Ҳужжат кучини йўқотган 14.04.2014 10.06.2011 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2235
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қарори, 10.06.2011 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2235
Kuchga kirish sanasi
20.06.2011
Ҳужжат кучини йўқотган 14.04.2014
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори

Болалар соғломлаштириш оромгоҳлари ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 10 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2235]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2014 йил 11 мартдаги 9, 3-сонли «Болалар соғломлаштириш оромгоҳлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2572, 07.04.2014 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 225-модда) мувофиқ, болаларнинг оромгоҳларда дам олиши ва соғломлаштирилишини ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги қарор қиладилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Болалар соғломлаштириш оромгоҳлари ҳақидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқ таълими вазири А. МАРАХИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,

2011 йил 18 май,

15-сон

Соғлиқни сақлаш вазири А. ИКРАМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2011 йил 18 май,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11-сон

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2011 йил 18 майдаги 15, 11-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Болалар соғломлаштириш оромгоҳлари ҳақидаги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 225-модда) «Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 9-сон, 344-модда) қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасидаги болалар соғломлаштириш оромгоҳлари (бундан буён матнда оромгоҳ деб юритилади) фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом талаблари касаба уюшмаси қўмитасига ташкилот томонидан бепул фойдаланиш учун берилган ўз балансида бўлган ёки ижарага олинган оромгоҳларга татбиқ этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Оромгоҳ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига, ушбу Низомга ҳамда ўз уставига амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Оромгоҳ юридик шахс ҳисобланади, ўз уставига, мустақил балансига, банк ҳисоб рақамига, ўз номи ёзилган муҳрга, юридик манзили кўрсатилган штамп ва бланкаларга эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Оромгоҳ давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа ташкилотлар (бундан буён матнда балансда сақловчи деб юритилади) томонидан оромгоҳнинг мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда лойиҳа асосида қурилган оромгоҳларда, пансионатларда, дам олиш уйларида, санаторий-профилакторийларда, умумий ўрта таълим мактабларида, мактаб-интернатларда, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларда ва бошқа таълим муассасаларида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкил этилади ва рўйхатдан ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Оромгоҳ бир нечта балансда сақловчи ва касаба уюшмалари органларининг биргаликдаги маблағлари асосида ташкил этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Оромгоҳ 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган болаларнинг дам олишлари учун барча шароитлар яратилган, санитария-гигиена талабларига жавоб берадиган мактабдан ташқари таълим муассасаси ҳисобланадиган соғломлаштириш муассасасидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Оромгоҳнинг асосий вазифалари ва функциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қуйидагилар оромгоҳнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш, ўқув-тарбия ишларини олиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
боланинг жисмоний, интеллектуал, маънавий ва ахлоқий камол топишига кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болани Ўзбекистон халқининг тарихий ва миллий анъаналари ва маънавий қадриятлар билан таништириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларни меҳнатга ижобий муносабатини тарбиялаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Оромгоҳ ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болалар ҳар томонлама камол топишлари ва бўш вақтларини самарали ўтказишлари учун имконият яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бола шахсининг ривожланиши, унинг қизиқишлари, иқтидорининг ривожланиши, мустақил билим олиши ва ижодий меҳнат қилиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оромгоҳнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга оид чора-тадбирларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларнинг эҳтиёжларини ўрганиш ва шунга мувофиқ уларнинг ижодий имкониятларини ривожлантиришга қаратилган тўгараклар ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фан асослари бўйича қўшимча таълим бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларга санъат ва ҳунармандчиликнинг анъанавий миллий турларини ўргатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қобилиятли, иқтидорли болаларни аниқлаш, уларнинг шахсини ривожлантиришга қаратилган мусобақалар, сайёҳлик слётлари, техника ва бадиий ижодкорлик ҳамда бошқа тадбирларни ташкиллаштириш ва ўтказиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Оромгоҳнинг фаолиятини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Оромгоҳ қуйидаги турларга бўлинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стационар турдаги оромгоҳ — моддий-техник базасига мувофиқ балансда сақловчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишган ҳолда шаҳардан ташқари, санатория тури, спорт соғломлаштириш ва дам олиш кўринишида ташкил этиладиган оромгоҳдир;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кундузги оромгоҳ — халқ таълими органлари томонидан балансда сақловчи ва касаба уюшмалари қўмиталари билан келишган ҳолда таълим муассасаларида ва бошқа мослаштирилган муассасалар негизида ташкил этиладиган оромгоҳдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Оромгоҳда болаларнинг ёши ва қизиқишларини ҳисобга олган ҳолда гуруҳлар тузилади. Гуруҳлардаги болалар сони 7 — 9 ёшдаги ўқувчилар учун 30 нафардан, 10 — 14 ёшдаги ўқувчилар учун 40 нафардан ошмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Болаларни оромгоҳда соғломлаштириш муддатлари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсати томонидан молиявий имкониятлардан келиб чиққан ҳолда ҳудудий соғлиқни сақлаш органларининг тавсиялари ва табиий-иқлим шароитларини ҳисобга олиб белгиланади. Бунда ёзги мавсум даврида 10 кундан, кузги ва қишки мавсум даврида 7 кундан кам бўлмаган муддатни ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Болалар оромгоҳларга йўлланма асосида юбориладилар. Бунда оромгоҳга йўлланма болаларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар (бундан буён матнда ота-оналар деб юритилади) томонидан тўланган маблағлар асосида берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Болаларни оромгоҳга қабул қилиш тегишли туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузурида ташкил этиладиган махсус комиссия томонидан ушбу оромгоҳ фаолият юритишга тайёрлиги ҳақидаги тегишли далолатнома расмийлаштирилганидан ҳамда штатлар жадвалига мувофиқ ходимлар билан тўла таъминланганидан сўнг амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Оромгоҳни бошқариш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Оромгоҳ фаолиятига раҳбарлик қилиш балансда сақловчининг буйруғи билан тасдиқланадиган бошлиқ томонидан амалга оширилади. Оромгоҳ бошлиғига номзод балансда сақловчи ва касаба уюшмаси қўмитаси билан биргаликда белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Оромгоҳ бошлиғи ўз фаолиятини Халқ таълими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифларида (рўйхат рақами 1541, 2006 йил 18 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 3-сон, 20-модда) белгиланган талабларга мувофиқ амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Оромгоҳ ходимларининг штатлар жадвали балансда сақловчи ва касаба уюшмаси қўмитаси билан биргаликда оромгоҳдаги болаларнинг сиғими қувватидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилади ва балансда сақловчи томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Оромгоҳ фаолиятига жалб этиладиган ходимлар оромгоҳ бошлиғининг буйруғи билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда оромгоҳнинг тиббиёт ходимлари (болалар шифокори ва тиббий ҳамшира (фельдшер) тегишли соғлиқни сақлаш органлари билан келишган ҳолда ишга қабул қилинади. Тиббиёт ходимлари оромгоҳ раҳбарияти билан биргаликда болаларнинг ҳаёти, соғлиғи ва жисмоний ривожланиши, белгиланган тартибда мавсум давомида даволаш-профилактика ишларини олиб бориши, санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларига риоя қилиниши, овқатланишини ташкил этиш учун масъулдирлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Стационар турдаги оромгоҳ ходимлари учун яшаш ва овқатланиш бепул амалга оширилади ва бунинг учун сарфланадиган харажатлар балансда сақловчи ҳисобидан қопланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Оромгоҳни молиялаштириш ва ҳисобот бериш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Стационар турдаги оромгоҳни таъминлаш (бинолари ва иншоотларини таъмирлаш, иситиш, ёритиш, тозалаш, қўриқлаш, сув таъминоти, канализация, жиҳозлаш, телефон алоқаси, маданий ва спорт асбоб-ускуналари билан таъминлаш, тиббиёт пунктини талабларга мувофиқ жиҳозлаш, банк хизматлари, ёқилғи ва озиқ-овқат маҳсулотларини келтириш, шунингдек фаррошлар, қоровуллар ҳамда оромгоҳ бинолари ва иншоотларига техник хизмат кўрсатувчи бошқа ходимларнинг иш ҳақи ҳамда профилактик дезинфекция учун харажатлар) балансда сақловчи ҳисобидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар оромгоҳ бир нечта балансда сақловчиларнинг ҳамкорлигида ташкил этилган бўлса, ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган харажатлар оромгоҳни ташкил этишда иштирок этган ташкилотлар томонидан оромгоҳга соғломлаштириш учун жўнатилган болаларнинг сонига мутаносиб равишда қопланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Кундузги оромгоҳларни таъминлаш, болаларни соғломлаштириш, тарбиявий ишларни ўтказиш, ходимларнинг иш ҳақи, овқатланиши учун зарур бўлган моддий база билан таъминлаш балансда сақловчи ва тегишли халқ таълими органлари томонидан касаба уюшмаси органи билан келишган ҳолда болани оромгоҳда таъминлаш бўйича харажатлар сметасига мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Болаларни оромгоҳда сақлаш харажатлари балансда сақловчи, ижтимоий суғурта маблағлари, касаба уюшмаси бюджети маблағлари, ота-оналар йўлланма учун тўлаган маблағлар, шунингдек қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Балансда сақловчи болаларни оромгоҳда тасдиқланган нормативлардан зиёд таъминланишини ташкиллаштириши мумкин. Бунда болалар оромгоҳда тасдиқланган нормативлардан зиёд бўлиши ва таъминланиши билан боғлиқ харажатлар, шу жумладан, болаларнинг овқатланиши, даволаниши, оромгоҳ ходимларининг иш ҳақи учун қўшимча маблағ ажратиши ва бошқа харажатлар балансда сақловчи томонидан қопланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Оромгоҳнинг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Балансда сақловчилар ва касаба уюшмалари қўмиталари мунтазам равишда, лекин мавсум давомида камида бир марта оромгоҳнинг молиявий-хўжалик фаолияти аҳволини текширадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Оромгоҳда мавсум тугаши билан балансда сақловчилар ва касаба уюшмалари қўмиталари томонидан унинг молиявий-хўжалик фаолияти тафтиш қилинади ва мулки хатлов (инвентаризация)дан ўтказилади. Тафтиш ва хатлов натижалари бўйича тузилган далолатномалар, баённомалар, қайдномалар, молиявий ҳисоботлар, шунингдек оромгоҳнинг фаолияти ҳақидаги ҳисоботлар касаба уюшмаси қўмитасида сақланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда касаба уюшма қўмитаси оромгоҳнинг фаолияти ҳақидаги ҳисоботни маълумот учун балансда сақловчига, молиявий ҳисоботни эса умумлаштириш учун юқори турувчи касаба уюшмаси органига юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI. Якуний қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Оромгоҳни қайта ташкил этиш ёки тугатиш Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2011 йил 18 май

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири А. ХАИТОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2011 йил 18 май
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Т. НАРБАЕВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2011 йил 18 май
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 24-сон, 251-модда)