Tizimning ushbu imkoniyatidan foydalanish uchun Siz avtorizatsiya qilinishingiz kerak!
Ro‘yxatdan o‘tishni xohlaysizmi? Yoki tizimga o‘z loginingiz bilan kirasizmi?

Avtorizatsiya qilish Ro‘yxatdan o‘tish

×
 ×
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ СЕНАТИНИНГ МАҲАЛЛИЙ ҲОКИМИЯТ ВАКИЛЛИК ОРГАНЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ КУЧАЙТИРИШГА КЎМАКЛАШУВЧИ КОМИССИЯСИ ТЎҒРИСИДА

1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси ТАРКИБИ

2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси тўғрисида НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

II. Сенат Комиссиясининг ваколатлари

III. Сенат Комиссиясининг таркиби

IV. Сенат Комиссиясининг фаолиятини ташкил этиш

V. Сенат Комиссиясининг таркибига ҳамда Сенат Комиссияси тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тартиби

3-ИЛОВА
Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга доир 2010–2014 йилларга мўлжалланган ҲАРАКАТ ДАСТУРИ

Ҳужжат кучини йўқотган 03.02.2020
 LexUZ шарҳи

Комиссия раиси

Раджабова Мавжуда Абдуллаевна

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг ўринбосари

Комиссия раисининг ўринбосарлари

Алтиев Абдурашид Султанович

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси

Хужамбердиев Мамазаир

Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси

Комиссия котиби

Сидиков Дамир Лутфуллаевич

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор

Комиссия аъзолари:

Аимбетов Нагмет Каллиевич

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими раиси

Раджапов Маврутали Гапирович

«GM-Ўзбекистон» акциядорлик жамияти бош директори ўринбосари

Адизов Замир Нарзуллоевич

Бухоро нефть ва газ саноати касб-ҳунар коллежи директори

Эргашев Қурақбой Ялгашевич

Жиззах вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи

Ибраимов Холбой

Навоий давлат педагогика институти ректори

Маткаримов Пахридин Жураевич

Наманган муҳандислик-педагогика институти ректори

Тошев Фармон Исхакович

«Зарафшон» ва «Самаркандский вестник» газеталари бош муҳаррири

Бурханов Алишер Хаджимурадович

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор

Арипова Шохида Рахматовна

Термиз шаҳар 4-ихтисослаштирилган умумтаълим мактаб-интернати директори

Каримов Холмурод Абдурахмонович

Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор

Қўрғонова Рахимахон

Бувайда педагогика коллежи директори

Абдикаримова Сайёра Сапаевна

Хоразм вилояти ҳокимининг ўринбосари — Хотин-қизлар қўмитаси раиси

Назаров Тура Абдуллаевич

қарши тиббиёт коллежи директори

Абдурахимова Фарида Юлдашевна

Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари — Хотин-қизлар қўмитаси раиси

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2013 йил 5 мартдаги КҚ-54-II-сонли қарори таҳририда — Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 й., 3-сон, 88-модда)
3. Сенат Комиссияси Сенатнинг аъзолари орасидан Сенатнинг ваколат муддатига тузилади. Сенат Комиссияси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорларига, Сенат, Сенат Кенгаши қарорларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.
17. Сенат Комиссияси таркибига ҳамда ушбу Низомга ўзгартиш ва қўшимчалар Сенат Кенгашининг қарори билан киритилади.
Тадбирлар мақсадиТадбирлар номиТадбирларни амалга ошириш шаклиБажариш муддатиМасъул ижрочилар
1.Умумдавлат ва минтақавий манфаатлар мувозанатини таъминлаш мақсадида Сенат қўмиталарининг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари*, уларнинг доимий комиссиялари билан ўзаро ҳамкорлик механизмини такомиллаштириш. 1.1. Сенат қўмиталарининг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари билан биргаликдаги сайёр мажлисларини ўтказиш.Сенат қўмиталари ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг қўшма қарорлариДоимий равишдаСенат қўмиталари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари
1.2. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатларини Сенат қўмиталарининг Ўзбекистон Республикаси қонунлари жойларда ижро этилишини ўрганиш билан боғлиқ фаолиятига жалб қилиш.Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг депутатларини эксперт, ишчи гуруҳлар таркибига киритишСенат қўмиталарининг назорат фаолияти режасига мувофиқСенат қўмиталари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари
1.3. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатларини Сенат қўмиталари томонидан ўтказиладиган конференциялар, давра суҳбатлари ва семинарларда иштирок этишга жалб қилиш.Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг депутатларини эксперт, ишчи гуруҳлар таркибига киритишСенат қўмиталарининг тадбирлар режасига мувофиқСенат қўмиталари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари
1.4. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатларининг минтақаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларини Сенатнинг тегишли қўмиталари мажлисларида кўриш ташаббуси билан чиқиши. Сенат қўмиталарининг қарорлариЗаруриятга қарабХалқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари, Сенат қўмиталари, Сенат Комиссияси**, ишчи гуруҳлар***
2.Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг фаолияти самарали ташкил этилиши учун халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари, уларнинг доимий комиссиялари раҳбарларининг масъулиятини ошириш.2.1. Сенатнинг 2009 йил 5 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2009 йил 27 мартдаги «Инқирозга қарши чораларнинг 2009 — 2012 йилларга мўлжалланган дастурини сўзсиз бажариш борасида маҳаллий ҳокимият органларининг роли ва масъуллиги тўғрисида»ги 624-I-сонли Қарорининг ижро этилиши ҳақида»ги 709-I-сонли Қарорининг ижро этилиши тўғрисида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари, уларнинг доимий комиссиялари раҳбарларининг ахборотини тинглаш. Сенат, Сенат Кенгаши, қўмиталари ёки Сенат Комиссиясининг қарорлариСенат Комиссиясининг Иш режасига мувофиқСенат Комиссияси, ишчи гуруҳлар
2.2. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ва уларнинг доимий комиссиялари фаолиятини самарали ташкил этиш масалалари юзасидан халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари раҳбарларининг ахборотини тинглаш.Сенат, Сенат Кенгаши, қўмиталари ёки Сенат Комиссиясининг қарорлариСенат Комиссиясининг Иш режасига мувофиқСенат Комиссияси

2.3. Инқирозга қарши ҳудудий ва тармоқ дастурлари амалда рўёбга чиқарилиши учун масъул бўлган маҳаллий давлат бошқаруви органлари раҳбарларининг фаолияти тўғрисидаги ахборотни халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг сессияларида ва уларнинг соҳалар бўйича доимий комиссиялари мажлисларида тинглаш, шунингдек Инқирозга қарши чораларнинг 2009 — 2012 йилларга мўлжалланган дастури доирасида қабул қилинган қарор ва ҳужжатларнинг ҳар бир алоҳида банди рўёбга чиқарилиши устидан Доимий равишда назоратни амалга ошириш.

Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ва уларнинг соҳалар бўйича доимий комиссиялари қарорлари

Доимий равишда

Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ва уларнинг соҳалар бўйича доимий комиссиялари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари, ишчи гуруҳлар

2.4. Инқирозга қарши чораларнинг 2009 — 2012 йилларга мўлжалланган дастурини рўёбга чиқаришда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг роли ва ўрни тўғрисида минтақавий ўқув семинарларини ўтказиш.

Тасдиқланган дастурлар асосида

Доимий равишда

Сенат Комиссияси, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари, ишчи гуруҳлар

2.5. «Иқтисодиётни инновацион янгилаш ва ривожлантириш чора-тадбирларининг минтақавий жиҳатлари» мавзуида давра суҳбатлари ўтказиш.

Тасдиқланган дастурлар асосида

Доимий равишда

Сенат Комиссияси, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари, ишчи гуруҳлар

3.Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ва уларнинг доимий комиссиялари фаолиятини кучайтириш мақсадида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатларининг ҳуқуқий маданиятини ошириш.3.1. Депутатлик ваколатларини самарали амалга ошириш учун жойларда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатларининг ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган тадбирлар ташкил этиш ва ўтказиш. ТавсияларСенат Комиссиясининг Иш режасига мувофиқСенат Комиссияси, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари
3.2. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари доимий комиссиялари раислари учун уларнинг ишчанлик фазилатларини яхшилаш мақсадида тадбирлар ташкил этиш ва ўтказиш. ТавсияларСенат Комиссиясининг Иш режасига мувофиқСенат Комиссияси, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари
3.3. Сенат ялпи мажлисларида кўриб чиқилган масалалар тўғрисида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатларини мунтазам равишда хабардор қилиб туриш.Ахборот материаллариДоимий равишдаСенат Комиссияси, Сенат қўмиталари
3.4. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ва уларнинг доимий комиссиялари фаолиятини ташкил этиш асослари тўғрисида норматив ҳужжатлар тўпламлари, услубий қўлланмалар (рисолалар) ва бошқа материаллар ишлаб чиқиш.Норматив ҳужжатлар тўпламлари, услубий қўлланмалар (рисолалар) ва бошқа материалларСенат Комиссиясининг Иш режасига мувофиқСенат Комиссияси, Сенат қўмиталари
3.5. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ва уларнинг доимий комиссиялари олиб бораётган ишлар тўғрисида сенаторлар томонидан материаллар тайёрлаш ҳамда республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш.Материалларни о�мавий ахборот воситаларида эълон қилишСенат Комиссиясининг иш режасига мувофиқСенат Комиссияси, Сенат қўмиталари, матбуот котиби
3.6. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг веб-сайтига Сенат Комиссияси фаолияти тўғрисидаги ахборотни ва унинг материалларини жойлаштириш.Информацион ахборотлар, таҳлилий материалларДоимий равишдаСенат Комиссияси, матбуот котиби
4.Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатларининг сайловчилар билан алоқасини кучайтиришда оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлик механизмини такомиллаштириш.4.1. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ва улар доимий комиссияларининг қарорлари маҳаллий босма оммавий ахборот воситаларида эълон қилинишини доимий мониторинг қилиш.Сенат Комиссиясининг қарорлариДоимий равишдаСенат Комиссияси, ишчи гуруҳлар, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари
4.2. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатларининг ўз фаолияти ҳақида жамоатчиликни хабардор қилиши.Материалларни оммавий ахборот воситаларида эълон қилишДоимий равишдаХалқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари, ишчи гуруҳлар, Сенат Комиссияси
5.
Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ва уларнинг доимий комиссиялари фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш.5.1. Умумлаштириш ва таҳлил қилиш:
1) халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ва уларнинг доимий комиссиялари томонидан қабул қилинаётган қарорларни;
2) халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатларининг сайловчилар билан учрашувлари якунлари тўғрисидаги ахборотни;
3) халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари сессиялари ва уларнинг доимий комиссиялари қарорларининг ижро этилиши тўғрисидаги ахборотни.
Таҳлилий материалларСенат Комиссиясининг Иш режасига мувофиқСенат Комиссияси, ишчи гуруҳлар
5.2. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари, уларнинг доимий комиссиялари ҳамда депутатлар фаолиятини мониторинг қилиш якунлари бўйича халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг фаолиятига доир норматив ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар ишлаб чиқиш, киритиш юзасидан таклифлар тайёрлаш, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.Сенат Кенгашининг қарорлариСенат Комиссиясининг Иш режасига мувофиқСенат Комиссияси, Сенат қўмиталари, Сенат Кенгаши
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2010 йил 29 октябрдаги 104-II-сонли қарори таҳририда — Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 й., 10-сон, 399-модда)

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси