LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 1998 йилда Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятлар бўйича пахта хом ашёси етиштириш ҳажмларига доир таклифи иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. 1998 йилда давлат томонидан пахта толаси харид қилиш миқдори уни ишлаб чиқариш ҳажмининг 30 фоизи даражасида белгилансин.
Тасдиқланган харидлар ҳажмидан ортиқча етиштирилган пахта хом ашёсидан олинган пахта толаси хўжаликлар ихтиёрида қолади ва пахта хом ашёси тайёрлаш топшириғини бажаришган тақдирда, улар томонидан шартномавий нархларда сотилади.
3. Пахта толасининг 1998 йил учун чекланган нархлари пахта толасини қайта ишлаш ва транспортда ташиш харажатларини ҳисобга олган ҳолда жаҳон нархлари даражасининг 85 фоизи миқдорида белгилансин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда 1998 йилги пахта хом ашёси харид нархларига жаҳон бозорида вужудга келадиган нарх коньюнктурасига мувофиқ зарур тузатишлар киритишга рухсат этилсин.
1998 йилги пахта хом ашёсини харид қилиш юзасидан шартномалар тузишни жорий йилнинг 15 февралигача тугалласин;
1998 йилнинг февралидан бошлаб пахта хом ашёси сотиш юзасидан контрактация шартномалари тузишган қишлоқ хўжалиги корхоналарига ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳисоб-китобларига кўра хўжаликларнинг пахта етиштириш жорий харажатларини қоплайдиган миқдорларда, харид нархлари бўйича хом ашё қийматининг 50 фоизи доирасида аванс бериб борсин;
харид қилинадиган пахта хом ашёси учун аванс беришни пахта толасини сотишдан тушадиган маблағлар ва банк кредитлари ҳисобига амалга оширсин.