Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 10.12.1994 йилдаги 594-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 10.12.1994 йилдаги 594-сон
Kuchga kirish sanasi
10.12.1994
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ҚИЗИЛҚУМНОДИРМЕТАЛЛОЛТИН» КОНЦЕРНИ ВА ОЛМАЛИҚ КОН-МЕТАЛЛУРГИЯ КОМБИНАТИ КОРХОНАЛАРИНИ ЮҚОРИ МАЛАКАЛИ МУТАХАССИСЛАР ВА ИШЧИЛАР БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг «Қизилқумнодирметаллолтин» концернининг Навоий кон-металлургия комбинатини кадрлар билан таъминлаш ҳамда меҳнаткашларнинг ижтимоий шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1994 йил 25 январдаги 33-сон ва «1994 йилда Олмалиқ кон-металлургия комбинати ишини барқарорлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1994 йил 31 октябрдаги 530-сон қарорларига мувофиқ ва «Қизилқумнодирметаллолтин» концерни ҳамда Олмалиқ кон-металлургия комбинати корхоналарининг юқори малакали ишчи кадрлар ҳамда мутахассисларга бўлган эҳтиёжларини ўз вақтида ва тўлиқ таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Илова қилинаётган «Қизилқумнодирметаллолтин» концерни ҳамда Олмалиқ кон-металлургия комбинати корхоналарини 1995 — 2000 йилларда юқори малакали мутахассислар ва ишчи кадрлар билан .таъминлаш дастури* тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Дастур рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирликлар, идоралар, Навоий ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари, «Қизилқумнодирметаллолтин» концерни, Олмалиқ кон-металлургия комбинати дастурда белгиланган топшириқларнинг бажарилиши юзасидан зарур бўлган чора-тадбирларни кўрсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, олий ўқув юртлари бўлган бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 1995/96 ўқув йилидан бошлаб республика олий ўқув юртларига ўқувчилар қабул қилиш прогнозларида «Қизилқумнодирметаллолтин» концерни ҳамда Олмалиқ кон-металлургия комбинати эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда тест асосида Навоий ва Тошкент вилоятларидан ёшларни ўқишга мақсадли қабул қилиш учун квоталарни назарда тутсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, олий ўқув юртлари бўлган бошқа вазирликлар ва идоралар 1995/96 ўқув йилидан бошлаб «Қизилқумнодирметаллолтин» концерни ҳамда Олмалиқ кон-металлургия комбинати корхоналари учун белгиланган квоталар ва тузилган шартномаларга мувофиқ мутахассислар тайёрлашни амалга оширсинлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўрта махсус таълим негизида мутахассисларни тайёрлашнинг жадаллаштирилган шакллари кенгайтирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Бюджетдан маблағ билан таъминланадиган халқ таълими, соғлиқни сақлаш, маданият ва бошқа ташкилот ҳамда муассасаларни юқори малакали ходимлар билан бутлаш ва мустаҳкамлаш мақсадида 1995 йил 1 январдан бошлаб Учқудуқ, Зарафшон, Нуробод шаҳарларида ва Зафаробод шаҳарчасида муайян давр ишлаганлик учун ҳар ойлик тақдирлаш пули жорий қилинсин ва у узлуксиз иш стажига кўра лавозим маоши (тариф ставкаси)нинг кўйидаги миқдорларида тўлансин: 3 йилгача — 1,25 коэффициент (йилда 3 та маош); 3 йилдан 5 йилгача — 1,5 (йилда 6 та маош); 5 йилдан ортиқ — 1,75 (йилда 9 та маош).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлиги бир ой муддатда кўрсатиб ўтилган ташкилотлар ходимларига муайян давр ишлаганлик учун ҳар ойда тақдирлаш пули тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикасининг Халқ таълими вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1995/96 ўқув йилидан бошлаб ҳар йили Навоий ва Тошкент вилоятлари ҳунар-техника билим юртларида «Қизилкумнодирметаллолтин» концерни ва Олмалиқ кон-металлургия комбинати буюртманомаларига мувофиқ ишчи кадрлар тайёрлаб беришни таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Навоий шаҳридаги 2-ҳунар билим юртини «Қизилқумнодирметаллолтин» концерни эҳтиёжига мувофиқ малакали ишчи кадрларни тайёрлашга қайта ихтисослаштирсин. Навоий кон-металлургия комбинати 2-ҳунар билим юрти моддий-техника базасини ривожлантиришда ёрдам берсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги «Қизилқумнодирметаллолтин» концерни ва Олмалиқ кон-металлургия комбинатига МДҲ мамлакатлари, Ўзбекистон Республикасининг вилоятлари ва Тошкент шаҳридан контракт бўйича ишга келаётган ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини вақтинча рўйхатдан ўтказишни назарда тутсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Машинасозлик, кимё ва металлургия, Таълим ва фан бўлимларига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1994 йил 10 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
594-сон