30.12.2010 йилдаги 153-II-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қарори, 30.12.2010 йилдаги 153-II-сон
Kuchga kirish sanasi
30.12.2010
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати кенгашининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ СЕНАТИ ТОМОНИДАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРОРИНИНГ ЙИЛЛИК ҲИСОБОТИНИ ВА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ ОРГАНЛАРИ, ҲУҚУҚНИ МУҲОФАЗА ҚИЛУВЧИ ОРГАНЛАРИ ВА НАЗОРАТ ТУЗИЛМАЛАРИ ТОМОНИДАН ҚОНУНЛАРНИНГ ИЖРО ЭТИЛИШИ ҲОЛАТИ ТЎҒРИСИДАГИ АХБОРОТИНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2010 йил 7 майдаги 42 — II-сонли Қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг 2010 йил 26 январдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг биринчи мажлисидаги, 2010 йил 27 январдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги «Мамлакатимизни модернизация қилиш ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш — устувор мақсадимиздир» номли маърузаларининг асосий қоида ва хулосаларини рўёбга чиқариш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ҳаракат дастури 1.1-бандининг 1.1.5-кичик бандини ижро этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг йиллик ҳисоботини ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг давлат бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ва назорат тузилмалари томонидан қонунларнинг ижро этилиши ҳолати тўғрисидаги ахборотини кўриб чиқиш тартиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И. СОБИРОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2010 йил 30 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
153-II-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2010 йил 30 декабрдаги 153 — II-сонли Қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг йиллик ҳисоботини ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг давлат бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ва назорат тузилмалари томонидан қонунларнинг ижро этилиши ҳолати тўғрисидаги ахборотини кўриб чиқиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАРТИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Тартиб Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунига, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламентига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг йиллик ҳисоботини ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг давлат бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ва назорат тузилмалари томонидан қонунларнинг ижро этилиши ҳолати тўғрисидаги ахборотини кўриб чиқиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг 32-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига (бундан буён матнда Сенат деб юритилади) қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда тақдим этилган йиллик ҳисоботи (бундан буён матнда ҳисобот деб юритилади) Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ҳисоботи Ўзбекистон Республикаси прокуратура органларининг ҳисобот Сенатда тингланишидан олдинги йилдаги фаолиятининг асосий йўналишларини ўз ичига олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ҳар йили Сенатга давлат бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ва назорат тузилмалари томонидан қонунларнинг ижро этилиши ҳолати тўғрисида ахборот (бундан буён матнда ахборот деб юритилади) тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ахборотда, қоида тариқасида, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан давлат бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ва назорат тузилмаларининг ахборот Сенатда тингланишидан олдинги йилдаги фаолиятини мониторинглари, таҳлиллари ва текширишларни амалга ошириш натижалари баён этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ҳисобот ва ахборот Сенатга ҳар йили 1 февралдан кечиктирмасдан бир нусхада тегишинча Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан имзоланган илова хати билан бевосита ёхуд почта алоқаси воситалари орқали тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сенатга ушбу ҳужжатларнинг электрон нусхалари ҳам электрон ахборот ташиш воситаларида тақдим этилиши ёки улар Сенатга электрон почта тизими орқали юборилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ҳисобот ва ахборот Сенат Девонида рўйхатга олинган кундан бошлаб Сенатга тақдим этилган ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Келиб тушган ҳисобот ва ахборот Сенат Раисига топширилади. Сенат Раиси Сенатнинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасига (бундан буён матнда Сенат қўмитаси деб юритилади) ҳисобот ва ахборотни Сенат қўмитасининг мажлисида дастлабки тарзда кўриб чиқишни топширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ҳисобот ва ахборот Умумий бўлимга нусха кўчириш ва Сенат қўмитасига ҳамда Сенат Раисининг топшириғида кўрсатилган бошқа шахсларга бериш учун топширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ҳисобот ва ахборот Сенат Девонининг Раҳбарига, уларнинг нусхалари эса Сенат Раисининг ўринбосарига, Сенат қўмитасига, Юридик бўлимга, Назорат-ахборот бўлимига, Матбуот ва таржима бўлимига, Сенатнинг матбуот котибига берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Ҳисобот ва ахборотнинг Сенат қўмитаси томонидан кўриб чиқилиши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Сенат қўмитаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) ҳисобот ва ахборотни кўриб чиқиш билан боғлиқ зарур материалларни тайёрлашни ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Сенат қўмитаси ишида қатнашиш учун давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, илмий муассасалар вакилларини, мутахассислар ва олимларни, жамоатчилик ва хўжалик юритувчи субъектлар вакилларини, шунингдек оммавий ахборот воситаларининг вакилларини таклиф қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) тегишли ҳужжатлар (Сенат қўмитасининг қарорлари, Сенат қўмитаси мажлисларининг баённомалари ва ҳ.к.) расмийлаштирилишини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) Сенат Кенгашига, Сенат Раисига ҳисобот ва ахборотни кўриб чиқиш билан боғлиқ топшириқларнинг бажарилиши ҳақида маълумот беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) ҳисобот ва ахборотни тинглаш ҳақидаги масалаларни Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси кун тартиби лойиҳасига киритиш юзасидан Сенат Кенгашига таклифлар киритиш тўғрисида қарорларни қабул қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) ушбу масалалар бўйича Сенатнинг тегишли қарорлари лойиҳаларини тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан, мансабдор шахслардан ҳисобот ва ахборотни кўриб чиқиш билан боғлиқ ҳужжатлар, эксперт хулосалари ва бошқа хулосаларни, статистик ва бошқа маълумотларни талаб қилиб олади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
з) қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ҳисобот ва ахборот Сенат қўмитасига келиб тушганидан кейин Сенат қўмитаси раисининг қарорлари билан қўмита ҳузурида ҳисобот ва ахборотни таҳлил қилиш ҳамда Сенат қарорларининг лойиҳалари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш учун ишчи гуруҳлар тузилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳисобот бўйича ишчи гуруҳ таркибига сенаторлар, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг, давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг вакиллари киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ахборот бўйича ишчи гуруҳ таркибига сенаторлар, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг вакиллари, тақдим этилган ахборотда кўрсатилган давлат бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ва назорат тузилмаларининг вакиллари киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ишчи гуруҳлар тақдим этилган ҳисобот ва ахборотни таҳлил қилади, ушбу масалалар юзасидан илгари қабул қилинган Сенат қарорлари ижро этилишининг ҳолатини ўрганади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ишчи гуруҳ аъзолари ишчи гуруҳ мажлислари ўтказиладиган сана ҳақида олдиндан хабардор қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ҳисобот ва ахборотни кўриб чиқиш натижалари бўйича Сенат қўмитаси томонидан Сенатнинг тегишли қарорлари лойиҳалари тайёрланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг Ўзбекистон Республикаси прокуратура органларининг ўтган йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи ҳақидаги Сенат қарорининг лойиҳасида, қоида тариқасида, Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари томонидан олиб борилаётган ишлар ҳақидаги маълумотлар, қонунийликнинг ва жиноятчиликка қарши курашнинг аҳволи, шунингдек Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари фаолиятини янада такомиллаштириш, қонунийликни ва жиноятчиликка қарши курашни таъминлаш бўйича тавсиялар баён этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг давлат бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ва назорат тузилмалари томонидан ўтган йилда қонунларнинг ижро этилиши ҳолати тўғрисидаги ахбороти ҳақидаги Сенат қарорининг лойиҳасида, қоида тариқасида, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш соҳасидаги ягона давлат сиёсатини амалга оширишни таъминлаш борасидаги иши тўғрисидаги маълумотлар, шу жумладан давлат бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ва назорат тузилмалари томонидан қонунларнинг ижро этилиши ҳолати тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек бу йўналишда аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тавсиялар акс эттирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг давлат бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ва назорат тузилмалари томонидан ўтган йилда қонунларнинг ижро этилиши ҳолати тўғрисидаги ахбороти ҳақидаги Сенат қарорининг лойиҳасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик судига ҳамда бошқа органлар ва ташкилотларга ҳам тегишли тавсиялар берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ҳисобот ва ахборот дастлабки тарзда Сенат қўмитасининг мажлисида кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Сенат қўмитасининг мажлиси, агар унда Сенат қўмитаси аъзоларининг камида ярми ҳозир бўлса, ваколатли ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Сенат қўмитасининг мажлиси очиқ ўтказилади. Зарур ҳолларда Сенат қўмитаси ёпиқ мажлис ўтказиш ҳақида қарор қабул қилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Сенат қўмитасининг мажлисига Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг вакиллари, шунингдек давлат бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ва назорат тузилмаларининг раҳбарлари таклиф қилинадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сенат қўмитасининг мажлисига давлат органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотлар, илмий муассасаларнинг вакиллари, мутахассислар ва олимлар, хўжалик юритувчи субъектларнинг вакиллари, шунингдек оммавий ахборот воситаларининг вакиллари таклиф қилиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Сенат қўмитасининг мажлисида: ҳисобот бўйича — Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори, ахборот бўйича — Ўзбекистон Республикаси адлия вазири маъруза билан чиқади. Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири бўлмаган тақдирда тегишинча уларнинг ўринбосарларидан бири маъруза билан чиқади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мажлис давомида Сенат қўмитасининг аъзолари тақдим этилган ҳисобот ва ахборотни аниқлаштириш мақсадида маърузачиларга, шунингдек давлат бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ва назорат тузилмалари раҳбарларига саволлар беришлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Сенат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Ўзбекистон Республикаси адлия вазирини, шунингдек давлат бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ва назорат тузилмалари, давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, илмий муассасалар раҳбарларини, мутахассислар ва олимларни, оммавий ахборот воситаларининг вакилларини Сенат қўмитасининг мажлиси ўтказиладиган сана тўғрисида олдиндан хабардор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Сенат қўмитасининг ҳисобот ва ахборотни тинглаш ҳақидаги масалаларни Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси кун тартибининг лойиҳасига киритиш бўйича Сенат Кенгашига таклифлар киритиш тўғрисидаги қарорлари Сенат қўмитаси аъзолари умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Сенат қўмитасининг ҳисобот ва ахборотни тинглаш ҳақидаги масалаларни Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси кун тартибининг лойиҳасига киритиш тўғрисида таклифлар қилинган қарорлари Сенат Кенгашининг муҳокамасига тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Сенат қўмитасининг мажлислари баённома билан расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Сенат Кенгаши ҳисобот ва ахборотни тинглаш ҳақидаги масалаларни муҳокама қилиш учун Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси кун тартиби лойиҳасига киритиш тўғрисида қарорлар қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Сенат қўмитасининг раиси Умумий бўлим билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вакилларига, шунингдек давлат бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ва назорат тузилмалари, давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, илмий муассасалар раҳбарларига, мутахассислар ва олимларга Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида қатнашиш учун тегишли рухсатнома берилишини ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Сенатнинг ялпи мажлисида ҳисобот ва ахборотни тинглаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2005 йил 6 майдаги 29 — I-сонли Қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти билан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Ҳисобот ва ахборотни тинглаш ҳақидаги масалаларга доир ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Ҳисобот ва ахборотни тинглаш ҳақидаги масалалар бўйича Сенат қарорларининг лойиҳаларига Сенат қўмитаси раиси, Сенат Девонининг Раҳбари, Юридик бўлим мудири, Матбуот ва таржима бўлими мудири томонидан виза қўйилиб, Сенат Раисининг ўринбосарига топширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сенат Раисининг ўринбосари томонидан виза қўйилган Сенат қарорларининг лойиҳалари Сенат қўмитасига қайтарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Ҳисобот ва ахборотни тинглаш ҳақидаги масалалар бўйича Сенат қарорларининг белгиланган тартибда виза қўйилган лойиҳалари Сенат қўмитасининг раиси томонидан Сенат Девони Раҳбарига топширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Ҳисобот ва ахборотни тинглаш ҳақидаги масалалар бўйича Сенат қарорлари лойиҳаларнинг нусхалари, шунингдек бошқа зарур ҳужжатлар Умумий бўлим ходимлари томонидан кўпайтирилади ва Назорат-ахборот бўлимига топширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Ҳисобот ва ахборотни тинглаш ҳақидаги масалалар бўйича Сенат қарорларининг лойиҳалари билан бир вақтда Сенат қўмитаси томонидан Сенат Девони Раҳбари билан келишилган ҳолда ушбу қарорларни тарқатиш варақлари тайёрланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Сенаторларга Сенатнинг ялпи мажлисида муҳокамада қатнашиш учун ҳисобот ва ахборотни тинглаш ҳақидаги масалалар бўйича Сенат қарорларининг лойиҳалари ва бошқа зарур ҳужжатлар топширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Сенатнинг ялпи мажлисида ҳисобот ва ахборотни тинглаш ҳақидаги масалалар бўйича қабул қилинган Сенат қарорларини тегишли бланкада чиқарилиши таъминланиб, Сенат қарорларининг рус тилидаги электрон нусхаси Умумий бўлимда, давлат тилидаги нусхаси эса Матбуот ва таржима бўлимида сақланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Ҳисобот ва ахборотни тинглаш ҳақидаги масалалар бўйича Сенат Раисининг ўринбосари, Сенат қўмитасининг раиси, Сенат Девонининг Раҳбари, Юридик бўлим мудири, Матбуот ва таржима бўлими мудири томонидан виза қўйилган Сенат қарорлари Сенат қўмитасининг раиси томонидан имзолаш учун Сенат Раисига топширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Ҳисобот ва ахборотни тинглаш ҳақидаги масалалар бўйича Сенат қарорларининг Умумий бўлим муҳри билан тасдиқланган нусхалари қарорлар қабул қилинган кундан бошлаб ўн кун ичида ушбу қарорларни тарқатиш варақларида кўрсатилган тегишли ташкилотларга юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Ҳисобот ва ахборотни тинглаш якунлари бўйича қабул қилинган Сенат қарорларининг ижросини назорат қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Ҳисобот ва ахборотни тинглаш якунлари бўйича қабул қилинган Сенат қарорларининг ижросини назорат қилиш, қоида тариқасида, Сенат қўмитаси зиммасига юклатилади. Сенат қўмитасининг раиси Сенат қарорининг ижро этилиши устидан назорат қилишни амалга ошириш учун шахсан жавобгардир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Ҳисобот ва ахборотни тинглаш якунлари бўйича қабул қилинган Сенат қарорлари тегишинча Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, шунингдек агар ушбу қарорлар фаолиятига тааллуқли бўлса, давлат бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ва назорат тузилмалари томонидан кўриб чиқилиши ва ижро этилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, шунингдек давлат бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ва назорат тузилмалари ҳисобот ва ахборотни тинглаш якунлари бўйича қабул қилинган Сенат қарорларининг ижро этилиши билан боғлиқ ахборот ва материалларни Сенатнинг тегишли қарорлари билан белгиланган муддатларда тақдим этишлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Сенат қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасидан, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан, шунингдек давлат бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ва назорат тузилмаларидан Сенат қарорининг ижро этилиши натижалари бўйича келиб тушаётган ахборотларни умумлаштириш ва таҳлил қилиш юзасидан иш олиб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Зарур ҳолларда Сенат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасидан, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан, шунингдек давлат бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ва назорат тузилмаларидан қўшимча ҳужжатлар, хулосалар, статистик ва бошқа маълумотларни талаб қилиб олиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Сенатнинг ҳисобот ва ахборотни кўриб чиқиш билан боғлиқ фаолиятини ташкилий, ахборот, моддий-техникавий жиҳатдан таъминлаш Сенат Девони томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сенат Девони бўлимларининг Сенатнинг юқорида кўрсатилган ваколатини таъминлаш билан боғлиқ фаолияти Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг 2010 йил 22 июлдаги 85-сонли Фармойиши билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Девонининг бўлимлари тўғрисидаги низомлар билан белгиланади.
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 й., № 12-сон, 549-модда)