03.03.2011 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2203
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг қарори, 03.03.2011 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2203
Kuchga kirish sanasi
13.03.2011
Ҳужжат кучини йўқотган 28.02.2019
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52 (I)-сон), Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 232-модда) 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 24 декабрдаги ПҚ-1449-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 52-сон, 513-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қиладилар:
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52 (I)-сон), Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 232-модда) 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 24 декабрдаги ПҚ-1449-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 52-сон, 513-модда) мувофиқ хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ягона солиқ тўловининг (кейинги ўринларда ЯСТ деб юритилади) энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ЯСТни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартибини белгилайди.
а) ЯСТни Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан чакана савдо корхоналари томонидан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2449, 2013 йил 4 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 14-сон, 196-модда) мувофиқ чакана савдони амалга ошираётган якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган қатъий белгиланган солиқ миқдоридан кам бўлмаган миқдорда тўлайдиган чакана савдо корхоналарига;
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 6 мартдаги 24, 27, 2013-17-сонли қарорига (рўйхат рақами 2203-2, 11.04.2013 й.) асосан «в» кичик банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 15-сон, 212-модда)
г) янгидан ташкил этилган кичик тадбиркорлик субъектларига, давлат рўйхатидан ўтган санадан бошлаб, 6 ой давомида, агар мазкур муддатда улар ўз эҳтиёжлари учун объектлар қурган тақдирда, қуриб битказилган объектни қабул қилиш ҳужжати тасдиқланган санадан бошлаб 6 ой ўтгунгача, бироқ уларнинг давлат рўйхатидан ўтганидан сўнг бир йилдан кўп бўлмаган даврда. Бунда, янгидан ташкил этилган кичик тадбиркорлик субъектлари, улар давлат рўйхатидан ўтган санасидан 6 ойлик муддат тугаган ойнинг кейинги ойидан бошлаб, ўз эҳтиёжлари учун объектлар қурувчилар эса — қуриб битказилган объектни қабул қилиш ҳужжати тасдиқланган санадан 6 ойлик ёки давлат рўйхатидан ўтганидан сўнг бир йиллик муддат тугаган ойнинг кейинги ойидан бошлаб, ушбу Низомнинг 1-бандида кўрсатилган ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ЯСТни тўлайдилар;
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2015 йил 10 февралдаги 9, 90, 2015-4-сонли қарорига (рўйхат рақами 2203-4, 19.02.2015 й.) асосан «д» кичик банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 7-сон, 87-модда)
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2018 йил 19 апрелдаги 83, 13, 2018-32-сонли қарорига (рўйхат рақами 2203-6, 01.05.2018 й.) асосан «е», «ж» ва «з» кичик бандлар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.05.2018 й., 10/18/2203-6/1141-сон)
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 280-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ солиқ солиш объекти сифатида қаралмайдиган ер участкалари;
4. Ушбу Низомнинг амал қилиши татбиқ этиладиган ЯСТ тўловчилари ҳар йили 1 февралгача, 2011 йилда эса — 1 апрелгача солиқ бўйича ҳисобга қўйилган жойдаги давлат солиқ хизмати органига ушбу Низом 2-иловасига мувофиқ шакл бўйича Маълумотнома-ягона солиқ тўловининг энг кам миқдорининг ҳисоб-китобини (кейинги ўринда Маълумотнома деб юритилади) тақдим этадилар.
Ушбу Низомнинг 1-бандида кўрсатилган ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ЯСТни тўлашга йил мобайнида ўтган юридик шахслар (жумладан янгидан ташкил этилган кичик тадбиркорлик субъектлари) Маълумотномани солиқ бўйича ҳисобга қўйилган жойдаги давлат солиқ хизмати органига ҳисобот даври учун ЯСТ ҳисоб-китобини тақдим этиш муддатларидан кечиктирмай тақдим этадилар.
Агар ушбу Низом 2-бандининг «г» кичик бандида кўрсатилган юридик шахс ҳисобот чораги мобайнида ушбу Низомнинг 1-бандида белгиланган ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ЯСТни тўлашни бошлаган бўлса, ер солиғи ушбу юридик шахсга ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ЯСТни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби татбиқ этилган ҳисобот чорагидаги ойларни инобатга олиб ҳисоблаб чиқилади (ер участкаси ва (ёки) ижарага олинган хона майдони) х белгиланган ставка) / 12 х ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ЯСТ ҳисоблаб чиқарилган ва тўланган ҳисобот чорагидаги ойлар сони).
9. Ҳисобланган ЯСТ суммасини ушбу Низомнинг 7 ва 8-бандларига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган ЯСТ суммаси билан таққослаш учун ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси бутун корхона бўйича аниқланади.
ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси бутун корхона бўйича ушбу Низомнинг 3-иловасида келтирилган шаклдаги Маълумотнома-ҳисоб-китоб (кейинги ўринларда Маълумотнома-ҳисоб-китоб деб юритилади) асосида аниқланади.
Агар ушбу Низом 2-бандининг «г» кичик бандида кўрсатилган юридик шахс ҳисобот чораги мобайнида ушбу Низомнинг 1-бандида белгиланган ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ЯСТни тўлашни бошлаган бўлса, ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси ушбу юридик шахсга ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ЯСТни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби татбиқ этилган ҳисобот чорагидаги ойларни инобатга олиб аниқланади (ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси / 3 × ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ЯСТ ҳисоблаб чиқарилган ва тўланган ҳисобот чорагидаги ойлар сони).
12. Янги ташкил этилган микрофирма ва кичик корхоналарга ягона солиқ тўловини тўлаш муддатини кечиктириш ҳуқуқини бериш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 1502, 2005 йил 2 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 30-31-сон, 240-модда) билан белгиланган тартибда ЯСТни тўлаш муддатини кечиктириш ҳуқуқи берилган янги ташкил этилган микрофирма ва кичик корхоналар қўшимча ҳисобланган ЯСТ суммасини ягона солиқ тўловининг кечиктирилган суммаларини тўлаш билан бир вақтда тўлайдилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.

Тўловчилар

Коэффициент

Амалга ошираётган фаолият турига боғлиқ ҳолда (К1)

1. Асосий фаолият тури товар ишлаб чиқариш (саноат соҳаси) бўлган микрофирма ва кичик корхоналар0,5
2. Асосий фаолият тури қуйидагилар бўлган ташкилотлар:
улгуржи савдо (ўзининг ёки ижарага олган омборхоналари мавжуд бўлган тақдирда);
автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни ташиш бўйича хизматлар (автотранспортни сақлаш учун ер участкалари
мавжуд бўлган тақдирда) кўрсатиш;
автотранспортни таъмирлаш ва унга техник хизмат кўрсатиш (автотранспортни сақлаш учун ер участкалари мавжуд бўлган
тақдирда);
божхона назорати остида божхона омборларида товарларни сақлаш бўйича хизматлар (ўзининг ёки ижарага олган
омборхоналари мавжуд бўлган тақдирда) кўрсатиш
0,35
3. Машина-трактор парклари0,35
4. Улгуржи, улгуржи-чакана ва чакана дорихона ташкилотларига0,2
5. Янги цехларни қуришни, уларнинг модернизациясини, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашни амалга оширувчи, шу жумладан, инвестиция мажбуриятларига мувофиқ инвестицияларни амалга оширувчи, ушбу ишларни амалга ошириш даврида товарлар ишлаб чиқаришни амалга оширмаётган микрофирма ва кичик корхоналар — ушбу ишларни амалга ошириш даврига, бироқ ушбу ишларни амалга оширишни бошлаш санасидан бошлаб 24 ойдан ошмаган даврга0,35
6. Қурилиш учун ажратилган ерларда уй-жой қуришни амалга оширувчи микрофирма ва кичик корхоналар — норматив қурилиш даври (у мавжуд бўлмаганда — 1 йил) учун0,35
7. Кон ва карьерларни ободонлаштиришни, шу жумладан, уларнинг рекультивациясини амалга оширувчи микрофирма ва кичик корхоналар0,1
8. Автовокзаллар, автостанцияларни ташкил этадиган юридик шахслар0,35

Юридик шахснинг жойлашган ерига боғлиқ ҳолда (К2)

Амалга ошираётган фаолият туридан қатъи назар, бориш қийин бўлган ва тоғли ҳудудларда жойлашган ташкилотлар учун 0,7»