Ҳужжат кучини йўқотган 25.10.2019 24.06.2011 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1639-1
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори, 24.06.2011 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1639-1
Kuchga kirish sanasi
04.07.2011
Ҳужжат кучини йўқотган 25.10.2019
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МИКРОКРЕДИТ ТАШКИЛОТЛАРИДА БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ҲИСОБВАРАҚЛАРИ РЕЖАСИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 24 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1639-1]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 14 сентябрдаги 22/5-сонли ««Микрокредит ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари режасини тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1639-4, 25.10.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), «Микрокредит ташкилотлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 37-38-сон, 372-модда) қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 ноябрдаги ПҚ-1438-сон «2011 — 2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 48-сон, 442-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2006 йил 7 октябрдаги 24/5-сон қарори (рўйхат рақами 1639, 2006 йил 11 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 46-47-сон, 463-модда) билан тасдиқланган Микрокредит ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари режасига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2011 йил 21 май,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16/5-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 21 майдаги 16/5-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Микрокредит ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари режасига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«15799» кодли ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги «16100», «16102» ва «16104» кодли ҳисобварақлар билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«16100 Бош офис ва (ёки) филиаллардан олинадиган маблағлар
16102‎ Бош офис ва (ёки) филиаллардан олинадиган маблағлар — Молиявий маблағлар‎
16104‎ Бош офис ва (ёки) филиаллардан олинадиган маблағлар — Бошқа активлар»;‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«19925» кодли ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги «19927» кодли ҳисобварақ билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«19927 Чет эл валютаси курси ўзгариши натижасида муддати узайтирилган харажатлар»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«19931» ва «22508» кодли ҳисобварақларининг «Номи» устунидаги «узайтирилган» деган сўз «кечиктирилган» деган сўз билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«22104» кодли ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги «22200», «22203» ва «22205» кодли ҳисобварақлар билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«22200 Бош офис ва (ёки) филиалларга тўланадиган маблағлар
22203‎ Бош офис ва (ёки) филиалларга тўланадиган маблағлар — Молиявий маблағлар‎
22205‎ Бош офис ва (ёки) филиалларга тўланадиган маблағлар — Бошқа активлар»;‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«22502» кодли ҳисобварағининг «Номи» устунидаги «даромад (фойда)» деган сўзлар «фойда» деган сўз билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«22812» кодли ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги «22814» ва «22816» кодли ҳисобварақлар билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«22814 Грант маблағлари
22816‎ Чет эл валютаси курси ўзгариши натижасида муддати узайтирилган даромад»;‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«29805» кодли ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги «29807» кодли ҳисобварақ билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«29807 Тўланиши лозим бўлган дивидендлар»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«31700» ва «31701» кодли ҳисобварақлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«31700 Ўзлаштирилган грант маблағлари
31701‎ Ўзлаштирилган грант маблағлари»;‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«45217» кодли ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги «45400» ва «45401» кодли ҳисобварақлар билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«45400 Чет эл валютаси курси ўзгариши натижасида олинган фойда
45401‎ Чет эл валютаси курси ўзгариши натижасида олинган фойда»;‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«45913» кодли ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги «45917» кодли ҳисобварақ билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«45917 Грант маблағларидан олинган даромад»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«54195» кодли ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги «54400» ва «54401» кодли ҳисобварақлар билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«54400 Лизинг (микролизинг) бўйича фоизли харажатлар
54401‎ Лизинг (микролизинг) бўйича фоизли харажатлар»;‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«55106» кодли ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги «55300» ва «55301» кодли ҳисобварақлар билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«55300 Чет эл валютаси курси ўзгариши натижасида кўрилган зарар
55301‎ Чет эл валютаси курси ўзгариши натижасида кўрилган зарар»;‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«55600» ва «55602» кодли ҳисобварақлар чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«56714» кодли ҳисобварағининг «Номи» устунидаги «даромад» деган сўз «фойда» деган сўз билан алмаштирилсин»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«56900» ва «56902» кодли ҳисобварақларининг «Номи» устунидаги «Даромад» деган сўз «Фойда» деган сўз билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«15799» кодли ҳисобварағининг таърифидан кейин қуйидаги мазмундаги «16100», «16102» ва «16104» кодли ҳисобварақларнинг таърифлари билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«16100 БОШ ОФИС ВА (ЁКИ) ФИЛИАЛЛАРДАН ОЛИНАДИГАН МАБЛАҒЛАР
16102‎ Бош офис ва (ёки) филиаллардан олинадиган маблағлар — Молиявий маблағлар
‎Ҳисобварақнинг таърифи:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган микрокредит ташкилотининг Бош офиси ва филиаллари ўртасида ёки бир микрокредит ташкилоти филиаллари ўртасида бўладиган молиявий маблағлар билан боғлиқ операцияларнинг ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 22203 — «Бош офис ва (ёки) филиалларга тўланадиган маблағлар — Молиявий маблағлар» ўзаро мос ҳисобварақ ҳисобланади. Ушбу ҳисобварақларнинг айланма ва қолдиқ суммалари бир-бирига тенг бўлиши ва жамланган балансда ушбу ҳисобварақларда қолдиқ бўлмаслиги шарт. ‎
Ҳисобварақнинг дебетида Бош офис ва (ёки) филиалларга берилган молиявий маблағлар суммаси акс эттирилади.
‎Ҳисобварақнинг кредитида Бош офис ва (ёки) филиалларга тўланган молиявий маблағлар, нотўғри ўтказилиш натижасида қайтарилган молиявий маблағлар суммаси, шунингдек микрокредит ташкилоти Бош офисида ёпиладиган барча ўтказмалар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб Бош офис ва филиаллар билан ҳисоб-китоблар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади. ‎
16104‎ Бош офис ва (ёки) филиаллардан олинадиган маблағлар — Бошқа активлар
‎Ҳисобварақнинг таърифи:
бир микрокредит ташкилоти ичида филиаллар ва Бош офис ва (ёки) филиаллар орасида бошқа активлар бўйича операциялар ҳамда Бош офис ва (ёки) филиалларига берилган бошқа активлар (асосий воситалар, номоддий активлар, товар-моддий қимматликлар) ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 22205 — «Бош офис ва (ёки) филиалларга тўланадиган маблағлар — Бошқа активлар» ўзаро мос ҳисобварақдир. Ушбу ҳисобварақларнинг айланма ва қолдиқ суммалари бир-бирига тенг бўлиши ва жамланган балансда ушбу ҳисобварақларда қолдиқ бўлмаслиги шарт. ‎
Ҳисобварақнинг дебетида Бош офис ва (ёки) филиалларга топширилган бошқа активлар суммаси акс эттирилади.
‎Ҳисобварақнинг кредитида Бош офис ва (ёки) филиалларга белгиланган муддатларда тўланадиган қарзлар акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб Бош офис ва филиаллар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«19925» кодли ҳисобварағининг таърифидан кейин қуйидаги мазмундаги «19927» кодли ҳисобварақнинг таърифи билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«19927 Чет эл валютаси курси ўзгариши натижасида муддати узайтирилган харажатлар
‎Ҳисобварақнинг таърифи: чет эл валютасида ифодаланган актив ва мажбуриятларини Марказий банк курси бўйича қайта баҳолашда, чет эл валютаси курсини сўмга нисбатан пасайишида юзага келадиган фарқ ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг дебетида чет эл валютаси курси пасайиши натижасида юзага келадиган салбий фарқнинг йиғилган суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида 55301 — «Чет эл валютаси курси ўзгариши натижасида кўрилган зарар» ҳисобварағига ўтказилган салбий фарқ суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«19931» кодли ҳисобварағи таърифининг «Номи» устунида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи хатбошидаги «узайтирилган» деган сўз «кечиктирилган» деган сўз билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи хатбошидаги «узайтирилган», «даромади (фойдаси)га», «даромад (фойда)ни» ва «даромад (фойда)» деган сўзлар тегишлича «кечиктирилган», «фойдасига», «фойдани» ва «фойда» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«22104» кодли ҳисобварағининг таърифидан кейин қуйидаги мазмундаги «22200», «22203» ва «22205» кодли ҳисобварақларнинг таърифлари билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«22200 БОШ ОФИС ВА (ЁКИ) ФИЛИАЛЛАРГА ТЎЛАНАДИГАН МАБЛАҒЛАР
22203‎ Бош офис ва (ёки) филиалларга тўланадиган маблағлар — Молиявий маблағлар
‎Ҳисобварақнинг таърифи:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги микрокредит ташкилоти Бош офиси билан унинг филиаллари ўртасидаги ёки битта микрокредит ташкилоти филиаллари ўртасидаги молиявий маблағлар бўйича операциялар ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ 16102 — «Бош офис ва (ёки) филиаллардан олинадиган маблағлар — Молиявий маблағлар» ҳисобварақ учун ўзаро боғлиқ ҳисобварақ ҳисобланади. Ушбу ҳисобварақларнинг айланма ва қолдиқ суммалари бир-бирига тенг бўлиши ва жамланма балансда ушбу ҳисобварақларда қолдиқ бўлмаслиги шарт.
Ҳисобварақнинг кредитида Бош офис ва (ёки) филиалларга тўланиши лозим бўлган маблағлар акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида Бош офис ва (ёки) филиаллардан келиб тушган молиявий маблағлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб Бош офис ва филиаллар билан бўладиган ҳисоб-китоблар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22205‎ Бош офис ва (ёки) филиалларга тўланадиган маблағлар — Бошқа активлар
‎Ҳисобварақнинг таърифи:
Бош офис ҳамда филиаллар ва (ёки) битта микрокредит ташкилоти филиаллари ўртасидаги бошқа активлар (асосий воситалар, номоддий активлар, товар-моддий қимматликлар) бўйича операциялар ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 16104 — «Бош офис ва (ёки) филиаллардан олинадиган маблағлар — Бошқа активлар» ўзаро мос ҳисобварақдир. Ушбу ҳисобварақларнинг айланма ва қолдиқ суммалари бир-бирига тенг бўлиши ва жамланма балансда ушбу ҳисобварақларда қолдиқ бўлмаслиги шарт.
Ҳисобварақнинг кредитида Бош офис ва (ёки) филиаллар томонидан қабул қилинган бошқа активлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида Бош офис ва (ёки) филиалларга белгиланган муддатларда тўланадиган маблағлар акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб Бош офис ва филиаллар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади»; ‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«22502» кодли ҳисобварағининг таърифи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«22502 Ҳисобланган фойда солиқлари
‎Ҳисобварақнинг таърифи:
жорий даврда ҳисобланган, лекин ҳали тўланмаган фойда солиқлари (фойда, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ва қонунчиликка мувофиқ равишда бошқа шу каби солиқлар) ва ягона солиқ тўлови (ягона солиқ тўловчилари учун)нинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобланган жорий фойда солиқлари, ягона солиқ тўлови (ягона солиқ тўловчилари учун) суммаси акс эттирилади.
‎Ҳисобварақнинг дебетида тўланган фойда солиқлари, ягона солиқ тўлови (ягона солиқ тўловчилари учун) суммаси, шунингдек нотўғри ҳисобланган фойда солиқлари, ягона солиқ тўлови (ягона солиқ тўловчилари учун) суммаси ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлилий ҳисоб солиқлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади»; ‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«22504» кодли ҳисобварағи таърифининг «Номи» устуни иккинчи хатбошисидаги «даромад (фойда)» деган сўзлар «фойда» деган сўз билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«22508» кодли ҳисобварағининг таърифи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«22508 Муддати кечиктирилган солиқлар
‎Ҳисобварақнинг таърифи:
муддати кечиктирилган фойда солиқлари ҳисобга олинади. Муддати кечиктирилган фойда солиғи бу, жорий даврда солиққа тортиладиган фойдадан чегириб ташланадиган, лекин келгуси даврнинг солиққа тортиладиган фойдага киритиладиган вақтинчалик фарқларни қўшган ҳолда келгуси даврда тўланадиган фойда солиғидир. Бу бухгалтерия фойдаси билан солиққа тортиладиган фойда ўртасидаги фарқдир.
Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобланган муддати кечиктирилган фойда солиқлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида муддати кечиктирилган фойда солиқларининг камайган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақда олиб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«22812» кодли ҳисобварағининг таърифидан кейин қуйидаги мазмундаги «22814» ва «22816» кодли ҳисобварақларнинг таърифлари билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«22814 Грант маблағлари
‎Ҳисобварақнинг таърифи:
микрокредит ташкилоти томонидан олинган грантлар ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг кредитида олинган грантлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида грантлар билан боғлиқ шартлар бажарилишига кўра микрокредит ташкилоти даромадига ўтказиладиган ёки грант шартлари бажарилмаган тақдирда қайтариладиган суммалар акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22816‎ Чет эл валютаси курси ўзгариши натижасида муддати узайтирилган даромад
‎Ҳисобварақнинг таърифи:
чет эл валютасида ифодаланган актив ва мажбуриятларини Марказий банк курси бўйича қайта баҳолашда, чет эл валютаси курсини сўмга нисбатан ошишида юзага келадиган фарқ ҳисоби юритилади.
‎Ҳисобварақнинг кредитида чет эл валютаси курси ошиши натижасида юзага келадиган ижобий фарқнинг йиғилган суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида 45401 — «Чет эл валютаси курси ўзгариши натижасида олинган фойда» ҳисобварағига ўтказилган ижобий фарқ суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади»; ‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«29805» кодли ҳисобварағининг таърифидан кейин қуйидаги мазмундаги «29807» кодли ҳисобварақнинг таърифи билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«29807 Тўланиши лозим бўлган дивидендлар
‎Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти томонидан эълон қилинган, лекин ҳали тўланмаган дивидендларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланиши лозим бўлган ҳисобланган дивидендларнинг суммаси акс эттирилади.
‎Ҳисобварақнинг дебетида микрокредит ташкилоти томонидан тўланган дивидендларнинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«31700» ва «31701» кодли ҳисобварақларнинг таърифлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«31700 Ўзлаштирилган грант маблағлари
31701‎ Ўзлаштирилган грант маблағлари
‎Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти грант маблағларининг ўзлаштирилган суммаси ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида дивидендлар эълон қилингунга қадар 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобварағидан ўтказилган грант маблағларининг ўзлаштирилган суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида грант маблағларининг ўзлаштирилган қисми нотўғри ҳисобланиши натижасида қайтарилган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда юритилади»; ‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«45217» кодли ҳисобварағининг таърифидан кейин қуйидаги мазмундаги «45400» ва «45401» кодли ҳисобварақларнинг таърифлари билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«45400 ЧЕТ ЭЛ ВАЛЮТАСИ КУРСИ ЎЗГАРИШИ НАТИЖАСИДА ОЛИНГАН ФОЙДА
45401‎ Чет эл валютаси курси ўзгариши натижасида олинган фойда
‎Ҳисобварақнинг таърифи:
чет эл валютасида ифодаланган актив ва мажбуриятларини Марказий банк курси бўйича қайта баҳолашда, чет эл валютаси курсини сўмга нисбатан ошишида юзага келадиган фойдалар ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг кредитида чет эл валютаси курси ошиши натижасида юзага келадиган фойдалар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри олинган фойдаларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилотининг молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобварағига ўтказиладиган сумма акс эттирилади»; ‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«45913» кодли ҳисобварағининг таърифидан кейин қуйидаги мазмундаги «45917» кодли ҳисобварақнинг таърифи билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«45917 Грант маблағларидан олинган даромад
‎Ҳисобварақнинг таърифи:
олинган грантлар бўйича микрокредит ташкилоти томонидан грантлар билан боғлиқ шартлар бажарилишига кўра ўзлаштирилган грантлар ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг кредитида олинган грантлар билан боғлиқ шартлар бажарилган грантлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри ўтказилган грантларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилотининг молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобварағига ўтказиладиган сумма акс эттирилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«54195» кодли ҳисобварағи таърифидан кейин қуйидаги мазмундаги «54400» ва «54401» кодли ҳисобварақларнинг таърифлари билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«54400 ЛИЗИНГ (МИКРОЛИЗИНГ) БЎЙИЧА ФОИЗЛИ ХАРАЖАТЛАР
54401‎ Лизинг (микролизинг) бўйича фоизли харажатлар
‎Ҳисобварақнинг таърифи:
лизинг (микролизинг) бўйича фоизли харажатлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида лизинг (микролизинг) жадвали бўйича тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизли харажатлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилотининг молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобварағига ўтказиладиган сумма акс эттирилади»; ‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«55106» кодли ҳисобварағининг таърифидан кейин қуйидаги мазмундаги «55300» ва «55301» кодли ҳисобварақларнинг таърифлари билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«55300 ЧЕТ ЭЛ ВАЛЮТАСИ КУРСИ ЎЗГАРИШИ НАТИЖАСИДА КЎРИЛГАН ЗАРАР
55301‎ Чет эл валютаси курси ўзгариши натижасида кўрилган зарар
‎Ҳисобварақнинг таърифи:
чет эл валютасида ифодаланган актив ва мажбуриятларини Марказий банк курси бўйича қайта баҳолашда, чет эл валютаси курсини сўмга нисбатан пасайишида юзага келадиган зарарлар ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг дебетида чет эл валютаси курси пасайиши натижасида юзага келадиган зарарлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилотининг молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобварағига ўтказиладиган сумма акс эттирилади»; ‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«55600» ва «55602» кодли ҳисобварақларнинг таърифлари чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«56714» кодли ҳисобварағи таърифининг «Номи» устуни иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилотининг солиқларга (фойда солиғидан ташқари) ва бошқа мажбурий тўловларга, шунингдек лицензияларга қилган харажатлари ҳисоби олиб борилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«56900» кодли ҳисобварақ таърифининг «Номи» устунидаги «Даромад» деган сўз «Фойда» деган сўз билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«56902» кодли ҳисобварағининг таърифида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи хатбошининг «Номи» устунидаги «Даромад» деган сўз «Фойда» деган сўз билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи ва учинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти томонидан олинган фойдага ҳисобланган солиқлар (фойда солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи ва шу каби бошқа солиқлар) ва ягона солиқ тўлови (ягона солиқ тўлови тўловчилари учун) бўйича харажатлар ҳисоби олиб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳисобварақнинг дебетида фойда солиғи ва ягона солиқ тўлови бўйича ҳисобланган харажатлар суммаси акс эттирилади».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 26-сон, 271-модда)