22.12.2010 йилдаги 304-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 22.12.2010 йилдаги 304-сон
Kuchga kirish sanasi
22.12.2010
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 27 январдаги ПҚ-1271-сон қарори билан тасдиқланган «Баркамол авлод йили» Давлат дастури ижросини таъминлаш ҳамда аҳоли, айниқса болалар ва ўсмирларнинг кўнгилли дам олиши, бўш вақтини мазмунли ўтказиши, маънавий-эстетик қадриятлар асосида соғлом ва баркамол қилиб тарбиялаш учун ҳар бир маҳалла, даҳа ва микротуманда зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Т/рТадбирлар номиБажариш муддатлариМасъул бажарувчиларМолиялаштириш манбалариТадбирларни амалга ошириш механизми ва улардан кутилаётган натижа
I. Болалар майдончалари фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш
1.Болалар майдончаларига фаолият кўрсатиши учун жисмоний соғломлаштириш иншооти паспорти ва сертификатини бериш.2011 — 2015 йилларҚорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Маданият ва спорт ишлари вазирлигиМаҳаллий ҳокимликларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ва ҳомийлар маблағлариБолалар майдончаларини паспортлаштириш жорий этилади. Болалар майдончаларини сертификатлаш орқали уларга қўйилган талабнинг бажарилиши таъминланади. Белгиланган меъёр ва талабларга мувофиқ мақсадли фойдаланиш таъминланади. Ягона давлат хатловидан ўтказилади.
2.Республиканинг ҳар бир туманида (шаҳрида) 5 та рағбатлантирувчи мукофот таъсис этувчи «Энг яхши болалар майдончаси» танловининг Низомини ишлаб чиқиш, уни белгиланган тартибда тасдиқлаш ва 2011 йилдан бошлаб жорий этиш.2011 йил февральМаданият ва спорт ишлари вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, «Маҳалла» жамғармаси, «Камолот» ЁИҲ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлариҲомийлар маблағлариНизом лойиҳаси ишлаб чиқилади ва белгиланган тартибда тасдиқланади. Энг яхши намунавий майдонча аниқланади. Рақобатчилик асосида болалар майдончаларининг ҳолати яхшиланади.
3.Энг намунали болалар майдончаларида ишларни ташкил этиш бўйича тушунтиришлар олиб бориш ҳамда кўргазмали тренинглар ўтказиш орқали илғор тажрибаларни оммалаштириш.2011 йилдан бошлаб ҳар йилиҚорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, «Маҳалла» жамғармаси, «Камолот» ЁИҲЭнг намунали замонавий болалар майдончаси танлаб олиниб тажриба алмашинади. Барча болалар майдончаларининг яхшиланишига эътибор берилади.
4.Болалар майдончаларида техника хавфсизлигига риоя этиш қоидаларини ишлаб чиқиш.2011 йил I чоракМеҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлигиТехника хавфсизлигига риоя қилиш қоидалари ишлаб чиқилади. Болалар хавфсизлигини таъминлашга эришилади.
5.Болалар учун мўлжалланган газета ва журналларда «Болалар майдончаларида» туркумида мақолалар чоп этиб бориш.ДоимийЎзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, оммавий ахборот воситалариБолалар майдончалари аҳамияти аҳоли ўртасида оммалашади. Уларни сақлаш ва ривожлантиришга эътибор кучайтирилади.
6.Ота-оналар ўртасида:
— болалар майдончаларидан тўғри фойдаланиш ва уларни сақлаш;
— болаларнинг жисмоний ва маънавий ривожланишида майдончаларнинг аҳамияти хусусида давра суҳбатлари ўтказиш ва тарғибот-ташвиқот ишлари олиб бориш;
— мактабгача таълим муассасалари ва умумтаълим мактабларида «Болалар майдончалари»ни оммалаштириш бўйича буклетлар чиқариш.
2011 йилдан бошлаб доимийХалқ таълими вазирлиги, «Маҳалла» жамғармаси, «Камолот» ЁИҲОта-оналар ўртасида ишлаб чиқилган хавфсизлик қоидаларини тарғиб қилишда ва болаларнинг соғлиғи учун жисмоний машқлар фойдаси тарафлари тушунтирилади.
II. Болалар майдончаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ривожлантириш ҳамда уларнинг бошқарув тизимини такомиллаштириш
7.Болалар майдончаларига қўйиладиган талаблар асосида ҳамда аҳоли сонини, уй-жойларнинг тури ва жойлашишини инобатга олган ҳолда болалар майдончаларининг 5 та типдаги намунавий лойиҳаларини ишлаб чиқиш.2011 I чоракМаданият ва спорт ишлари вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Молия вазирлигиМаданият ва спорт ишлари вазирлигига кўзда тутилган бюджет маблағлари доирасидаҲудудларда ташкил қилинадиган ва тикланадиган болалар майдончаларининг намунавий лойиҳалар асосида амалга оширилишига эришилади.
8.Болалар майдончаларини ва улардаги мавжуд спорт ва ўйин қурилмаларини ялпи хатловдан ўтказиш, уларни тегишли уй-жой мулкдорлари ширкатлари тасарруфига бериш ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига бириктириш.Бир ой муддатдаҚорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлариБолалар майдончаларини ва улардаги мавжуд спорт ва ўйин қурилмалари аҳволи ялпи хатловдан ўтказилади.
Ўтказилган хатлов натижаларига кўра туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан барча болалар майдончаларини уй-жой мулкдорлари ширкатлари балансига ўтказиш ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига бириктириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилади.
Болалар майдончаларини ва улардаги спорт ва ўйин қурилмаларини соз ҳолатида сақлашга эришилади.
9.Болалар майдончаларини тиклаш ва ташкил этишнинг 2011 — 2015 йилларга мўлжалланган ҳудудий манзилли дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Бунда қуйидагиларни назарда тутиш:
ҳар бир маҳалла, даҳа ва микротуманларда илгари ташкил этилган болалар майдончаларини тиклаш ва болалар майдончалари бўлмаган маҳалла, даҳа ва микротуманларда янгиларини қуриш;
турар жой даҳалари ва маҳаллаларда рекреация зоналари ташкил этиш;
болалар майдончаларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш;
болалар майдончаларини спорт ва ўйин қурилмалари билан жиҳозлаш.
2011 йил февральҚорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари АТД, Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари АТДБолалар майдончаларини тиклаш ва ташкил этишнинг 2011 — 2015 йилларга мўлжалланган ҳудудий манзилли дастурлари ишлаб чиқилиб, Вазирлар Маҳкамасига келишиш учун киритилади.
Болалар майдончалари ташкил қилиш бўйича ишлаб чиқилган намунавий лойиҳалар асосида болалар майдончаларини ташкил этиш параметрлари шакллантирилади.
Аҳолининг (болаларнинг) дам олиши, жисмоний тикланиши учун шарт-шароитлар яратилади.
10.Болалар майдончаларини тиклаш ва ташкил қилиш Дастурини амалга ошириш бўйича мутасадди идора ва ташкилот вакилларидан иборат Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари раҳбарлигида ҳудудий комиссиялар ташкил этиш.2011 йил февральҚорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлариҚорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари қарорлари билан .ҳудудий комиссиялар таркибини ва уларнинг вазифаларини тасдиқлаш.
Дастурни амалга оширишдаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва унинг бажарилишини таъминлаш.
11.Тасдиқланган ҳудудий манзилли дастурларга асосан болалар майдончаларини тиклаш ва ташкил этиш ишларини амалга ошириш, шу жумладан янгидан ташкил этиш, таъмирлаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ҳамда уларни спорт ва ўйин қурилмалари билан жиҳозлаш.2011 — 2015 йилларҚорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларимаҳаллий давлат органларининг бюджетдан ташқари молиявий манбалари ва ҳомийлар маблағлари2011 — 2015 йилларда барча болалар майдончалари замонавий қиёфага келтирилади, улар спорт ва ўйин қурилмалари билан жиҳозланади. Республиканинг ҳар бир маҳалласида камида битта, кўп квартирали уйли аҳоли массивларида эса — ҳар тўртта уй учун камида биттадан замонавий болалар майдончалари бўлишига эришилади.
12.Қайта тикланган ва янгидан барпо этилган болалар майдончаларини фойдаланишга тантанали вазиятда топшириш маросимларини ўтказиш.Байрамлар арафасидаҚорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Маданият ва спорт ишлари вазирлигиБолалар майдончаларини тантанали топшириш, аҳоли ўртасида ушбу ишларни оммалаштириш, газета, журнал ва телевидение орқали кенг ёритиб бориш.
13.Болалар майдончаларини замонавий спорт ва ўйин қурилмалари билан таъминлаш мақсадида уларни республика корхоналарида ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш.2011 йилдан бошлабИқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигиТадбиркорлар, корхона ва ташкилотларнинг ўз маблағлариБолалар майдончалари учун замонавий спорт ва ўйин қурилмалари ишлаб чиқиш лойиҳаларини Маҳаллийлаштириш дастурига киритиш.
14.Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида болалар майдончалари учун замонавий спорт ва ўйин қурилмалари ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналар маҳсулотлари кўргазмаларини ўтказиш.2011 йилдан бошлаб ҳар йили март ойидаҚорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Болалар спортини ривожлантириш жамғармасиБолалар майдончалари учун замонавий спорт ва ўйин қурилмалари кўргазмаларини ўтказиш режаси ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
Болалар майдончаларини замонавий спорт ва ўйин қурилмалари билан жиҳозлашга кенг имконият яратилади.
15.Дастурнинг сифатли ва ўз вақтида амалга оширилиши юзасидан тизимли мониторинг олиб бориш.2011 — 2015 йилларИқтисодиёт вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлариДастурнинг сифатли ва ўз вақтида амалга оширилиши юзасидан тизимли мониторинг олиб борилади ва унинг натижалари тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига мунтазам равишда ахборот бериб борилади.
III. Болалар майдончаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш сарф-харажатларини молиялаштириш
16.Болалар майдончаларини тиклаш, ташкил этиш ва уларни фойдаланишга яроқли ҳолда сақлаш билан боғлиқ сарф-харажатларни қоплаш учун иштирокчилар маблағларини жалб этиш ва сарфлаш тартибини белгилаш.

2011 — 2015 йилларМаданият ва спорт ишлари вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлигиМаҳаллий аҳоли, жумладан, тегишли ҳудудда истиқомат қиладиган тадбиркорлар, шунингдек, корхона ва ташкилотлар ҳамда бошқа ҳомийлар маблағлари, маҳаллий давлат органларининг бюджетдан ташқари молиявий маблағларини жалб этиш ва сарфлаш тартиби белгиланади.
17.Болалар майдончаларини тиклаш ва ташкил этишнинг 2011 — 2015 йилларга мўлжалланган ҳудудий манзилли дастурларини амалга оширишнинг молиявий манбалари ва миқдорини аниқлаш.2011 йил февральҚорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлариБолалар майдончаларини тиклаш, ташкил этиш ва уларни фойдаланишга яроқли ҳолда сақлаш билан боғлиқ сарф-харажатларнинг миқдори ва манбаи аниқланади.
18.Маҳаллий аҳоли, жамоат ташкилотлари, жамғармалар, ишлаб чиқариш корхоналари, хусусий тадбиркорлар ва фермерларни:
болалар майдончаларини тиклаш ва ташкил этиш ҳамда уларни қайта жиҳозлаш ишларига;
ҳудудий комиссия ишчи гуруҳига кенг жалб қилиш.
2011 йилдан бошлабҚорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари, маҳаллий аҳоли, жамоат ташкилотлари, жамғармалар, ишлаб чиқариш корхоналари, хусусий тадбиркорлар, фермерларМаҳаллий аҳоли, жамоат ташкилотлари, жамғармалар, ишлаб чиқариш корхоналари, хусусий тадбиркорлар, фермерлар болалар майдончаларини тиклаш ва ташкил этиш ҳамда уларни қайта жиҳозлаш ишларига кенг жалб қилинади.
Белгиланган тадбирларни амалга оширишда ҳомийлик маблағлари кўлами ортади.
Карусель. Болалар майдончаларига ўрнатиладиган каруселлар ўзининг содда конструкцияси ва ҳажмининг кичиклиги билан боғларда ўрнатиладиган каруселлардан фарқланади. Бу каруселларда ўтиргичлар бўлмайди ва болалар унда тик турган ҳолда айланадилар. Шу билан бирга, каруселлар электр қуввати билан эмас, катталарнинг ёки болаларнинг жисмоний ҳаракатлари эвазига ҳаракатланади. Болалар майдончалари каруселлари битта подшипникка ўрнатилган ўқ (аксарият ҳолларда йўғонроқ темир қувур) ва унга пайвандланган юза қисмдан иборат бўлади. Айлана шаклидаги юза қисмнинг устки томонида болаларнинг тушиб кетмаслиги учун тўсиқ ва каруселни айлантириш учун тиргаклар бўлади. Бу жиҳоз болаларнинг мувозанатлаштириш малакаларини ривожлантиришга, боши тез айланадиган болаларнинг жисмоний қувватини оширишга, болаларнинг баландликка кўникишига хизмат қилади.