Ҳужжат кучини йўқотган 16.03.2020 02.06.2010 йилдаги 104-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 02.06.2010 йилдаги 104-сон
Kuchga kirish sanasi
02.06.2010
Ҳужжат кучини йўқотган 16.03.2020
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА НОТАРИАТ ИНСТИТУТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРАЛАРИ ТЎҒРИСИДА» 2010 ЙИЛ 5 МАЙДАГИ ПФ-4216-СОН ФАРМОНИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ҲАҚИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 мартдаги 156-сонли «Нодавлат нотариал фаолиятни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида нотариат институтини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2010 йил 5 майдаги ПФ-4216-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. 2010 йил 15 майдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нотариал ҳаракатлар давлат нотариал идораларида ишлайдиган нотариуслар томонидан амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилансинки, нотариал ҳаракатларни амалга оширганлик учун ундириладиган давлат божи суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
75 фоизи — туманлар ва шаҳарлар бюджетлари даромадига;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4086-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2018 й., 07/18/4086/2354-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15 фоизи — бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармасини шакллантиришга;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4086-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2018 й., 07/18/4086/2354-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10 фоизи — маблағларни адлия органларининг шахсий ғазна ҳисобварақларида жамлаш йўли билан давлат нотариал идоралари ва нотариал архивларни молиялаштиришга. Бунда, мазкур маблағлар Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармасининг даромад ва харажатлари ўртасидаги салбий тафовутни қоплаш учун ҳам йўналтирилиши мумкин.
(2-банднинг туртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 февралдаги 124-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.02.2018 й., 09/18/124/0782-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Нотариал округда нотариуслар сонини белгилаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар идоралари фаолияти белгиланган тартибда тугатилишини ва улардан тегишли материаллар ва архивлар қабул қилиб олинишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республиканинг барча минтақаларини қамраб оладиган ва фуқароларнинг фойдаланиши учун қулайликни таъминлайдиган давлат нотариал идораларининг самарали тармоғини шакллантириш чора-тадбирларини кўрсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузурида нотариал иш юритиш материаллари сақланишини ҳамда юридик ва жисмоний шахсларга маълумотномалар ва архив ҳужжатлари нусхалари берилишини таъминлайдиган нотариал архивлар (кейинги ўринларда нотариал архивлар деб юритилади) ташкил этсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2010 йил охиригача республика минтақаларида қўшимча равишда 2-иловага мувофиқ 220 та давлат нотариал идораси ташкил этилишини ва улар ишларининг йўлга қўйилишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
янгидан очилаётган нотариал идораларни марказлаштирилган танлов асосида юқори малакали мутахассислар билан таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва тижорат банклари билан биргаликда икки ой муддатда давлат нотариал идораларининг тўловларни банк пластик карточкаларидан қабул қилиш учун ҳисоб-китоб терминаллари ва назорат-касса машиналари билан жиҳозланишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахсларнинг малакали юридик ёрдам олиши учун қулай шароитлар яратишни, шунингдек нотариал ҳаракатлар махфийлигини, ҳужжатлар ва архив материаллари сақланишини таъминлашни назарда тутадиган давлат нотариал идоралари ва нотариал архивларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари дастури лойиҳасини икки ой муддатда ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги давлат мулкини ижарага бериш марказлари бир ой муддатда янгидан ташкил этилаётган нотариал идоралар ва нотариал архивларни белгиланган талабларга жавоб берадиган, фуқароларга хизмат кўрсатиш учун қулай жойда жойлашган хоналар билан таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Тўғридан-тўғри бюджетдан молиялаштириш ўрнига қуйидагилар давлат нотариал идораларини, нотариал архивларни ҳамда ушбу қарорда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш харажатларини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нотариал ҳаракатларни амалга оширганлик учун нотариуслар томонидан ундириладиган давлат божи суммасидан ажратмалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат нотариал идоралари нотариуслари томонидан амалга ошириладиган ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун тушумлар;
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 23 февралдаги 46-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 65-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нотариал архивлар томонидан юридик ва жисмоний шахсларга нотариал тасдиқланган ҳужжатлар дубликатларини, рўйхатлардан кўчирмаларни, шунингдек маълумотномаларни ва архив ҳужжатларининг нусхаларини берганлик учун тўловлар суммаси;
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 23 февралдаги 46-сонли қарорига мувофиқ тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 65-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
герб йиғимидан тушадиган маблағларнинг бир қисми;
(6-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 23 декабрдаги 413-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 52-сон, 603-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари.
(6-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 октябрдаги 873-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.10.2017 й., 09/17/873/0180-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат нотариал идоралари ва нотариал архивлар харажатларининг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги орқали амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат нотариал идоралари нотариуслари томонидан амалга ошириладиган ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун бундан буён Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишиладиган ҳақ миқдорларини тасдиқлаш;
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 23 февралдаги 46-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 65-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нотариал ҳаракатларни амалга оширганлик учун ундириладиган давлат божлари суммасининг адлия органларининг шахсий ғазна ҳисобварағига тушадиган 10 фоизи миқдоридаги бир қисмини нотариал идоралар ва нотариал архивлар фаолиятини такомиллаштириш тадбирларини молиялаштиришга, шунингдек нотариал идоралар ва нотариал архивлар таъминоти учун айрим минтақалар ўз маблағларининг етишмаган қисмини қоплашга мақсадли йўналтирган ҳолда Адлия вазирлигида жамлаш ҳуқуқи сақлаб қолинсин.
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 августдаги 638-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2018 й., 09/18/638/1690-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оммавий ахборот воситалари орқали нотариал фаолиятни такомиллаштириш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар, шунингдек хусусий амалиёт билан шуғулланган нотариуслар томонидан расмийлаштирилган ҳужжатларни олиш тартиби ва жойи тўғрисида аҳоли ўртасида кенг тушунтириш ишлари олиб борсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда Давлат нотариал идоралари фаолиятини молиялаштиришнинг янгиланган тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, унда давлат нотариал идоралари ва нотариал архивлар ходимларини мутахассислар малакасига, уларнинг ўз вазифаларини сифатли бажаришига, амалга оширилаётган нотариал ҳаракатлар, ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар ҳажмига ва ундириладиган давлат божлари суммасига боғлиқ равишда моддий рағбатлантиришнинг самарали механизмини назарда тутсин;
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 23 февралдаги 46-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 65-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда ташкил этилаётган нотариал архивларнинг штат бирликлари сонини ҳамда юридик ва жисмоний шахсларга маълумотномалар ва архив ҳужжатлари нусхалари берилганлиги учун улар томонидан ундириладиган ҳақ миқдорларини бир ой муддатда тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига кўчмас мулк ва автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказишни тақиқлаш, хатлаш, фуқароларнинг муомала лаёқати бўйича нотариуслар фойдаланиши очиқлигини таъминловчи автоматлаштирилган маълумотлар базасини яратиш бўйича таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.А. Муҳитдинов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2010 йил 2 июнь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
104-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 июндаги 104-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нотариал округда нотариуслар лавозимлари сонини белгилаш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом нотариал округда нотариуслар лавозимлари сонини белгилаш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ушбу Низомга мувофиқ белгиланадиган тегишли нотариал округдаги нотариуслар лавозимлари сонидан келиб чиққан ҳолда нотариус лавозимини таъсис этади ва тугатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нотариал округда нотариуслар лавозимлари сони Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан бир йилда кўпи билан бир марта белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Нотариал округда нотариуслар лавозимлари сонини белгилаш мезонлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ҳар бир нотариал округда камида битта нотариус лавозими таъсис этилади. Иккинчи ва ундан кейинги нотариуслар лавозимларини белгилашда қуйидаги мезонларнинг ҳаммаси ҳисобга олинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) нотариал округ нотариуслари томонидан, қоидага кўра, охирги уч йилда амалга оширилган нотариал ҳаракатларнинг ўртача ойлик сони. Бунда нотариуслар лавозимлари сони бир нотариусга бир ойда 300 — 400 нотариал ҳаракатлар ҳисобидан келиб чиққан ҳолда белгиланади;
(3-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 августдаги 638-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2018 й., 09/18/638/1690-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) нотариал округдаги аҳоли сони. Бунда нотариуслар лавозимлари сони қуйидаги тарзда белгиланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳри, Нукус шаҳри ва вилоят марказлари чегараларида белгиланган нотариал округларда — 10 мингдан кўп бўлмаган аҳолига бир нотариус;
(3-банднинг «б» кичик банди иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 августдаги 638-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2018 й., 09/18/638/1690-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вилоят бўйсунишидаги шаҳарлар чегараларида белгиланган нотариал округларда — 25 мингдан кўп бўлмаган аҳолига бир нотариус;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ туманлари чегараларида белгиланган нотариал округларда — 30 мингдан кўп бўлмаган аҳолига бир нотариус.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ушбу Низомнинг 3-бандида назарда тутилган мезонларга қўшимча равишда, нотариуслар лавозимлари сонини белгилашда муайян ҳолатлардан келиб чиқиб, шунингдек бир нотариал округ чегараларида аҳоли пунктларининг бир-биридан олислиги ва улар ўртасидаги мавжуд транспорт алоқаси ҳисобга олиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Нотариал округда нотариуслар лавозимлари сони тўғрисидаги таклифларни кўриб чиқиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Нотариал округда нотариуслар лавозимлари сони тўғрисидаги таклифлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари томонидан киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Таклифларга нотариал округ бўйича қуйидаги маълумотлар мавжуд бўлган материаллар илова қилинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
охирги уч йилда амалга оширилган нотариал ҳаракатлар сони;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли сони;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат нотариал идораси таъминоти харажатларини қоплаш имконияти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нотариал округда нотариуслар лавозимлари сони тўғрисидаги таклифни асослайдиган бошқа маълумотлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Нотариал округда нотариуслар лавозимлари сони тўғрисидаги таклифлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ушбу Низомнинг 2-бандида назарда тутилган муддатларда кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Давлат нотариал идораларида бошқа лавозимларни жорий этиш нормативлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Давлат нотариал идораларида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қарори билан нотариуснинг ёрдамчиси, нотариуснинг стажёри, нотариуснинг котиби ва архивариус лавозимлари жорий этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Адлия вазири Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда нотариал ҳаракатларни амалга оширганлик учун нотариуслар томонидан ундириладиган давлат божи суммаларидан ажратмалар ва нотариуслар томонидан амалга ошириладиган ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун тушумлар ҳисобидан нотариал идораларда қўшимча таржимон, оператор, курьер ва аҳолига нотариал ва у билан боғлиқ комплекс хизматларни кўрсатиш учун бошқа ишчилар штат бирлигини киритиши мумкин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 августдаги 638-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2018 й., 09/18/638/1690-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ҳар бир нотариус лавозимига камида 1 бирлик нотариус ёрдамчиси лавозими ва камида 1 бирлик нотариус котиби лавозими жорий этилади
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 февралдаги 124-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.02.2018 й., 09/18/124/0782-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Стажёрлар ва архивариуслар сони ҳар бир лавозим бўйича республикадаги нотариуслар умумий сонининг 25 фоизидан ошмаслиги керак.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 10 апрелдаги 105-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 15-сон, 170-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ёрдамчи ходим лавозимлари сони (ушбу Низомнинг 7-бандида кўрсатилганлардан ташқари) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан, давлат бошқаруви органлари учун белгиланган нормативларга мувофиқ белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кассир вазифаси, қоидага кўра, нотариуснинг котибига юкланади, зарурият бўлганда эса, Адлия вазирлигининг қарори билан кассир лавозими жорий этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ушбу Низомнинг 7 ва 10-бандларида кўрсатилган лавозимлар уларнинг таъминотига маблағлар мавжуд бўлган тақдирда жорий этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 июндаги 104-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика минтақаларида 2010 йилда қўшимча ташкил этиладиган давлат нотариал идоралари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СОНИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Т/р Нотариал округ Давлат нотариал идоралари сони
Фаолият кўрсатаётган давлат нотариал идоралари‎ 2010 йилда қўшимча ташкил этиладиган давлат нотариал идоралари‎
‎Қорақалпоғистон Республикаси
1.‎ Нукус шаҳри‎ 6‎ 4‎
2.‎ Тахиатош шаҳри‎ 1‎ 1‎
3.‎ Амударё тумани 1‎ 1‎
4.‎ Беруний тумани 1‎ 1‎
5.‎ Кегейли тумани 2‎ 0‎
6.‎ Мўйноқ тумани 1‎ 0‎
7.‎ Нукус тумани 1‎ 0‎
8.‎ Тахтакўпир тумани 1‎ 0‎
9.‎ Тўрткўл тумани‎ 1‎ 1‎
10.‎ Хўжайли тумани ‎ 1‎ 1‎
11.‎ Чимбой тумани ‎ 1‎ 0‎
12.‎ Шуманай тумани ‎ 1‎ 0‎
13.‎ Элликқалъа тумани ‎ 2‎ 0‎
14.‎ Қонликўл тумани ‎ 1‎ 0‎
15.‎ Қораўзак тумани ‎ 1‎ 0‎
16.‎ Қўнғирот тумани 2‎ 1‎
‎‎Жами 24‎ 10
Андижон вилояти
1.‎ Андижон шаҳри‎ 3‎ 9‎
2.‎ Асака шаҳри‎ 1‎ 1‎
3.‎ Хонобод шаҳри‎ 1‎ 0‎
4.‎ Андижон тумани‎ 2‎ 1‎
5.‎ Асака тумани 2‎ 1‎
6.‎ Балиқчи тумани 2‎ 0‎
7.‎ Булоқбоши тумани 1‎ 0‎
8.‎ Бўз тумани 1‎ 0‎
9.‎ Жалолқудуқ тумани 1‎ 1‎
10.‎ Избоскан тумани 1‎ 0‎
11.‎ Марҳамат тумани 2‎ 0‎
12.‎ Олтинкўл тумани 1‎ 0‎
13.‎ Пахтаобод тумани 1‎ 1‎
14.‎ Улуғнор тумани 1‎ 0‎
15.‎ Хўжаобод тумани 1‎ 1‎
16.‎ Шаҳрихон тумани 2‎ 2‎
17.‎ Қўрғонтепа тумани ‎ 2‎ 1‎
‎‎Жами 25‎ 18‎
Бухоро вилояти
1.‎ Бухоро шаҳри‎ 3‎ 9‎
2.‎ Когон шаҳри‎ 1‎ 1‎
3.‎ Бухоро тумани ‎ 1‎ 0‎
4.‎ Вобкент тумани ‎ 1‎ 0‎
5.‎ Жондор тумани‎ 1‎ 1‎
6.‎ Когон тумани ‎ 1‎ 0‎
7.‎ Олот тумани ‎ 1‎ 0‎
8.‎ Пешку тумани ‎ 1‎ 0‎
9.‎ Ромитан тумани 1‎ 1‎
10.‎ Шофиркон тумани ‎ 1‎ 1‎
11.‎ Қоракўл тумани ‎ 1‎ 1‎
12.‎ Қоровулбозор тумани ‎ 1‎ 0‎
13.‎ Ғиждувон тумани ‎ 2‎ 1‎
‎Жами 16 15
‎‎Жиззах вилояти
1.‎ Жиззах шаҳри‎ 3‎ 5‎
2.‎ Арнасой тумани‎ 1‎ 0‎
3.‎ Бахмал тумани 1‎ 0‎
4.‎ Дўстлик тумани‎ 1‎ 0‎
5.‎ Жиззах тумани‎ 1‎ 1‎
6.‎ Зарбдор тумани‎ 1‎ 0‎
7.‎ Зафаробод тумани ‎ 1‎ 0‎
8.‎ Зомин тумани ‎ 1‎ 1‎
9.‎ Мирзачўл тумани ‎ 1‎ 0‎
10.‎ Пахтакор тумани ‎ 1‎ 0‎
11.‎ Фориш тумани ‎ 1‎ 0‎
12.‎ Янгиобод тумани ‎ 1‎ 0‎
13.‎ Ғаллаорол тумани ‎ 1‎ 1‎
Жами 15‎ 8
Қашқадарё вилояти
1.‎ Қарши шаҳри‎ 3‎ 5‎
2.‎ Деҳқонобод тумани ‎ 1‎ 0‎
3.‎ Касби тумани‎ 1‎ 0‎
4.‎ Китоб тумани ‎ 1‎ 0‎
5.‎ Косон тумани 1‎ 1‎
6.‎ Миришкор тумани 1‎ 0‎
7.‎ Муборак тумани ‎ 1‎ 0‎
8.‎ Нишон тумани ‎ 1‎ 1‎
9.‎ Чироқчи тумани ‎ 1‎ 1‎
10.‎ Шаҳрисабз тумани ‎ 2‎ 2‎
11.‎ Яккабоғ тумани ‎ 1‎ 1‎
12.‎ Қамаши тумани ‎ 1‎ 0‎
13.‎ Қарши тумани ‎ 1‎ 0‎
14.‎ Ғузор тумани ‎ 1‎ 1‎
‎‎Жами 17‎ 12
Навоий вилояти
1.‎ Навоий шаҳри‎ 2‎ 5‎
2.‎ Зарафшон шаҳри‎ 1‎ 2‎
3.‎ Кармана тумани 2‎ 0‎
4.‎ Конимех тумани ‎ 1‎ 0‎
5.‎ Навбаҳор тумани 1‎ 0‎
6.‎ Нурота тумани 1‎ 0‎
7.‎ Томди тумани ‎ 1‎ 0‎
8.‎ Учқудуқ тумани ‎ 1‎ 0‎
9.‎ Хатирчи тумани ‎ 1‎ 1‎
10.‎ Қизилтепа тумани ‎ 1‎ 1‎
Жами 12‎ 9‎
Наманган вилояти
1.‎ Наманган шаҳри‎ 3‎ 10‎
2.‎ Косонсой тумани ‎ 1‎ 1‎
3.‎ Мингбулоқ тумани‎ 1‎ 0‎
4.‎ Наманган тумани ‎ 1‎ 1‎
5.‎ Норин тумани ‎ 1‎ 0‎
6.‎ Поп тумани ‎ 1‎ 1‎
7.‎ Тўрақўрғон тумани ‎ 1‎ 1‎
8.‎ Уйчи тумани ‎ 1‎ 2‎
9.‎ Учқўрғон тумани ‎ 1‎ 1‎
10.‎ Чортоқ тумани ‎ 1‎ 0‎
11.‎ Чуст тумани ‎ 1‎ 1‎
12.‎ Янгиқўрғон тумани ‎ 1‎ 0‎
‎‎Жами 14‎ 18‎
Самарқанд вилояти
1.‎ Самарқанд шаҳри‎ 17‎ 0‎
2.‎ Каттақўрғон шаҳри‎ 3‎ 0‎
3.‎ Булунғур тумани ‎ 2‎ 0‎
4.‎ Жомбой тумани‎ 2‎ 0‎
5.‎ Иштихон тумани‎ 2‎ 0‎
6.‎ Каттақўрғон тумани‎ 2‎ 0‎
7.‎ Нарпай тумани 2‎ 0‎
8.‎ Нуробод тумани ‎ 1‎ 0‎
9.‎ Оқдарё тумани ‎ 2‎ 0‎
10.‎ Пайариқ тумани ‎ 3‎ 0‎
11.‎ Пастдарғом тумани ‎ 4‎ 0‎
12.‎ Пахтачи тумани ‎ 1‎ 0‎
13.‎ Самарқанд тумани ‎ 3‎ 0‎
14.‎ Тайлоқ тумани‎ 2‎ 0‎
15.‎ Ургут тумани ‎ 2‎ 0‎
16.‎ Қўшработ тумани ‎ 1‎ 0‎
‎‎Жами 49‎ 0‎
Сирдарё вилояти
1.‎ Гулистон шаҳри‎ 4‎ 4‎
2.‎ Ширин шаҳри‎ 1‎ 0‎
3.‎ Янгиер шаҳри‎ 2‎ 1‎
4.‎ Боёвут тумани ‎ 1‎ 0‎
5.‎ Гулистон тумани ‎ 1‎ 0‎
6.‎ Мирзаобод тумани ‎ 1‎ 0‎
7.‎ Оқ олтин тумани ‎ 1‎ 0‎
8.‎ Сайхунобод тумани ‎ 1‎ 0‎
9.‎ Сардоба тумани ‎ 1‎ 0‎
10.‎ Сирдарё тумани ‎ 2‎ 2‎
11.‎ Ховос тумани ‎ 2‎ 0‎
Жами 17 7‎
Сурхондарё вилояти
1.‎ Термиз шаҳри‎ 3‎ 4‎
2.‎ Ангор тумани ‎ 1‎ 1‎
3.‎ Бандихон тумани ‎ 1‎ 0‎
4.‎ Бойсун тумани 1‎ 0‎
5.‎ Денов тумани ‎ 2‎ 2‎
6.‎ Жарқўрғон тумани 1‎ 1‎
7.‎ Музработ тумани 1‎ 0‎
8.‎ Олтинсой тумани 1‎ 0‎
9.‎ Сариосиё тумани 1‎ 0‎
10.‎ Термиз тумани 1‎ 0‎
11.‎ Узун тумани 1‎ 1‎
12.‎ Шеробод тумани 2‎ 0‎
13.‎ Шўрчи тумани 1‎ 1‎
14.‎ Қизириқ тумани 1‎ 0‎
15.‎ Қумқўрғон тумани 1‎ 0‎
Жами 19‎ 10‎
‎‎Фарғона вилояти
1.‎ Фарғона шаҳри‎ 5‎ 6‎
2.‎ Марғилон шаҳри‎ 1‎ 2‎
3.‎ Қувасой шаҳри‎ 1‎ 0‎
4.‎ Қўқон шаҳри‎ 3‎ 3‎
5.‎ Бағдод тумани ‎ 1‎ 0‎
6.‎ Бешариқ тумани ‎ 1‎ 1‎
7.‎ Бувайда тумани ‎ 1‎ 0‎
8.‎ Данғара тумани ‎ 1‎ 0‎
9.‎ Ёзёвон тумани ‎ 1‎ 0‎
10.‎ Олтиариқ тумани 1‎ 1‎
11.‎ Охунбобоев тумани 1‎ 0‎
12.‎ Риштон тумани 2‎ 0‎
13.‎ Сўх тумани 1‎ 0‎
14.‎ Тошлоқ тумани ‎ 1‎ 0
15.‎ Учкўприк тумани 1‎ 1‎
16.‎ Фарғона тумани 1‎ 1
17.‎ Фурқат тумани 1‎ 0‎
18.‎ Ўзбекистон тумани 1‎ 0‎
19.‎ Қува тумани 1‎ 1‎
‎‎Жами 26‎ 16‎
Хоразм вилояти
1.‎ Урганч шаҳри‎ 2‎ 7‎
2.‎ Боғот тумани ‎ 1‎ 1‎
3.‎ Гурлан тумани ‎ 1‎ 1‎
4.‎ Урганч тумани ‎ 2‎ 1‎
5.‎ Хива тумани ‎ 2‎ 1‎
6.‎ Хонқа тумани ‎ 1‎ 1‎
7.‎ Шовот тумани ‎ 1‎ 1‎
8.‎ Янгиариқ тумани ‎ 1‎ 0‎
9.‎ Янгибозор тумани ‎ 1‎ 0‎
10.‎ Қўшкўпир тумани ‎ 1‎ 1‎
11.‎ Ҳазорасп тумани ‎ 2‎ 1‎
‎‎Жами 15‎ 15
‎‎Тошкент вилояти
1.‎ Ангрен шаҳри‎ 3‎ 1‎
2.‎ Бекобод шаҳри‎ 1‎ 0‎
3.‎ Олмалиқ шаҳри‎ 3‎ 2‎
4.‎ Охангарон шаҳри‎ 2‎ 0‎
5.‎ Чирчиқ шаҳри‎ 1‎ 4‎
6.‎ Янгийўл шаҳри‎ 2‎ 1‎
7.‎ Бекобод тумани ‎ 1‎ 0‎
8.‎ Бўка тумани ‎ 1‎ 1‎
9.‎ Бўстонлиқ тумани ‎ 1‎ 2‎
10.‎ Зангиота тумани 3‎ 6‎
11.‎ Оққўрғон тумани ‎ 2‎ 0‎
12.‎ Оҳангарон тумани ‎ 1‎ 0‎
13.‎ Паркент тумани ‎ 1‎ 1‎
14.‎ Пискент тумани ‎ 1‎ 0‎
15.‎ Тошкент тумани ‎ 2‎ 2‎
16.‎ Чиноз тумани ‎ 1‎ 1‎
17.‎ Юқори Чирчиқ тумани ‎ 1‎ 1‎
18.‎ Янгийўл тумани ‎ 2‎ 1‎
19.‎ Ўрта Чирчиқ тумани ‎ 1‎ 1‎
20.‎ Қибрай тумани ‎ 1‎ 2‎
21.‎ Қуйи Чирчиқ тумани ‎ 1‎ 1‎
Жами 32 27
Тошкент шаҳри
1.‎ Учтепа тумани ‎ 3‎ 6‎
2.‎ Бектемир тумани ‎ 1?? 1‎
3.‎ Мирзо Улуғбек тумани ‎ 6‎ 5‎
4.‎ Миробод тумани ‎ 6‎ 3‎
5.‎ Сирғали тумани ‎ 3‎ 5‎
6.‎ Собир Раҳимов тумани ‎ 3‎ 8‎
7.‎ Чилонзор тумани ‎ 5‎ 6‎
8.‎ Шайхонтоҳур тумани ‎ 4‎ 6‎
9.‎ Юнусобод тумани ‎ 7‎ 5‎
10.‎ Яккасарой тумани ‎ 3‎ 5‎
11.‎ Ҳамза тумани ‎ 5‎ 5‎
‎‎Жами 46‎ 55‎
‎Республика бўйича ҳаммаси 327‎ 220‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ. «Нотариат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 8-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги кейинчалик амалдаги юклама ва ишлар ҳажмидан, шунингдек аҳоли учун тегишли шарт-шароитлар яратиш заруриятидан келиб чиққан ҳолда давлат нотариал идораларини ташкил этиш ва тугатиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 июндаги 104-сон қарорига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 11-сон, 49-модда) билан тасдиқланган Давлат божи ставкаларининг 4-бандида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Нотариуслар нотариал ҳаракатларни амалга оширганликлари учун»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) «к» кичик бандига изоҳнинг бешинчи хатбошидаги «давлат нотариусининг» сўзлари «нотариуснинг» сўзи билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тариф сеткасини жорий этиш тўғрисида» 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон қарорига 24-илова матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Давлат нотариал идоралари ходимларининг ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари ва тариф коэффициентлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лавозим номи Разрядлар ва тариф коэффициентлари
‎Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоятлар марказларидаги давлат нотариал идоралари Шаҳар ва туманлардаги давлат нотариал идоралари
разряд‎ тариф коэффициентлари‎ разряд‎ тариф коэффициентлари‎
Катта нотариус‎ 11‎ 2,823‎ 10‎ 2,641‎
Нотариус‎ 9‎ 2,466‎ 9‎ 2,466‎
Нотариус ёрдамчиси‎ 8‎ 2,299‎ 8‎ 2,299‎
Нотариус стажёри‎ 7‎ 2,139‎ 7‎ 2,139‎
Котиба‎ 7‎ 2,139‎ 7‎ 2,139‎
Архивариус‎ 5‎ 1,846‎ 5‎ 1,846‎
Кассир‎ 4‎ 1,714‎ 4‎ 1,714‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат хизматчиларининг лавозим маошларига йигирма фоизли устама ҳақ белгилаш тўғрисида» 1997 йил 3 июлдаги 339-сон қарорига илованинг «Нотариал идоралар» бўлими қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Давлат нотариал идоралари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Катта нотариус
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нотариус
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нотариус ёрдамчиси».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 августдаги ПҚ-3240-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 922-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 сентябрдаги 268-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 37-сон, 429-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 20 февралдаги 27-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 2-сон, 11-модда) билан тасдиқланган Давлат ахборот ресурслари ҳамда уларни шакллантириш, улардан фойдаланиш ва уларни қўллаб-қувватлаш учун масъул бўлган давлат органлари рўйхатининг «Давлат ахборот ресурслари номи» устуни 3-3 позициясидаги «ва хусусий амалиёт билан шуғулланадиган нотариуслар идоралари» сўзлари чиқариб ташлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 сентябрдаги 728-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 38-сон, 1037-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталига ахборотларни тақдим этиш ва жойлаштириш тартиби тўғрисида» 2009 йил 21 апрелдаги 116-сон қарорига 1-илованинг «Ахборотнинг тури» устуни 90-позициясининг иккинчи қаторидаги «ва хусусий амалиёт билан шуғулланадиган нотариуслар идоралари» сўзлари чиқариб ташлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 25 майдаги 148-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 5-сон, 40-модда) билан тасдиқланган Тасдиқланган намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қурилишига «Қишлоқ қурилиш банк» акциядорлик тижорат банки томонидан имтиёзли ипотека кредити бериш тартиби тўғрисидаги низомга 3-илованинг тасдиқловчи ёзув намунасидаги «давлат нотариуси» ва «Давлат нотариуси» сўзлари тегишли равишда «нотариус» ва «Нотариус» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 26 октябрдаги 280-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 9-10-сон, 68-модда) билан тасдиқланган «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компанияси иштирокида якка тартибда уй-жой қурилишини амалга ошириш тартиби тўғрисида низомга 2-иловадаги тасдиқловчи ёзув намунасидаги «давлат нотариуси» ва «Давлат нотариуси» сўзлари тегишли равишда «нотариус» ва «Нотариус» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 4-сон, 14-модда) 1-илова «Шакллантириш манбаи» устуни 12-позициясининг бешинчи қаторидаги «хусусий нотариал идоралар» сўзлари чиқариб ташлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 июндаги 104-сон қарорига
4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Нотариат фаолиятини маблағ билан таъминлашни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2003 йил 7 январдаги 4-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 1-сон, 1-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2003 йил 30 апрелдаги 197-сон қарорига илованинг 14-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 4-сон, 34-модда).
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 22-сон, 175-модда; 2011 й., 7-8-сон, 65-модда; 2012 й., 15-сон, 170-модда, 37-сон, 429-модда; 2016 й., 17-сон, 176-модда, 52-сон, 603-модда; 2017 й., 35-сон, 922-модда, 38-сон, 1037-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.10.2017 й., 09/17/873/0180-сон; 17.02.2018 й., 09/18/124/0782-сон, 11.08.2018 й., 09/18/638/1690-сон, 27.12.2018 й., 07/18/4086/2354-сон)