ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ «ЎЗАРХИВ» АГЕНТЛИГИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ
буйруғи
ВАЗИРЛИК, ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ, ИДОРА, ЮРИДИК ШАХСЛАР БИРЛАШМАСИНИНГ ДОИМИЙ ҲАРАКАТДАГИ МАРКАЗИЙ ЭКСПЕРТ КОМИССИЯСИ (МЭК) ТЎҒРИСИДАГИ НАМУНАВИЙ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 2 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 898-2]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги директорининг 2021 йил 6 сентябрдаги 317-сонли «Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, юридик шахслар бирлашмаларининг доимий ҳаракатдаги Марказий эксперт комиссия (МЭК)си тўғрисида намунавий низом, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 898-3, 11.09.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Архив иши тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 24-25-сон, 192-модда) мувофиқ буюраман:
1. Вазирлик, давлат қўмитаси, идора, юридик шахслар бирлашмасининг доимий ҳаракатдаги Марказий эксперт комиссияси (МЭК) тўғрисидаги намунавий низомга (рўйхат рақами 898, 2000 йил 21 февраль) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси 2000 й., 4-сон) иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
*Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Бош директор А. АБДУЛЛАЕВ
Тошкент ш.,
2010 йил 16 июль,
44-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 31-сон, 265-модда)