Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг
Қарори
2011 ЙИЛ УЧУН ДАВЛАТ СТАТИСТИКА ҲИСОБОТИ ШАКЛЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 16 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2164]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2011 йил 24 октябрдаги 4-мб-сонли «2012 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2283, 17.11.2011 й.) мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси «Давлат статистикаси тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 й., 12-сон, 219-модда) 6-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 8 январдаги 8-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси тўғрисида»ги низомга (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 7-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси қарор қилади:
1. 2011 йил учун давлат статистика ҳисоботи шакллари 1 — 165-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.
*1—165-иловалари берилмайди.
2. Мазкур қарор билан тасдиқланаётган давлат статистика ҳисоботларининг йиллик шакллари — 2010 йил учун ҳисоботдан бошлаб, жорий ҳисобот шакллари — 2011 йилнинг 1 январидан бошлаб кучга киритилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2009 йил 16 ноябрдаги 4-сонли «2010 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 2055, 2009 йил 17 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 50-51-сон, 549-модда) 2011 йил 1 январдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.
Раис Б. ТЎРАЕВ
Тошкент ш.,
2010 йил 15 ноябрь,
1мб-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 50-сон, 478-модда)