15.06.2007 йилдаги 161-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг қарори, 15.06.2007 йилдаги 161-сон
Kuchga kirish sanasi
15.06.2007
Ҳужжат кучини йўқотган 20.02.2023
 LexUZ шарҳи
Суд томонидан ИПКнинг 177-моддасида назарда тутилган барча масалаларни ҳал этмайдиган, юзаки, асослантирилмаган қарорларнинг қабул қилиниши мумкин эмас.
Низоли муносабатни тартибга солувчи ҳуқуқ нормалари бўлмаган тақдирда, суд ИПКнинг 13-моддаси учинчи қисмига мувофиқ шунга ўхшаш муносабатларни тартибга соладиган ҳуқуқ нормаларини татбиқ этади, борди-ю, бундай нормалар ҳам бўлмаса, низони қонунларнинг умумий асослари ва мазмунига таяниб ҳал этади.
5. Суд қарорни баён этишда ИПКнинг 179-моддасида кўрсатилган кетма-кетликка (кириш, баён қилиш, асослантирувчи ва хулоса қисмларининг мавжудлигига, уларнинг мазмунига) риоя қилиши керак.
6. Ишда учинчи шахслар иштирок этганда суднинг қарорларида ИПКнинг 47 ва 48-моддаларига мувофиқ низо предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилган ёхуд арз қилмаган учинчи шахснинг процессуал мақоми аниқ белгиланиши лозим. Шунга боғлиқ ҳолда суд томонидан қарорнинг асослантирувчи ва хулоса қисми шакллантирилади.
10. ИПКнинг 342-моддасида назарда тутилган қарор ижросини кечиктириш ёки уни бўлиб-бўлиб ижро этиш, шунингдек унинг ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш имконияти, бунга зарурият туғилганда, қарор қабул қилинишида ҳам амалга оширилиши мумкин.
13. Судларга қўшимча қарор чиқаришга ИПК 189-моддасининг биринчи қисмида тўғридан-тўғри назарда тутилган ҳоллардагина йўл қўйилиши мумкинлиги тушунтирилсин.
14. Қарорни ИПКнинг 190-моддасига мувофиқ тушунтириш ёки тузатиш унинг ноаниқлигини ёхуд ундаги ҳарфий ва ҳисоб-китобга оид хатоликларни тузатишга зарурат бўлган ҳолларда амалга оширилади.
16. Ушбу Пленум қарорининг тушунтиришлари нафақат биринчи инстанция суди томонидан қарор қабул қилишда, балки ИПКнинг 34 ва 35-бобларида назарда тутилган хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда апелляция, кассация шикояти (протести)ни кўриш натижалари бўйича қарор қабул қилишда ҳам мажбурий ҳисобланади. Бунда фақат муайян суд инстанцияси учун белгиланган талаб айнан шу инстанцияда қўлланилади.