Ҳужжат кучини йўқотган 25.11.2013 19.11.2010 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2023-2
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш Департаментининг қарори, 19.11.2010 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2023-2
Kuchga kirish sanasi
29.11.2010
Ҳужжат кучини йўқотган 25.11.2013
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ СОЛИҚ, ВАЛЮТАГА ОИД ЖИНОЯТЛАРГА ВА ЖИНОИЙ ДАРОМАДЛАРНИ ЛЕГАЛЛАШТИРИШГА ҚАРШИ КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИНИНГ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 19 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2023-2]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2013 йил 2 октябрдаги 328-В, 20-сонли «Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2528, 21.11.2013 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 54-модда) ва «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 43-сон, 451-модда) қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти қарор қиладилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2009 йил 13 октябрдаги 23/6-сонли ва 32-сонли қарори (рўйхат рақами 2023, 2009 йил 23 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 44-сон, 472-модда) билан тасдиқланган «Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари»га иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2010 йил 23 октябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34/17-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти бошлиғи З. ДЎСАНОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2010 йил 2 ноябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2010 йил 23 октябрдаги 34/17-сон ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2010 йил 2 ноябрдаги 29-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. 22-банднинг «б» хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«б) бир марталик операциялар амалга оширилган қуйидаги ҳолларда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
энг кам иш ҳақи миқдорининг 1000 бараварига тенг ёки ундан ошган суммада жисмоний шахслар томонидан нақд чет эл валютаси ва (ёки) йўл чеклари сотилишида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
энг кам иш ҳақи миқдорининг 100 бараварига тенг ёки ундан ошган суммада жисмоний шахслар томонидан нақд чет эл валютасини майдаланишида, алмаштирилишида ва (ёки) конверсияланишида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
энг кам иш ҳақи миқдорининг 100 бараварига тенг ёки ундан ошган суммада мижозлардан нақд чет эл валютаси ва (ёки) йўл чекларини экспертиза учун қабул қилинишида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижозлар томонидан пластик карточкалар бўйича нақд хорижий валюта олинишида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний шахслар томонидан нақд чет эл валютасини ва (ёки) чет эл банклари ва молия институтлари томонидан чиқарилган йўл чекларини сотиб олинишида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк ҳисобварағини очмасдан ёки ҳисобварақдан фойдаланмасдан, пул ўтказмаларини амалга оширишда ёки қабул қилишда (коммунал ва алоқа хизмати, бюджет, бюджетдан ташқари жамғармаларга тўловлар ҳамда бошқа мажбурий тўловлар бундан мустасно);».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. 24-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Олинган ахборотларнинг (ҳужжатларнинг) ишончлилигига шубҳалар мавжуд бўлса, тижорат банклари ушбу ахборотларни (ҳужжатларни) текшириш (верификациялаш) бўйича чораларни кўришлари лозим. Бундай ҳолатларда, тижорат банклари мижозлар ҳақидаги ахборотларнинг (ҳужжатларнинг) ишончлилигини (ҳақиқийлигини) аниқлаштириш учун тегишли ташкилотларга мурожаат қилишга ҳақли».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Мижоз банкка келмаган ҳолда операцияни амалга ошириш имконини берувчи дастурлар ёрдамида шубҳали операциялар ўтказиш ҳақидаги гумонлар мавжуд бўлганда, тижорат банки тегишли дастурдан фойдаланган ҳолда хизмат кўрсатиш бўйича шартнома тузилган, жумладан, бевосита банк хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган ва лозим даражада текширилган шахслар томонидан операциялар амалга оширилаётганлигини мижознинг юридик манзили бўйича ўрганиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юқоридагиларни ўрганиш жараёнида, тижорат банки мижоз томонидан Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 1122, 2002 йил 15 апрель, Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 йил 7-сон) талабларига риоя қилинишини, хусусан пул ҳисоб-китоб ҳужжатларининг расмийлаштирилиши, ваколатли шахслар (раҳбари, бош ҳисобчиси) томонидан пул ҳисоб-китоб ҳужжатларининг имзоланиб тасдиқланиши, ушбу ҳужжатлар бўйича ўтказмалар айнан электрон имзолаш ҳуқуқи мавжуд бўлган шахс томонидан электрон имзолаш орқали тасдиқланган ҳолда амалга оширилишига, мазкур ҳужжатларнинг сақланишига алоҳида эътибор қаратиши лозим»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. 38-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«38. Мижозни лозим даражада текширишни амалга оширишнинг имкони мавжуд бўлмаган тақдирда тижорат банки Департаментга хабар бериш масаласини кўриб чиқиши ва иш муносабатларига киришишни ёки бундай мижознинг пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларини амалга оширишни рад этишга ёхуд у билан ҳар қандай иш муносабатларини тўхтатишга мажбур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Норезидент — банк томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича халқаро стандартлар талаблари бузилиши ҳолатлари ҳақида ахборот мавжуд бўлган тақдирда, тижорат банки бошқаруви ушбу вакил банк билан ҳамкорликни тўхтатишгача бўлган тегишли чоралар кўриш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиши керак».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. 44-банд қуйидаги мазмундаги «з» кичик банд билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«з) мижознинг шахсан иштирокисиз операцияни амалга ошириш имконини берувчи дастурий комплекслардан фойдаланувчи мижозлар»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«з» кичик банд «и» кичик банд деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. 51-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«51. Ички назорат хизмати ходимлари мижоз ва операция ҳақидаги маълумотларни ўрганади, тегишли маълумотларни Ички назорат хизматининг махсус журналида ва мижоз сўровномасида қайд этади, шунингдек, уларни Ички назорат хизмати раҳбарига юборади».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. 67-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«67. Сўровномалар махсус дастурлар ёрдамида барча мижозлар бўйича электрон шаклда тўлдирилади. Шубҳали операцияларни амалга оширувчи ва юқори даражадаги хатар тоифасига киритилган мижозлар бўйича сўровномалар қоғоз шаклида ҳам тўлдирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Электрон шаклда тўлдирилган мижоз сўровномаси қоғоз шаклида чиқарилганда тижорат банкининг бош бухгалтери ёки у бўлмаган тақдирда, унинг муовини ёхуд масъул ходим томонидан тасдиқланади».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 47-сон, 433-модда)