Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Қарори
«ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ИШЛАБ ЧИҚАРИЛМАЙДИГАН, ЧЕТДАН ОЛИБ КЕЛИНАДИГАН ТЕХНОЛОГИЯ АСБОБ-УСКУНАЛАРИ, ЭҲТИЁТ ҚИСМЛАР, МАТЕРИАЛЛАР ВА КОМПОНЕНТЛАРНИ МАҲАЛЛИЙЛАШТИРИЛАДИГАН МАҲСУЛОТНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШДА ТЕХНОЛОГИЯ ЖАРАЁНИДА ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН ТОИФАГА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА ХУЛОСАЛАР БЕРИШ ТАРТИБИ ҲАҚИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА»ГИ ҚАРОР, ШУНИНГДЕК УНГА ЎЗГАРТИРИШЛАРНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ТОПИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 18 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1311-2]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 21 июлдаги 154-сонли «Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини шакллантириш механизмини такомиллаштириш ва амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 28-29-сон, 235-модда) 5-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қиладилар:
1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитасининг 2004 йил 6 февралдаги ЭГ-01/12-368, 19, 29, 01-02/8-11, 2004-18-сон «Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, четдан олиб келинадиган технология асбоб-ускуналари, эҳтиёт қисмлар, материаллар ва компонентларни маҳаллийлаштириладиган маҳсулотни ишлаб чиқаришда технология жараёнида фойдаланиладиган тоифага киритиш тўғрисида хулосалар бериш тартиби ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1311, 2004 йил 16 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 7-сон, 84-модда);
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитасининг 2006 йил 25 июлдаги ЭГ-01/10-4090, 4, 68, 01-02/68-14, 2006-33 сон «Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, четдан олиб келинадиган технология асбоб-ускуналари, эҳтиёт қисмлар, материаллар ва компонентларни маҳаллийлаштириладиган маҳсулотни ишлаб чиқаришда технология жараёнида фойдаланиладиган тоифага киритиш тўғрисида хулосалар бериш тартиби ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисидаги қарорга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1311-1, 2006 йил 26 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 30-сон, 307-модда).
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Э. ҒАНИЕВ
Тошкент ш.,
2010 йил 11 октябрь,
ЭГ-01/10-5900-сон
Иқтисодиёт вазири С. БЕКЕНОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 11 октябрь,
97-сон
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 11 октябрь,
80-сон
Давлат божхона қўмитаси раиси С. НОСИРОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 11 октябрь,
01-02/8-16-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2010 йил 11 октябрь,
2010-36-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 42-43-сон, 365-модда)