ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАДА НАЗОРАТ БЎЙИЧА ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИНИНГ
буйруғи
ИССИҚЛИКДАН ФОЙДАЛАНУВЧИ ҚУРИЛМАЛАР ВА ИССИҚЛИК ТАРМОҚЛАРИНИ ЭКСПЛУАТАЦИЯ ҚИЛИШДА ХАВФСИЗЛИК ТЕХНИКАСИ ҚОИДАЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 8 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1572-2]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 23 декабрдаги 28-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3733, 23.12.2025 й.) асосан 2026 йил 25 мартдан давлат реестридан чиқарилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 27 августдаги ПҚ-1396-сонли «Геология-разведка ишларини ташкил этиш ва олиб бориш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 35-36-сонлар, 301-модда) мувофиқ буюраман:
1. Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг 2006 йил 5 апрелдаги 58-сонли буйруғи билан тасдиқланган Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларига (рўйхат рақами 1572, 2006 йил 6 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 19-сон, 167-модда) иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
*Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради
Бошлиқ А. НИМАТУЛЛАЕВ
Тошкент ш.,
2011 йил 26 январь,
2-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 6-сон, 54-модда)