Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.2021 18.03.1997 йилдаги ПФ-1737-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони , 18.03.1997 йилдаги ПФ-1737-сон
Kuchga kirish sanasi
18.03.1997
Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фармони
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ДЕҲҚОН ва фермер ХЎЖАЛИКЛАРИНИ ДАВЛАТ ЙЎЛИ БИЛАН ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ҲАМДА МАМЛАКАТНИ ОЗИҚ-ОВҚАТ БИЛАН ТАЪМИНЛАШДА УЛАРНИНГ РОЛИНИ КУЧАЙТИРИШ БОРАСИДАГИ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
(Фармоннинг сарлавҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 7 сентябрдаги ПФ-2933-сон Фармони таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 197-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қайд этиб ўтилсинки, деҳқон ва фермер хўжаликлари учун ер ажратиб берилиши деҳқончилик ва чорвачилик маҳсулотлари етиштиришни анча кўпайтириш, аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашни яхшилаш ҳамда қишлоқ аҳолисининг иш билан бандлигини ошириш имконини берди. Шахсий ёрдамчи хўжаликлар майдони суғориладиган ерларда 650 минг гектардан ошиб кетди. Ана шу майдонларда умумреспублика миқёсидаги картошка ва сабзавот ҳажмининг 69 фоизи, гўштнинг 80 фоиздан кўпроғи, сутнинг салкам 90 фоизи етиштирилмоқдa. Деҳқон хўжаликлари сони қарийб 20 мингтага етди, уларда l09 мингдан кўпроқ ходим иш билан банд.
(кириш қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 7 сентябрдаги ПФ-2933-сон Фармони таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 197-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга, жойлардаги ишларнинг аҳволини ўрганиш шуни кўрсатдики, деҳқон ва фермер хўжаликлари фаолиятига аралашиш фактларига йўл қўйилмоқда. Якка тартибда маҳсулот етиштирувчиларга ажратиб берилаётган ерларнинг сифати баъзида паст бўлиб, бунда улардан самарасиз фойдаланиш ҳоллари мавжуддир. Шахсий ёрдамчи хўжаликларнинг эгалари ҳамда деҳқон хўжаликларига уруғлик ва кўчатлар, ем-хашак ва ветеринария препаратлари, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари ва ихчам техника сотиш тизими аниқ-пухта йўлга қўйилган эмас, сервис хизмати кўрсатиш паст даражада ташкил қилинган. Улар томонидан етиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотишда қийинчиликлар мавжуд.
(кириш қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 7 сентябрдаги ПФ-2933-сон Фармони таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 197-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришини ривожлантиришда якка тартибда маҳсулот етиштирувчиларнинг ролини кучайтириш, уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, деҳқон ва фермер хўжаликларининг самарали ишлашини ташкил қилишда амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида:
(кириш қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 7 сентябрдаги ПФ-2933-сон Фармони таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 197-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Шу нарса қайд этилсинки, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва туманларнинг ҳокимлари, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг, «Ўзмевасабзавотузумсаноат», «Ўзгўштсутсаноат», «Ёғмойтамакисаноат», «Ўзпахтасаноатсотиш» уюшмаларининг, «Ўздонмаҳсулот» давлат корпорациясининг, «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитасининг раҳбарлари республикада деҳқон ва фермер хўжаликларини ривожлантиришга қаратилган қонунчилик актлари ҳамда бошқа норматив актларнинг бажарилишини тўлиқ даражада таъминламаяптилар.
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 7 сентябрдаги ПФ-2933-сон Фармони таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 197-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юқорида кўрсатилган раҳбарлар зиммасига «Ер тўғрисида» ва «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларининг талаблари, шунингдек қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштирувчиларнинг мазкур тоифасини шакллантириш ва ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат қарорлари оғишмай бажарилиши учун шахсий жавобгарлик юклансин, амалда буйруқбозлик тугатилсин, уларнинг маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотишга бўлган мустақил ҳуқуқи тўла-тўкис рўёбга чиқарилиши учун зарур шарт-шароитлар яратилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманларнинг ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларининг мақоми тўғрисида тегишли қонунчилик актларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар тайёрласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Деҳқон ва фермер хўжаликлари учун ер ажратиб бериш чоғида тегишли тартиб ўрнатиш, хўжасизлик фактларининг олдини олиш, ажратиб берилган ер эгалари улардан оқилона ва самарали фойдаланишларини таъминлаш мақсадида:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 7 сентябрдаги ПФ-2933-сон Фармони таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 197-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
— ажратиб берилган ерларни рўйхатдан ўтказиш ҳамда ундан оқилона фойдаланиш ҳолатини ўрганишни ташкил этиш учун «Ўзистиқболстат» давлат қўмитасининг, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг, «Ўзмевасабзавотузумсаноат» уюшмасининг, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш марказининг, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Прокуратурасининг раҳбарлари ва мутахассисларидан иборат республика комиссияси тузилсин. Қорақалпоғистон Республикасида ва республика вилоятларида ҳам худди шундай комиссиялар тузилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
— мазкур комиссияларга 3 ой муддатда шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларига ажратиб берилган ерларни ялпи рўйхатдан ўтказиш топширилсин. Ана шу ерлардан хўжасизларча фойдаланиш фактлари аниқланган тақдирда улар Ўзбекистон Республикасининг «Ер тўғрисида», «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги қонунларига ҳамда бошқа қонунчилик актларига мувофиқ қайтариб олинсин. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Прокуратураси мазкур топшириқнинг ижроси устидан назоратни таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
— ажратиб берилган ерлардан оқилона ва самарали фойдаланаётган қишлоқ хўжалигидаги энг яхши товар ишлаб чиқарувчиларни рағбатлантириш тариқасида уларга бериладиган ер майдонларини суғориладиган ерларда 0,25 га. дан 0,35 га. гача ва лалми ерларда 0,5 га. дан 1 га. гача кўпайтириш имконияти кўзда тутилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
— Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги республика ва ҳудудий комиссиялар билан биргаликда ерларни рўйхатдан ўтказиш якунлари бўйича қонунчилик актларига Фармоннинг ушбу бандидан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчаларни киритиш тўғрисида таклифлар тайёрласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 30 декабрдаги ПФ-4495-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 1-сон, 3-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 30 декабрдаги ПФ-4495-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 1-сон, 3-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Деҳқон ва фермер хўжаликларини ривожлантиришга давлат йўли билан мадад бериш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмасига айланма маблағлар ажратиб берсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказий банк 10 кун муддат ичида «Қишлоқ хўжалигида ҳисоб-китоблар тизимини такомиллаштиришга оид туб чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармон талабларига мувофиқ гаров асосида кредитлар бериш механизмини ишлаб чиқсин;
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 6 июлдаги ПФ-3767-сонли Фармони таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2006 й., 27-сон, 246-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзқишлоқхўжаликмашхолдинг» компанияси тажриба тариқасида 1997 йилда деҳқон ва фермер хўжаликларнинг эҳтиёжлари учун тортиш кучи 0,4 ва 0,6 тонна бўлган русумдаги 150 та тракторни уларнинг тўлиқ туркумдаги қуроллари билан бирга ишлаб чиқарсин. «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан бирга 1997 йилнинг 1 ноябрига қадар ихчам қишлоқ хўжалик техникаси бўйича маркетинг тадқиқотларини ўтказсин ва заруратга қараб уни кўплаб тайёрлаб бериш дастурини ишлаб чиқсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси зиммасига деҳқон ва фермер хўжаликларига техник ҳамда сервис хизмати кўрсатиш масалалари юклансин. Машина-трактор парклари таркибида деҳқон ва фермер хўжаликларига механизмлар билан ёрдам кўрсатувчи ихтисослаштирилган бўлинмалар тузилсин, уларга ихчам техника, шундай техниканинг эҳтиёт қисмлари ва таъмирлаш буюмлари етказиб бериш ҳамда сотиш ташкил қилинсин. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитасига шу мақсадларда унинг ҳисоб-китоблари бўйича машина-трактор парклари учун айланма маблағлар ажратиб берсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 7 сентябрдаги ПФ-2933-сон Фармони таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 197-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. «Ўзулгуржимевасабзавот» компанияси, Деҳқон ва фермер хўжаликлари 2 ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
— шаҳарларда, туман марказларида, шаҳарчалар ва йирик қишлоқларда деҳқон ва фермер хўжаликларининг эгаларидан мева-сабзавот, гўшт-сут ҳамда бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотларини шартнома асосида қабул қилиб олувчи пунктларни ташкил қилсинлар. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини доимий равишда топшириб турувчи Уюшма аъзоларига уруғлик, минерал ўғитлар, ўраш материаллари ва ускуналарни муқобил тартибда етказиб бериш амалга оширилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
— харид қилинадиган маҳсулотга олдиндан ҳақ тўлаган ҳолда деҳқон ва фермер хўжаликларининг эгалари билан фъючер контрактлари тузишни амалда кенг жорий этсинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
— маҳсулотни, айниқса мева, резавор ва сабзавот маҳсулотлари ялпи пишиб етиладиган даврда уларни қабул қилиб олиш ва сотишни жадаллаштириш мақсадида «Ўзулгуржимевасабзавот» компанияси билан Ўзбекбирлашувнинг мавжуд музхоналари, базалари ҳамда бошқа ишлаб чиқариш қувватларидан мумкин қадар кўпроқ фойдалансинлар. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 21 февралдаги 98-сон қарорида кўзда тутилганидек, мева-сабзавот маҳсулотларининг улгуржи бозорлари тармоғини бунёд этиш жадаллаштирилсин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 7 сентябрдаги ПФ-2933-сон Фармони таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 197-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 17 июндаги ПФ-4116-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 25-сон, 282-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда ушбу Фармоннинг бажарилишини ташкил этиш юзасидан қарор қабул қилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Мазкур Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Қ. F. Обидов, Бош вазир ўринбосари М. 3. Усмонов ва Давлат маслаҳатчиси Т. А. Алимов зиммаларига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1997 йил 18 март,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПФ-1737-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 3-сон, 85-модда; 2001 й., 9-10-сон, 197-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 27-сон, 246-модда; 2009 й., 25-сон, 282-модда; 2013 й., 1-сон, 3-модда)