Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2025 25.07.2011 йилдаги 212-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 25.07.2011 йилдаги 212-сон
Kuchga kirish sanasi
25.07.2011
Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2025
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НАМАНГАН МУҲАНДИСЛИК-ИҚТИСОДИЁТ ИНСТИТУТИНИ НАМАНГАН МУҲАНДИСЛИК-ТЕХНОЛОГИЯ ИНСТИТУТИГА АЙЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 20 майдаги ПҚ-1533-сон қарорини бажариш юзасидан, бозор иқтисодиётининг замонавий талабларига жавоб берадиган юқори малакали мутахассислар тайёрлашни янада такомиллаштириш, шунингдек республика, шу жумладан тўқимачилик ва енгил саноат ишлаб чиқариш тармоқларининг кадрлар ресурс базасини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институти Наманган муҳандислик-технология институтига айлантирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар Наманган муҳандислик-технология институтининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўқимачилик, енгил саноат ва матбаа саноати тармоқлари учун технологик машина ва асбоб-ускуналар, кимё технологиялари, технологик жараёнларни автоматлаштириш гулчилик йўналишлари бўйича юқори малакали мутахассислар тайёрлаш;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 октябррдаги 830-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.10.2017 й., 09/17/830/0118-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
институт фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича амалий илмий-тадқиқот ишларини рўёбга чиқариш учун замонавий илмий-лаборатория базасини шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумтехника ва техника таълим йўналишлари бўйича юқори малакали илмий-педагог кадрлар тайёрлаш, ўқув жараёнини илмий-тадқиқот ва ишлаб чиқариш фаолияти билан чуқур интеграциялаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёшларни миллий, ватанпарварлик ва фидоийлик ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, маънавий бой, ҳар томонлама камол топган, мустақил дунёқарашга ва мустақил фикрлашга эга бўлган шахсни тарбиялаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Наманган муҳандислик-технология институтининг ўқув жараёнини ташкил этишни такомиллаштириш, профессор-ўқитувчилар таркибини тўлдириш ва зарур моддий-техника базасини яратиш чора-тадбирлари дастури иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат тест маркази, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда ҳар йили Наманган муҳандислик-технология институтига ўқишга қабул қилиш квоталарини шакллантиришда тармоқларнинг мутахассисларга бўлган эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда олий таълим муассасасининг тегишли соҳаларига мувофиқ мутахассислар тайёрлаш йўналишларини назарда тутсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ой муддатда Наманган муҳандислик-технология институтининг уставини ва тузилмасини белгиланган тартибда тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2011/2012 ўқув йили бошлангунгача Наманган муҳандислик-технология институтининг таълим йўналишлари ва ихтисосликлари бўйича ўқув режалари ҳамда дастурларини давлат таълим стандартларига мувофиқ тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2012/2013 ўқув йилидан бошлаб муҳандислик технологиялари соҳасида тасдиқланган асосий таълим йўналишлари бўйича магистрлар тайёрлашни ташкил этиш учун тегишли ўқув-лаборатория базасини ва илмий-педагог ходимларни тайёрлаш чора-тадбирларини кўрсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Наманган муҳандислик-технология институтининг соҳаси ўзгарганлигини ҳисобга олган ҳолда унинг муҳандис-педагог кадрлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш истиқбол режасини тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмасига кадрларнинг бошқа асосий буюртмачилари билан биргаликда институтнинг ўқув-ишлаб чиқариш ва лаборатория базасини ташкил қилиш ва мустаҳкамлашда кўмаклашиш тавсия этилсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 12 декабрдаги 325-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 50-сон, 515-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н.Арипов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2011 йил 25 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
212-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 июлдаги 212-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Наманган муҳандислик-технология институтининг ўқув жараёнини такомиллаштириш, профессор-ўқитувчилар таркибини тўлдириш ва зарур моддий-техника базасини яратиш чора-тадбирлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дастури

Т/р‎ Тадбирлар номи ‎ Бажариш муддатлари‎ Масъул бажарувчилар‎
I. Институт фаолиятини ва ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш‎
1.‎

Наманган муҳандислик-технология институти уставини белгиланган тартибда тасдиқлаш.‎

2011 йил июль‎ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Наманган шаҳар ҳокимлиги, Наманган муҳандислик-технология институти‎
2.‎

Наманган муҳандислик-технология институтининг харажатлар сметаси ва штат жадвалини белгиланган тартибда қайта тасдиқлаш.‎

2011 йил июль‎ Наманган муҳандислик-технология институти, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги‎
3.‎

Наманган муҳандислик-технология институтининг тузилмасини тасдиқлаш.‎

2011 йил июль‎ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Наманган муҳандислик-технология институти‎
4.‎

Наманган муҳандислик-технология институти Васийлик кенгашини ташкил этиш, унинг таркибига кадрларнинг асосий фойдаланувчилари — Наманган вилояти корхоналари ва ташкилотлари, вазирликлар ва идораларнинг вакилларини киритиш.‎

2011 йил август‎ Наманган вилояти ҳокимлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Наманган муҳандислик-технология институти‎
5.‎

Наманган муҳандислик-технология институти фаолият кўрсата бошлаганлиги муносабати билан ёшлар ўртасида фаол тушунтириш, касбга йўналтириш ишларини ташкил этиш ва олиб бориш.
‎ Оммавий ахборот воситаларида институтни қайта ташкил этишнинг мақсадлари ва вазифаларини, мамлакат иқтисодиётининг тегишли соҳалари учун кадрлар тайёрлашда унинг ўрни ва аҳамиятини кенг ёритиш. ‎

2011-2012 йиллар‎ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Халқ таълими вазирлиги, Наманган муҳандислик-технология институти, Миллий телерадиокомпания‎
6.‎

2011-2012 ўқув йилидан бошлаб ва кейинги ўқув йилларида жорий этиладиган фанлар ва таълимнинг янги йўналишлари бўйича ўқув режалари ҳамда дастурларни ишлаб чиқиш.‎

Ҳар йили 1 сентябргача ‎ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Наманган муҳандислик-технология институти‎
7.‎

Наманган муҳандислик-технология институти ихтисослиги ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда институтнинг педагог кадрлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни тасдиқлаш.
Тошкент давлат техника университети, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ва Тошкент шаҳридаги бошқа олий таълим муассасаларининг ихтисосли кафедраларида, тўқимачилик ва енгил саноат корхоналарида Наманган муҳандислик-технология институти ўқитувчиларининг малакасини ошириш ва тажриба орттиришини ташкил этиш. ‎

2011 йил сентябрь‎ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент давлат техника университети, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, Озиқ-овқат-саноати корхоналари уюшмаси, Наманган муҳандислик-технология институти‎
8.‎

Наманган муҳандислик-технология институти кадрлар тайёрлаш йўналишлари бўйича олий маълумотли мутахассисларга бўлган (йиллик ва истиқболли) эҳтиёжни тармоқлар ва минтақаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни ҳисобга олган ҳолда ўрганиш.‎

Ҳар йили 1 январгача ‎ Иқтисодиёт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Наманган вилояти ҳокимлиги, «Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК
9.‎

Наманган муҳандислик-технология институтининг асосий таълим йўналишлари бўйича магистратура очиш учун зарур ўқув-лаборатория базаси, илмий-педагогик салоҳият ва ўқув-методик комплексни ташкил этиш. ‎

2012/2013 ўқув йили бошлангунга қадар‎ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Наманган муҳандислик-технология институти ‎
‎II. Профессор-ўқитувчилар таркибини тўлдириш
1.‎

Наманган муҳандислик-технология институти кафедраларини танловда танлаш асосида тегишли йўналишлар бўйича юқори малакали кадрлар билан тўлдириш.‎

Ҳар йили ўқув йили бошлангунгача ‎ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, «Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК, Наманган муҳандислик-технология институти‎
2.‎

Тармоқлар корхоналаридан, Наманган муҳандислик-технология институти кадрлар тайёрлаш йўналишлари бўйича ихтисослашаётган илмий-тадқиқот ва лойиҳа-қидирув ташкилотларидан етарлича илмий-педагогик тажрибага эга бўлган мутахассислар ва олимларнинг маълумотлар базасини яратиш.‎

2011-2012 йиллар ‎ Наманган муҳандислик-технология институти, Озиқ-овқат-саноати корхоналари уюшмасига, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Наманган вилояти ҳокимлиги ‎
3.‎

Кейинчалик Наманган муҳандислик-технология институтида педагогик фаолият олиб бориши учун стажёр тадқиқотчилар-изланувчиларни Тошкент давлат техника университетида, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида ва Тошкент шаҳридаги бошқа базавий олий таълим муассасаларида мақсадли тайёрлаш.‎

Жадвалга мувофиқ ‎ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент давлат техника университети, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, Наманган муҳандислик-технология институти‎
4.‎

Наманган муҳандислик-технология институтида масофадан ўқитиш элементларини жорий этиш учун зарур техник, дастурий, методик шарт-шароитлар яратиш ва Тошкент давлат техника университети, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ўқитувчиларининг лекцияларини ташкил этиш.‎

2011-2012 йиллар‎ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент давлат техника университети, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, Наманган муҳандислик-технология институти‎
5.‎

Наманган муҳандислик-технология институтининг махсус кафедралари илмий тадқиқотлари йўналишларини белгилаш, грантлар жалб этишни ташкил этиш ва хўжалик шартномаларини бажариш. Наманган муҳандислик-технология институтининг ихтисосли йўналишларига мувофиқ тармоқ муаммолари бўйича илмий тадқиқотлар мавзулари рўйхатини ишлаб чиқиш.‎

2011-2012 йиллар‎ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Наманган муҳандислик-технология институти‎
6.‎

Наманган муҳандислик-технолнология институти ҳамда «Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК корхоналарининг биргаликдаги илмий-тадқиқот, илмий-методик ишланмаларини ташкил этиш.‎

2012 йилдан бошлаб‎ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, «Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК, Наманган муҳандислик-технология институти‎
7.‎

Базавий техника олий таълим муассасалари (Тошкент давлат техника университети, Тошкент кимё-технология институти, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти)нинг етакчи олимлари раҳбарлигида илмий-тадқиқот, илмий-методик ишлар олиб бориш учун ёш ўқитувчиларга шарт-шароитлар яратиш.
‎Наманган муҳандислик-технология институтининг ёш олимларини илмий ишни якунлаш учун республиканинг базавий техника олий таълим муассасаларига ва илмий муассасаларига юбориш. ‎

2011 йилдан бошлаб‎ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент давлат техника университети, Тошкент кимё-технология институти, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, Наманган муҳандислик-технология институти‎
III. Моддий-техника базасини яратиш ва мустаҳкамлаш
1.‎

2011 — 2016 йилларда олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини модернизация қилиш ва мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш дастурига мувофиқ, институтда кадрлар тайёрлашнинг тасдиқланган йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлашни ташкил этиш вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, Наманган муҳандислик-технология институтининг ўқув-лаборатория корпусларини, талабаларнинг яшаш жойларини ва спорт залларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш, замонавий лаборатория асбоб-ускуналари ва техника билан жиҳозлаш. ‎

2012 — 2016 йиллар ‎ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, «Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК, Наманган муҳандислик-технология институти, Наманган вилояти ҳокимлиги‎
2.‎

Наманган муҳандислик-технология институтининг ахборот-ресурс марказини кенгайтириш ва ишларини такомиллаштириш, уни замонавий компьютер ва нусха кўпайтириш техникаси билан таъминлаш, Интернет тармоғига кенг киришни ташкил этиш.‎

2011-2012 йиллар‎ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Озиқ-овқат-саноати корхоналари уюшмасига, Наманган муҳандислик-технология институти‎
3.‎

Кадрлар тайёрлашнинг янги йўналишларига мувофиқ Наманган муҳандислик-технология институтини ўқув-методик адабиётлар, ахборот материаллари (шу жумладан электрон вариантда), даврий махсус нашрлар билан таъминлаш.‎

2011-2012 йиллар‎ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Озиқ-овқат-саноати корхоналари уюшмасига, Наманган муҳандислик-технология институти‎
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 5 апрелдаги 103-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 14-сон, 132-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 30-сон, 313-модда, 50-сон, 515-модда; 2016 й., 14-сон, 132-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.10.2017 й., 09/17/830/0118)