Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Нотариат тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 20 августдаги 194-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2170-4, 20.08.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.08.2020 й., 10/20/2170-4/1200-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Нотариал идораларда нотариал иш юритиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 20 августдаги 194-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2170-4, 20.08.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.08.2020 й., 10/20/2170-4/1200-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Б. Болиев) Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (С. Нуриев) ва Нотариат, ФҲДЁ ва адвокатура бошқармаси (Д. Якубова) ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ўн кун муддат ичида барча манфаатдор шахсларга етказилиши ва «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да нашр этилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мазкур буйруқ 2011 йил 1 январдан бошлаб кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари Е. Каньязов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазир Р. МУҲИТДИНОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2010 йил 22 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
308-мҳ-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 22 декабрдаги 308-мҳ-сон буйруғига ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Нотариат тўғрисида»ги, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги ва «Архив иши тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 29 мартдаги 140-сон «Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича норматив ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ нотариал идораларда нотариал иш юритиш, нотариал ҳужжатларни сақлаш муддатлари ва тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 20 августдаги 194-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2170-4, 20.08.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.08.2020 й., 10/20/2170-4/1200-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси «Нотариат тўғрисида»ги Қонунининг 1-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида нотариат қонунда назарда тутилган нотариал ҳаракатларни ҳамда улар билан бевосита боғлиқ ҳуқуқий ва техник тусдаги ҳаракатларни нотариуслар томонидан амалга ошириш йўли билан жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлашга даъват этилган ҳуқуқий институтдир.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 20 августдаги 194-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2170-4, 20.08.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.08.2020 й., 10/20/2170-4/1200-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Нотариал иш юритишни тўғри ташкил қилиш учун нотариал идорада раҳбарлик қилувчи нотариус жавобгардир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нотариал иш юритиш ва (ёки) архив ишларини олиб бориш давлат нотариал идораларида Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари (бундан кейинги ўринларда адлия бошқармалари деб юритилади) раҳбарининг буйруғи билан нотариал идора ходимларидан бирига, хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларда эса нотариуснинг буйруғи билан нотариуснинг ўзига ёки ходимларидан бирига юкланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нотариал иш юритиш ва (ёки) архив ишларини олиб бориш юклатилган шахс (бундан кейинги ўринларда масъул шахс деб юритилади) ишдан бўшаганда ёки бошқа ишга ўтказилганда ҳужжатлар янги тайинланган ходимга далолатнома асосида топширилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 20 августдаги 194-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2170-4, 20.08.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.08.2020 й., 10/20/2170-4/1200-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси «Нотариат тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига мувофиқ нотариуснинг, нотариал ҳаракатларни амалга оширувчи бошқа мансабдор шахсларнинг, шунингдек амалга оширилаётган нотариал ҳаракатлардан хизмат вазифасини бажариш муносабати билан хабардор бўлиб қолган шахсларнинг ўзларига маълум бўлган ахборотларни ошкор қилиши, шу жумладан меҳнат шартномаси бекор қилинганидан кейин ҳам ошкор қилиши тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқаро жисмоний нуқсони, касаллиги туфайли ёки қандайдир бошқа сабабларга кўра битим, ариза ёки бошқа ҳужжатни ўз қўли билан имзолай олмаганида, битим, ариза ёки бошқа ҳужжатни унинг топшириғига кўра имзолаган фуқаро, ҳужжатни таржима қилиб берган таржимон (сурдо таржимон) ва бошқалар ҳам ўзларига маълум бўлган ахборотларни ошкор қилиши тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Ҳужжатларни тайёрлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тили ҳақида» ва «Нотариат тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ нотариал идораларда нотариал иш юритиш ва нотариал ҳаракатлар давлат тилида амалга оширилади.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 20 августдаги 194-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2170-4, 20.08.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.08.2020 й., 10/20/2170-4/1200-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нотариал ҳаракатлар бўйича расмийлаштириладиган ҳужжат матни юридик ва жисмоний шахсларнинг талабларига биноан нотариус томонидан рус тилида ёки имкон бўлса, бошқа мақбул тилда ёзилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Нотариуслар томонидан амалга ошириладиган нотариал ҳаракатлар Ўзбекистон Республикасининг «Нотариат тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома талабларига асосан расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ҳужжат турининг номи (маълумотнома, ҳисобот ва бошқа) ҳар бир ҳужжатда (хатдан ташқари) кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ҳужжатлар матни А4 (210 х 297) ва А5 (148 x 210) форматдаги варағининг бир томонида масштаб кичрайтирилмаган ҳолда ёзилади. Бунда қуйидагилар инобатга олиниши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
матн қора рангда, чапдан 3 см, ўнгдан 1,5 см, тепа ва пастдан 2 см саҳн қолдириб ёзилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
матн хатбошиси 6 ҳарфдан иборат жой ташлаб бошланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳужжатнинг биринчи бетидан ташқари бошқа бетларининг тепа қисми ўртасига «2» рақамидан бошлаб тартиб рақами қўйилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
матн 1,2 қаторлараро оралиқ (интервал)да ёзилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Нотариал идоранинг иш юритуви билан боғлиқ бўлган барча ҳужжатлар тегишлилигига қараб ташкилотларга, мансабдор шахсларга ва фуқароларга юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳужжат юборилаётганда ташкилотнинг номи бош келишикда, мансабдор шахснинг лавозими ва фамилияси ҳамда фуқаронинг фамилияси жўналиш келишигида ёзилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳужжат юборилаётган ташкилотнинг манзили унинг номидан кейин ёзилади. Ҳужжат фуқарога юборилганда эса унинг манзили, кейин унинг исми, отасининг исми бош ҳарфлари ва фамилияси ёзилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жавоб хатларида жавоби жўнатилаётган ҳужжатнинг рақами ва санаси кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Расмийлаштирилган ҳужжатлар матнида келтирилган саналар рақамлар билан ифодаланади. Саналар араб рақамлари билан бир сатрда ва қуйидаги изчилликда ёзилади: йил, кун, ой (рус тилида тайёрланган ҳужжатларда кун, ой, йил кўринишида).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ҳужжатларда илова мавжуд бўлганда улар қуйидагича расмийлаштирилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агар илова ҳужжат матнида кўрсатилган бўлса, иловадаги варақлар сони кўрсатилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агар илова ҳужжат матнида кўрсатилмаган бўлса, иловалар номи санаб кўрсатилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агар ёзишмалар бир нечта манзилга юборилаётган бўлиб, улардан бирига илова юборилса, бу ҳолда илованинг кимга тегишлилиги кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар иловалар рисолаланган бўлса, варақлар сони кўрсатилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Битта йўлланма хат билан ўзаро боғлиқ бўлмаган ҳужжатларни юбориш ва кирим қилиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Нотариал идораларда ҳужжатларни рўйхатга олиш ва уларнинг ижросини назорат қилиш учун «Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизимидан (бундан кейинги ўринларда Тизим деб юритилади) фойдаланилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 26 декабрдаги 569-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2170-3, 26.12.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2018 й., 10/18/2170-3/2378-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Рўйхатга олинган ҳужжатларнинг биринчи бетида (чап томон пастки қисмида) нотариал идоранинг штампи босилади ҳамда ҳужжатнинг кирим рақами ва унинг қабул қилинган санаси ёзилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ҳужжатларнинг етишмаслиги ёки уларнинг яроқсиз ҳолатда эканлиги аниқланса, масъул шахс томонидан бу ҳақда икки нусхада далолатнома тузилади ва нотариус томонидан имзоланади. Далолатноманинг бир нусхаси ҳужжатни жўнатувчига ҳужжатларни илова қилган ҳолда юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Келиб тушган ҳужжатларнинг конверти унинг жўнатувчиси манзилини ҳамда ҳужжатнинг жўнатилган ва қабул қилиб олинган вақтини унинг конверти бўйича аниқлаш мумкин бўлган ҳоллардагина сақланади ва конверт ҳужжатларга илова қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқароларнинг ариза, шикоят ва таклифлари келиб тушган конвертлар йўқ қилинмайди ҳамда ушбу ҳужжатлар билан биргаликда сақланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Агар ҳужжатлар адашиб жўнатилган бўлса, улар янги конвертларда аввалги конверт илова қилинган ҳолда тегишли манзилларга юборилади ёки шахсан ҳужжатнинг жўнатувчисига қайтарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Нотариал идорага келиб тушган ҳужжатлар рўйхатдан ўтказилганидан кейин нотариус шу куннинг ўзида уни ижро этиш ва ижро муддати тўғрисидаги масалани ҳал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Ҳужжат унда кўрсатилган барча масалалар ҳал қилиниб, унинг жўнатувчисига жавоб берилганда ижро этилган деб ҳисобланади. Ижро этилган ҳужжатга уларнинг ижроси ва йиғмажилдга тикилиши ҳақида белги қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ҳужжатнинг ижро қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат бўлмаса, ҳужжатнинг ижро қилинганлиги ҳақидаги белги унинг биринчи варағининг пастки қисмига ёки жой бўлмаганда ҳужжатнинг биринчи варағи орқа томонига қўйилади, шунингдек, «йиғмажилдга» деган сўз ва ижро этилган ҳужжат тикилиши лозим бўлган йиғмажилднинг рақами ёзиб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Нотариал идораларда ҳужжатлар почта алоқаси, электрон почта, хат-ҳужжат ташувчи ходим орқали жўнатилади ёки шахсан унинг жўнатувчисига (унинг вакилига) топширилади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 26 декабрдаги 569-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2170-3, 26.12.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2018 й., 10/18/2170-3/2378-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Ҳужжатларнинг ижро этилиши устидан назорат
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Рўйхатдан ўтказилган барча ҳужжатларнинг ижро этилиши аҳволини назорат қилиш адлия бошқармаси томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, адлия бошқармалари, Нотариал палата ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда бошқа юқори турувчи ташкилотлардан келиб тушган топшириқлар назоратга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нотариал идорада раҳбарлик қилувчи нотариус томонидан бошқа ҳужжатларнинг ижроси ҳам назоратга олиниши мумкин.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 20 августдаги 194-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2170-4, 20.08.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.08.2020 й., 10/20/2170-4/1200-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Ҳужжатлар йиғмажилдлари номенклатураси нотариал идоранинг номи кўрсатилган ҳолда адлия бошқармалари ҳузуридаги идоравий нотариал архивлар (бундан кейинги ўринларда нотариал архив деб юритилади) билан келишилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нотариал идораларнинг ҳужжатлар йиғмажилдлари номенклатураси нотариус томонидан мазкур Қоидаларнинг 1-иловасида келтирилган ҳужжатлар йиғмажилдларининг намунавий номенклатурасидан келиб чиқиб тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳужжатлар йиғмажилдлари номенклатураси бир календарь йил давомида амалда бўлади ва ҳар йили янгидан тасдиқланади. Ҳужжатлар йиғмажилдлари номенклатураси икки нусхада тузилади. Биринчи нусха адлия бошқармасида ёки Нотариал палатанинг тегишли ҳудудий бошқармасида, иккинчи нусхаси эса нотариал идорада сақланади. Нотариал идорада сақланадиган ҳужжатлар йиғмажилдлари номенклатурасидан иш нусхаси сифатида фойдаланилади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 20 августдаги 194-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2170-4, 20.08.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.08.2020 й., 10/20/2170-4/1200-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Йиғмажилдлар қуйидагича шакллантирилиши ва юритилиши зарур:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йиғмажилдларга фақат ижро этилган ва тўғри расмийлаштирилган ҳужжатларни жойлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
битта масаланинг ҳал қилинишига тааллуқли барча ҳужжатларни уларнинг иловалари билан биргаликда жойлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(31-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 26 декабрдаги 569-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2170-3, 26.12.2018 й.) асосан 2019 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2018 й., 10/18/2170-3/2378-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Меросни қабул қилиш ёки ундан воз кечиш ҳақидаги аризалар, меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома бериш, мерос мол-мулк ҳисобидан харажатларни тўлаш, мерос мол-мулкни қўриқлаш чораларини кўриш ҳақидаги аризалар, шунингдек, кредиторларнинг талабномалари алоҳида мерос ишлари шаклига келтирилади.
(32-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 26 декабрдаги 569-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2170-3, 26.12.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2018 й., 10/18/2170-3/2378-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мерос иши йиғмажилдига мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган аризалар бўйича меросни расмийлаштириш билан боғлиқ бўлган барча ҳужжатлар тикиб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар мерос ишини расмийлаштириш жорий йилда тугалланмаса, у кейинги йилга мазкур рақам билан ўтади ва у қайта рўйхатга олинмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Ёзишмалар календарь йил даври бўйича гуруҳланади ва хронологик тартибда кетма-кет туркумланади, жавоб ҳужжати сўров ҳужжатидан кейин жойлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳисобот йили тугагач, йиғмажилдлар бўшатилади ва уларнинг ҳар бири алоҳида тикилади. Бунда йиғмажилдлар муқоваланади, уларнинг номлари ёзилади, варақларга тартиб рақамлари берилади ҳамда ҳужжатларнинг рўйхати тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Йиллик режалар ва ҳисоботлар қачон тузилганлигидан қатъи назар, мазмунан қайси йилга тааллуқли бўлса, ўша йилнинг йиғмажилдига қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Ўзбекистон Республикаси «Нотариат тўғрисида»ги Қонунининг 10-моддасига асосан, нотариал идора нотариал иш юритиш ҳужжатлари ва материалларининг бут сақланишини таъминлаши, ўз нотариал архив ишини юритиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нотариал иш юритиш ҳужжатлари ва материаллари уч йил ўтгач нотариал архивларга топширилиши керак.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 20 августдаги 194-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2170-4, 20.08.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.08.2020 й., 10/20/2170-4/1200-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Жорий иш юритиш реестрлари, мерос ишлари йиғмажилдлари ва тугалланган йиғмажилдлар нотариал идора архивига топширилишига қадар чангдан, қуёш нури таъсиридан ҳимоялайдиган ва уларнинг яхши сақланишини таъминлайдиган шкафларда туради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Йиғмажилдлардан бирон-бир ҳужжат олиш ва беришга йўл қўйилмайди.
(37-банднинг иккинчи — олтинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 26 декабрдаги 569-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2170-3, 26.12.2018 й.) асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2018 й., 10/18/2170-3/2378-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Календарь йил тугаши билан масъул шахс йиғмажилдларни нотариал идора архивида сақлаш учун тайёрлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йиғмажилддаги ҳужжатлар туркумлаштирилади, расмийлаштирилади, тартибга келтирилиб, муқоваланади ва тикилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йиғмажилд охирида алоҳида тоза вараққа тикилган варақлар сони ёзилади. Ушбу вараққа масъул шахс ва нотариуснинг имзолари ҳамда нотариуснинг муҳри қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йиғмажилд муқовасидаги сана ҳужжатлар йиғмажилдини юритиш бошланган ва тугалланган кун, ой ва йилга мувофиқ келиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йиғмажилд муқовалари мазкур Қоидаларнинг 2-иловасига мувофиқ расмийлаштирилади.
(38-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 26 декабрдаги 569-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2170-3, 26.12.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2018 й., 10/18/2170-3/2378-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Нотариал идора ҳужжатлар ва материалларни нотариал архивга топширишидан олдин масъул шахс уларни тайёр ҳолга келтиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Нотариал идора томонидан ҳужжатлар ва материаллар нотариал архивга топширилаётганда, уларнинг бутлигини кўриб чиқиш адлия бошқармасининг доимий фаолият олиб борувчи эксперт комиссияси томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Эксперт комиссияси ҳужжатлар ва материалларни кўриб чиқишда архив иши тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилади.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Архив иши тўғрисида»ги Қонуни.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Эксперт комиссияси томонидан ҳужжатлар нотариал архивга топширилиши лозим деб топилганда, икки нусхада мазкур Қоидаларнинг 3-иловасига мувофиқ топшириш-қабул қилиш далолатномаси тузилади.
(42-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 26 декабрдаги 569-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2170-3, 26.12.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2018 й., 10/18/2170-3/2378-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Далолатномада топширилаётган ҳужжатлар рўйхати тўлиқ кўрсатилиши шарт. Далолатнома эксперт комиссияси аъзолари ва нотариал идорада раҳбарлик қилувчи нотариус томонидан имзоланади ҳамда унга нотариуснинг гербли муҳри қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Мазкур Қоидалар талабларининг бузилишида айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1933-моддаси.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 26 декабрдаги 569-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2170-3, 26.12.2018 й.) асосан 2019 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2018 й., 10/18/2170-3/2378-сон)
(3-илова Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 26 декабрдаги 569-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2170-3, 26.12.2018 й.) асосан 2019 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2018 й., 10/18/2170-3/2378-сон)
(4-илова Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 26 декабрдаги 569-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2170-3, 26.12.2018 й.) асосан ўз — 2019 йил 1 январдан кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2018 й., 10/18/2170-3/2378-сон)
(5-илова Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 26 декабрдаги 569-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2170-3, 26.12.2018 й.) асосан 2019 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2018 й., 10/18/2170-3/2378-сон)
(6-илова Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 26 декабрдаги 569-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2170-3, 26.12.2018 й.) асосан 2019 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2018 й., 10/18/2170-3/2378-сон)
(7-илова Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 26 декабрдаги 569-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2170-3, 26.12.2018 й.) асосан 2019 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2018 й., 10/18/2170-3/2378-сон)
(8-илова Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 26 декабрдаги 569-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2170-3, 26.12.2018 й.) асосан ўз 2019 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2018 й., 10/18/2170-3/2378-сон)
(9-илова Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 26 декабрдаги 569-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2170-3, 26.12.2018 й.) асосан 2019 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2018 й., 10/18/2170-3/2378-сон)
(10-илова Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 26 декабрдаги 569-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2170-3, 26.12.2018 й.) асосан 2019 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2018 й., 10/18/2170-3/2378-сон)
(11-илова Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 26 декабрдаги 569-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2170-3, 26.12.2018 й.) асосан 2019 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2018 й., 10/18/2170-3/2378-сон)
(12-илова Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 26 декабрдаги 569-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2170-3, 26.12.2018 й.) асосан 2019 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2018 й., 10/18/2170-3/2378-сон)
(13-илова Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 26 декабрдаги 569-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2170-3, 26.12.2018 й.) асосан 2019 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2018 й., 10/18/2170-3/2378-сон)