08.09.2011 йилдаги 251-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 08.09.2011 йилдаги 251-сон
Kuchga kirish sanasi
08.09.2011
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ДАВЛАТ МУЛКИ ОБЪЕКТЛАРИДАН ОҚИЛОНА ФОЙДАЛАНИШ ВА УЛАРНИ ТАСАРРУФ ЭТИШНИ ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бўш турган ва фойдаланилмаётган давлат мулки объектларидан оқилона фойдаланиш ва уларни тасарруф этишни, шу жумладан уларни сотиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари бизнесини ривожлантириш учун уларнинг устав фондларига киритиш ёки уларга ижарага бериш йўли билан, таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг бўш турган ва фойдаланилмаётган давлат мулки объектларини оқилона тасарруф этишни таъминлашга доир таклифларига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кейинчалик оқилона фойдаланиш ва тасарруф этиш учун бўш турган ва фойдаланилмаётган давлат мулки объектларининг аниқланган рўйхати 1-иловага* мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бўш турган ва фойдаланилмаётган давлат мулки объектларидан оқилона фойдаланиш ва уларни тасарруф этиш чора-тадбирлари дастури 2-иловага* мувофиқ белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Бўш турган ва фойдаланилмаётган давлат мулки объектларидан келгусида оқилона фойдаланиш ва уларни тасарруф этишга доир таклифлар тайёрлаш бўйича ишчи комиссия (кейинги ўринларда Ишчи комиссия деб аталади) таркиби 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 3 илова берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2011 йил 1 декабргача 1-иловада* кўрсатилган объектларни улардан фойдаланишнинг замонавий талабларига мувофиқлиги юзасидан техник кўрикдан ўтказишни белгиланган тартибда таъминласин ҳамда ҳар бир объект бўйича улардан бундан кейин фойдаланиш имкониятлари, шу жумладан фаолият йўналиши бўйича фойдаланиш имконияти, ёхуд бузиб ташлаш зарурлиги тўғрисида хулоса берсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 1-2 иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек объектларни балансда сақловчилар билан биргаликда 2012 йил 1 январгача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг давлат архитектура-қурилиш назорати ҳудудий инспекцияларининг тегишли хулосалари асосида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
объектлар базасида минтақаларни ривожлантиришнинг тасдиқланган дастурларига ва шаҳарсозлик ҳужжатларига мувофиқ тадбиркорлик субъектларини жойлаштириш учун уларнинг базасида кичик саноат майдончалари барпо этиш учун — муҳандислик-коммуникация тармоқлари мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёш оилалар ва вояга етган етим болалар учун турар жойларга, шунингдек бошқа ижтимоий инфратузилма объектларига қайта ихтисослаштириш учун — молиялаштириш манбалари мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кейинчалик сотиш, ижарага бериш ёки тадбиркорлик субъектлари иштирокида ташкил этиладиган устав фондига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат улуши сифатида киритиш учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бўшаб қоладиган ер участкаларини кейинчалик маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тасарруфига берган ҳолда белгиланган тартибда бузиладиган объектларнинг рўйхатларини аниқлаб улардан бундан кейин оқилона фойдаланиш ва тасарруф этиш бўйича Ишчи комиссияга асосли таклифлар киритсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ишчи комиссия (Хўжаев) 2012 йил 1 февралгача бўлган муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг таклифларини пухта ўрганиб чиқсин ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига 1-иловада* кўрсатилган объектлардан келгусида самарали фойдаланиш ва уларни тасарруф этиш чора-тадбирларини амалга ошириш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Белгилансинки, 1 ва 2-иловаларда* кўрсатилган объектларни бузиш ва балансдан ҳисобдан чиқариш бўшаб қоладиган ер участкалари маҳаллий давлат ҳокимияти органларига берилган ҳолда белгиланган тартибда балансда сақловчилар томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 1-2 иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Бюджет маблағлари ва объектларни балансда сақловчиларнинг бюджетдан ташқари даромадлари, Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари, Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети, туманлар ва шаҳарлар бюджетлари даромадлари прогнози ошириб бажарилишидан олинган маблағлар, объектлар бузилгандан кейин қоладиган қурилиш материалларини сотишдан тушадиган маблағлар, шунингдек давлат мулкини сотишдан олинган Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ихтиёрида қоладиган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг давлат архитектура-қурилиш назорати ҳудудий инспекцияларининг хулосаларини олиш ва объектларни бузиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш манбалари этиб белгилансин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Савдо-саноат палатаси, давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти манфаатдор органлари билан биргаликда бир ой муддатда ижарага бериш ёки сотиш учун тадбиркорлик субъектларига таклиф этилаётган фойдаланилмаётган бинолар ва хоналар, шунингдек қурилиши тугалланмаган объектлар бўйича Интернет тармоғида ахборот базасини ташкил этсин ва уни доимий равишда янгилаб борсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2011 йил 8 сентябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
251-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 36-сон, 369-модда; 2015 й., 4-сон, 43-модда; 2016 й., 17-сон, 176-модда; 2017 й., 11-сон, 161-модда)