Ҳужжат кучини йўқотган 18.02.2025 11.03.1997 йилдаги ПФ-1734-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 11.03.1997 йилдаги ПФ-1734-сон
Kuchga kirish sanasi
11.03.1997
Ҳужжат кучини йўқотган 18.02.2025
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фармони
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА ҲИСОБ-КИТОБЛАР ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ОИД ТУБ ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПФ-22-сонли «Томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликлари фаолиятида замонавий ташкилий тизимни жорий қилиш ва молиявий қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалик маҳсулоти ва қишлоққа етказиб бериладиган моддий-техника ресурслари ҳамда кўрсатиладиган хизматлар учун ҳисоб-китоблар ўз вақтида ўтказилишини таъминлаш, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар билан уларга хизмат кўрсатувчи тармоқларнинг молиявий аҳволини мустаҳкамлаш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. 1997 йилдан бошлаб етиштириладиган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳамда қишлоқ хўжалигига етказиб бериладиган моддий-техника ресурслари ва кўрсатиладиган хизматлар учун молиялаш ҳамда ҳисоб-китобларнинг шартномавий-ҳуқуқий муносабатларни мустаҳкамлашга ва шартнома мажбуриятлари бўйича таваккалчиликларни суғурталашга асосланган принципиал Янги тизими жорий этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилаб қўйилсинки, қишлоқ хўжалигидаги товар ишлаб чиқарувчилар билан уларга хизмат кўрсатувчи тармоқлар ўртасидаги барча иқтисодий муносабатлар қуйидаги асосий шартнома турларини тузиш йўли билан Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига ва бошқа қонунчилик актларига мувофиқ амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тайёрловчи томонидан қишлоқ хўжалик маҳсулотини харид қилишга контракция шартномаси, шу жумладан фьючерс асосидаги шартнома;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харид қилишга шартнома;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалигида товар ишлаб чиқарувчиларга моддий-техника ресурслари етказиб бериш шартномаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалигида товар ишлаб чиқарувчилар томонидан ёнилғи-мойлаш материаллари, энергия манбалари, минерал ўғитлар хўжалик ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситалари, қишлоқ хўжалик техникаси харид қилиш учун мақсадли кредитлар олишга шартнома, шунингдек ишлаб чиқариш-хўжалик фаолиятининг ҳуқуқий негизини таъминловчи бошқа турдаги шартномалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўздавпахтасаноатсотиш», «Ўзмевасабзавотузумсаноат», «Ўзгўштсутсаноат» уюшмалари, Марказий ва тижорат банклари, Молия вазирлиги, «Ўзагросуғурта» компанияси ҳамда бошқа вазирликлар ва идоралар билан бирга икки ҳафта муддатда мазкур шартномаларнинг Намунавий шаклларини пухта ишлаб чиқиб, тасдиқласин ва уларда томонларнинг ўз зиммаларига қабул қилган мажбуриятлари бўйича мулкий жавобгарлик чораларини кўзда тутсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 1997 йилнинг 1 апрелига қадар муддат ичида Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон қишлоқ хўжалик илмий-ишлаб чиқариш маркази томонидан ишлаб чиқилган қишлоқ хўжалик минтақалари бўйича экин майдони ҳамда етиштириладиган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари бирлигига ходимлар сони ва моддий-хомашё сарф-харажатлари чегараланган миқдорларининг нормативларига танқидий баҳо бериб, тўлиқ ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нормативлар тасдиқлангандан кейин улар хўжаликларнинг бизнес-режаларини ишлаб чиқиш учун асос сифатида қишлоқ хўжалик корхоналарига етказилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 августдаги ПФ-111-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.08.2024 й., 06/24/111/0623-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки кредит эмиссиясининг 1997 йилга мўлжаллаб белгиланган миқдорлари доирасида 1997 йил ҳосили учун, шу жумладан 1996 йилда ушбу мақсадларга ажратилган кредитларни қоплаш ҳисобига пахтакор ва ғаллакор хўжаликларга аванс бериш учун «Пахтабанк» ва «Ғаллабанк» ка қайта молиялаш кредитларини ажратиб беришни кўзда тутсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш», «Ўздавнефтмаҳсулот», «Ўзагрокимётаъминот» ташкилотлари ҳамда қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи бошқа вазирликлар ва идоралар тузилган шартномалар бўйича ресурслар қийматининг 15 фоизини олдиндан тўланган тақдирда сарф-харажатларнинг белгиланган солиштирма нормативларига қатъий мувофиқ равишда шартномалар тузилишини ва қишлоқ хўжалик корхоналарига моддий-техника ресурслари етказиб берилишини таъминласинлар. Ҳисоб-китобларнинг аккредитив шаклини қўлланиш амалда жорий этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. «Пахтабанк», «Ғаллабанк», «Мевасабзавотбанк»:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжаликлар билан қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи тармоқларнинг корхоналари, ташкилотлари ўртасида тузилган маҳсулот етказиб бериш тўғрисидаги шартномаларнинг ўз вақтида рўйхатдан ўтказилишини таъминласинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик билан «Ўзагросуғурта» компанияси ўртасида суғурта шартномаси тузилган тақдирда тўлашга қобилиятли хўжаликларга ёнилғи-мойлаш материаллари, энергия манбалари, минерал ўғитлар, қишлоқ хўжалик техникаси ҳамда бошқа моддий-техника ресурсларининг ҳақини тўлашга ўзларининг кредит маблағлари ҳисобидан мақсадли кредитларни ажратиб берсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. «Ўзагросуғурта» давлат-акциядорлик компанияси хўжалик паспортининг Намунавий шаклларига ва қарз олувчига нисбатан талабларга мувофиқ, шунингдек белгиланган тартибда хўжалик мулкини гаровга қўйиш шартномаси тузилган тақдирда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банкларнинг мақсадли кредитларини қоплаш ва хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқаришга аванс тариқасида бериладиган маблағларнинг қайтарилиши учун қишлоқ хўжалигидаги ишлаб чиқарувчиларнинг жавобгарлиги суғурта қилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредитли шартноманинг ҳар бир лойиҳаси бўйича банкка эксперт хулосасини берсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Банкротлик ва санация масалалари бўйича ҳукумат комиссияси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигини, «Ўзмевасабзавотузумсаноат» уюшмасини, Ўзбекистон қишлоқ хўжалик илмий-ишлаб чиқариш марказини, «Ўзистиқболстат», давлат қўмитасини, Молия вазирлигини, тижорат банкларини, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашини, вилоятлар ва туманларнинг ҳокимликларини жалб этган ҳолда икки ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалик корхоналарининг молиявий-иқтисодий ҳолатини ялпи ҳисобга олиб, бунда зарар кўриб ишлаётган ва паст рентабелли хўжаликларнинг рўйхатини аниқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банкротлик тўғрисида амалдаги қонунга мувофиқ иқтисодий жиҳатдан ночор хўжаликларни реструктуризация қилиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда ушбу Фармонни бажариш юзасидан қарор қабул қилсин. Мазкур Фармоннинг бажарилаётганлиги 1997 йилнинг 1 ярми якунлари бўйича Вазирлар Маҳкамасининг мажлисида кўриб чиқилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1997 йил 11 март,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПФ-1734-сон