Ҳужжат кучини йўқотган 16.08.2018 30.07.2010 йилдаги 163-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 30.07.2010 йилдаги 163-сон
Kuchga kirish sanasi
30.07.2010
Ҳужжат кучини йўқотган 16.08.2018
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ОЛИМПИЯ ЗАХИРАЛАРИ КОЛЛЕЖЛАРИДА СПОРТ ЗАХИРАСИНИ ТАЙЁРЛАШ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 августдаги 660-сонли «Ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олимпия захиралари коллежлари базасида юқори классли спортчилар ва спорт захираси тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш, шунингдек уларнинг ягона типдаги таълим муассасалари сифатидаги фаолияти тартиби ва шарт-шароитларини бирхиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олимпия захиралари коллежлари тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олимпия захиралари коллежларида текин (имтиёзли) овқатлантириш харажатларини қисман қоплаш учун ота-оналар тўловини тўлаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олимпия захиралари коллежлари ўқувчилари учун суткалик озиқ-овқат нормаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг олимпия захиралари коллежларида 7-синфдан 9-синфгача ўқитган ҳолда умумтаълим бўғинларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2010-2011 ўқув йилидан бошлаб Жиззах, Самарқанд, Тайлоқ, Бухоро, Нукус, Қарши, Термиз, Фарғона, Урганч ва Наманган олимпия захиралари коллежлари тузилмасига мавжуд моддий-техника базаси ва қувватлар доирасида 7-синфдан 9-синфгача ўқитган ҳолда умумтаълим бўғинларини киритсинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2010-2011 ўқув йилидан бошлаб Урганч олимпия захиралари коллежи ҳузуридаги мактаб-интернатни ва Фарғона олимпия захиралари коллежи ҳузуридаги умумтаълим мактабини тугатсинлар, ушбу коллежлар тузилмасига 7-синфдан 9-синфгача ўқитган ҳолда умумтаълим бўғинларини киритсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумтаълим билимларининг узвийлигини ва спорт маҳоратини узлуксиз ўстиришни таъминлашни, шунингдек олимпия захиралари коллежлари ўқувчиларини тайёрлаш йўналишларини бирхиллаштиришни ҳисобга олган ҳолда 2010-2011 ўқув йили бошлангунгача давлат таълим стандартини ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда тасдиқласинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан биргаликда олимпия захиралари коллежларининг намунавий штатларини, шунингдек олимпия захиралари коллежларида ўқитувчи-тренерлар меҳнатига ҳақ тўлаш нормативларини ва тартибини икки ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда тасдиқласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази 2010 йил 15 августдан бошлаб 4-иловага мувофиқ олимпия захиралари коллежлари, шу жумладан уларга тегишли бинолар ва иншоотлар, моддий-техника воситалари, ўқув асбоб-ускуналари ҳамда бошқа мол-мулкнинг Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тасарруфига берилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2010 йилги Давлат бюджети параметрларига ўзгартиришлар киритсин, 2011 йилдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети параметрларида ушбу қарорнинг амалга оширилиши билан боғлиқ харажатларни қоплашга таълим соҳаси учун ажратиладиган маблағлар доирасида зарур маблағлар ажратилишини назарда тутсин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2010 йил 30 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
163-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 30 июлдаги 163-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олимпия захиралари коллежлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низом «Таълим тўғрисида», «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига, шунингдек Кадрлар тайёрлаш миллий дастурига мувофиқ Олимпия захиралари коллежларининг мақомини, улар фаолияти тартибини ва асосий йўналишларини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Олимпия захиралари коллежи ўрта махсус, касб-ҳунар таълими давлат спорт-таълим муассасаси ҳисобланади, унинг фаолияти ўрта бўғин спорти соҳасида юқори малакали мутахассислар ҳамда спортнинг олимпия ва миллий турлари, шунингдек Олимпия ўйинлари дастурига киритиш учун номзод бўлган турлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоаларини шакллантириш учун спорт захираси тайёрлашга йўналтирилган.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олимпия захиралари коллежи ўқувчиларни самарали танлаб олиш, уларнинг спорт маҳоратини тинимсиз ўстириш ҳамда олимпия захирасини сифатли тайёрлаш мақсадида ўз тузилмасида 7-синфдан 9-синфгача ўқитган ҳолда умумтаълим бўғинларига эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Олимпия захиралари коллежи ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, мазкур Низомга ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек ўз уставига амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Олимпия захиралари коллежи юридик шахс ҳисобланади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ташкил этилади, ушбу Низом ва бошқа қонун ҳужжатлари, шунингдек ўз устави асосида фаолият кўрсатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Олимпия захиралари коллежлари Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тасарруфида бўлади, коллежлар фаолиятига умумий ташкилий, ўқув-методик ва илмий раҳбарлик қилиш, шунингдек моддий-техник таъминот Қўмита томонидан амалга оширилади.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олимпия захиралари коллежларига умумий таълим ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими дастурлари бўйича ўқув-методик раҳбарлик қилиш Давлат таълим стандартларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Олимпия захиралари коллежи спортнинг оммалаштирилаётган турлари бўйича ўқув-машқ машғулотларини таъминлаши ҳамда тегишли спорт базасига эга бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Спорт захирасини тайёрлаш олиб борилаётган спорт турлари ҳамда олимпия захиралари коллежи ўқувчилари контингенти олимпия захиралари коллежи тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан тасдиқланади.
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олимпия захиралари коллежи умумий контингенти 600 нафар ўқувчидан иборат этиб шакллантирилади, умумий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бўғинлари бўйича — 300 нафардан.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Республика олимпия захиралари коллежи умумий контингенти 660 нафар ўқувчидан иборат этиб шакллантирилади, умумий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бўғинлари бўйича — 330 нафардан.
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Олимпия захиралари коллежи 3810201 «Спорт» мутахассислиги, спортнинг танланган турлари бўйича тренер-ўқитувчи касбини берган ҳолда кадрлар тайёрлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олимпия захиралари коллежига бошқа мутахассисликлар бўйича ўқувчилар қабул қилинишига йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Олимпия захиралари коллежида ўқиш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумий таълим дастури бўйича — 3 йил;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими дастури бўйича — 3 йил.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўқув дастурини ўзлаштирган ва якуний давлат аттестациясидан ўтган олимпия захиралари коллежи битирувчиларига ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тўғрисида давлат намунасидаги диплом берилади, умумтаълим бўғинларининг 9-синфлари битирувчиларига ўрта маълумот тўғрисида давлат намунасидаги аттестат берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дипломга ўзлаштирилган умумтаълим фанлари ва махсус фанлар, соатлар ҳажми ва улар бўйича баҳолар кўрсатилган варақа илова қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олимпия захиралари коллежини битирганлик тўғрисидаги диплом эгалланган мутахассисликка мувофиқ меҳнат фаолиятини амалга ошириш, ёхуд ўқишнинг келгуси босқичида таълим олишни давом эттириш ҳуқуқини беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Олимпия захиралари коллежининг мақсади, вазифалари ва унинг фаолиятини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Қуйидагилар олимпия захиралари коллежининг мақсади ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқувчиларни чуқурлаштирилган ихтисосли ўқитиш, ҳар томонлама камол топтириш ва уларнинг спорт мутахассисликлари ва касбларини эгаллашини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёш спортчиларни истиқлол ғояларига садоқат, ватанпарварлик ва фидойилик руҳида тайёрлаш, уларда ўз Ватани учун фахрланиш ва миллий маданий-тарихий анъаналарни ҳурмат қилиш туйғусини шакллантириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Қуйидагилар олимпия захиралари коллежининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олимпия захиралари коллежларининг умумтаълим бўғини 9-синфлари битирувчиларидан энг иқтидорли спортчиларни, спорт ихтисосидаги мактаб-интернатларда, болалар ва ўсмирлар спорт мактабларида, олимпия захиралари ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабларида ҳамда ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабларида дастлабки тайёргарликдан ўтган спортчиларни олимпия захиралари коллежларида ўқишни давом эттириш учун танлаб олиш;
(12-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика ва халқаро спорт мусобақаларида қатнашиш учун спорт захирасини спорт терма жамоалари таркибига тайёрлаш;
(12-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқувчи-спортчиларнинг республика ва халқаро спорт мусобақаларида иштирок этиши учун зарур ва етарли бўлган касбий мойиллигини, маҳорати ва кўникмалари чуқур ривожлантирилишини таъминлаш, спорт тайёргарлиги таълимининг навбатдаги босқичларида ўқишини, шунингдек эгалланган мутахассислик бўйича меҳнат фаолияти билан шуғулланишни давом эттириш;
(12-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мутахассислар ва спорт захирасини сифатли тайёрлаш учун зарур ташкилий, ўқув-методик, моддий-техник ва психологик-педагогик шарт-шароитларни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат таълим стандарти доирасида умумтаълим ва касб-ҳунар ўқув дастурларини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқув-тарбия жараёнининг соғломлаштирувчи йўналишини амалга ошириш учун шарт-шароитларни таъминлаш, соғлом турмуш тарзи нормаларини жорий этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Олимпия захиралари коллежларида таълим ва спорт тайёргарлиги мазмуни, таълим ва ўқув-машқ жараёнини ташкил этиш давлат таълим стандартлари асосида ишлаб чиқилган ўқув режалари ва дастурлари билан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Олимпия захиралари коллежлари ўқувчиларининг ижтимоий кафолатлари ва уларни қўллаб-қувватлаш қонун ҳужжатларида, шунингдек коллеж уставида белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Олимпия захиралари коллежининг ўқиш, спорт тайёргарлиги, меҳнат ва дам олиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш бўйича фаолияти, ўқувчилар ва ходимларнинг яшаш шароитлари, шунингдек уларнинг таъминоти қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Республика олимпия захиралари коллежининг фаолияти хусусиятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Республика олимпия захиралари коллежи спорт соҳасида ўрта махсус бўғин мутахассислари тайёрлаш бўйича базавий ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси ҳисобланади ҳамда қуйидаги асосий вазифаларни бажаради:
(16-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
селекция ишлари олиб бориш ва истиқболли спортчиларни танлаш, шу жумладан юқори спорт ютуқларига эга бўлган олимпия захиралари бошқа коллежларининг ёш спортчилари бўлган ўқувчилар контингентидан ўтказиш ҳисобига истиқболли спортчиларни танлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқувчиларнинг аниқ мақсадга йўналтирилган назарий ва жисмоний тайёргарлиги, уларни тайёрлашнинг ўқув-машқ жараёнига илғор спорт-психология технологияларини жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олимпия захиралари коллежлари фаолиятига услубий раҳбарлик қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Селекция ишлари, бошқа спорт мактаблари ва мактаб-интернатлар ўқувчилари, олимпия захиралари коллежлари ўқувчилари контингентидан юқори спорт ютуқларига эришган энг истиқболли ва иқтидорли ўқувчиларни Республика олимпия захиралари коллежига қабул қилиш ва ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ва Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда белгиланади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Олимпия захиралари коллежларига ўқувчилар қабул қилиш, ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш ва унинг мазмуни
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Олимпия захиралари коллежига ўқишга қабул қилиш республика ҳудудида яшаётган, қоидага кўра, спортга ихтисослашган мактаб-интернатларда, болалар-ёшлар спорт мактабларида ва олимпия захиралари ихтисослаштирилган болалар-ёшлар спорт мактабларида ва ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабларида дастлабки тайёргарликдан ўтган спортга қобилияти энг иқтидорли ўқувчилар орасидан танлаб олиш асосида амалга оширилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Олимпия захиралари коллежига ўқувчилар белгиланган тартибда умумтаълим бўғинининг 7-синфига ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бўғинининг 1-курсига қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олимпия захиралари коллежи умумтаълим бўғинининг 7-синфига ўқувчилар танлов шартлари бўйича ва 6-синфдаги ўзлаштириш табели асосида қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олимпия захиралари коллежи ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг 1-курсига ўқувчилар ўрта маълумот тўғрисидаги аттестат асосида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олимпия захиралари коллежи умумтаълим бўғини 9-синфлари битирувчилари орасидан коллеж аттестация комиссияси қарорига кўра;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумтаълим мактаблари ва мактаб-интернатларнинг 9-синфлари битирувчилари орасидан танлаб олиш шартлари бўйича қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Олимпия захиралари коллежига йигит ва қизлар жинси, тили, ирқи, миллати, диний мансублиги, ижтимоий келиб чиқиши, машғулоти тури, ижтимоий мавқеи, яшаш жойи, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қанча вақт яшаганлигидан қатъи назар, қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хорижий фуқаролар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ танлаб олиш тартибида қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Олимпия захиралари коллежига ўқувчилар қабул қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Олимпия захиралари коллежига қабул қилинган ўқувчилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумтаълим ва махсус спорт фанлари бўйича ўқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқув-машқ жараёнида ва спорт мусобақаларида иштирок этиш;
(22-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олимпия захиралари коллежи ўқувчилари учун суткалик озиқ-овқат нормасига мувофиқ озиқ-овқат билан таъминланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олимпия захиралари коллежининг моддий-техника базаси ва мол-мулкидан бепул фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқувчилар ва талабалар яшайдиган уйда бепул яшаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқишни бошқа таълим муассасасига кўчириш ҳуқуқига эгадир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Олимпия захиралари коллежининг ўқув синфлари ва гуруҳлари 30 кишидан иборат бўлади. Ўқувчилар ўқитиш курслари бўйича гуруҳларга, шунингдек умумтаълим бўғинлари синфларига, спорт тайёргарлиги йўналишлари бўйича эса — бўлинмаларга бирлашади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Ўқитиш курси ва умумтаълим бўғини синфини тугаллаш якунлари бўйича рейтинг назорати натижалари асосида ўқувчиларни навбатдаги курсга ва умумтаълим бўғинининг навбатдаги синфига ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинади. Ўқувчиларни курсдан курсга ва умумтаълим бўғини синфидан синфига ўтказиш таълим муассасаси директорининг буйруғи билан амалга оширилади. Шартли равишда ўтказишларга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Ўқувчиларни олимпия захиралари коллежидан бошқа таълим муассасасига ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан белгиланадиган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Ўқувчи-спортчиларни олимпия захиралари коллежидан четлатиш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқа таълим муассасасига кўчиришда, шу жумладан ўқувчиларнинг ўз ташаббуси билан кўчиришда (уларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг аризаси асосида);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
академик ўзлаштирмасликда ва тегишли норматив талаблар топширилмаганда, спорт натижаси пасайганда ва тиббий номувофиқлик ҳолатларида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади. Кўрсатиб ўтилган ҳолларда ўқувчиларни коллеждан четлатиш олимпия захиралари коллежи аттестация комиссиясининг қарорига кўра бир йилда икки марта амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқув интизоми ва олимпия захиралари коллежининг ички тартиби қоидалари бузилганда, шу жумладан ахлоқсизлик, спорт одоби, спорт тайёргарлиги режими бузилган, шу жумладан тақиқланган фармокологик, алкоголли ва гиёҳванд воситалар қўлланилган тақдирда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Ўқув йили 2 сентябрда бошланади ва ўқув режасига мувофиқ тугалланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Олимпия захиралари коллежида ўқиш кундузги шаклда амалга оширилади. Ўқув машғулотларининг қанча давом этиши, ўқувчиларнинг ўқув юкламаси ва ўқув-тарбия жараёнининг бошқа масалалари Умумий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими давлат стандартларига мувофиқ белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Олимпия захиралари коллежининг ўқув режаси Давлат таълим стандартларига мувофиқ амалга ошириладиган умумтаълим фанларини, махсус ва спорт тайёргарлиги фанларини ўз ичига олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Ўқув режалари ва дастурлари Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамда Халқ таълими вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқланади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Олимпия захиралари коллежи ўқув режасига мувофиқ ўқув, ўқув-машқ ва тарбиявий ишларни ташкил этиш шакллари ва усулларини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўқув дастурлари қуйидаги шаклларда ўқув режасига мувофиқ амалга оширилади: ўқув дарси, маъруза, семинар, лаборатория иши, амалий машғулотлар, курс иши, мустақил тайёргарлик.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Гуруҳда ва якка тартибдаги ўқув-машқ машғулотларида, ўқув-машқ йиғинларида, спорт мусобақаларида қатнашиш ўқув-тарбия жараёнининг асосий шакллари ҳисобланади.
(31-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Олимпия захиралари коллежи ўқувчиларнинг спорт маҳорати даражасини қўллаб-қувватлаш ва ошириш мақсадида таътил вақтида ўқув йилида 60 кунгача давом этадиган ўқув-машқ йиғинлари ўтказган ҳолда ўқувчиларнинг фаол дам олишини ташкил этиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Таълим сифати ва спорт тайёргарлигини назорат қилиш Умумий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими давлат таълим стандарти талабларига мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Олимпия захиралари коллежини бошқариш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Олимпия захиралари коллежини бошқариш якка бошчилик, демократия, ўзини ўзи бошқариш ва ошкоралик принципларини бирга қўшиб олиб бориш асосида Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Таълим дастурларини ишлаб чиқиш ва бирхиллаштириш, педагог кадрлар билан таъминлаш, мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамда Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда амалга оширилади.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Олимпия захиралари коллежига спорт соҳасида тегишли олий маълумотга ва спорт-таълим муассасаларида камида 5 йил амалий иш тажрибасига эга бўлган шахслар орасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган директор бошчилик қилади.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Директор олимпия захиралари коллежи фаолиятига умумий раҳбарлик қилади, ўқувчиларнинг ўқиши ва тарбияланиши, ўқув режалари ва дастурлари бажарилиши, молия-хўжалик фаолияти амалга оширилиши учун жавоб беради, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ходимларнинг белгиланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ходимларнинг штат жадвалини ҳамда тренерлар ва педагоглар таркибининг тариф рўйхатларини тасдиқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Директор:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олимпия захиралари коллежи номидан иш кўради, унинг манфаатларини ифодалайди, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда унинг мол-мулкини тасарруф этади ва шартномалар тузади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олимпия захиралари коллежи ваколатига кирадиган масалалар бўйича қарорлар қабул қилади ва таълим муассасасига юкланган вазифалар ва функциялар бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ўринбосарлари ваколатларини белгилайди, улар ўртасида вазифаларни тақсимлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколатлари доирасида олимпия захиралари коллежининг ўқувчилари ва барча ходимлари учун мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олимпия захиралари коллежининг ўқув-моддий базасини мустаҳкамлаш, ўқув-машқ ва ўқув-тарбиявий ишларни такомиллаштириш, малакали педагог кадрлар, тренерлар билан бутлаш ҳамда олимпия захиралари коллежи фаолиятининг бошқа масалалари бўйича айрим масалаларни кўриб чиқиш учун давлат бошқаруви тегишли органларига киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
педагоглар ва бошқа ходимлар билан меҳнат шартномалари тузади ва уларни тўхтатади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Олимпия захиралари коллежида директор ҳузуридаги коллегиал орган ҳисобланадиган педагогика кенгаши, шунингдек Директор жамғармасидан ходимларни рағбатлантириш масалалари бўйича махсус комиссия ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Педагогика кенгашининг асосий вазифалари ва функциялари олимпия захиралари коллежининг уставида белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Олимпия захиралари коллежида васийлар, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларнинг вакилларида иборат бўладиган васийлик кенгаши тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Олимпия захиралари коллежини аттестациядан ўтказиш ва аккредитация қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI. Таълим жараёни қатнашчилари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Ўқувчилар, ўқитувчилар ва тренерлар таркиби, тарбиячилар ва тиббиёт ходимлари, ўқувчиларнинг ота-оналари (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) олимпия захиралари коллежи таълим жараёнининг қатнашчилари ҳисобланадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Олимпия захиралари коллежи ўқувчиларига ўқишга қабул қилинганларидан кейин ўқувчи билети ва белгиланган намунадаги рейтинг дафтарчаси (олимпия захиралари коллежининг 1 — 3-курслари ўқувчилари учун) берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олимпия захиралари коллежи ўқувчилари Давлат таълим стандартларига мувофиқ бепул умумий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олиш, қўшимча таълим хизматларидан фойдаланиш, таълим муассасасининг уставида белгиланган шаклда таълим муассасасини бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқига эгадир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олимпия захиралари коллежи ўқувчилари олимпия захиралари коллежи уставига риоя қилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Тегишли касб таълимига, касбий тайёргарликка эга бўлган ва юксак ахлоқий фазилатли шахслар олимпия захиралари коллежида педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эгадир. Суд қарори билан педагогик фаолият билан шуғулланиши тақиқланган шахслар ҳамда судланганлиги олиб ташланмаган ёки судланганлиги қопланмаган шахслар педагогик фаолият билан шуғулланишга қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Ўқитувчилар ва тренер-ўқитувчилар таркибини, тарбиячилар ва тиббиёт ходимларини олимпия захиралари коллежига ишга қабул қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Олимпия захиралари коллежининг ўқитувчилар ва тренер-ўқитувчилар таркибини, тарбиячилари ва тиббиёт ходимларини аттестациядан ўтказиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Ўқитувчилар ва тренерларнинг ўқув-педагогик юкламаси қонун ҳужжатларида белгиланган нормативларга мувофиқ аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. Ўқитувчилар ва тренер-ўқитувчилар таркибини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48. Педагог ходимлар ва тренер-ўқитувчиларнинг ҳуқуқлари ва вазифалари қонун ҳужжатларига ва олимпия захиралари коллежи уставига мувофиқ белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49. Ўқувчиларнинг ота-оналари (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) олимпия захиралари коллежининг таълим фаолияти билан танишиш ҳуқуқига эгадирлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VII. Тиббий-биологик таъминлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50. Тиббиёт ходимлари спорт бўйича тренер-ўқитувчилар билан биргаликда тренировка машғулотлари, ўқув-тренировка йиғинлари, спорт мусобақалари, дам олиш даврида ўқувчиларни тиббий назоратдан ўтказадилар. Спорт бўйича ўқитувчилар тиббий кузатувлар натижаларидан спортчилар тайёрлашнинг якка тартибдаги режаларига тузатишлар киритиш учун фойдаланадилар.
(50-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
51. Олимпия захиралари коллежи ўқувчиларни тиббий таъминлаш мақсадида функционал ташхис ва саломатликни тиклаш тадбирлари учун саломатликни тиклаш марказига, зарур бино ва асбоб-ускуналарга эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
52. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги спортчиларни танлаб олиш ва уларнинг функционал тайёргарлиги ҳолати юзасидан ташхис қўйиш, даволаш-профилактика тадбирлари ва спортчиларнинг саломатлигини тиклаш жараёнларини мақбуллаштириш учун олимпия захиралари коллежини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ҳар йили ажратиладиган маблағлар доирасида тегишли аппаратлар, зарур реактивлар ва дори-дармонлар билан таъминлайди.
(52-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VIII. Олимпия захиралари коллежи фаолиятини молиявий ва моддий таъминлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
53. Олимпия захиралари коллежини молиявий таъминлаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар;
(53-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим хизматларини амалга оширишдан, педагогика, ишлаб чиқариш ва олимпия захиралари коллежининг уставдаги вазифаларига мувофиқ бўлган бошқа фаолият турларидан олинган даромадлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олимпия захиралари коллежи ўқувчиларини текин (имтиёзли) овқатлантириш харажатларини қисман қоплаш учун ота-оналар тўлови;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий эҳсонлари ва мақсадли бадаллари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
54. Олимпия захиралари коллежи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланган ва тегишли молия органларида рўйхатдан ўтказилган харажатлар сметаси асосида молиялаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
55. Олимпия захиралари коллежи ходимларининг иш ҳақи қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
56. Олимпия захиралари коллежи ўзининг молия-хўжалик фаолиятини бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар доирасида амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олимпия захиралари коллежининг молиявий маблағлари ғазначилик шахсий ҳисоб рақамларида туради ва улардан қонун ҳужжатларига ҳамда олимпия захиралари коллежи уставига мувофиқ фойдаланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
57. Олимпия захиралари коллежининг моддий маблағлари, бинолари, спорт иншоотлари ва асбоб-ускуналари унинг хўжалик тасарруфида бўлади ва улардан уставдаги вазифаларни ҳал этиш учун фойдаланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олимпия захиралари коллежининг устахоналар, лабораториялар ва бошқа объектлар билан таъминланганлиги Давлат таълим стандарти талабларига мувофиқ ўрта махсус, касб-ҳунар таълими таълим жараёнини моддий-техник таъминлаш нормативлари билан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
58. Олимпия захиралари коллежи белгиланган тартибда ўз ишлари натижаларининг тезкор ва бухгалтерия ҳисобини амалга оширади, статистик ва бухгалтерия ҳисоботларини юритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
59. Олимпия захиралари коллежида хўжалик ва молия интизомига риоя этилишини назорат қилиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IX. Халқаро фаолият
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
60. Олимпия захиралари коллежи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларига мувофиқ таълим ҳамда жисмоний тарбия ва спорт масалалари бўйича халқаро фаолиятни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда бошқа ташкилотлар линияси бўйича халқаро спорт мусобақаларида қатнашиш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ёки мутасаддилик қиладиган Комплекси раҳбари томонидан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасига мувофиқ чет мамлакатларда ўқув-тренировка йиғинларини ўтказиш;
(60-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олимпия захиралари коллежининг тренер-педагоглар таркиби ходимларини ва спортчиларини алмашиш, қўшма спорт тадбирлари, байрамлар, кўриклар, семинарлар ва шу кабиларни ўтказиш бўйича хорижий спорт ташкилотлари билан белгиланган тартибда битимлар тузиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
61. Олимпия захиралари коллежи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хорижий мамлакатлар учун мутахассислар тайёрлашни амалга ошириши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
62. Олимпия захиралари коллежи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ёки мутасаддилик қиладиган Комплекси раҳбари томонидан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасига мувофиқ хорижга (тажриба алмашиш, тажриба орттириш, турли тадбирлар, спорт мусобақалари, олимпиадалар ва шу кабиларда қатнашиш мақсадида) юбориш учун спортчилар ва тренерлар танлашни амалга ошириши мумкин.
(62-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
X. Якуний қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
63. Олимпия захиралари коллежини қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 30 июлдаги 163-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олимпия захиралари коллежларида текин (имтиёзли) овқатлантириш харажатларини қисман қоплаш учун ота-оналар тўловини тўлаш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Низом Олимпия захиралари коллежларида текин (имтиёзли) овқатлантириш харажатларини қисман қоплаш учун ота-оналар тўлови миқдорини ҳамда тўлаш ва ундан фойдаланиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Олимпия захиралари коллежлари ўқувчилари, шу жумладан умумтаълим бўғини ўқувчилари олимпия захиралари коллежлари ўқувчилари учун суткалик озиқ-овқат нормасига мувофиқ, ота-оналар тўлови ҳисобига харажатларни қисман қоплаган ҳолда, текин (имтиёзли) озиқ-овқат билан таъминланадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Олимпия захиралари коллежида ота-оналар тўлови энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида ундирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Олимпия захиралари коллежларининг бошқа жойдан келган, ўқувчилар ва талабалар ётоқхоналарида яшайдиган ўқувчиларини озиқ-овқат билан таъминлаш олимпия захиралари коллежлари ўқувчилари учун — суткалик озиқ-овқат нормасининг 100 фоизидан, қолган ўқувчилар учун эса — олимпия захиралари коллежлари ўқувчилари суткалик озиқ-овқат нормасининг 50 фоизи миқдоридан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўқувчиларни озиқ-овқат билан таъминлаш харажатларини молиялаштириш, ота-оналар тўловидан тушадиган суммани ҳисобга олган ҳолда, олимпия захиралари коллежида ўқитишнинг тегишли бўғини ўқувчилари учун суткалик озиқ-овқат нормасининг ҳосил бўладиган қийматининг 75 фоизи миқдорида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қишки ва ёзги таътиллар даврида (60 кунгача) олимпия захиралари коллежларида ўтказиладиган ўқув-тренировка йиғинлари вақтида олимпия захиралари коллежлари ўқувчилари озиқ-овқат билан ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатилган шартларда таъминланадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Ота-оналар тўловини тўлаш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Олимпия захиралари коллежларига ота-оналар тўлови ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) ва олимпия захиралари коллежлари маъмурияти ўртасида тузиладиган шартнома асосида тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Олимпия захиралари коллежига ота-оналар тўлови ҳар ойда, тўланадиган жорий ойнинг ўнинчи кунидан кечикмай тўланади. Ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) хоҳишига кўра ота-оналар тўлови янада узоқ муддатлар учун тўланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ота-оналар тўлови ушбу банднинг биринчи хат бошида кўрсатилган муддатдан кейин бир ҳафта мобайнида тўланмаган тақдирда олимпия захиралари коллежлари ўқувчисига текин (имтиёзли) озиқ-овқат бериш тўлов тўланадиган вақтгача тўхтатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ота-оналар тўлови банкка тўланади, кейинчалик олимпия захиралари коллежига тўлов тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжатининг нусхаси (квитанцияси) тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ота-оналар тўлови нақд пулсиз шаклда тўланган тақдирда олимпия захиралари коллежига тўлов топшириқномасининг нусхаси (тўлов тўланганлиги тўғрисидаги банк белгиси билан) тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Олимпия захиралари коллежи бўйича ота-оналар тўлови ҳудудий тегишли ғазначилик ҳисоб рақамларига, кейинчалик улардан фойдаланиш учун олимпия захиралари коллежининг ғазначилик бўлинмаларидаги ҳисоб рақамларига ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Олимпия захиралари коллежида ота-оналар тўловини ҳисоблаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Олимпия захиралари коллежига ота-оналар тўловининг бир кунлик миқдорини ҳисоблаш ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг) бир ойлик тўлови миқдорини қонун ҳужжатларига мувофиқ олимпия захиралари коллежининг ойлик иш жадвали бўйича иш кунлари сонига тақсимлаш йўли билан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Олимпия захиралари коллежи ўқувчиси ўзининг ёки оила аъзоларининг (у парвариш қилишга мажбур бўлган) касаллиги сабабли коллежга кетма-кет уч кундан ортиқ келмаган давр учун тўлов ота-оналар тўловини кейинги тўлаш чоғида ўқувчи коллежга келмаган давр учун ҳисоблаб ёзилган тегишли суммани ушбу низомнинг 9-бандига мувофиқ чегириш йўли билан ҳисоблаб чиқарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўқувчининг ёки унинг оила аъзоларининг касаллиги (карантин) сабабли олимпия захираси коллежига келмаганлиги тегишли даволаш муассасаси берган маълумотнома билан ёки участка врачи томонидан тасдиқланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўқувчи олимпия захиралари коллежига келмаган бошқа барча ҳолларда ота-оналар тўлови умумий асослар бўйича ундирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) ўқувчи олимпия захиралари коллежига келиши бошқа таълим муассасасига ўтиши муносабати билан тўхташидан камида бир ҳафта олдин бу тўғрида олимпия захиралари коллежи маъмуриятини ёзма равишда хабардор қилиши керак. Олимпия захиралари коллежи хабардор қилинмаган тақдирда ота-оналар тўлови сифатида тўланган тўлов қайта ҳисоб-китоб қилинмайди ва қайтариб берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Пул маблағларини ота-оналарга (уларнинг ўрнини босувчи шахсларга) қайтариб бериш тегишли суммани ота-оналардан (уларнинг ўрнини босувчи шахслардан) бирининг банкдаги ҳисоб рақамига ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ўқувчи Олимпия захиралари коллежлари тўғрисидаги Низомнинг 26-бандида кўрсатилган сабабларга кўра олимпия захиралари коллежидан четлатилган тақдирда ота-оналар тўлови сифатида илгари тўланган тўлов қайта ҳисоб-китоб қилинмайди ва қайтариб берилмайди, ўқувчи ўз хоҳишига кўра бошқа таълим муассасасига ўтган ҳоллар бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Кам таъминланган оилалардаги ўқувчиларни ота-оналар тўловидан озод қилиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сон қарорига мувофиқ кам таъминланган оилалар ўқувчилари ота-оналар тўловини тўлашдан ҳар қайси олимпия захиралари коллежидаги жами ўқувчиларнинг кўпи билан 30 фоизи озод қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда кам таъминланган оилаларнинг ота-онаси (улардан бири ёки иккаласи ҳам) I ёки II гуруҳ ногиронлари бўлган ўқувчилари ота-оналар тўловидан биринчи навбатда озод қилинадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Фуқароларнинг маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан берилган кам таъминланган оила тўғрисидаги маълумотнома ўқувчиларни ота-оналар тўловидан озод қилиш учун асос ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу ҳужжат белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун олимпия захиралари коллежига тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Кам таъминланган оилаларнинг ота-оналар тўловидан (режалаштирилаётган ўқувчилар умумий сонининг 30 фоизи доирасида) озод қилинаётган ўқувчилари рўйхати молия йили бошлангунгача, ота-оналар кенгаши йиғилиши протоколи асосида олимпия захиралари коллежи директорининг буйруғи билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Рўйхатдаги таркиб ўқувчилар олимпия захиралари коллежидан батамом кетиши сабабли ўзгарган тақдирда рўйхат рўйхатга кирмаган кам таъминланган оилаларнинг ўқувчиларидан шакллантириладиган захира ҳисобига тўлдирилади. Рўйхат унга биринчи навбатда оиланинг ҳар бир аъзоси ҳисобига умумий ойлик даромад даражаси энг паст бўлган кам таъминланган оилалар ўқувчиларини киритиш қоидасига риоя этилган ҳолда тўлдирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кам таъминланган оилалар ўқувчиларини озиқ-овқат билан таъминлаш харажатларини молиялаштириш олимпия захиралари коллежи ўқувчилари учун суткалик озиқ-овқат нормаси ҳосил бўладиган қийматининг 75 фоизи миқдорида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисобот
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Олимпия захиралари коллежига ота-оналар тўлови бўйича маблағларни ҳисоблаш ва тушишининг бухгалтерия ҳисоби тегишли олимпия захиралари коллежининг бухгалтерияси томонидан, белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI. Якуний қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Олимпия захиралари коллежларининг раҳбарлари ва бош бухгалтерлари ота-оналар тўловидан тушадиган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши учун жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Ота-оналар тўловидан тушган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 30 июлдаги 163-сон қарорига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олимпия захиралари коллежлари ўқувчилари учун суткалик озиқ-овқат нормаси*
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
№‎

Маҳсулотлар номи

Грамм (брутто)
1. Буғдой нони, 1-нав 600‎
2. Буғдой уни, 1-нав 30‎
3. Ёрма, макарон маҳсулотлари 160‎
4. Қанд-шакар 100‎
5. Асал 30‎
6. Қандолатчилик маҳсулотлари 120‎
7. Сариёғ 80‎
8. Ўсимлик ёғи 30‎
9. Сут-қатиқ 600‎
10. Қаймоқ 50‎
11. Творог 100‎
12. Пишлоқ 50‎
13. Гўшт, парранда гўшти 410‎
14. Колбаса маҳсулотлари 70‎
15. Балиқ 100‎
16. Тухум (дона) 2‎
17. Картошка 500‎
18. Сабзавотлар, шу жумладан помидор пастаси 700‎
19. Мева-резаворлар, шарбатлар, витаминли ичимликлар 800‎
20. Қуруқ мевалар, шу жумладан наъматак –5 гр, баргак 50‎
21. Чой 3‎
22. Какао 5‎
23. Йодланган туз 10‎
24. Хамиртуруш 1‎
25.‎ Минерал сув 500‎
Оқсиллар 231,8‎
Ёғлар 228,8‎
Углеводлар 957,9‎
Калорияси 6693,8‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ. * Ушбу норма — энг юқори норма. Олимпия захиралари коллежлари ўқувчилари учун аниқ нормалар спорт тури, ўқувчиларнинг ёши ва жинсига, шунингдек ўқув бўғинига қараб амалдаги санитария нормалари ва қоидаларига мувофиқ белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 30 июлдаги 163-сон қарорига
4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳудудий жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари тасарруфига берилаётган олимпия захиралари коллежлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ

Т/р

Коллеж номи

Ҳудудий бошқарма

1.

Нукус олимпия захиралари коллежи

Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

2.

Андижон олимпия захиралари коллежи

Андижон вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси

3.

Бухоро олимпия захиралари коллежи

Бухоро вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси

4.

Жиззах олимпия захиралари коллежи

Жиззах вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси

5.

Қарши олимпия захиралари коллежи

Қашқадарё вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси

6.

Навоий олимпия захиралари коллежи

Навоий вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси

7.

Наманган олимпия захиралари коллежи

Наманган вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси

8.

Самарқанд олимпия захиралари коллежи

Самарқанд вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси

9.

Гулистон олимпия захиралари коллежи

Сирдарё вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси

10.

Тайлоқ олимпия захиралари коллежи

Самарқанд вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси

11.

Термиз олимпия захиралари коллежи

Сурхондарё вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси

12.

Чирчиқ олимпия захиралари коллежи

Тошкент вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси

13.

Фарғона олимпия захиралари коллежи

Фарғона вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси

14.

Урганч олимпия захиралари коллежи

Хоразм вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси

15.

Тошкент шаҳар* Республика олимпия захиралари коллежи

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ. *Ташкил этилган кундан буён (1961 йил) Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тасарруфидадир.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 31-сон, 259-модда; 2013 й., 31-сон, 410-модда; 2016 й., 43-сон, 499-модда; 2017 й., 20-сон, 367-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)