Ҳужжат кучини йўқотган 20.02.2023 15.06.2007 йилдаги 161-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг қарори, 15.06.2007 йилдаги 161-сон
Kuchga kirish sanasi
15.06.2007
Ҳужжат кучини йўқотган 20.02.2023
Ҳужжат 17.06.2016 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СУДНИНГ ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ ҲАҚИДА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 февралдаги 6-сонли «Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳамда баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хўжалик судлари томонидан ҳал қилув қарорлари (бундан буён матнда қарор деб юритилади) қабул қилишда хўжалик процессуал қонунчилигини тўғри ва бир хилда қўллашни, уларнинг қонунийлиги ва асослантирилганлигини таъминлаш, уларни расмийлаштиришда шаклий, кетма-кетлик ва касбий маданиятга оид камчиликларни бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси «Судлар тўғрисида»ги Қонунининг 47-моддасига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Хўжалик судлари (бундан буён матнда судлар деб юритилади)нинг эътибори қарорнинг одил судловнинг конституциявий асосларини амалга оширадиган ва Ўзбекистон Республикаси номидан қабул қилинадиган ҳужжат сифатида қонуний ва асослантирилган бўлиши ҳақидаги Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси (бундан буён матнда ХПК деб юритилади)нинг 18-боби талабларига сўзсиз ва қатъий риоя этилиши шарт эканлигига қаратилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал қонунчилик нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак. Қайд этилган талабларга риоя этмаслик ХПКнинг 169, 188 ва 200-моддаларига мувофиқ қарорнинг бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши учун асос бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судлар томонидан ХПКнинг 136-моддасида назарда тутилган барча масалаларни ҳал этмайдиган, юзаки, асослантирилмаган қарорларнинг қабул қилиниши мумкин эмас деб ҳисоблансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қарор процессуал ҳуқуқ нормаларига аниқ риоя этилган ва низоли ҳуқуқий муносабатга нисбатан қўлланилиши лозим бўлган моддий ҳуқуқ нормаларига тўлиқ мос ҳолда қабул қилинган тақдирда қонуний ҳисобланади. Агар қонуности норматив ҳужжатларида ёки шартномада белгиланган айрим қоидаларнинг қонунга зидлиги аниқланса, суд қарор чиқаришда қонунга асосланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Низоли муносабатни тартибга солувчи ҳуқуқ нормалари бўлмаган тақдирда, суд ХПКнинг 12-моддаси учинчи қисмига мувофиқ шунга ўхшаш муносабатларни тартибга соладиган ҳуқуқ нормаларини татбиқ этади, борди-ю, бундай нормалар ҳам бўлмаса, низони қонунларнинг умумий асослари ва мазмунига таяниб ҳал этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қарор қачонки, унда иш учун аҳамиятли барча ҳолатлар баён этилган ва тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги хулосаларини тасдиқловчи далиллар келтирилган бўлса, асослантирилган ҳисобланади. Қарор иш ҳолатлари ҳақидаги тахминларга асосланган бўлиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарор далилларга унинг дахлдорлиги ва йўл қўйилишлилиги, ишончлилиги ва етарлилик ҳақидаги ХПКнинг 56—62-моддалари талабларини инобатга олган ҳолда асослантирилган бўлиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари далиллар бўлиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарорнинг асоси учун суд томонидан муҳокама қилинган ва баҳо берилган далилларгина олиниши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонунни бузган ҳолда олинган далиллар юридик кучга эга эмас ва қарорга асос қилиб олиниши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд иш учун аҳамиятли бўлган у ёки бу ҳолатни тасдиқловчи далилларни қайд этиш билан чегараланмасдан, балки, ушбу далилларнинг мазмунини ҳам баён этиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар суд далилларнинг ҳар бирини алоҳида ва уларни биргаликда баҳолаб, тақдим этилган у ёки бу ҳужжатлар, тарафлар вакилларининг кўрсатмалари, бошқа аниқ маълумотлар тарафлар ўзларининг талаб ёки эътирозларини асослаган ҳолатларни тасдиқламаслигини аниқласа, у ўзининг бу ҳақдаги хулосасини қарорда ишончли асослаши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Экспертнинг хулосаси бошқа далилларга нисбатан имтиёзга эга бўлмайди ва суд учун мажбурий ҳисобланмайди. У бошқа далиллар билан биргаликда баҳоланиши лозим. Эксперт хулосасига баҳо қарорнинг асослантирувчи қисмида берилиши керак. Эксперт хулосаси билан келишмаганликни суд асослантириши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар экспертиза ўтказиш бир неча экспертларга топширилган бўлиб, эксперт текшируви масалалари бўйича алоҳида хулосалар берилса, суд ҳар бир эксперт хулосаси билан келишиш ёки келишмаслик асосларини келтириши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Экспертнинг суд мажлисида берган оғзаки изоҳи унинг муқаддам тақдим этган хулосасини тушунтиришга оид қисми бўйичагина далил бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарорда эксперт хулосасига ҳавола қилинганда ушбу хулоса билан иш учун аҳамиятли ҳисобланган қайси фактлар тасдиқланганлиги кўрсатилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас. Жавобгар томонидан даъво тан олинган бўлса, қарорда бунга суд мажлисида аниқланган ишнинг ҳақиқий ҳолатлари инобатга олиниб, баҳо берилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қарор қабул қилишда суд қуйидагиларни аниқлаши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишда иштирок этувчи шахслар кўрсатаётган ҳолатлар мавжуд бўлганми ва улар қандай далиллар билан тасдиқланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
судда ишни тўғри ҳал этиш учун аҳамиятли бўлган бошқа аниқ ҳолатлар ва уларни тасдиқловчи далиллар аниқланганми;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суд томонидан аниқланган ҳолатлардан келиб чиқувчи низоли ҳуқуқий муносабатларнинг характери, шунингдек қарор қабул қилишда қўлланилиши лозим бўлган ҳуқуқий нормалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд қайси қонун қўлланилиши лозимлиги масаласини ҳал этишда ушбу низо бўйича ишда иштирок этувчи шахсларнинг важлари билан боғлиқ эмас ва улар ҳавола этмаган қонунларни қўллашга ҳақли. Тарафларнинг муносабатини тўғри малакалаш қонуний қарор қабул қилишнинг мажбурий шартидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Суд қарорни баён этишда ХПКнинг 138-моддасида кўрсатилган кетма-кетликка (кириш, баён қилиш, асослантирувчи ва хулоса қисмларининг мавжудлигига, уларнинг мазмунига) риоя қилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинчалик қарорни ижро этишда ноаниқликлар ва низолар бўлмаслиги учун суд қарорида унинг кириш, баён қилиш, асослантирувчи ва хулоса қисмларини аниқ ифодалаши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарорнинг кириш қисмида қарорни қабул қилган суднинг номи, суд таркиби, ишнинг тартиб рақами, суд муҳокамаси санаси ва жойи, ишда иштирок этувчи шахсларнинг номи, низо предмети, суд мажлисида қатнашаётган шахсларнинг ваколатлари кўрсатилган ҳолда фамилиялари, шунингдек ишнинг ёпиқ ёки очиқ, сайёр суд мажлисида кўриб чиқилганлиги кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Низо юридик шахслар иштирокида кўрилганда, уларнинг номланиши қисқартирилмасдан, тўлиқ кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарорнинг баён қилиш қисми даъво аризанинг (аризанинг) қисқа баёнини, ишда иштирок этувчи шахсларнинг даъво аризаси (аризаси) ёки унга эътирозларга нисбатан ўз талабларини ўзгартирганликлари, суд томонидан ўтказилган ҳаракатлар тавсифини ўз ичига олиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарорнинг асослантирувчи қисмида ишнинг суд томонидан аниқланган ҳолатлари, суд хулосалари асосланилган далиллар, суд томонидан у ёки бу далилни рад этишга сабаб бўлган важлар, мазкур низони ҳал этишда суд томонидан қўлланилган моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми қарорлари кўрсатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ишда учинчи шахслар иштирок этганда суднинг қарорларида ХПКнинг 41 ва 42-моддаларига мувофиқ низо предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилган ёхуд арз қилмаган учинчи шахснинг процессуал мақоми аниқ белгиланиши лозим. Шунга боғлиқ ҳолда суд томонидан қарорнинг асослантирувчи ва хулоса қисми шакллантирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Даъвогар томонидан даъвонинг предмети ёки асоси ўзгартирилишининг қарорда ёритилиши кераклиги инобатга олиниши лозим. Даъвогарнинг даъво предметини, асосини ўзгартиришга бўлган хоҳиши ёзма равишда ифодаланган бўлиши ва суд мажлисининг баённомасида қайд этилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Даъвогар томонидан даъвонинг предмети ёки асоси ўзгартирилган ҳолда судлар қарорнинг хулоса қисмида даъвогарнинг даъво предмети ёки асосини ўзгартириш ҳақидаги аризаси қабул қилинганлигини кўрсатишлари керак. Агар даъвогар даъвонинг предмети ёки асосини ўзгартириш ҳақида ариза берган суд мажлисида низо мазмунан кўрилмасдан, ишни кўриш қолдирилган бўлса, у ҳолда бундай аризани кўриш натижаси иш кўришни қолдириш тўғрисидаги ажримда кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Судларнинг эътибори қарорнинг хулоса қисми суд муҳокамаси предмети ҳисобланган барча талаблар бўйича тугалланган ва якуний жавобни ўз ичига олган бўлиши зарурлигига қаратилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муқобил, шунингдек шарт билан қарор қабул қилишга, қарорни тарафлар томонидан келгусида қандайдир ҳаракатларни бажариш, қандайдир ҳолатнинг юз бериши ёки юз бермаслигига боғлиқ ҳолда қабул қилишга ХПКда назарда тутилган ҳолатлардан ташқари, йўл қўйилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бир неча жавобгарларга нисбатан қарор қабул қилишда қарорнинг хулоса қисмида уларнинг ҳар бирининг жавобгарлик даражаси кўрсатилган ёхуд уларнинг солидар жавобгарлигига кўрсатма акс эттирилган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дастлабки даъвони ва қарши даъвони тўлиқ ёки қисман қаноатлантирган қарорнинг хулоса қисмида даъволарни ўзаро ҳисобга олиш натижасида ундирилиши лозим бўлган сумма кўрсатилади. Шу билан биргаликда суд ишга жалб қилинмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги масалани ҳал этишга ҳақли эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пул маблағларини ундириш ҳақидаги қарорнинг хулоса қисми ва унинг асосида берилган ижро варақаси асосий қарз, зарарлар ва неустойка (жарима, пеня) ажратилиб аниқланган ҳолда ундирилиши лозим бўлган маблағнинг умумий миқдори ва валюта турини ўз ичига олиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мулкни талаб этиш, мулкка нисбатан мулкий ҳуқуқни тан олиш тўғрисидаги қарорларнинг хулоса қисмида суд мулкнинг номини, унинг баҳосини, жойлашган жойини, зарур ҳолларда эса низонинг характеридан келиб чиққан ҳолда бошқа ажратувчи белгиларини кўрсатиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижро ҳужжатини ёки ундириш сўзсиз тартибда амалга ошириладиган бошқа ҳужжатни ижро этилиши мумкин эмас деб топиш тўғрисидаги қарорнинг хулоса қисмида ХПКнинг 140-моддасида назарда тутилган маълумотлардан ташқари, ушбу ҳужжатни берган орган ҳам кўрсатилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Битимни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида қарор қабул қилинганда суд ўз ташаббуси билан унинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини, бу ҳақда қарорда кўрсатган ҳолда, қўллашга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Қарор у қонуний кучга киргандан кейин ижро қилинади, ХПКнинг 146-моддасига мувофиқ дарҳол ижро этиладиган қарорлар бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. ХПКнинг 217-моддасида назарда тутилган қарор ижросини кечиктириш ёки уни бўлиб-бўлиб ижро этиш, шунингдек унинг ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш имконияти, бунга зарурият туғилганда, қарор қабул қилинишида ҳам амалга оширилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Суд томонидан қабул қилинган қарор раислик этувчи ёки судьялардан бири томонидан ёзма равишда баён қилиниши ва қўлда ёзилиши, машинкада, компьютерда ёхуд бошқа электрон ускунада терилган бўлиши мумкинлиги инобатга олиниши лозим. Қарор судья (суд таркиби) томонидан имзоланади ва шундан кейин иш муҳокамаси тугаган мазкур мажлисда ишда иштирок этувчи шахсларга эълон қилинади. Ушбу тартибга риоя қилиш қарорнинг фақат хулоса қисми эълон қилинган ҳолатда ҳам мажбурийдир. Айни вақтда раислик қилувчи ишда иштирок этувчи шахслар асослантирилган қарор билан қачон танишишлари мумкинлигини эълон қилади. Қонунда белгиланган ёзма шакли ва суд таркиби имзоси мавжуд бўлмаган оғзаки хулосаларнинг эълон қилиниши қарор ҳисобланмайди.
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг 2016 йил 17 июндаги 299-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишда иштирок этувчи шахслар ва хўжалик судлови иш юритуви бошқа иштирокчиларининг тушунтиришлари қарорда учинчи шахс номидан келтирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарорнинг қабул қилинган санаси у суд мажлисида эълон қилинган кун ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Қарор судда иштирок этган суд таркиби ўзгармаган ҳолда, суд иш юритуви ва суд муҳокамаси тамойилларига қатьий риоя этилиб, қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарор фақат суд муҳокамасида қатнашган судья (судьялар) томонидан қабул қилиниши мумкин. Ишни кўриш жараёнида судьяни алмаштириш (суд таркибига қўшимча судьялар киритиш) зарурати туғилганда суд муҳокамаси бошидан бошланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишни кўришда қатнашган судья томонидан имзоланмаган ёки ишни кўришда қатнашмаган бошқа судьялар томонидан имзоланган қарор бекор қилиниши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Судларга қўшимча қарор чиқаришга ХПК 149-моддасининг биринчи қисмида тўғридан-тўғри назарда тутилган ҳоллардагина йўл қўйилиши мумкинлиги тушунтирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу асосларнинг рўйхати тугалланган ҳисобланади ва кенгайтирилиб шарҳланиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўшимча қарор суд мажлисида ишда иштирок этувчи шахсларнинг процессуал ҳуқуқлари таъминланган ҳолда қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўшимча қарорда суд уни қабул қилиш асосларини, хулоса қисмида эса қўйилган масаланинг моҳияти бўйича ўз хулосасини баён этиши ҳамда талаб этилган ва кўриб чиқилган, аммо суд томонидан ҳал этилмаган талаб юзасидан қарор қабул қилиши ёки ундирилган пул маблағлари миқдори ҳақида кўрсатиши ёхуд суд харажатларини қоплаш, ундириш ҳақида қарор қабул қилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суднинг хатоси даъвонинг мазмуни бўйича суднинг хулосасига мувофиқ келмаган ҳолда суд қўшимча қарор чиқаришга ҳақли эмас. Бундай ҳолда суднинг хатосини тузатиш қарорни ХПКда белгиланган тартибда қайта кўриш йўли билан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар қарор юзасидан апелляция шикояти берилган ёки протест келтирилган ва айни пайтда қўшимча қарор қабул қилиш масаласи қўйилган бўлса, суд аввал қўшимча қарор қабул қилиш масаласини ҳал этади, кейин эса ишни апелляция инстанциясига қўриш учун юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Қарорни ХПКнинг 150-моддасига мувофиқ тушунтириш ёки тузатиш унинг ноаниқлигини ёхуд ундаги ҳарфий ва ҳисоб-китобга оид хатоликларни тузатишга зарурат бўлган ҳолларда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарорни тушунтириш ёки ёзувдаги хатолик, ҳарфий хатолик ва ҳисоб-китобдаги хатоликни тузатиш ҳақидаги ажрим ишни кўрган суд томонидан чиқарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарорни тушунтиришда суд унинг мазмунини ўзгартиришга ва суд муҳокамаси предмети бўлмаган масалаларга тегишга ҳақли эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарорни тушунтиришга фақат низони ҳал этган суд ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар қарор ижро этилган ёки уни мажбурий ижрога қаратишга тақдим этиш учун қонунда назарда тутилган муддат ўтган ва бу муддат тикланмаган бўлса, қарорни тушунтиришга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёзувдаги хатолик, ҳарфий хатолик ва ҳисоб-китобдаги хатоликни ишда иштирок этувчи шахсларнинг аризаси бўйича ҳам, суднинг ташаббуси билан ҳам тузатиш мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ундирилиши кўрсатилган пул маблағи миқдори, сана, мулкни ундириш чораларига тузатиш киритишга фақат, агар бу ноаниқлик ҳисоблашдаги тасодифий хатолик ёки ҳарфий хатолик, ёзувдаги хатолик натижаси бўлган ҳолда йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Қарорда тарафлар ўртасида суд харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги масала албатта ҳал этилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ушбу Пленум қарорининг тушунтиришлари нафақат биринчи инстанция суди томонидан қарор қабул қилишда, балки ХПКнинг тегишли 21, 22, 23-бобларида назарда тутилган хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда апелляция шикояти (протести) ёки кассация шикояти (протести) ёхуд назорат тартибидаги протестларни кўриш натижалари бўйича қарор қабул қилишда ҳам мажбурий ҳисобланади. Бунда фақат бир инстанция суди учун белгиланган талаб фақат шу инстанцияда қўлланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 1996 йил 1 мартдаги «Суд қарорлари ҳақида»ги 54-сонли қарори кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2007 йил 15 июнь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
161-сон