ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР, ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА САВДО ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ИШЛАБ ЧИҚАРИЛМАЙДИГАН, ЧЕТДАН ОЛИБ КЕЛИНАДИГАН ТЕХНОЛОГИЯ АСБОБ-УСКУНАЛАРИ, ЭҲТИЁТ ҚИСМЛАР, МАТЕРИАЛЛАР ВА КОМПОНЕНТЛАРНИ МАҲАЛЛИЙЛАШТИРИЛАДИГАН МАҲСУЛОТЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШДА ТЕХНОЛОГИЯ ЖАРАЁНИДА ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН ТОИФАГА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА ХУЛОСАЛАР БЕРИШ ТАРТИБИ ҲАҚИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ ҚАРОРГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 26 июлда 1311-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси Давлат солиқ қўмитасининг 2010 йил 11 октябрдаги ЭГ-01/10-5900, 97, 80, 01-02/8-16, 2010-36-сонли «Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, четдан олиб келинадиган технология асбоб-ускуналари, эҳтиёт қисмлар, материаллар ва компонентларни маҳаллийлаштириладиган маҳсулотни ишлаб чиқаришда технология жараёнида фойдаланиладиган тоифага киритиш тўғрисида хулосалар бериш тартиби ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1311-2 18.10.2010 й.) мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 21 июлдаги, ПФ-3631-сонли «Ташқи иқтисодий ва савдо алоқалари, хорижий инвестицияларни жалб этиш соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 26 июлдаги ПҚ-136 сонли «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори ва 2006 йил 22 июндаги ПҚ-386-сонли «2006—2008 йиллар учун маҳаллий хом-ашё асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи қисмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси томонидан 2004 йил 6 февралдаги ЭГ-01/12-368, 19, 29, 01-02/8-11 ва 2004-18-сон билан тасдиқланган (2004 йил 16 февраль, рўйхат рақами 1311) Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, четдан олиб келинадиган технология асбоб-ускуналари, эҳтиёт қисмлар, материаллар ва компонентларни маҳаллийлаштириладиган маҳсулотлар ишлаб чиқаришда технология жараёнида фойдаланиладиган тоифага киритиш тўғрисида хулосалар бериш тартиби ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисидаги қарорга (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил 7-сон) иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ўтганидан сўнг кучга киради.
Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Э. ҒАНИЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 25 июль,
ЭГ-01 / 10-4090-сон
Иқтисодиёт вазири Б. ХЎЖАЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 25 июль,
4-сон
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 25 июль,
68-сон
Давлат божхона қўмитаси раиси С. НОСИРОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 25 июль,
01-02/8-14-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 25 июль,
2006-33-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 30-сон, 307-модда)