, ишончли бошқарувчиларнинг чораклик ҳисоботлари асосида чоракларга бўлган ҳолда ишлаб чиқилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Давлат мулки қўмитаси ишончли бошқарувчилар ва давлат вакилларига хизмат ҳақи ва мукофот тўлови харажатлари сметаси бўйича ҳисоб-китобларни 1 июлдан кечиктирмай келгуси йил давлат бюджети лойиҳасига киритиш учун Молия вазирлигига белгиланган тартибда тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ишончли бошқарувчилар Давлат мулки қўмитаси томонидан тасдиқланган шакл ва муддатларда давлат улушларини бошқариш фаолиятлари тўғрисидаги ҳисоботларни Давлат мулки қўмитасига топширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат вакили бир пайтда давлат улушининг ишончли бошқарувчиси вазифасини бажарган тақдирда, у бу ваколатлари ижроси тўғрисида Давлат мулк қўмитаси тасдиқлаган муддат ва тартибда алоҳида ҳисоботлар топширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Топширилган ҳисоботлар таҳлили асосида Давлат мулки қўмитаси ишончли бошқарувчилар ва давлатнинг вакиллари хизматлари ҳақи ва мукофот тўлови бўйича сметани тўлаш манбаларини кўрсатган ҳолда тайёрлайди ва ҳисобот давридан кейинги иккинчи ойнинг 5-санасигача Молия вазирлигига тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, ҳисобот йилининг тўртинчи чораги бўйича ишончли бошқарувчилар хизматлари ҳақи ва мукофот тўловлари сметаси улар томонидан белгиланган тартибда Давлат мулки қўмитасига топширган йиллик ҳисоботлар асосида тайёрланади ва ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 5-мартигача Молия вазирлигига тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Тақдим этилган смета асосида Молия вазирлиги 10 иш куни ичида ишончли бошқарувчилар хизмати ҳақлари ва мукофотларини тўлаш учун сметага киритилган хўжалик жамиятларидан давлат улуши бўйича тушган дивидендлар ҳисобидан Давлат мулки қўмитаси субсчётига маблағларни ўтказади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат мулки қўмитаси давлат улушларини бошқариш чораклик хизмат ҳақларини ва мукофот тўловини қуйидагича амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) давлат улушлари бўйича бюджетга тўланган дивидендларнинг қисми ҳисобига Молия вазирлиги томонидан ўтказилган маблағлар ҳисобидан, Давлат мулки қўмитаси субсчётига тегишли маблағлар келиб тушган пайтдан бошлаб 10 банк иш куни ичида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) хусусийлаштиришдан тушган умумий маблағлар ҳисобидан Давлат мулки қўмитаси субсчетига тегишли маблағлар келиб тушган пайтдан бошлаб 10 банк иш куни ичида, агар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хизматлар ҳақи тўлашда давлат улуши бўйича дивидендлар етарли бўлмаса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат улуши бўйича дивидендлар Ҳукумат қарорларида кўрсатилган бошқа мақсадларга йўналтирилган тақдирда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
акциядорлик жамияти умумий йиғилиши (қатнашчилар йиғилиши) томонидан дивидендларни корхонани реконструкция қилиш ва техник қайта жиҳозлашга йўналтириш бўйича қарор қабул қилинганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳисобот даврида ҳақиқатда жамият томонидан дивидендлар тўланмаган тақдирда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
акциядорлик жамияти томонидан «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 60-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 61-модда) мувофиқ дивидендлар тўлашдаги чеклаш сабабли тўланмаганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
масъулияти чекланган жамият томонидан «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 1-сон, 10-модда) 26-моддасига мувофиқ фойдани тақсимлашдаги чеклаш сабабли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат мулки қўмитаси хусусийлаштиришдан тушган умумий маблағлар ҳисобидан тўланиши лозим бўлган тегишли маблағларни хизматлар ҳақини тўлаш учун субсчётга ўтказади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Хизмат ҳақи ва мукофот тўловлари Давлат мулки қўмитаси субсчетига ўтказилгандан кейин Давлат мулки қўмитаси бу ҳақда, шунингдек, шахсий ҳисоб варақлари ёки ҳисоб-китоб варақлари тўғрисидаги маълумотни тақдим этиш ҳақида (тўлов биринчи марта амалга оширилаётган бўлса) ишончли бошқарувчилар ва давлатнинг вакилларини ёзма равишда хабардор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишончли бошқарувчилар ва давлат вакилларининг хизмат ҳақини ва мукофот тўловларини тўлаш Давлат мулк қўмитаси томонидан уларнинг банкдаги шахсий ҳисоб варақлари ёки ҳисоб-китоб варақларига тегишли маблағларни ўтказиб бериш йўли билан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Хизмат ҳақини тўлаш учун назарда тутилган, Давлат мулки қўмитаси субсчётида 90 кундан ортиқ туриб қолган, ишончли бошқарувчилар ва давлатнинг вакиллари томонидан талаб қилинмаган ҳамда Давлат мулки қўмитасига тегишли ҳужжатларни тақдим этмаганликлари сабабли уларнинг шахсий ҳисоб варақлари ёки ҳисоб-китоб варақларига ўтказилмаган пул маблағлари Давлат мулки қўмитаси махсус ҳисоб рақамига қайтарилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, хизмат ҳақини ва мукофот тўловларини тўлаш учун давлат бюджетидан юборилган маблағлар тўлалигича давлат бюджетига қайтарилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ишончли бошқарувчилар ва давлатнинг вакиллари томонидан 90 кундан кейин хизмат ҳақи тўловини сўраб мурожаат қилинса, пул маблағлари тўлови мазкур Низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Ишончли бошқарувчилар хизматига ҳақ тўлашнинг ҳисоб-китоблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Агар улуш тўлиқ чорак давомида бошқарилмаган бўлса, ишончли бошқарувчиларга хизмат ҳақи улуш ҳақиқатда бошқарилган давр (ишончли бошқарув шартномаси кучга кирган вақтдан кунлар сони) учун ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Стратегик аҳамиятга эга бўлган хўжалик жамиятларида инвестиция активларини ишончли бошқарувчиларга (тижорат банкларига) ҳисобот чораги учун давлат улушини бошқариш хизмати ҳақи тўлови энг кам иш ҳақининг тўрт баробарини мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган тегишли коэффициентларга кўпайтириш йўли билан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Стратегик аҳамиятга эга бўлган хўжалик жамиятларида давлатнинг ишончли вакилларга ҳисобот чораги учун давлат улушини бошқариш хизмати ҳақи тўлови энг кам иш ҳақининг икки баробарини мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган тегишли коэффициентларга кўпайтириш йўли билан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Стратегик аҳамиятга эга бўлмаган хўжалик жамиятларида инвестиция активларини ишончли бошқарувчиларга (тижорат банкларига) ҳисобот чораги учун давлат улушини бошқариш хизмати ҳақи тўлови энг кам иш ҳақининг икки баробарини мазкур Низомнинг 2-иловасида келтирилган тегишли коэффициентларга кўпайтириш йўли билан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Стратегик аҳамиятга эга бўлмаган хўжалик жамиятларида давлатнинг ишончли вакилларига ҳисобот чораги учун давлат улушини бошқариш хизмати ҳақи тўлови энг кам иш ҳақининг бир ярим баробарини мазкур Низомнинг 2-иловасида келтирилган тегишли коэффициентларга кўпайтириш йўли билан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ишончли бошқарувчиларга ҳисобот чораги учун хизмат ҳақи тўлови ва йил якуни бўйича мукофот қуйидаги ҳолларда амалга оширилмайди:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган муддатларда давлат улушини бошқариш фаолияти бўйича ҳисоботларни топширмаган ёки тўлиқ топширмаган ва дивидендларнинг тегишли қисмини тўланганлиги тўғрисидаги тўлов топшириқномалари нусхаларини (агар тўловлар амалга оширилган бўлса) тақдим этмаган ҳолатда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аввалги чоракка нисбатан давлат улушига ҳисобланган дивидендлар бўйича муддати ўтган қарздорлик кўпайганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишончли бошқарув шартномаси кучга киргандан бошлаб олти ойдан ортиқ вақт ўтганда зарарлар мавжуд бўлса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Қуйидаги ҳолларда ишончли бошқарувчиларга ҳисобот чораги учун хизмат ҳақи тўлови тегишли 0,6 пасайиш коэффициентига купайтирилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамиятнинг давлат улушига ҳисобланган дивидендлардан муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамият томонидан унинг бизнес-режасида назарда тутилган соф фойданинг чораклик прогноз кўрсаткичлари бажарилмаган бўлса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ишончли бошқарувчиларга ҳисобот чораги учун хизмат ҳақи (асосий) тўловидан ташқари йил якуни бўйича олинган соф фойда миқдори жамиятнинг бизнес-режасида назарда тутилган соф фойдадан ва ўтган йил бўйича олинган соф фойдадан ошса, давлат улушига ҳисобланган ва тўлаб берилган дивидендларнинг 2% миқдорида (энг кам иш ҳақининг 25 баробаридан ошмаган ҳолда) мукофот тўланиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Давлат вакиллари хизматига ҳақ тўлашнинг ҳисоб-китоблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Давлат вакиллари хизмат ҳақи тўлови шартнома кучга кирган пайтдан бошлаб ишланган кунларга мутаносиб равишда ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Давлат активларини ишончли бошқаришни ҳам амалга оширувчи давлат вакилига ишончли бошқарувчилар учун ушбу Низомда назарда тутилган тартибда хизмат ҳақи тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Акциядорлик жамиятида фақат давлатнинг иштирок этиш махсус ҳуқуқи («олтин акция»)ни бошқаришни амалга оширувчи давлатнинг вакилларига улар томонидан Давлат мулки қўмитасига йил якуни бўйича белгиланган тартибда ҳисобот топширилиб, қонун ҳужжатлари талаблари асосида Акциядорларнинг умумий йиғилишларида ва Кузатув кенгашининг мажлисларида албатта шахсан қатнашишини инобатга олиб бир йилда бир маротаба хизмат ҳақи тўланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Тўловлар хусусийлаштиришдан тушган умумий маблағлар ҳисобидан акциядорлик жамияти жойлашган жойдан келиб чиқиб, қуйидаги формулалар бўйича амалга оширилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

№‎

Ҳудудлар номи‎

Давлат вакили хизмати ҳақини тўлашнинг ҳисоб-китоби‎

1.‎ Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти ‎ (А+В)*5 ЭКИҲ‎
2.‎ Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари‎ (А+В)*4 ЭКИҲ ‎
3.‎ Бухоро, Навоий ва Самарқанд вилоятлари‎ (А+В)*3 ЭКИҲ ‎
4.‎ Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари ‎ (А+В)*2 ЭКИҲ ‎
5.‎ Сирдарё, Жиззах ва Тошкент вилоятлари‎ (А+В)*1 ЭКИҲ‎
6.‎ Тошкент шаҳри‎ (А+В)*0.5 ЭКИҲ‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
А — давлат вакили иштирок этган ва овоз берган кузатув кенгаши мажлислари сони;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Б — давлат вакили иштирок этган ва овоз берган Акциядорларнинг умумий мажлислари сони;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЭКИҲ — смета тузилган даврдаги энг кам иш ҳақи.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Акциядорлик жамияти ва давлат вакили битта ҳудудда жойлашган тақдирда, хизмат ҳақи тўлови қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(А + В) * 0,5 ЭКИҲ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Давлат вакилларига йил якуни бўйича хизмат ҳақи қуйидаги ҳолларда тўланмайди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган муддатларда ҳисоботларни топширмаган ёки тўлиқ топширмаганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат вакили томонидан ҳисобот йили давомида давлат томонидан акциядорлик жамиятларини бошқаришда иштирок этиш махсус ҳуқуқи («олтин акция»)дан фойдаланиш тартиби бўйича қонун ҳужжатлари талаблари бузилганлиги аниқланганда. Аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари бартараф этилган тақдирда (агарда уларни бартараф этиш мумкин бўлса) ва давлат вакили томонидан хизмат ҳақи тўлаш шартларига риоя этилса, хизмат ҳақи кейинги йилдан бошлаб тўланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат улушларини ишончли бошқариш ва акциядорлик жамиятларини бошқаришда иштирок этиш махсус ҳуқуқи («олтин акция») бўйича давлат вакилларининг хизмат ҳақи тўловларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Стратегик аҳамиятга эга бўлган хўжалик жамиятларининг устав фондларидаги давлат улушларини ишончли бошқариш фаолияти хизмат ҳақи тўловини белгиловчи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
коэффициентлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Т/р‎ Ишончли бошқарувга берилган давлат улушининг миқдори (млн. сўм)‎ Коэффициент‎
1.‎ 10 гача‎ 5,0‎
2.‎ 20 гача‎ 5,5‎
3.‎ 30 гача‎ 6,5‎
4.‎ 40 гача‎ 7,5‎
5.‎ 50 гача‎ 8,5‎
6.‎ 60 гача‎ 9,5‎
7.‎ 70 гача‎ 10,5‎
8.‎ 80 гача‎ 11,5‎
9.‎ 90 гача‎ 12,5‎
10.‎ 100 гача‎ 13,5‎
11.‎ 200 гача‎ 14,0‎
12.‎ 300 гача‎ 14,5‎
13.‎ 400 гача‎ 15,0‎
14.‎ 500 гача‎ 15,5‎
15.‎ 600 гача‎ 16,0‎
16.‎ 700 гача‎ 16,5‎
17.‎ 800 гача‎ 17,0‎
18.‎ 900 гача‎ 17,5‎
19.‎ 1000 гача‎ 18,0‎
20.‎ 1000 дан кўп‎ 18,5‎
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат улушларини ишончли бошқариш ва акциядорлик жамиятларини бошқаришда иштирок этиш махсус ҳуқуқи («олтин акция») бўйича давлат вакилларининг хизмат ҳақи тўловларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Стратегик аҳамиятга эга бўлмаган хўжалик жамиятларининг устав фондларидаги давлат улушларини ишончли бошқариш фаолияти хизмат ҳақи тўловини белгиловчи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
коэффициентлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р‎

Ишончли бошқарувга берилган давлат улушининг миқдори (млн. сўм)‎

Коэффициент‎

1.‎ 10 гача‎ 4,5‎
2.‎ 20 гача‎ 5,0‎
3.‎ 30 гача‎ 5,5‎
4.‎ 40 гача‎ 6,0‎
5.‎ 50 гача‎ 6,5‎
6.‎ 60 гача‎ 7,0‎
7.‎ 70 гача‎ 7,5‎
8.‎ 80 гача‎ 8,0‎
9.‎ 90 гача‎ 8,5‎
10.‎ 100 гача‎ 9,0‎
11.‎ 200 гача‎ 9,5‎
12.‎ 300 гача‎ 10,0‎
13.‎ 400 гача‎ 10,5‎
14.‎ 500 гача‎ 11,0‎
15.‎ 600 гача‎ 11,5‎
16.‎ 700 гача‎ 12,0‎
17.‎ 800 гача‎ 12,5‎
18.‎ 900 гача‎ 13,0‎
19.‎ 1000 гача‎ 13,5‎
20.‎ 1000 дан кўп‎ 14,0‎
Кейинги таҳрирга қаранг.