Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 01.07.2010 йилдаги 131-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 01.07.2010 йилдаги 131-сон
Kuchga kirish sanasi
01.07.2010
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2010/2011 ЎҚУВ ЙИЛИДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА ҚАБУЛ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқтисодиётнинг реал тармоқлари ва соҳаларида талаб қилинган йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олган кадрларни мақсадли ва сифатли тайёрлашни таъминлаш, умумтаълим мактабларининг 9-синфлари битирувчиларини ўн икки йиллик таълим билан тўлиқ қамраб олиш, шунингдек касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларда ўқув-таълим жараёнини ташкил этиш тизимини мутахассисларнинг касб тайёргарлигига қўйиладиган замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 1 июлдаги 334-ф-сон фармойиши билан ташкил этилган Махсус республика комиссияси (Р.С. Азимов), Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар битирувчиларига бўлган амалдаги талабни танқидий ўрганиш асосида ишлаб чиқилган:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тажриба тариқасида 2010/2011 ўқув йилидан бошлаб ривожланган ўқув-методик ва моддий-техника базага, юқори малакали ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталарига эга бўлган етакчи касб-ҳунар коллежлари негизида 1-иловадаги* рўйхатга мувофиқ олисдаги ихтисосли касб-ҳунар коллежларидан ташкил этиладиган филиаллари бўлган таянч касб-ҳунар коллежларини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
*1-илова рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика минтақалари бўйича 2-иловага* мувофиқ 20 та касб-ҳунар коллежини қайта ихтисослаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
*2-илова рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-иловага* мувофиқ тиббиёт коллежларини республика олий тиббий таълим муассасалари ҳузуридаги академик лицейларга айлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
*3-илова рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-иловага* мувофиқ тиббиёт коллежларини республиканинг олий тиббий таълим муассасаларига бириктириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
*4-илова рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ишлаб чиқилган 2010/2011 ўқув йилида умумтаълим мактабларининг 9-синфлари битирувчиларини академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларига қабул қилишнинг умумий параметрлари 5 ва 5.1 — 5.13-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
*5, 5.1—5.13-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси (А.Н. Арипов) Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда бир ҳафта муддатда 2010/2011 ўқув йилида вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар бўйича ҳар бир касб-ҳунар коллежи ва академик лицейга умумтаълим мактабларининг 9-синфлари битирувчиларини қабул қилиш параметрларини тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига зарурият бўлганда, умумтаълим мактабларининг 9-синфлари битирувчиларини ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларида ўқитиш билан тўлиқ қамраб олинишини таъминлаш мақсадида, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларига қабул қилиш кўрсаткичларига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2010/2011 ўқув йилида умумтаълим мактабларининг 9-синфлари битирувчиларини академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида ўқишга қабул қилишнинг ушбу қарор билан тасдиқланган умумий параметрлари бажарилишини ҳамда 2010 йил 10 августгача бўлган муддатда Вазирлар Маҳкамасига қамраб олиш натижалари бўйича якуний ахборот тақдим этилишини таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Таянч касб-ҳунар коллежларининг асосий фаолияти билан биргаликда қуйидагилар уларнинг муҳим вазифалари деб ҳисоблансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқув жараёни сифатини оширишга йўналтирилган ўқув-методик раҳбарлик қилиш ва филиаллар фаолиятини мувофиқлаштириш, замонавий таълим ва ахборот технологияларини, масофадан туриб ўқитиш тизимларини ва реал иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида талаб қилинган малакали мутахассисларни тайёрлашнинг бошқа илғор усулларини жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат таълим стандартлари талабларига қатъий мувофиқ равишда ўқув дастурлари ва методик қўлланмаларни, ўқитишнинг интерактив усулларини ишлаб чиқиш ва қўллашда филиалларга методик ва амалий ёрдам бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
филиалларда ўқув-педагогика ва тарбиявий ишларни олиб боришни ташкил этишга таянч коллежларнинг етакчи ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълими усталарини кенг жалб этиш, мутахассислар тайёрлаш бўйича юқори натижаларга эришишда иш тажрибасини алмашишни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таянч коллежларнинг моддий-техника ва ўқув-методик базасида филиалларнинг ўқувчилари учун ихтисосли мутахассисликлар бўйича маҳорат дарслари ва амалий машғулотлар ўтказилишини таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда таянч касб-ҳунар коллежи ва унинг филиаллари тўғрисидаги Низомни тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. 2010 йил 1 сентябрдан бошлаб:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таянч касб-ҳунар коллежларининг директорлари, директорнинг ўқув, маънавий-маърифий ишлар ва ишлаб чиқариш таълими бўйича ўринбосарлари, методистлари ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг базавий тариф ставкасига филиаллар билан ишлаш бўйича қўшимча функцияларни бажарганлиги учун 20 фоиз миқдорида ойлик устама;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таянч касб-ҳунар коллежларининг ўқитувчилари томонидан филиалда ўқув-педагогик ишлар бажарилган тақдирда уларнинг базавий ставкаларига 20 фоиз миқдорида устама жорий этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан биргаликда 2010 йил 1 сентябргача бўлган муддатда таянч коллежларнинг раҳбарлари, ўқитувчилари, методистлари ва ишлаб чиқариш таълими усталари томонидан филиалларда олиб бориладиган ишлар учун уларга устамалар жорий этиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази тегишли олий тиббий таълим муассасалари билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2010/2011 ўқув йили бошлангунига қадар тиббиёт академик лицейлари ва тиббий олий таълим муассасаларига бириктирилган коллежларнинг ўқув-лаборатория базасини инвентаризациядан ўтказсинлар, ўқув дастурларини танқидий қайта кўриб чиқсинлар, уларни зарур ўқув ва методик адабиётлар ва қўлланмалар билан таъминласинлар, малакали педагог кадрлар билан, шу жумладан олий таълим муассасаларининг профессор ва ўқитувчиларини фаол жалб этиш ҳисобига бутласинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий тиббий таълим муассасалари томонидан ўқув-таълим жараёни сифатини оширишда, республиканинг даволаш муассасалари базасида ўқувчиларнинг амалий машғулотларини ташкил этишда, шунингдек ўқитувчилар таркибининг малакасини оширишда тиббиёт академик лицейлари ва коллежларига тизимли асосда ҳар томонлама методик ва амалий ёрдам кўрсатилишини таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатдор вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда 2010/2011 ўқув йили бошлангунига қадар таянч ва қайта ихтисослаштириладиган касб-ҳунар коллежларининг моддий-техника базаси мустаҳкамланишини, зарур ўқув-лаборатория ускуналари, ўқув ва методик адабиётлар билан жиҳозланишини, шунингдек уларнинг малакали педагог кадрлар билан бутланишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда 2010/2011 ўқув йили якунлари бўйича, ўтказилган экспериментни таҳлил қилиш натижалари асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таянч касб-ҳунар коллежлари ва уларнинг филиаллари фаолиятини, шунингдек уларнинг ходимлари меҳнатини рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида таклифлар киритсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига қабул қилишнинг 2010/2011 ўқув йили учун белгиланган умумий параметрларини ҳисобга олган ҳолда касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар таъминоти учун бюджетдан белгиланган тартибда зарур маблағлар ажратсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Умумтаълим мактабларининг 9-синфлари битирувчиларини академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида ўқитиш билан тўлиқ қамраб олиш бўйича ушбу қарорда белгиланган топшириқлар бажарилиши ҳамда бунда пайдо бўладиган тезкор масалалар ўз вақтида ҳал этилиши учун тўлиқ жавобгарлик туман, шаҳар ва вилоят ҳокимликларига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2010 йил 1 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
131-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 26-27-сон, 212-модда)