Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2025 25.07.2011 йилдаги 214-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 25.07.2011 йилдаги 214-сон
Kuchga kirish sanasi
25.07.2011
Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2025
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
АНДИЖОН МУҲАНДИСЛИК-ИҚТИСОДИЁТ ИНСТИТУТИНИ АНДИЖОН МАШИНАСОЗЛИК ИНСТИТУТИГА АЙЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 20 майдаги ПҚ-1533-сон қарорини бажариш юзасидан, бозор иқтисодиётининг замонавий талабларига жавоб берадиган юқори малакали мутахассислар тайёрлашни янада такомиллаштириш, шунингдек республика машинасозлик ва автомобилсозлик тармоқларининг кадрлар ресурс базасини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Андижон муҳандислик-иқтисодиёт институти Андижон машинасозлик институтига айлантирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар Андижон машинасозлик институтининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
машинасозлик, шу жумладан автомобилсозлик ва электротехника тармоқлари, энергетика, саноат ва хўжалик объектларини лойиҳалаш ҳамда қуриш корхоналари ва ташкилотлари учун юқори малакали мутахассислар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
машинасозлик ва автомобилсозлик ишлаб чиқариш корхоналари учун амалий аҳамиятга эга бўлган амалий илмий тадқиқотларни рўёбга чиқариш учун замонавий илмий-тадқиқот базасини шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумтехника ва техника таълим йўналишлари бўйича юқори малакали илмий-педагог кадрлар тайёрлаш, ўқув жараёнини илмий-тадқиқот ва ишлаб чиқариш фаолияти билан чуқур интеграциялаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёшларни миллий, ватанпарварлик ва фидойилик ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, маънавий бой, ҳар томонлама камол топган, мустақил дунёқарашга ва мустақил фикрлашга эга бўлган шахсни тарбиялаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Андижон машинасозлик институтининг ўқув жараёнини ташкил этишни такомиллаштириш, профессор-ўқитувчилар таркибини тўлдириш ва зарур моддий-техника базасини яратиш чора-тадбирлари дастури иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат тест маркази, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда ҳар йили Андижон машинасозлик институтига ўқишга қабул қилиш квоталарини шакллантиришда тармоқларнинг мутахассисларга бўлган эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда олий таълим муассасасининг тегишли соҳаларига мувофиқ мутахассислар тайёрлаш йўналишларини назарда тутсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ой муддатда Андижон машинасозлик институтининг уставини ва тузилмасини белгиланган тартибда тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2011/2012 ўқув йили бошлангунгача Андижон машинасозлик институтининг таълим йўналишлари ва ихтисосликлар бўйича ўқув режалари ҳамда дастурларини давлат таълим стандартларига мувофиқ тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Андижон машинасозлик институтининг соҳаси ўзгарганлигини ҳисобга олган ҳолда унинг муҳандис-педагог кадрлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш истиқбол режасини тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. «Ўзавтосаноат» акциядорлик компаниясига кадрларнинг бошқа асосий буюртмачилари билан биргаликда институтнинг ўқув-ишлаб чиқариш ва лаборатория базасини ташкил қилиш ва мустаҳкамлашда кўмаклашиш тавсия этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н.Арипов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2011 йил 25 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
214-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 июлдаги 214-сон қарорига ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Андижон машинасозлик институтининг ўқув жараёнини ташкил этишни такомиллаштириш, профессор-ўқитувчилар таркибини тўлдириш ва зарур моддий-техника базасини яратиш чора-тадбирлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дастури
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Т/р‎ Тадбирлар номи ‎

Бажариш муддатлари‎

Масъул бажарувчилар‎
I. Институт фаолиятини ташкил этиш ва ўқув-тарбия жараёнини такомиллаштириш
1.‎

Андижон машинасозлик институти уставини белгиланган тартибда тасдиқлаш.

2011 йил июль‎ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Андижон шаҳар ҳокимлиги, Андижон машинасозлик институти
2.‎

Андижон машинасозлик институтининг харажатлар сметаси ва штат жадвалини белгиланган тартибда қайта тасдиқлаш.

2011 йил июль‎ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Андижон машинасозлик институти, Молия вазирлиги
3.‎

Андижон машинасозлик институтининг тузилмасини белгиланган тартибда тасдиқлаш.

2011 йил июль‎ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Андижон машинасозлик институти
4.‎

Андижон машинасозлик институти Васийлик кенгашини ташкил этиш, унинг таркибига кадрларнинг асосий фойдаланувчилари - Андижон вилояти корхоналари ва ташкилотлари, вазирликлар ва идораларнинг вакилларини киритиш.

2011 йил август‎ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, «Ўзавтосаноат» АК, Андижон вилояти ҳокимлиги, Андижон машинасозлик институти
5.‎

Андижон машинасозлик институти фаолият кўрсата бошлаганлиги муносабати билан ёшлар ўртасида фаол тушунтириш, касбга йўналтириш ишларини ташкил этиш ва олиб бориш.
‎‎Оммавий ахборот воситаларида институтни қайта ташкил этишнинг мақсадлари ва вазифаларини, унинг мамлакат иқтисодиётининг тегишли соҳалари учун кадрлар тайёрлашда ўрни ва аҳамиятини кенг ёритиш.

2011-2012 йиллар‎ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Халқ таълими вазирлиги, Андижон машинасозлик институти, Миллий телерадиокомпания
6.‎

2011-2012 ўқув йилида ва кейинги ўқув йилларида жорий этиладиган фанлар ва таълимнинг янги йўналишлари бўйича ўқув режалари ҳамда дастурларини ишлаб чиқиш.

Ҳар йили 1 сентябргача ‎ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
7.‎

Андижон машинасозлик институти ихтисослиги ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда институтнинг педагог кадрлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни тасдиқлаш.
‎Тошкент давлат техника университети, Тошкент автомобиль-йўллар институтининг ихтисосли кафедраларида, «Ўзавтосаноат» АК корхоналарида Андижон машинасозлик институти ўқитувчиларининг малакасини ошириш ва тажриба орттиришини ташкил этиш.

2011 йил сентябрь‎ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент давлат техника университети, Тошкент автомобиль-йўллар институти, «Ўзавтосаноат» АК, Андижон машинасозлик институти
8.‎

Андижон машинасозлик институти кадрлар тайёрлаш йўналишлари бўйича олий маълумотли мутахассисларга бўлган (йиллик ва истиқболли) эҳтиёжни тармоқлар ва минтақаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни ҳисобга олган ҳолда ўрганиш.

Ҳар йили 1 январгача ‎ Иқтисодиёт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, «Ўзавтосаноат» АК корхоналари
‎II. Профессор-ўқитувчилар таркибини тўлдириш
1.‎

Андижон машинасозлик институти кафедраларини танлов асосида тегишли йўналишлар бўйича юқори малакали кадрлар билан тўлдириш.

доимо Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, «Ўзавтосаноат» АК, Андижон машинасозлик институти‎
2.‎

Тармоқлар корхоналаридан, Андижон машинасозлик институти кадрлар тайёрлаш йўналишлари бўйича ихтисослашаётган илмий-тадқиқот ва лойиҳа-қидирув ташкилотларидан етарли илмий-педагогик тажрибага эга бўлган мутахассислар ва олимларнинг маълумотлар базасини яратиш.

2011-2012 йиллар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Андижон машинасозлик институти, «Ўзавтосаноат» АК
3.

Кейинчалик Андижон машинасозлик институтида педагогик фаолият олиб бориши учун ёш мутахассисларни Тошкент давлат техника университетида, Тошкент автомобиль-йўллар институтида ва Тошкент шаҳридаги бошқа базавий олий таълим муассасаларида мақсадли тайёрлаш.

Жадвалга мувофиқ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент давлат техника университети, Тошкент автомобиль-йўллар институти, Андижон машинасозлик институти
4.‎

Андижон машинасозлик институтида масофадан ўқитиш элементларини жорий этиш учун зарур техник, дастурий, методик шарт-шароитлар яратиш ва Тошкент давлат техника университети, Тошкент автомобиль-йўллар институти ўқитувчиларининг лекцияларини ташкил этиш.

2012-2013 йиллар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент давлат техника университети, Тошкент автомобиль-йўллар институти, Андижон машинасозлик институти
5.‎

Андижон машинасозлик институтининг махсус кафедралари илмий тадқиқотлари йўналишларини белгилаш, грантлар жалб этишни ташкил этиш ва хўжалик шартномаларини бажариш.
‎Машинасозликнинг технологик асбоб-ускуналаридан фойдаланиш, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш муаммолари бўйича илмий тадқиқотлар мавзулари рўйхатини ишлаб чиқиш.

2011-2012 йиллар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, «Ўзавтосаноат» АК, Андижон машинасозлик институти
6.‎

Андижон машинасозлик институти ва «Ўзавтосаноат» АК ишлаб чиқариш корхоналарининг биргаликдаги илмий-тадқиқот, илмий-методик ишланмаларини ташкил этиш.

2012 йилдан бошлаб Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, «Ўзавтосаноат» АК, Андижон машинасозлик институти

7.‎

Базавий техника олий таълим муассасалари (Тошкент давлат техника университети, Тошкент автомобиль-йўллар институти, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти)нинг етакчи олимлари раҳбарлигида илмий-тадқиқот, илмий-методик ишлар олиб бориш бўйича ёш ўқитувчилар учун шарт-шароитлар яратиш.
‎ Андижон машинасозлик институтининг ёш олимларини илмий ишни якунлаш учун республиканинг базавий техника олий таълим муассасаларига ва илмий муассасаларига юбориш. ‎

2011 йилдан бошлаб‎

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент давлат техника университети, Тошкент автомобиль йўллари институти, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, Тошкент кимё-технология институти, Андижон машинасозлик институти‎

III. Моддий-техника базасини яратиш ва мустаҳкамлаш
1.‎

2011 — 2016 йилларда олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини модернизация қилиш ва мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш дастурига мувофиқ, институтда кадрлар тайёрлашнинг тасдиқланган йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлашни ташкил этиш вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, Андижон машинасозлик институтининг ўқув-лаборатория корпусларини, талабаларнинг яшаш жойларини ва спорт залларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш, замонавий лаборатория асбоб-ускуналари ва техника билан жиҳозлаш.

2012 — 2016 йиллар ‎ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, «Ўзавтосаноат» АК, Андижон машинасозлик институти, Андижон вилояти ҳокимлиги
2.‎

Андижон машинасозлик институтининг Ахборот-ресурс марказини кенгайтириш ва ишларини такомиллаштириш, уни замонавий компьютер ва нусха кўпайтириш техникаси билан таъминлаш, Интернет тармоғига кенг киришини ташкил этиш.

2011-2012 йиллар‎ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, «Ўзавтосаноат» АК, Андижон машинасозлик институти
3.‎

Кадрлар тайёрлашнинг янги йўналишларига мувофиқ Андижон машинасозлик институтини ўқув-методик адабиётлар, ахборот материаллари (шу жумладан электрон вариантда), даврий махсус нашрлар билан таъминлаш.

2011-2012 йиллар‎ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, «Ўзавтосаноат» АК, Андижон машинасозлик институти
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 30-сон, 315-модда)