Ҳужжат кучини йўқотган 20.02.2023 27.01.2006 йилдаги 142-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суд Пленумининг қарори, 27.01.2006 йилдаги 142-сон
Kuchga kirish sanasi
27.01.2006
Ҳужжат кучини йўқотган 20.02.2023
Ҳужжат 27.01.2006 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди пленумининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҚарорИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини хўжалик судлари томонидан қўллашнинг айрим масалалари ҳақида
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 февралдаги 6-сонли «Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳамда баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд амалиётида вужудга келаётган саволлар муносабати билан ва «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (бундан буён матнда «Банкротлик тўғрисида»ги Қонун, Қонун деб юритилади) бир хилда қўлланилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 47-моддасига мувофиқ қуйидаги тушунтиришларни беришга қарор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. «Банкротлик тўғрисида»ги Қонун барча юридик шахсларга (бюджет ташкилотлари бундан мустасно) ва якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан татбиқ этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси, шунингдек унинг ҳудудий органларининг (бундан буён матнда банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органи деб юритилади) банкротлик ишлари юзасидан берган аризалари ва илтимосномалари Қонунда белгиланган энг қисқа муддатларда кўриб чиқилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органи, шунингдек давлат солиқ хизмати органи ва прокурорнинг қарздорни банкрот деб топиш ҳақидаги аризалари хўжалик судлари томонидан давлат божи тўловисиз иш юритишга қабул қилинади. Хўжалик суди томонидан ариза қаноатлантирилган тақдирда давлат божи қарздордан ундирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгиланган тартибда ва миқдорда почта харажатлари қопланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси (бундан буён матнда ХПК деб юритилади) 118-моддаси биринчи қисмининг 5-бандига асосан ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар қайтарилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қарздор, агар унинг Қонуннинг 4-моддасида белгиланган муддатда пул мажбуриятларини қондиришга ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини бажаришга қодир эмаслигидан далолат берувчи ҳолатлар мавжуд бўлса, пул мажбуриятлари ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича мажбурияти юзага келган муддатдан қатъи назар, ўзини банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза билан хўжалик судига мурожаат этишга ҳақли.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Давлат солиқ хизмати органи ва бошқа ваколатли орган (Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармаларига солиқлар, йиғимлар ҳамда бошқа мажбурий тўловларнинг ундирилиши устидан назорат олиб борувчи ваколатли орган)нинг қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризасига қонун ҳужжатларига мувофиқ мажбурий тўловлар бўйича қарзни олишга доир чоралар кўрилганлиги ҳақида далиллар илова қилиниши керак. Аризага кредиторнинг қарзни ундириш тўғрисидаги суд қарори, ижро ҳужжати (ижро варақаси, қарздор томонидан акцептланган тўлов талаблари, нотариуснинг ижро хати ва бошқалар) ёки кредитор талаблари қарздор томонидан тан олинганлигини тасдиқловчи далиллар мавжуд бўлса, илова қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳисоб рақамга қўйилган ва қарздорнинг пул маблағлари йўқлиги учун банк бажармаган инкассо топшириқномаларининг аризага илова қилиниши давлат солиқ хизмати органи ёки бошқа ваколатли орган томонидан қарзни олишга доир чоралар кўрилганлигининг далили бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат солиқ хизмати органи қарздорнинг мол-мулки мавжуд бўлганда боқимандани ундиришни қарздорнинг мол-мулкига қаратиш тўғрисидаги хўжалик судининг қарорини аризага илова қилиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қонуннинг 9-моддасига мувофиқ қарздор раҳбари, тугатиш комиссияси аъзолари ёки тугатувчи томонидан хўжалик судига қарздорнинг аризаси тақдим этилмаганлиги Қонуннинг 8-моддаси учинчи қисмида назарда тутилган муддат тугаганидан кейин юзага келган қарздорнинг кредиторлар олдидаги пул мажбуриятлари ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича қарздор раҳбарининг, тугатиш комиссияси аъзоларининг ёки тугатувчининг субсидиар жавобгарлигига сабаб бўлади. Қайд этилган шахсларнинг субсидиар жавобгарлиги умумий юрисдикция судларида кўрилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қонуннинг 10-моддасига асосан хўжалик суди қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризани иш юритиш учун қабул қилиб олган пайтдан эътиборан кредиторлар қарздорга ўз талабларини қондириш мақсадида якка тартибда мурожаат этишга ҳақли эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар банкротлик тўғрисидаги иш қўзғатилгандан кейин қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза берилгунга қадар пайдо бўлган қарзни ундириш ҳақида кредитордан хўжалик судига даъво аризаси тушган бўлса, ХПК 117-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мувофиқ даъво аризасини қабул қилиш рад этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Даъво тартибида кўрилаётган ишда жавобгарга нисбатан банкротлик ишининг мавжудлиги аниқланса, у ҳолда ХПК 86-моддасининг 1-бандига асосан хўжалик низоси бўйича иш юритиш тугатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Қонунда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризани қабул қилишда судья қарздор — юридик шахснинг энг кам ойлик иш ҳақининг беш юз бараваридан, қарздор — якка тартибдаги тадбиркорнинг эса энг кам ойлик иш ҳақининг ўттиз бараваридан кам бўлмаган миқдорда жами қарзи мавжудлигини ва бу мажбуриятлар юзага келган кундан эътиборан уч ой давомида бажарилмаганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни текшириши зарур. Агар бундай ҳужжатлар тақдим этилмаган бўлса, ариза ХПК 118-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан қайтарилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Судья банкротлик тўғрисидаги ишни суд мажлисида кўришга тайёрлаш билан бир вақтда кузатув таомилини жорий этиш масаласини ҳал қилиши лозим (Қонуннинг 48 ва 62-моддалари). Аризани иш юритишга қабул қилиш ва банкротлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги хўжалик судининг ажримида кузатув таомили жорий этилганлиги кўрсатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мол-мулки мавжуд бўлган қарздор — юридик шахсни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза билан хўжалик судига мурожаат қилинганда, унда муваққат бошқарувчининг номзоди кўрсатилади. Аризада муваққат бошқарувчининг номзоди кўрсатилмаган бўлса, у ҳолда хўжалик суди аризачидан ёки банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органидан тегишли номзодни тақдим этишни талаб қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кузатув таомили қарздор — юридик шахсга нисбатан унинг мол-мулки бут сақланишини таъминлаш, қарздорнинг молиявий аҳволи таҳлилини ўтказиш мақсадида қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза қабул қилинган пайтдан эътиборан кейинги таомилга қадар қўлланилади. Ушбу вазифаларнинг бажарилиши муваққат бошқарувчи зиммасига юкланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бу қоидалар якка тартибдаги тадбиркорни ва соддалаштирилган таомил бўйича қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ишларга татбиқ этилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Қонуннинг 48-моддасига мувофиқ банкротлик тўғрисидаги ишни суд муҳокамасига тайёрлашда судья ХПКда назарда тутилган тартибда ва Қонунда белгиланган ўзига хос хусусиятларни инобатга олган ҳолда қуйидаги ҳаракатларни амалга оширади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банкротлик тўғрисидаги ишда иштирок этаётган шахснинг аризасига биноан кредиторлар талабларини таъминлашга доир чора-тадбирларни кўради (Қонуннинг 46-моддаси);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
экспертиза тайинлаш тўғрисидаги масалани ҳал этади (Қонуннинг 48-моддаси);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банкротлик тўғрисидаги ишда иштирок этаётган шахсларнинг аризалари ва шикоятларини кўриб чиқади (Қонуннинг 59-моддаси);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарздорнинг эътирозлари (муваққат бошқарувчининг илтимосномаси) мавжудлигида аризачининг қарздорга нисбатан талабларининг асослилигини текшириш мақсадида суд мажлисини ўтказади (Қонуннинг 70-моддаси).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Банкротлик тўғрисидаги иш хўжалик судининг мажлисида қарздорни банкрот деб топиш ҳақидаги ариза иш юритишга қабул қилинганлиги тўғрисида ажрим чиқарилган кундан эътиборан уч ойдан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банкротлик тўғрисидаги ишни кўриш алоҳида ҳолларда хўжалик судининг раиси томонидан Қонуннинг 49-моддасига мувофиқ икки ойдан ошмаган муддатга узайтирилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Қонуннинг 18-моддаси биринчи қисмига мувофиқ олий маълумотли ҳамда камида икки йиллик иш стажига эга бўлган, шунингдек банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органида аттестациядан ўтган ва тегишли аттестатга эга бўлган шахслар суд бошқарувчилари этиб тайинланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органи суд бошқарувчиларининг ягона реестрини юритади ва унинг нусхасини Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судига тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд бошқарувчисини тайинлаш масаласини ҳал этишда хўжалик суди тегишли аттестатни талаб қилиб олиши ва унинг нусхасини иш ҳужжатларига қўшиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Қарздор ёки кредиторларга нисбатан манфаатдор шахс, судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахс, якка тартибдаги тадбиркор, агар унга нисбатан банкротлик таомили жорий этилган бўлса, илгари суд бошқарувчиси вазифасини бажараётган пайтда қарздорга, кредиторларга зарар етказган ва бу зарарнинг ўрнини қопламаган шахс, бошқа шахсларнинг ишларини ва (ёки) мол-мулкини бошқариш билан боғлиқ фаолиятни амалга оширишига чеклов белгиланган шахс (бундай фаолият билан шуғулланишдан маҳрум этилган ёки бундай фаолиятга нолойиқ деб топилган шахс) суд бошқарувчиси этиб тайинланиши мумкин эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хўжалик суди кўрсатилган асосларга кўра суд бошқарувчиси лавозимига тавсия этилган номзодни бу вазифага тайинлашни рад этишга ёки суд бошқарувчисини ўз вазифасини бажаришдан озод этишга ҳақлидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хўжалик суди банкротлик тўғрисидаги иш қўзғатилган санада, шу жумладан, агар банкротлик тўғрисидаги иш қўзғатилгунга қадар бир йил муддат ичида эгаллаб турган лавозимидан озод этилган қарздор юридик шахс мансабдор шахси бўлганнинг номзодини суд бошқарувчиси этиб тайинлашни рад этиши лозим. Қарздор юридик шахснинг мансабдор шахси сифатида қарздорнинг раҳбари, кузатув кенгаши, коллегиал ижроия органи таркибига кирувчи шахслар, бош бухгалтер (бухгалтер) тушунилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Қонун ҳужжатларини мунтазам равишда ёки бир марта қўпол равишда бузганлик, шунингдек Қонунда назарда тутилган бошқа ҳоллар суд бошқарувчисини вазифасини бажаришдан озод қилиш учун асос бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд бошқарувчиси вазифаларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда уни вазифасидан озод қилиш масаласи суд мажлисида ҳал этилади. Суд бошқарувчиси ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хўжалик суди томонидан хабардор қилинади. Шу суд мажлисининг ўзидаёқ янги суд бошқарувчисини тайинлаш, шунингдек вазифасидан озод этилган собиқ суд бошқарувчисига нисбатан жиноят иши қўзғатиш, уни маъмурий ва (ёки) моддий жавобгарликка тортиш масалалари кўриб чиқилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд бошқарувчисини ўз вазифасини бажаришдан озод қилиш ва янги суд бошқарувчисини тайинлаш тўғрисидаги суд ажрими дарҳол ижро этилади. Ушбу суд ажрими устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши) унинг ижросини тўхтатмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Суд бошқарувчисининг ноқонуний ҳаракати (ҳаракатсизлиги) натижасида кредиторларга ёки қарздорнинг мол-мулкига зарар етказилган тақдирда, кредиторлар ва қарздор даъво билан умумий юрисдикция судига мурожаат этишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Суд бошқарувчисига ҳақ тўлаш миқдори ва тартиби кредиторлар йиғилиши томонидан белгиланади ҳамда хўжалик судининг ажрими ёки ҳал қилув қарори билан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд бошқарувчиси ҳақининг миқдорини белгилашда қарздор мол-мулкининг қиймати, унинг амалга оширадиган ишлари ҳажми ҳисобга олиниши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд бошқарувчиси ҳақининг миқдори қарздор собиқ раҳбарининг иш ҳақи миқдоридан кам бўлмаслиги керак. Кредиторлар йиғилишининг қарори билан суд бошқарувчисига унинг фаолияти натижаларига қараб тўланадиган қўшимча ҳақ белгиланиши мумкин. Агар кредиторлар билан тузилган битимда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, суд бошқарувчисининг ҳақи ва қўшимча ҳақ қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Қонуннинг 19-моддаси биринчи қисмига ва ХПК 91-моддасининг тўртинчи қисмига асосан банкротлик таомилини амалга оширишда суд бошқарувчиси томонидан хўжалик судига бериладиган даъво аризалари ва аризалар олдиндан давлат божи ҳамда почта харажатлари тўланмасдан қабул қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Қонуннинг 25-моддаси биринчи қисмининг олтинчи ва еттинчи хатбошиларига мувофиқ банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органи устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарнинг банкротлиги таомиллари жараёни ҳамда суд бошқарувчилари фаолияти устидан назоратни амалга оширади, суд бошқарувчисининг фаолиятида қонун ҳужжатлари мунтазам равишда ёки бир марта қўпол равишда бузилган тақдирда уни вазифасидан озод қилиш ҳақида хўжалик судига ариза билан мурожаат этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонуннинг 26-моддаси учинчи, тўртинчи, бешинчи ва олтинчи хатбошиларига кўра банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органининг ҳудудий бошқармалари устав фондида давлат улуши бўлган ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси олдида пул мажбуриятлари бўйича қарзи бор корхоналарнинг банкротлиги тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органининг кўрсатмасига биноан хўжалик судига мурожаат этади, устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарнинг банкротлиги таомиллари жараёни устидан назоратни амалга оширади, корхоналарнинг банкротлиги жараёнлари мониторингини юритади, суд бошқарувчилари фаолияти устидан назоратни амалга оширади, суд бошқарувчисини белгиланган тартибда вазифасини бажаришдан озод қилиш зарурлиги ҳақида банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органига илтимоснома билан мурожаат этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан расмий нашр белгилангунга қадар Қонуннинг 52 ва 53-моддаларига мувофиқ матбуотда эълон қилиниши лозим бўлган маълумотлар республика ва вилоят расмий нашрларида чоп этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Кредиторларнинг биринчи йиғилишини ўтказиш учун кредиторларнинг талаблари реестрига киритиладиган пул мажбуриятлари ва мажбурий тўловларнинг миқдори хўжалик суди томонидан қарздорни банкрот деб топиш ҳақидаги аризани қабул қилиш санасига белгиланади. Қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза хўжалик суди томонидан қабул қилингунга ва банкротликнинг тегишли таомилини жорий этишга қадар ижро муддати келган қарздорнинг кредиторлар олдидаги мажбуриятлари кредиторларнинг талаблари реестрига киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза хўжалик суди томонидан қабул қилингандан кейин вужудга келган қарздорнинг кредиторлар олдидаги мажбуриятлари кредиторларнинг талаблари реестрига киритилмайди ва қарздорнинг улар олдидаги мажбуриятлари навбатдан ташқари бажарилади. Бунда, мажбурият деганда, битим тузиш ёки воқеанинг содир бўлиши натижасида қарздорда муайян ҳаракатларни амалга ошириш мажбуриятининг вужудга келиши тушунилади (масалан, мол-мулкни бериш, пул маблағларини тўлаш ва бошқалар).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредиторларнинг талаблари реестрига қарздор ва (ёки) суд бошқарувчиси томонидан тан олинган ёхуд қонуний кучга кирган суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарори, қарор, ҳукм, ажрим, суд буйруғи) билан тасдиқланган, шунингдек давлат органларининг ҳужжатлари билан аниқланган талаблар киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредиторларнинг талаблари реестрига асосий қарздан ташқари, неустойка (жарима, пеня)ни ундириш ҳақидаги талаблар, шунингдек юқоридаги ҳужжатлар билан тасдиқланган бошқа ҳисобланган иқтисодий (молиявий) санкциялар (фоизлар) киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банкротлик тўғрисидаги иш қўзғатилгунга қадар вужудга келган, аммо қарздорни банкрот деб топиш ҳақидаги ариза хўжалик суди томонидан қабул қилингандан кейин бажариш муддати келган пул мажбуриятлари ва мажбурий тўловларнинг миқдори тегишли банкротлик таомили (суд санацияси ёки ташқи бошқарув) жорий этилган санага белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарздор банкрот деб топилган ва тугатишга доир иш юритиш бошлангандан сўнг пул мажбуриятлари ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича талаблар миқдори барча ҳолларда, пул мажбуриятларини бажариш ва мажбурий тўловларни тўлаш муддати юзага келганидан қатъи назар, тугатишга доир иш юритиш бошланган санага белгиланади, Қонуннинг 134-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган талаблар бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарздорнинг чет эл валютасида қарзи мавжуд бўлса, кредиторларнинг биринчи йиғилишини ўтказиш учун кредиторларнинг талаблари реестрига киритиладиган кредиторларнинг талаблари миқдори, агар кредитор ва қарздор ўртасида тузилган шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза хўжалик суди томонидан қабул қилинган санадаги расмий курс, кейинги таомилларда эса банкротликнинг тегишли таомили жорий этилган санадаги расмий курс бўйича белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза хўжалик суди томонидан қабул қилингандан кейин, шунингдек банкротликнинг тегишли таомили жорий этилгандан сўнг бажариш муддати келган пул мажбуриятлари ва мажбурий тўловлар жорий тўловлар ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Банкротлик тўғрисидаги иш бўйича иш юритишни тўхтатиб туришга ХПКнинг 82 ва 83-моддаларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлса, йўл қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банкротлик тўғрисидаги иш бўйича иш юритиш тўхтатилганда хўжалик суди Қонуннинг 50-моддасида кўрсатилган суд ҳужжатларини чиқаришга ҳақли эмас. Бунда хўжалик суди томонидан жорий этилган банкротлик таомили давом эттирилади. Ушбу давр мобайнида суд бошқарувчисида ўз вазифасини бажараётганлиги учун ҳақ олиш ҳуқуқи сақланиб қолинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича суд ҳужжатлари ХПКда белгиланган тартибда, Қонунда назарда тутилган хусусиятларни инобатга олган ҳолда, қайта кўриб чиқилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хўжалик судининг банкротлик тўғрисидаги иш доирасида чиқарган, ХПКда назарда тутилмаган ажримлари устидан фақат Қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда шикоятлар берилиши (протестлар келтирилиши) мумкин, Қонуннинг 50-моддаси, 91-моддаси иккинчи қисми ва 124-моддаси тўртинчи қисмида назарда тутилган ажримлар бундан мустасно, ушбу ажримлар устидан ХПКда назарда тутилган тартибда шикоят қилинади (протест келтирилади).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хусусан, Қонуннинг 59-моддасига кўра банкротлик тўғрисидаги иш бўйича аризалар, шикоятлар (илтимосномалар) ва келишмовчиликларни кўриб чиқиш натижалари юзасидан чиқарилган хўжалик судининг ажримлари устидан Қонунда белгиланган тартибда ва муддатларда шикоятлар берилиши (протестлар келтирилиши) мумкин. Кўрсатилган ажримлар устидан шикоятлар (протестлар) улар чиқарилган пайтдан эътиборан ўн кун ичида берилади. Шикоятларни (протестларни) кўриб чиқиш натижалари бўйича апелляция инстанцияси суди чиқарган ажрим кассация ва назорат тартибида қайта кўриб чиқилмайди (Қонуннинг 60-моддаси).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредиторлар йиғилишининг қарорини ҳақиқий эмас деб топиш (Қонуннинг 13-моддаси бешинчи қисми) тўғрисидаги хўжалик судининг ажрими устидан ҳам шу тартибда шикоят берилади (протест келтирилади).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд бошқарувчиларини тайинлаш (озод қилиш, алмаштириш) тўғрисидаги ажримлар устидан Қонунда назарда тутилган тартибда шикоят қилинади (протест келтирилади). Агар суд санацияси ёки ташқи бошқарув таомили жорий этилиши билан бир пайтда санация қилувчи бошқарувчи ёки ташқи бошқарувчи тайинланган, тугатиш бошқарувчиси эса қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш билан бир пайтда тайинланган бўлиб, уларни тайинлаш тўғрисида суд санацияси ёки ташқи бошқарувни жорий этиш ҳақидаги хўжалик судининг ажримида ёхуд қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ҳал қилув қарорида кўрсатилган бўлса, тайинланган суд бошқарувчисининг номзоди билан келишилмаган тақдирда банкротлик тўғрисидаги ишда иштирок этувчи шахслар Қонунда назарда тутилган тартибда суд ҳужжатининг суд бошқарувчисини тайинлашга доир қисми устидан шикоят бериши, прокурор эса протест келтириши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Қонуннинг 50-моддасига кўра банкротлик тўғрисидаги иш бўйича хўжалик судининг қарорлари ва ажримлари дарҳол ижро этилади. Лекин, бу ҳол суд ҳужжатлари қабул қилинган пайтдан эътиборан қонуний кучга киришини билдирмайди. Уларнинг устидан ХПКда назарда тутилган тартибда шикоятлар берилиши (протестлар келтирилиши) мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Қонуннинг 54-моддасига мувофиқ хўжалик судининг қарздорни банкрот деб топишни рад этиш тўғрисидаги қарори қуйидаги ҳолларда қабул қилинади: банкротлик аломатлари аниқланмаганда, яъни қарздорга жами талаблар Қонунда белгиланган миқдордан кам ташкил этган ҳолларда; хўжалик суди банкротлик тўғрисидаги иш бўйича қарор қабул қилгунга қадар кредиторларнинг билдирилган талаблари қондирилганда; сохта банкротлик аниқланганда.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Қонуннинг 56-моддасига биноан суд санацияси ёки ташқи бошқарув жараёнида қарздорнинг тўлов қобилияти тикланганда, келишув битими тузилганда ва у хўжалик суди томонидан тасдиқланганда, банкротлик тўғрисидаги ишда иштирок этувчи барча кредиторлар билдирилган талабларидан воз кечганда, кредиторларнинг талаблари реестрига киритилган кредиторларнинг барча талаблари ҳар қандай банкротлик таомили жараёнида қондирилганда банкротлик тўғрисидаги иш юритиш хўжалик судининг ажрими билан тугатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Устав фондида давлат улуши бўлган корхонага нисбатан банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органи судгача санация қилиш ўтказилиши мақсадга мувофиқлиги ҳақида қарор қабул қилганда ва кредиторлар судгача санация қилиш ўтказилишига рози бўлган тақдирда, хўжалик суди Қонуннинг 61-моддаси учинчи қисмига мувофиқ банкротлик тўғрисидаги иш бўйича иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим чиқаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар хўжалик судининг қарздорни банкрот деб топиш тўғрисида ҳал қилув қарори бўлса ёки қарздор корхона тугатилган ва давлат реестридан чиқарилган бўлса, банкротлик тўғрисидаги иш бўйича иш юритиш ХПК 86-моддасининг 2 ва 4-бандларига кўра тугатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Тугатишга доир иш юритиш жараёнида кредиторларнинг талаблари реестрига киритилган барча талаблар қондирилганда ва қарздорнинг ўз хўжалик фаолиятини давом эттиришга имконияти мавжуд бўлганда, тугатиш бошқарувчиси тақдим этган ҳисоботни кўриб чиқиш натижалари бўйича хўжалик суди банкротлик тўғрисидаги иш бўйича иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим чиқаради ва унда қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ҳал қилув қарори ижро этилмаслиги кўрсатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Суд бошқарувчисининг қарздор томонидан тузилган битимни ҳақиқий эмас деб топиш, шунингдек унинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш ҳақидаги талаблари ХПК ёки Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексида белгиланган умумий тартибда банкротлик тўғрисидаги иш доирасидан ташқари кўриб чиқилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Меҳнат шартномаси асосида ишловчи шахсларга меҳнат ҳақи тўлаш ва ишдан бўшатиш нафақаси тўлаш бўйича талабларнинг миқдори ва таркиби хусусида суд бошқарувчиси ва қарздор ходимларининг вакили ўртасида келиб чиқадиган келишмовчиликлар (меҳнат шартномасини бекор қилиш бундан мустасно) Қонуннинг 59-моддасига мувофиқ хўжалик суди томонидан кўрилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Қонуннинг 91-моддаси биринчи қисмига биноан агар қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклашнинг ҳақиқий имконияти аниқланган бўлса, ташқи бошқарув кредиторлар йиғилишининг илтимосномаси, мол-мулкида давлат улуши бўлган корхоналар бўйича эса банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органининг аризаси асосида хўжалик суди томонидан жорий этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташқи бошқарув ўн икки ойдан (кам эмас) йигирма тўрт ойгача муддатга жорий этилиши мумкин. Суд санацияси ва ташқи бошқарувнинг жами муддати ўттиз олти ойдан ошмаслиги лозим. Агар қарздорга нисбатан суд санацияси жорий этилмаган бўлса, у ҳолда ташқи бошқарувнинг энг кўп муддати йигирма тўрт ойдан ошмаслиги шарт (шаҳарни ташкил этувчи корхоналар ҳамда уларга тенглаштирилган корхоналар бундан мустасно).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонуннинг 119-моддаси иккинчи қисмида кредиторлар билан ҳисоб-китобларни тугатиш учун белгиланган олти ойгача бўлган муддат ташқи бошқарув муддатига кирмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташқи бошқарув учун белгиланган муддатнинг қисқартирилишига ёки узайтирилишига Қонуннинг 91-моддаси учинчи қисмида назарда тутилган муддатлар доирасида кредиторлар йиғилишининг илтимосномасига, банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органининг қарорига ёки ташқи бошқарувчининг аризасига биноан йўл қўйилади. Ташқи бошқарув муддатини қисқартириш ёки узайтириш масаласи ишда иштирок этувчи шахслар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган ҳолда хўжалик суди томонидан кўриб чиқилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Қонуннинг 93-моддасига мувофиқ кредиторлар талабларини қондиришга нисбатан мораторий ташқи бошқарув жорий этилгунга қадар бажариш муддати келган пул мажбуриятларига ва (ёки) мажбурий тўловларга татбиқ этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташқи бошқарув жорий этилганидан кейин бажариш муддати бошланган пул мажбуриятлари ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича талабларга мораторий татбиқ этилмайди. Бундай талаблар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 784-моддасида белгиланган навбатга риоя этилган ҳолда ташқи бошқарув даврида қаноатлантирилади (Қонуннинг 93-моддаси бешинчи қисми).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Қонуннинг 124-моддасига мувофиқ тугатишга доир иш юритиш муддати бир йилдан ошиши мумкин эмас. Шундан келиб чиқиб, хўжалик судининг банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги ҳал қилув қарорида тугатиш бошқарувчиси томонидан тугатишга доир иш юритиш натижалари ҳақидаги ҳисоботни тақдим этишнинг аниқ муддатини белгилаш лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Алоҳида ҳолларда банкротлик тўғрисидаги ишда иштирок этувчи шахснинг, кредиторлар йиғилишининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг илтимосномалари, банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органининг хулосаси ёки хўжалик судининг ташаббуси билан ушбу муддат бир йилдан ошмаган муддатга узайтирилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Қонунга мувофиқ тузилган келишув битимининг шартлари фақат келишув битимини тузиш ҳақида қарор қабул қилган кредиторлар йиғилиши ўтказилган санага кредиторларнинг талаблари реестрига киритилган талабларга нисбатан татбиқ этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредиторларнинг талаблари реестрига талаблари киритилмаган кредиторлар, келишув битими тасдиқланган ва банкротлик тўғрисидаги иш бўйича иш юритиш тугатилгандан сўнг, келишув битими шартларини ҳисобга олмаган ҳолда, ўз талабларини умумий тартибда тақдим этишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Келишув битимини тасдиқлаш ҳақида хўжалик суди ажрим чиқаради ва унда банкротлик тўғрисидаги иш бўйича иш юритиш тугатилиши кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар кузатиш таомилида қарздор юридик шахс бошқарув органининг ваколатлари хўжалик судининг ажрими билан тугатилган ва муваққат бошқарувчининг зиммасига юклатилган бўлса, у ҳолда қарздор номидан келишув битими муваққат бошқарувчи томонидан имзоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тугатишга доир иш юритиш жараёнида келишув битими тузилганида, хўжалик судининг ажримида қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги ҳал қилув қарори ижро этилмаслиги кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иш ҳақи бўйича қарзнинг мавжудлиги хўжалик суди томонидан келишув битимини тасдиқлашни рад этиш учун асос бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарздор томонидан келишув битимининг шартлари бажарилмаган ҳолда, кредиторлар тааллуқлигига кўра умумий юрисдикция судига ёки хўжалик судига даъво аризаси беришга ҳақли. Бунда кредиторларнинг талаблари миқдори келишув битими шартлари асосида аниқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Қарздорга қарзни тўлаш муддатини узайтириш, бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат бериш ва (ёки) кредиторларга тегишли қарзни камайтириш йўли билан молиявий ёрдам кўрсатилиши келишув битимининг предмети сифатида қабул қилиниши лозим ва қарздорнинг молиявий аҳволини бошқа бир банкротлик таомилида тиклаш бўйича чора сифатида кўрилиши мумкин эмас (қарзни камайтириш йўли билан молиявий ёрдам кўрсатиш бундан мустасно).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан корхоналарни шаҳарни ташкил этувчи корхоналар ҳамда уларга тенглаштирилган корхоналар жумласига киритиш тартиби белгилангунга қадар хўжалик судлари қарздорни банкрот деб топиш ҳақидаги аризаларни кўришда Қонуннинг IX боби 1-параграфига мувофиқ қуйидаги ҳужжатлардан бирининг мавжудлигини текширишлари лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ёки унинг ҳудудий органи томонидан тақдим этилган корхона ходимларининг йиллик ўртача сони уч минг кишидан кам эмаслигини тасдиқловчи маълумотномани;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ёки унинг ҳудудий органи томонидан тақдим этилган корхона ходимларининг сони уларнинг оила аъзоларини ҳисобга олган ҳолда тегишли аҳоли пунктида яшайдиган аҳолининг ярмидан кам эмаслигини тасдиқловчи маълумотномани;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг корхона давлатнинг мудофаа қобилиятини сақлаши ва хавфсизлигини таъминлаши тўғрисидаги хулосасини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органининг юридик шахс асосий фаолият тури бўйича товар бозорларида табиий монополиялар субъектлари давлат реестрида турганлиги ҳақидаги хулосасини.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Қарздорни банкротликнинг соддалаштирилган таомили бўйича банкрот деб топиш (тугатилаётган ёки ҳозир бўлмаган қарздор) ҳақидаги аризани қабул қилишда кредиторлик қарзларининг миқдори аҳамиятга эга эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонуннинг 185-моддаси иккинчи қисмига биноан қарздорни банкрот деб топиш ҳақидаги ариза билан хўжалик судига мурожаат этилганда, аризага қарздорни тугатиш тўғрисидаги қарор илова қилиниши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳозир бўлмаган қарздорни банкрот деб топиш тўғрисида ариза берилганда, қарздор — якка тартибдаги тадбиркорнинг ёки юридик шахс раҳбарининг ҳозир бўлмаганлигини, шунингдек уларнинг турар жойини аниқлашнинг имконияти йўқлигини тасдиқловчи далиллар хўжалик судига тақдим этилиши керак. Бундай далиллар манзил маълумот бюроси томонидан шахснинг рўйхатдан чиқиб, бошқа ҳудудга кетганлиги ҳақида берилган маълумотнома, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи, уй-жой мулкдорларининг ширкати вакиллари иштирокида шахснинг рўйхатга олинган манзилда яшамаслиги тўғрисида тузилган далолатнома, шахснинг вафот этганлиги ёки озодликдан маҳрум этиш жойларида эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарздорнинг ҳозир бўлмаганлиги сифатида нафақат унинг раҳбари йўқлиги, балки хўжалик юритувчи субъект мол-мулкининг йўқлигини ҳам тушуниш лозим. Бу ҳол қарздор — юридик шахс турган жойи (почта манзили) бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи, уй-жой мулкдорларининг ширкати, тураржой ёки одам яшамайдиган жойнинг мулкдори вакиллари ва (ёки) суд бошқарувчиси иштирокида тузилган далолатнома ёхуд қарздорнинг мол-мулки мавжуд эмаслиги сабабли ижро ҳужжатини ижросиз қайтариш тўғрисидаги суд ижрочисининг қарори билан тасдиқланиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тугатилаётган юридик шахсни банкрот деб топиш ҳақидаги аризада тугатиш бошқарувчисининг номзоди аризачи томонидан кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Қонуннинг 185-моддасига биноан агар қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётганлиги ва (ёки) ўзининг устав жамғармасини шакллантирмаганлиги муносабати билан тугатилиши тўғрисида қарор қабул қилинган юридик шахснинг мол-мулки қиймати кредиторларнинг талабларини қондириш учун етарли бўлмаса, бундай юридик шахс Қонунда назарда тутилган тартибда тугатилади. Ушбу ҳоллар аниқланганда тугатиш комиссияси (тугатувчи) тугатилаётган юридик шахсни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза билан хўжалик судига ёки қонун ҳужжатларида назарда тутилган тегишли чораларни кўриш учун давлат солиқ хизмати органига мурожаат этиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 июлдаги «Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартиби тўғрисида»ги 327-сонли Қарорининг 2-бандига асосан молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган тугатилаётган корхоналарнинг маблағлари ва мол-мулки етарли бўлмаган тақдирда, уларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармаларга мажбурий тўловлар бўйича тўланмаган қарзлари Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг тақдимномасига кўра ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича ҳукумат комиссиясининг қарори билан ҳисобдан чиқарилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 июлдаги 327-сонли Қарорига биноан хўжалик судининг ҳал қилув қарори билан тугатилган корхонани тугатиш жараёнида фақат бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармаларга мажбурий тўловлар бўйича қарзлари аниқланиб, давлат солиқ хизмати органи ёки тугатиш комиссияси ушбу корхонани банкрот деб топиш учун хўжалик судига ариза билан мурожаат қилганда, ХПК 117-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан бундай аризани қабул қилиш рад этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Қарздор — якка тартибдаги тадбиркор кредиторларининг барча талаблари тўлиқ қаноатлантирилгандан ва ҳисоб-китоблар тугагандан кейин хўжалик суди тугатишга доир иш юритиш тамомланганлиги ҳақида ажрим чиқаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарздор — якка тартибдаги тадбиркорнинг барча кредиторлар талабларини қаноатлантириш учун мол-мулки етарли бўлмаса, у ҳолда суд ижрочиси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 37 ва 39-моддаларида белгиланган қоидаларга биноан ундирувни қарздорнинг мол-мулкига қаратиш ҳақидаги ижро варақасини хўжалик судига қайтаради. Хўжалик суди ижро варақасини қайтариш ҳақидаги ҳужжатларни кўриб чиққандан кейин тугатишга доир иш юритиш тамомланганлиги тўғрисида ажрим чиқаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар Қонуннинг 181-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ тугатиш бошқарувчиси тайинланган бўлса, у ҳолда тугатишга доир иш юритиш Қонуннинг 142 ва 144-моддаларида белгиланган қоидалар бўйича тамомланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 18 апрелдаги «Амалга оширилаётган иқтисодий ночор корхоналарни таркибий ўзгартириш ва молиявий соғломлаштириш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 188-сонли Қарорининг 4-бандига мувофиқ қарздор корхона банкрот деб эълон қилинганда ва тугатиш ишлари бошланганда, агар қарздор кредитори кредиторлар талабномалари реестрига киритилган, кредитор қарзи бўйича қарздор кредитор қарзининг умумий суммасидан етмиш ва ундан кўп фоизи талабига эга тижорат банки ҳисобланган тақдирда, ушбу кредитор, гаров предмети ҳисобланган мол-мулкдан ташқари, қарздор корхонаси (мол-мулки)ни ўз мулкига ўтказиш тўғрисида хўжалик судига ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эгадир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, агар кредиторлик қарзи бўйича банк талаби Қонуннинг 131-моддасига мувофиқ аниқланган корхонани баҳолаш қийматидан кўп ёки тенг бўлса, банк томонидан Қонуннинг 134-моддаси биринчи қисмида кўрсатилган тартибда навбатдан ташқари харажатларни қоплаш учун маблағлар қарздорнинг ягона ҳисоб рақамига ўтказилганда ҳамда корхона ходимларининг иш ҳақлари бўйича қарздорлик қопланганда корхона банк мулкига ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банкнинг кредиторлик қарзи бўйича, шунингдек корхона ходимларига иш ҳақи тўлашдаги қарзларни ҳамда Қонуннинг 134-моддаси биринчи қисмида белгиланган навбатдан ташқари харажатларни тўлаш бўйича талаблари суммаси корхонанинг баҳолаш қийматидан кам бўлган тақдирда корхонани банк мулкига ўтказиш кўрсатилган тафовут ҳамда навбатдан ташқари харажатларни қоплаш ва корхона ходимларининг иш ҳақи бўйича қарзларни тўлаш учун маблағларни банк томонидан қарздорнинг ягона ҳисоб рақамига ўтказиш шарти билан амалга оширилади. Ушбу маблағлар тугатиш бошқарувчиси томонидан биринчи навбатда навбатдан ташқари тўловларга ва корхона ходимларининг иш ҳақи бўйича қарзларни тўлашга, шунингдек Қонуннинг 134-моддасида кўрсатилган тартибда йўналтирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўрсатилган шартлар банк томонидан бажарилганда, қарздорнинг мол-мулки суд бошқарувчиси томонидан хўжалик судининг ажрими асосида тижорат банки мулкига ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Юридик шахсларнинг айрим тоифалари, якка тартибдаги тадбиркор, тугатилаётган юридик шахс ва ҳозир бўлмаган қарздорнинг банкротлик тўғрисидаги иши кўрилаётганда, қонун ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, Қонуннинг умумий қоидалари қўлланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Хўжалик суди томонидан қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилинган пайтдан эътиборан Қонуннинг 125-моддасига биноан ижро ҳужжатларини ижро этиш тугатилади, ижро ҳужжатлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда суд ижрочилари томонидан тугатиш бошқарувчисига ўтказилади. Суд харажатларини ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатлари хўжалик суди томонидан тугатиш бошқарувчисига юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Тугатишга доир иш юритиш таомилини ўтказиш натижалари тўғрисида тугатиш бошқарувчиси томонидан тақдим этилган ҳисобот Қонуннинг 144-моддасига асосан хўжалик суди томонидан, зарур ҳолларда, суд мажлисида ХПК 128-моддасининг биринчи қисми талабларига риоя қилган ҳолда кўрилади. Тугатиш бошқарувчисининг ҳисоботи асосли деб топилса, тугатишга доир иш юритиш тамомланганлиги ҳақида ажрим чиқарилади, ҳисобот асосли деб топилмаганда эса у қайтарилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Хўжалик судининг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш тўғрисидаги ҳал қилув қарори бекор қилинган ва иш янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборилган тақдирда, қарздор бошқарув органининг ваколатлари тикланади. Бу ҳолда тугатиш бошқарувчиси қарздор бошқарув органининг ваколатлари тикланган пайтдан эътиборан уч иш куни ичида бухгалтерия ва бошқа ҳужжатлар, муҳр ва штамплар, моддий ва бошқа қимматликларнинг топширилишини таъминлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Хўжалик судлари, муайян иш ҳолатларидан келиб чиқиб, банкротлик тўғрисидаги ишларни сайёр суд мажлисларида кўриб ҳал этишлари лозим. Бунда банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органи, давлат солиқ хизмати, прокуратура, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан биргаликда корхоналарни иқтисодий ночор аҳволга олиб келувчи дебиторлик-кредиторлик қарзларининг юқорилиги ҳамда зарар кўриб фаолият кўрсатиш сабабларини аниқлаш, хўжасизлик, пул маблағларини беҳуда сарфлаш, улардан мақсадсиз фойдаланиш ҳолатларига йўл қўйган айбдор мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш масалаларига алоҳида эътибор бериш керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 1996 йил 1 мартдаги «Республика хўжалик судлари томонидан кўрилган банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиётини ўрганиш ва умумлаштириш натижалари ҳақида»ги 55-сонли, 1999 йил 16 июлдаги «Хўжалик судлари томонидан Ўзбекистон Республикаси «Банкротлик тўғрисида»ги Қонунини (янги таҳрирда) қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги 78-сонли, 2004 йил 20 февралдаги «Ўзбекистон Республикасининг «Банкротлик тўғрисида»ги Қонунини (2003 йил таҳририда) амалга киритиш билан боғлиқ айрим масалалари тўғрисида»ги 112-сонли қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2006 йил 27 январь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
142-сон