18.01.2011 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2184
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг буйруғи, 18.01.2011 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2184
Kuchga kirish sanasi
28.01.2011
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРИНИНГ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буйруғи

ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ЎҚУВ-ТАРБИЯ ЖАРАЁНИДА ЎҚУВЧИЛАР ВА ТАЛАБАЛАР БИЛАН ЮЗ БЕРГАН БАХТСИЗ ҲОДИСАЛАРНИ ТЕКШИРИШ ВА ҲИСОБГА ОЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 18 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2184]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 июлдаги 267-сон «Меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами, 2000 й., 7-сон, 39-модда) ва 2010 йил 20 июлдаги 153-сон «Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 28-29-сон, 234-модда) қарорларига мувофиқ буюраман:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Таълим муассасаларида ўқув-тарбия жараёнида ўқувчилар ва талабалар билан юз берган бахтсиз ҳодисаларни текшириш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазир А. ХАИТОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2010 йил 23 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
202-Б-сон

Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2010 йил 23 декабрдаги 202-Б-сон буйруғига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Таълим муассасаларида ўқув-тарбия жараёнида ўқувчилар ва талабалар билан юз берган бахтсиз ҳодисаларни текшириш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.

Мазкур Низом таълим муассасаларида ўқув-тарбия жараёнида ўқувчилар ва талабалар билан юз берган бахтсиз ҳодисаларни текшириш ва ҳисобга олиш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2023 йил 8 ноябрдаги 78/2023-Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2184-1, 24.11.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.11.2023 й., 10/23/2184-1/0892-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низом олий, ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотлари ҳамда умумий ўрта таълим мактаблари (бундан буён матнда таълим муассасалари деб юритилади) учун тааллуқлидир.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 22 декабрдаги 28-2025/Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2184-2, 27.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2025 й., 10/25/2184-2/1230-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур Низом таълим муассасаларининг режалаштирган дарслари, амалий машғулотлари, лаборатория ишлари, ҳарбий таълим бўйича дарс машғулотлари, спорт машғулотлари, ижтимоий фойдали меҳнати, ҳашарлар ва мусобақалар ҳамда ушбу муассасаларда ўтказиладиган бошқа ўқув-тарбия ишлари вақтида ўқувчилар ва талабалар (бундан буён матнда таълим олувчилар деб юритилади) билан юз берган бахтсиз ҳодисаларни текшириш ва ҳисобга олишга татбиқ этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ташкилотларда ишлаб чиқариш амалиётини ўтаётган таълим олувчилар билан юз берган бахтсиз ҳодисаларни текшириш ва ҳисобга олиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сон қарори билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2023 йил 8 ноябрдаги 78/2023-Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2184-1, 24.11.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.11.2023 й., 10/23/2184-1/0892-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Текшириладиган ва ҳисобга олинадиган бахтсиз ҳодисалар турига мазкур Низомнинг 2-бандида келтирилган ҳолатларда рўй берган турли тан жароҳатларини олиш, шикастланиш, иссиқлик таъсири, портлаш, фалокатлар, иморатлар ва конструкциялар бузилиши, куйиш, музлаш, қизиш, электр токи ёки яшин уриши, ҳайвонлар, ҳашаротлар ва судралиб юрувчилар томонидан ҳамда террористик ҳаракатлар натижасида шикастланишлар, заҳарланишлар, табиий офатлар (зилзила, сув тошқини, сувга чўкиш, турли авария ҳолатлари ва бошқалар) киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Бахтсиз ҳодиса туфайли олган жароҳати жабрланган таълим олувчининг камида бир кунлик ўқув машғулотларини қолдирилишига сабаб бўлса, мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган шаклдаги далолатнома расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Бахтсиз ҳодиса юзасидан текшириш олиб бораётган комиссиялар бахтсиз ҳодисаларни текшириш юзасидан ички ишлар бўлимлари, соғлиқни сақлаш муассасалари, йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматлари ва ёнғин хавфсизлиги хизмати органлари билан ҳамкорлик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Юз берган бахтсиз ҳодисаларни тўғри ва ўз вақтида текширилиши ҳамда ҳисобга олинишини, шунингдек бахтсиз ҳодисанинг келиб чиқиш сабабларини бартараф этишга оид чора-тадбирларнинг бажарилишини таълим муассасасининг юқори турувчи органлари ва тармоқ касаба уюшмаси назорат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Таълим муассасаларида ўқув-тарбия жараёнида юз берган бахтсиз ҳодисаларни текшириш ва ҳисобга олиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-§. Таълим муассасаларида ўқув-тарбия жараёнида юз берган бахтсиз ҳодисаларни текшириш ва ҳисобга олишнинг умумий қоидалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Таълим олувчи билан юз берган ҳар қандай бахтсиз ҳодиса жабрланувчи ёки унинг ёнида бўлган гувоҳлар томонидан таълим муассасаси раҳбариятига дарҳол хабар берилиши керак, у эса ўз навбатида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жабрланувчига зудлик билан биринчи ёрдам кўрсатилишини ва уни тиббий-даволаш қисмига ёки бошқа даволаш муассасасига етказишни ташкил этиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
текшириш комиссияси иш бошлагунига қадар ҳодиса жойидаги вазиятни ва жиҳозлар ҳолатини ҳодиса юз берган дақиқада қандай бўлса, шундайлигича (агар бу атрофдагилар ҳаёти ҳамда саломатлигига таҳлика солмаётган бўлса ва ҳалокатга олиб келмаса) сақлаб қолиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юз берган бахтсиз ҳодиса бўйича дарҳол юқори турувчи органига хабар бериши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-§. Таълим муассасаларида ўқув-тарбия жараёнида таълим олувчилар билан юз берган оқибати оғир бўлмаган бахтсиз ҳодисаларни текшириш ва ҳисобга олиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Таълим муассасаларида ўқув-тарбия жараёнида таълим олувчилар билан юз берган оқибати оғир бўлмаган бахтсиз ҳодисаларни текшириш учун таълим муассасаси раҳбарининг буйруғига кўра унинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари раислигида, таълим муассасаси касаба уюшмаси ва ота-оналар қўмитаси вакиллари иштирокида комиссия тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур бахтсиз ҳодисанинг келиб чиқишида бевосита жавоб берувчи таълим муассасасининг тегишли ходимлари комиссия таркибига киритилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Бахтсиз ҳодисани текшириш бўйича тузилган комиссия қуйидагиларни:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уч кун ичида бахтсиз ҳодисанинг рўй бериш сабабларини текшириши, гувоҳлар ва бахтсиз ҳодисани келиб чиқишига бевосита алоқадор бўлган шахслардан ҳамда имкони бўлса жабрланувчилардан тушунтириш хатлари олиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ бахтсиз ҳодиса сабабларини бартараф этиш чора-тадбирлари кўрсатилган далолатномани уч нусхада тузиши ва имзо чекиб, тасдиқлаш учун таълим муассасаси раҳбарига бериши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Таълим муассасаси раҳбари текшириш тугаганидан сўнг уч кундан кечиктирмай жабрланувчига ёки унинг қонуний вакилларига давлат тилида ёки бошқа мақбул тилда расмийлаштирилган бахтсиз ҳодиса тўғрисидаги далолатномани бериши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Таълим муассасаси раҳбари бахтсиз ҳодисани келтириб чиқарган сабабларни бартараф этиш чораларини кўради ва текшириш тамом бўлгандан сўнг уч кун давомида тасдиқланган далолатномани жабрланувчига ёки унинг қонуний вакилларига, таълим муассасасининг юқори турувчи органига юборади ва текшириш материаллари билан бирга бир нусхаси таълим муассасасининг ўзида қолдирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Бахтсиз ҳодисалар таълим муассасаси томонидан мазкур Низомнинг 2-иловасида келтирилган Таълим олувчилар билан содир бўлган бахтсиз ҳодисаларни ҳисобга олиш журналида ҳисобга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Жабрланувчи ёки унинг қонуний вакиллари далолатномада воқеанинг бирор бир муҳим тафсилоти тушириб қолдирилганлигини, воқеалар бузиб кўрсатилганлигини аниқлаганда ёки бошқа норозиликлар юзасидан таълим муассасасининг юқори турувчи органига ариза билан мурожаат қилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-§. Бахтсиз ҳодисаларни махсус текшириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Қуйидаги бахтсиз ҳодисалар махсус текширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир вақтнинг ўзида икки ёки ундан ортиқ таълим олувчилар билан юз берган гуруҳий бахтсиз ҳодисалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодисалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оқибати оғир бахтсиз ҳодисалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бахтсиз ҳодиса натижасида таълим олувчиларнинг соғлиғига етказилган зарарнинг оғирлик даражаси тўғрисидаги хулоса даволаш-профилактика муассасаси томонидан берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Гуруҳий, ўлим билан тугаган ва оқибати оғир бахтсиз ҳодиса тўғрисида таълим муассасаси раҳбари дарҳол қуйидагиларга хабар бериши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим муассасасининг юқори турувчи органига;

туман (шаҳар) ҳокимлигига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бахтсиз ҳодиса юз берган жойдаги ички ишлар бўлимига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тармоқ касаба уюшмаси кенгашига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жабрланувчининг қонуний вакилларига.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Гуруҳий, ўлим билан тугаган ва оқибати оғир бахтсиз ҳодисалар таълим муассасаларининг бўйсунуви бўйича тегишлича Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Касбий таълим агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Касбий таълим агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри касбий таълим бошқармалари ва Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари раҳбарларининг буйруқларига асосан тузилган махсус текшириш комиссиялари томонидан текширилади.
(16-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 22 декабрдаги 28-2025/Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2184-2, 27.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2025 й., 10/25/2184-2/1230-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу махсус текшириш комиссияларига тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазири ўринбосари, Касбий таълим агентлиги директори ўринбосари, Қорақалпоғистон Республикаси Касбий таълим агентлиги директори, вилоятлар ва Тошкент шаҳри касбий таълим бошқармалари бошлиқлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари бошлиқлари ўринбосари раислик қилади ва унинг таркибига тармоқ касаба уюшмаси, таълим муассасасининг меҳнатни муҳофаза қилиш ва ота-оналар қўмитаси вакиллари киритилади.
(16-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 22 декабрдаги 28-2025/Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2184-2, 27.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2025 й., 10/25/2184-2/1230-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Гуруҳий, ўлим билан тугаган ва оқибати оғир бахтсиз ҳодисалар юз берганда махсус текшириш комиссияси томонидан мазкур Низомнинг 1-иловасида кўрсатилган далолатнома мазкур Низомнинг 3-иловасида келтирилган махсус текшириш далолатномаси тузилгандан сўнг расмийлаштирилади ва таълим муассасаси раҳбари томонидан тасдиқланади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2023 йил 8 ноябрдаги 78/2023-Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2184-1, 24.11.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.11.2023 й., 10/23/2184-1/0892-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Икки ва ундан ортиқ таълим олувчининг ўлими билан тугаган бахтсиз ҳодисаларни махсус текшириш таълим муассасалари бўйсунуви бўйича тегишлича Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Касбий таълим агентлиги ёки Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги буйруқларига асосан тузилган махсус текшириш комиссиялари томонидан олиб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу махсус текшириш комиссияларига тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазири ўринбосари, Касбий таълим агентлиги директори ўринбосари, Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари раислик қиладилар ҳамда унинг таркибига Қорақалпоғистон Республикаси Касбий таълим агентлиги директори, вилоятлар ва Тошкент шаҳри касбий таълим бошқармалари бошлиқлари ва Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари бошлиқлари, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг тармоқ касаба уюшмаси раиси ҳамда бахтсиз ҳодиса содир бўлган таълим муассасаси раҳбари ва меҳнатни муҳофаза қилиш ишларига масъул ходим ҳамда ота-оналар қўмитаси вакиллари киритилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 22 декабрдаги 28-2025/Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2184-2, 27.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2025 й., 10/25/2184-2/1230-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Махсус текшириш комиссияси ўн кун мобайнида бахтсиз ҳодисани текшириб чиқади, мазкур Низомнинг 3-иловасида келтирилган махсус текшириш далолатномасини тузади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус текшириш комиссияси аъзолари жабрланувчи ва уларнинг қонуний вакиллари билан учрашувлар ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Махсус текшириш комиссияси аъзоси махсус текшириш комиссияси чиқарган хулосаларидан норози бўлса, шунингдек улар зарур деб ҳисоблаган бошқа ҳолларда ўз фикрини ёзма равишда баён қилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Махсус текшириш комиссияси талабларига кўра бахтсиз ҳодиса содир бўлган таълим муассасаси раҳбарияти:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бахтсиз ҳодисани текширишда иштирок этиш учун ўзларининг ораларидан эксперт гуруҳи тузиш мумкин бўлган эксперт-мутахассисларни таклиф қилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
техник ҳисоблашлар, лаборатория тадқиқотлари, синовдан ўтказиш ва бошқа ишларни ташкил этиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бахтсиз ҳодиса юз берган жойни суратга олиши ва бошқа зарур ҳужжатларни тақдим этиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус текшириш учун зарур бўлган транспорт воситалари билан таъминлаши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус текшириш комиссияси аъзолари ишлаши учун уларга жиҳозланган алоҳида хона ажратиб бериши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бахтсиз ҳодисани махсус текшириш ҳужжатларини тузиш ва расмийлаштириш билан боғлиқ техник воситалари билан таъминлаши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Техник ҳисоблашлар, лаборатория тадқиқотлари, синовдан ўтказиш ва таклиф қилинган мутахассислар томонидан амалга ошириладиган бошқа ишлар, шунингдек транспорт ва алоқа воситаларининг харажатлари бахтсиз ҳодиса юз берган таълим муассасаси ҳисобидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус текшириш комиссияси аъзолари махсус текшириш давомида таълим муассасаси раҳбаридан, унинг ўринбосарларидан, гувоҳлар ва бошқа алоқадор шахслардан ёзма, оғзаки ва аудио (видео) тасвирларда тушунтиришлар олишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Эксперт гуруҳи махсус текшириш комиссияси раисининг фармойишига мувофиқ тузилади. Эксперт хулосасини талаб қилувчи масалалар ва эксперт гуруҳи хулосаси бўлган материаллар ёзма равишда расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Махсус текшириш ҳужжатларига қуйидагилар киради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар бир жабрланувчига алоҳида тузилган мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган шаклдаги далолатнома;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур Низомнинг 3-иловасида келтирилган шаклдаги махсус текшириш далолатномаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
режалар, схемалар, ҳодиса жойини кўздан кечириш баённомаси, бахтсиз ҳодиса юз берган жойнинг чизмаси, фотосуратлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тушунтириш хатлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жабрланувчига етказилган жароҳатнинг хусусияти ва оғирлиги, ўлими сабаблари тўғрисидаги тиббий хулоса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эксперт гуруҳининг (зарур бўлганда) бахтсиз ҳодиса сабаблари ҳақидаги хулосаси, лаборатория ва бошқа тадқиқотлар, тажрибалар, таҳлиллар ва ҳоказоларнинг натижалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус текшириш комиссиясини тузиш ҳақидаги буйруқ ва бошқа ҳужжатлардан кўчирмалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Махсус текшириш тугагандан сўнг беш кун муддатда махсус текшириш комиссияси текшириш ҳужжатларини:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бахтсиз ҳодиса содир бўлган жойдаги ички ишлар бўлимига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим муассасасининг юқори турувчи органига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши тармоқ касаба уюшмасига тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Бахтсиз ҳодиса юз берган таълим муассасаси махсус текшириш ҳужжатларини зудлик билан кўриб чиқиб, бахтсиз ҳодиса келиб чиқиш сабабларини бартараф этиш тўғрисида махсус текшириш комиссияси таклиф қилган чора-тадбирларни бажариши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Якуний қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Мазкур Низомга риоя қилмаган айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, «Саноатгеоконтехназорат» Давлат инспекцияси ва «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси билан келишилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий ва ўрта махсус таълим вазири Б. ХОДИЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2010 йил 15 декабрь

Халқ таълими вазири А. МАРАҲИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2010 йил 15 декабрь
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ички ишлар вазири Б. МАТЛЮБОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2010 йил 15 декабрь
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Соғлиқни сақлаш вазири А. ИКРАМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2010 йил 15 декабрь
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маданият ва спорт ишлари вазири А. ЖАББОРОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2010 йил 15 декабрь
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З. РЎЗИЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2010 йил 15 декабрь
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Д. ЖАҲОНГИРОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2010 йил 15 декабрь
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази директори Ш. ЖАВЛОНОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2010 йил 15 декабрь
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси бошлиғи Б. ГУЛЯМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2010 йил 15 декабрь
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўздавэнергоназорат» инспекцияси бошлиғи А. НИМАТУЛЛАЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2010 йил 15 декабрь
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Таълим муассасаларида ўқув-тарбия жараёнида ўқувчилар ва талабалар билан юз берган бахтсиз ҳодисаларни текшириш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

‎‎«ТАСДИҚЛАЙМАН»

‎_______________________________________________

‎(таълим муассасаси раҳбарининг лавозими, фамилияси, исми ва отасининг исми)

_______________‎

_________________‎

(имзо)

(сана)‎

‎Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларидаги талабалар ва ўқувчилар билан содир бўлган бахтсиз ҳодиса тўғрисида

Д А Л О Л А Т Н О М А

‎‎1. Бахтсиз ҳодиса содир бўлган таълим муассасаси номи _______________________
‎2. Таълим муассасаси манзили _____________________________________________
‎3. Жабрланувчининг фамилияси, исми, отасининг исми _______________________
‎4. Жинси _______________________________________________________________
‎5. Ёши, йил, ой, туғилган куни _____________________________________________
‎6. Жабрланувчи қайси синфда (гуруҳида) ўқиши ______________________________
‎7. Бахтсиз ҳодиса содир бўлган жой ________________________________________
‎8. Бахтсиз ҳодиса содир бўлган манзилдаги ўқитувчи, тадбир ўтказган раҳбарнинг фамилияси, исми, отасининг исми _________________________________________
‎9. Хавфсизлик техникаси ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар _____________
_______________________________________________________________________
‎10. Бахтсиз ҳодиса рўй берган вақт _________________________________________
‎11. Бахтсиз ҳодиса тури ___________________________________________________
‎12. Бахтсиз ҳодиса тўғрисида умумий маълумот ______________________________
‎_______________________________________________________________________
‎13. Ташхис ______________________________________________________________
‎14. Бахтсиз ҳодисанинг келиб чиқиш сабаблари ______________________________
_______________________________________________________________________
‎‎‎15. Бахтсиз ҳодиса сабабларини бартараф этиш тадбирлари: ____________________
_______________________________________________________________________
‎‎16. Бахтсиз ҳодиса гувоҳлари ______________________________________________
‎‎Далолатнома тузилди ____________________________________________________

‎(йил, кун, ой)

‎‎‎Комиссия раиси _________________________________________________________

(Ф.И.О., имзо)

‎‎Комиссия аъзолари ______________________________________________________

(Ф.И.О., имзо)

20___ йил «____» ______________‎‎‎

(сана)

(ой)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Таълим муассасаларида ўқув-тарбия жараёнида ўқувчилар ва талабалар билан юз берган бахтсиз ҳодисаларни текшириш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

Таълим олувчилар билан содир бўлган бахтсиз ҳодисаларни ҳисобга олиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЖУРНАЛИ

1‎ 2‎ 3‎ 4‎ 5‎ 6‎ 7‎ 8‎ 9‎ 10‎
Т/р‎ Бахтсиз ҳодиса юз берган кун, вақт‎ Жабрланувчининг исми, фамилияси, туғилган йили Қайси синф (гуруҳда) ўқиган‎ Бахтсиз ҳодиса содир бўлган жой, (аудитория, лаборатория, синф, устахона, тадбир мўлжалланган жой) Бахтсиз ҳодисанинг келиб чиқиш сабаблари Бахтсиз ҳодиса тўғрисида қисқача маълумот Бахтсиз ҳодиса ҳақидаги далолатнома тузилган кун Бахтсиз ҳодисанинг оқибатлари‎ Кўрилган чоралар ҳақида маълумот‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Таълим муассасаларида ўқув-тарбия жараёнида ўқувчилар ва талабалар билан юз берган бахтсиз ҳодисаларни текшириш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бахтсиз ҳодисани махсус текшириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ДАЛОЛАТНОМАСИ

‎‎20 ___ йил «____» ____________________ соат _______________________ дақиқада
‎‎_______________________________________________________________________

(жабрланувчининг фамилияси, исми, отасининг исми)‎

‎билан юз берган _________________________________________________________

‎(гуруҳий, ўлим билан тугаган, оқибати оғир)

‎_______________________________________________________________________

(таълим муассасаси номи)

_______________________________________________________________________

(буйруқ)

асосан қуйидаги таркибда тузилган махсус текшириш комиссияси:‎‎
‎раис ___________________________________________________________________

(Ф.И.О., лавозими, иш жойи)

‎_______________________________________________________________________
‎комиссия аъзолари: ______________________________________________________

(Ф.И.О., лавозими, иш жойи)

‎_______________________________________________________________________
‎‎таклиф этилган мутахассислар иштирокида
‎_______________________________________________________________________
‎_______________________________________________________________________

‎(Ф.И.О., лавозими, иш жойи)

‎20 ___ й. «______» ______________ дан 20 ___ й. «______» гача мазкур бахтсиз ҳодисани махсус текширди ва ушбу далолатномани тузди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ. Гуруҳий бахтсиз ҳодисалар текширилганда ҳар бир жабрланувчи ҳақида алоҳида маълумотлар кўрсатилади. Оила аъзолари ҳақидаги маълумотлар фақат ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодисалар текширилганда кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Далолатномада жабрланувчи (жабрланувчилар)нинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили, ўқиш жойи, жабрланувчининг оилавий аҳволи, қарамоғидаги оила аъзолари ҳақидаги маълумотлар (фамилияси, исми, отасининг исми) туғилган йили, жабрланувчи билан қариндошлик муносабатлари), шунингдек бахтсиз ҳодиса юз беришигача нималар бўлгани, бу жараёнга ким бошчилик қилгани, жабрланувчи (жабрланувчилар) ва бахтсиз ҳодисага алоқадор бўлган бошқа шахсларнинг хатти-ҳаракатларини тавсифлаш, воқеалар изчиллигини баён қилиш зарур.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 3-сон, 29-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 25.11.2023 й., 10/23/2184-1/0892-сон; 29.12.2025 й., 10/25/2184-2/1230-сон)