Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020 30.06.2010 йилдаги ПҚ-1358-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 30.06.2010 йилдаги ПҚ-1358-сон
Kuchga kirish sanasi
30.06.2010
Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ ЎН ТЎҚҚИЗ ЙИЛЛИК БАЙРАМИГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ ВА УНИ ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Биз учун энг буюк, энг азиз қадрият бўлмиш истиқлолимизнинг ҳар бир санаси янги тарихимиз солномасида том маънода ёрқин саҳифа бўлиб, халқимизнинг фидокорона меҳнати, бунёдкорлик салоҳиятининг яна бир амалий намоёни, эркин, озод ва фаровон ҳаётимиз, ғурур-ифтихоримиз тимсоли сифатида кенг нишонланиб келмоқда. Мустақиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш билан боғлиқ тадбирлар эл-юртимиз, айниқса, ёш авлодимиз қалбида она юрт тупроғини кўзга тўтиё қилиб яшаш, Ватанга меҳр ва садоқат туйғусини юксалтиришда катта аҳамият касб этмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ана шу муҳим йўналишда шаклланган анъаналарни узвий давом эттирган ҳолда, ўтган давр мобайнида барча соҳа ва тармоқларда қўлга киритган улкан марралар, ютуқ ва натижаларимизнинг моҳияти ва аҳамиятини, қадр-қимматини теран идрок этиш, уларни эл-юртимиз ва халқаро жамоатчилик ўртасида кенг тарғиб қилиш, байрам тадбирларини халқимиз қалбида чуқур таассурот қолдирадиган юксак савияда ўтказиш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўн тўққиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича республика комиссиясининг таркиби иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Илова берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика комиссияси бир ҳафта муддатда «Бу муқаддас Ватанда азиздир инсон», деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маданий-маънавий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари дастурини ишлаб чиқсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу дастурни тайёрлашда қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўтган ўн тўққиз йиллик мустақил тараққиёт йўли Ўзбекистонимиз учун сиёсий соҳада, давлат ва жамият қурилиши, иқтисодиёт, ижтимоий ҳаёт ва маънавият, суд-ҳуқуқ тизими, ташқи сиёсат ва хавфсизликни таъминлаш борасида ривожланиш ва юксалиш, жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллаш даври бўлганини чуқур очиб бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мустақиллик йилларида эришган энг катта бойлигимиз — халқимизнинг тинч ва осуда ҳаёти, жамиятимиздаги ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва бағрикенглик каби олийжаноб фазилатлар, миллий ва умумбашарий қадриятларга уйғун бўлиб яшаш тамойили тобора мустаҳкамланиб бораётганини тарғиб этишга қаратилган тадбирларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шу ўтган даврда бетакрор меросимиз, бой тарихимиз, дину диёнатимиз, кўҳна урф-одат ва анъаналаримизнинг қайта тиклангани, одамларимизнинг дунёқараши тубдан ўзгариб, Ватан тақдири ва истиқболига дахлдорлик туйғуси маънавий ҳаётимизнинг узвий қисмига айланиб бораётганини ҳар томонлама очиб бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истиқлол халқимиз учун янги-янги имкониятлар туғдириб бераётганини, ҳар бир юрдошимизнинг ўз истеъдод ва қобилиятини намоён этиши, мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, ҳеч кимдан кам бўлмайдиган ҳаёт барпо этишнинг мустаҳкам замини бўлиб келаётганини ўтказиладиган барча тадбирларнинг маъно-мазмунига теран сингдириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биз танлаб олган миллий тараққиёт йўли асосида юртимизда кенг кўламли ислоҳотлар янги босқичда давом эттирилаётгани, Ўзбекистоннинг жаҳон молиявий инқирози шароитида иқтисодиётнинг ўсиш суръатлари, аҳолининг ҳаёт даражасини барқарор сақлаб қолиш борасида эришаётган амалий натижалари, тараққиётнинг ўзбек моделига хос устувор тамойиллар дунё жамоатчилиги томонидан кенг эътироф этилаётганига алоҳида эътибор қаратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакатимизда қабул қилинган муҳим ижтимоий дастурлар, жумладан, «Баркамол авлод йили» давлат дастурининг ижобий самараларини, ёш авлод таълим-тарбияси, уларнинг ҳам маънавий, ҳам жисмоний соғлом бўлиб камол топаётганини аниқ ва таъсирчан ҳаётий мисоллар ёрдамида ёритиб бериш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Республика Маънавият ва маърифат кенгаши томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳрида Мустақиллик байрамига бағишлаб аҳолининг кенг қатламлари ўртасида маърифий учрашувлар, жонли мулоқот ва суҳбатлар, адабий-бадиий кечалар, маданий тадбирлар ўтказиш мақсадида таниқли олимлар, адиблар ва санъаткорлардан иборат маънавий-маърифий тарғибот гуруҳлари ташкил этилсин ҳамда уларнинг аниқ режа асосида фаолият олиб бориши таъминлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликларига, Хотин-қизлар қўмитаси, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати, «Нуроний» ва «Маҳалла» жамғармаларига Мустақиллик байрамининг ўн тўққиз йиллигини муносиб нишонлаш учун жойларда тегишли комиссиялар тузиш ҳамда республика дастурида белгилаб берилган асосий мақсад ва вазифаларни амалга ошириш, байрам муносабати билан шаҳар ва қишлоқларда, маҳалла ва гузарларда, кўпқаватли уйлар атрофида ободонлаштириш ишларини олиб боришни кўзда тутадиган тадбирлар режасини ишлаб чиқиш топширилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур режа ва дастурлардан ўрин олган тадбирларни расмиятчилик ва баландпарвозлик ҳолатларига йўл қўймасдан, кенг жамоатчиликнинг вакилларини жалб этган ҳолда, оддий одамларнинг қалби ва онгига етиб борадиган, уларнинг руҳи ва кайфиятини кўтарадиган, янги марралар сари илҳомлантирадиган таъсирчан шаклда ўтказишга алоҳида эътибор қаратилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Республика комиссияси ўз йиғилишларида дастурда белгиланган чора-тадбирлар марказда ва жойларда қандай амалга оширилаётгани юзасидан ҳар қайси ҳудуд, вазирлик ва идора раҳбарлари ҳисоботини мунтазам равишда эшитиб борсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Мамлакатимиз пойтахти Тошкент шаҳрида, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ўтказиладиган байрам дастурларини тайёрлашга оммавий томошалар бўйича юксак профессионал маҳорат ва тажрибага эга бўлган сценарист ва режиссёрлар, ёзувчи ва шоирлар, композитор ва балетмейстерлар, саҳна рассомлари, истеъдодли ёш санъаткорлар, фольклор санъати вакилларидан иборат ижодий гуруҳлар кенг жалб этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Маданият ва спорт ишлари вазирлиги «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси, Ёзувчилар ва Бастакорлар уюшмалари билан биргаликда юртимиз истиқлолини тараннум этишга қаратилган энг яхши қўшиқлар, мусиқа асарлари учун «Ягонасан, муқаддас Ватан!» республика танловининг якуний босқичини ўтказсин. Танлов ғолиблари ва совриндорлари Мустақиллик байрами арафасида эълон қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси билан биргаликда август ойининг охирида мамлакатимиз мустақиллигига бағишланган «Энг улуғ, энг азиз» анъанавий танловининг якуний босқичини ўтказсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати, «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси ва Бастакорлар уюшмаси ёш ижрочилар ўртасида «Ниҳол» мукофотига номзодларнинг республика саралаш босқичини ҳамда ғолиблар ижросидаги концерт дастурини август ойининг биринчи ярмида юқори даражада ташкил этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Белгилаб қўйилсинки, ўтказиладиган байрам тадбирлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда маҳаллий бюджетлар ҳамда жойлардаги ишлаб чиқариш корхоналари, хўжаликлар, жамғармалар ҳисобидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳрида республика бюджети ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан тенг улушларда қопланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, «Жаҳон» ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига мустақилликнинг ўн тўққиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича амалга оширилаётган ишларни атрофлича ёритиб бориш тавсия этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Мазкур Қарорнинг ижросини таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2010 йил 30 июнь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-1358-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 й., 6-сон, 257-модда)