1. | Тўлаганов К. | — | Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, ташкилий қўмита раиси |
2. | Кароматов Ҳ. | — | Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари |
3. | Ҳусниддинов З. | — | Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат маслаҳатчиси (келишув асосида) |
4. | Ҳусенов С. | — | Бухоро вилояти ҳокими, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари |
5. | Шодиев Б. | — | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижтимоий комплекси бош мутахассиси, ташкилий қўмита масъул котиби |
6. | Абдуллаев Ш. | — | Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ўринбосари |
7. | Азимбоев Т. | — | «Ўзавтойўл» давлат концерни раисининг ўринбосари |
8. | Баратов Ф. | — | Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирининг ўринбосари |
9. | Баҳромов А. | — | Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий |
10. | Зикриёев Э. | — | «Ўзпахтасаноат» уюшмаси раиси |
11. | Йўлдошев Б. | — | Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти |
12. | Кўчимов А. | — | «Ўзтелерадио» компанияси раиси |
13. | Миноваров Ш. | — | Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси |
14. | Мунавваров З. | — | Имом ал-Бухорий жамғармаси раиси |
15. | Орипов А. | — | Ўзбекистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси раиси |
16. | Солиҳов Қ. | — | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бош мутахассиси |
17. | Субанов Б. | — | Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари |
18. | Тян В.Н. | — | «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси бош директори |
19. | Тўхтаев А. | — | Давархитектқурилиш қўмитаси раиси |
20. | Шоғуломов Р. | — | Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги бош директори |
21. | Қурбонов Б. | — | Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазири |
22. | Қудратов Т. | — | Ғиждувон тумани ҳокими |
23. | Қўзиев Т. | — | Ўзбекистон Бадиий академияси раиси |
24. | Ҳазратқулов М. | — | Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори |
№ | Бажариладиган ишлар | Бажариш муддати | Бажариш учун масъуллар |
1. Қурилиш ишлари | |||
1. | Абдухолиқ Ғиждувоний мажмуасини қайта таъмирлаш, ободонлаштириш, унинг хиёбонини барпо этиш | 2003 йил сентябрь | Маданият ишлари вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги, Фанлар академияси, Бадиий академия |
2. | Баҳовуддин Нақшбандий мажмуасини янги лойиҳа асосида қайта таъмирлаш, ҳудудини ва қабристонни ободонлаштириш | 2003 йил, сентябрь | Бухоро вилояти ҳокимлиги, Маданият ишлари вазирлиги, Ўзбекистон мусулмонлари идораси |
3. | Абдухолиқ Ғиждувоний шогирдлари (Сўфи Чўян, Хўжа Лангар) зиёратгоҳларини таъмирлаш ва ободонлаштириш | 2003 йил август | Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Бухоро вилояти ҳокимлиги, Маданият ишлари вазирлиги |
4. | Абдухолиқ Ғиждувоний мажмуаси ҳудудидаги авария ҳолатидаги мактабни бошқа жойга кўчириб, янги мактаб биносини қуриш ва унинг ўрнида хиёбон барпо этиш | 2003 йил август | Бухоро вилояти ҳокимлиги, Халқ таълими вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги |
5. | Ғиждувон пахта тозалаш ҳиссадорлик жамиятини шаҳар ташқарисига кўчириш | 2003 йил август | «Ўзпахтасаноат» уюшмаси, Бухоро вилояти ҳокимлиги |
6. | Ғиждувон пахта тозалаш ҳиссадорлик жамиятининг ўрнида деҳқон бозорини қуриш | 2003 йил август | Бухоро вилояти ҳокимлиги |
7. | Бухоро ўлкашунослик музейи қуриш ва унинг экспозициясини яратиш | 2003 йил сентябрь | Бухоро вилояти ҳокимлиги, Маданият ишлари вазирлиги |
8. | Бухоро аэропортидан юбилей тадбирлари ўтадиган Ғиждувон шаҳригача бўлган масофада М-37, А-380 йўлида қурилиш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш | 2003 йил сентябрь | Бухоро вилояти ҳокимлиги, «Ўзавтойўл» давлат концерни |
9. | Бухоро шаҳридаги янги барпо этилаётган халқаро аэровокзал қурилишини тугаллаш | 2003 йил август | «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси |
2.Халқаро тадбирлар | |||
1. | «Абдухолиқ Ғиждувоний ва тасаввуф» мавзуида халқаро илмий-амалий анжуман ўтказиш | 2003 йил октябрь | Фанлар академияси, Бухоро вилояти ҳокимлиги, Тошкент ислом университети, Ўзбекистон мусулмонлари идораси |
3. Нашр ишлари | |||
1. | Абдухолиқ Ғиждувоний қаламига мансуб ҳамда унинг тўғрисида ёзилган араб ва форс тилларидаги асарлар рўйхатини тузиш, уларни ўзбек тилига таржима қилиб чоп этиш | 2003 йил сентябрь | Фанлар академияси, Матбуот ва ахборот агентлиги, «Олтин мерос» халқаро хайрия жамғармаси, Тошкент ислом университети, Дин ишлари қўмитаси, Имом ал-Бухорий халқаро жамғармаси |
2. | Абдухолиқ Ғиждувоний таваллудининг 900 йиллигига бағишланган почта маркаси, хат жилдлари, плакат ва альбомлар, эсдалик совғалари, тақвим ва шу кабиларни ишлаб чиқариш | 2003 йил август | «Ўзбекенгилсаноат» компанияси, Ўзбекистон Республикаси алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, «Шарқ» нашриёт-матбаа концерни, «Ўзбексавдо» компанияси |
3. | «Абдухолиқ Ғиждувоний ва тасаввуф» мавзуида халқаро илмий-амалий анжуман тезисларини нашрга тайёрлаш | 2003 йил август | Фанлар академияси, Ташқи ишлар вазирлиги, Матбуот ва ахборот агентлиги, Имом ал-Бухорий халқаро жамғармаси |
4. | Абдухолиқ Ғиждувоний ҳаёти ва фаолияти ҳақида илмий-оммабоп асарлар яратиш | Фанлар академияси, Матбуот ва ахборот агентлиги, «Шарқ» нашриёт-матбаа концерни | |
4. Оммавий-маърифий тадбирлар | |||
1. | Абдухолиқ Ғиждувонийнинг 900 йиллигига бағишлаб «Орифона суҳбатлар», «Нақшбандия ҳикматлари» ва «Тасаввуф» мавзуида махсус телекўрсатув ва радиоэшиттиришлар уюштириш | 2003 йил август —октябрь | Матбуот ва ахборот агентлиги, «Ўзтелерадио» компанияси, Тошкент ислом университетининг «Зиё» студияси |
2. | Абдухолиқ Ғиждувонийнинг инсонни ҳалоллик, поклик, маънавий комиллик, меҳнатсеварлик ва адолатпарварликка ундовчи ҳикматлари асосида ижтимоий реклама роликларини тайёрлаш ҳамда телевидение орқали намойиш этиб бориш | 2003 йил давомида | «Ўзтелерадио» компанияси, Тошкент ислом университетининг «Зиё» студияси |
3. | Абдухолиқ Ғиждувоний ҳаёти ва фаолияти ҳақида ҳикоя қилувчи илмий-оммабоп, ҳужжатли фильмлар яратиш | 2003 йил сентябрь | «Ўзбеккино» компанияси, «Ўзтелерадио» компанияси, Тошкент ислом университетининг «Зиё» студияси |
4. | Абдухолиқ Ғиждувоний яшаган давр тарихи ва маданиятини ўрганиш ҳамда бу давр тўғрисида янги илмий маълумотлар тўплаш мақсадида Ғиждувон ва Ғишти қўрғонларида археологик қазилма ишларини олиб бориш | 2003 йил давомида | Фанлар академияси археология институти, Маданият ишлари вазирлиги |