Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 23.02.1994 йилдаги 91-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 23.02.1994 йилдаги 91-сон
Kuchga kirish sanasi
23.02.1994
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ХАЛҚ ХЎЖАЛИГИ ТАРМОҚЛАРИНИНГ 1993 ЙИЛДАГИ ИШ ЯКУНЛАРИ ВА РЕСПУБЛИКАДА ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТЛАРНИ ЯНАДА ЧУҚУРЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси қайд қиладики, ўтган йили республикада кўп укладли иқтисодиётни шакллантиришга, халқ хўжалигини таркибий қайта қуришга ва Ўзбекистоннинг иқтисодий мустақиллигини белгиловчи базавий тармоқларни ривожлантиришга, умумиқтисодий барқарорлик тенденцияларини мустаҳкамлашга қаратилган йўл изчиллик билан ўтказилди. Умуман иқтисодиётни ислоҳ қилиш жараёни иқтисодий сиёсатнинг ишлаб чиқилган принциплари ва устуворликларига мувофиқ амалга оширилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга вазирликлар, концернлар, корпорациялар ва уюшмалар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳозирча иқтисодий қайта ўзгартиришлар ва бозор механизмларини жорий этишнинг самарадорлигини таъминламаяптилар, айрим тармоқлар ва минтақаларда эса бу ишга юзаки ёндашилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат мулки объектларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш кўпинча расмият учунгина амалга оширилмоқда, бу эса иқтисодий ва хўжалик ички фаолиятида сифат ўзгаришларига олиб келмаяпти.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқ хўжалиги тармоқларида ислоҳотлар суст амалга оширилмоқда. Концернлар, уюшмалар кўп ҳолларда раҳбарликнинг маъмуриятчилик ва буйруқбозлик услубини ҳанузгача сақлаб келмоқдалар, бозор конъюнктурасини ўрганишда, шериклар билан алоқалар ўрнатишда корхоналарга амалий ёрдамни кам кўрсатмоқдалар. Халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни кўпайтиришда кичик, қўшма корхоналарнинг ҳиссаси сезиларли бўлмаяпти.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредит эмиссияси нисбатан паст бўлган бир шароитда ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун кредитлар беришга танлаб ёндашиш, шунингдек қарз маблағлардан самарали фойдаланиш устидан назорат ҳар доим ҳам таъминланмади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Концернлар, уюшмалар ва корхоналар ишлаб чиқаришни харидоргир, рақобатга қобил маҳсулотлар ишлаб чиқаришга йўналтириш билан ҳамон зарур даражада шуғулланмаяптилар. Хўжалик органларининг аксарият кўпчилиги экспортга маҳсулот етказиб бериш бўйича йиллик дастурларнинг уддасидан чиқмадилар. Деҳқончилик саноати мажмуининг салмоқли экспорт имкониятлари рўёбга чиқарилмасдан қолмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Иқтисодий сиёсат принципларининг рўёбга чиқарилишини сўзсиз таъминлаш, бозор муносабатларини жорий этиш, ислоҳотларнинг барқарорликка ва республиканинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига таъсирини кучайтириш вазирликлар, давлат қўмиталари, корпорациялар, концернлар, уюшмалар ва корхоналарнинг, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва ҳокимликларнинг асосий вазифаси деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамаси мажмуилари, вазирликлар, давлат қўмиталари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раҳбарларига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига асосий эътиборни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, хусусий мулкни ҳимоя қилишни таъминлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонини амалда рўёбга чиқариш билан боғлиқ биринчи навбатдаги чора-тадбирларни амалга оширишга қаратиш вазифаси юклатилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонини бажариш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг тадбирлари (иловага мувофиқ)* тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
*Илова берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси (Носиров):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда икки ҳафта муддатда 1994 йилда давлат эҳтиёжлари учун озиқ-овқат товарлари, ёқилғи-энергетика ва хом ашё ресурслари етказиб бериш ҳажмлари бўйича таклифларни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молия вазирлиги билан биргаликда бир ҳафта муддатда халқ хўжалигини таркибий қайта қуришни ва молия, кредит сиёсатига янгича ёндашувларни ҳисобга олган ҳолда 1994 йил учун инвестиция дастурини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Молия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда бир ой муддатда 1994 йил учун товарлар (ишлар, хизматлар) экспорти ва марказлаштирилган валюта маблағлари сарфлари ҳажмлари бўйича таклифларни тайёрласин ва кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Бош вазир ўринбосарлари Б. С. Ҳамидов ва Ў. Т. Султонов:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатдор ташкилотлар иштирокида маҳсулотни четга чиқариш ва четдан келтириш ҳажмларининг мувозанатига алоҳида эътиборни қаратган ҳолда 1994 йилда МДҲ мамлакатлари билан савдо-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро битимларни шакллантиришни шу йилнинг 1 мартигача тўғриласинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МДҲ мамлакатлари билан савдо ва ҳисоб-китоб муносабатларида халқаро нормаларга ўтилишини ҳисобга олган ҳолда икки ой муддатда Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолият концепциясини тайёрласинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси мажмуиларининг раҳбарлари билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон ўртасида Ягона иқтисодий макон барпо этиш тўғрисидаги шартномани ҳамда маданият, соғлиқни сақлаш, фан, таълим, туризм ва спорт соҳасида ҳамкорликни чуқурлаштириш тўғрисидаги ҳукуматлараро битимни рўёбга чиқариш бўйича 1994 йилга мўлжалланган аниқ чора-тадбирлар дастурини тайёрласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МДҲ давлатлари билан савдо-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги битимларни тайёрлашда ҳисоб-китоблар бу давлатларнинг Марказий (Миллий) банкларида ташкил этиладиган клиринг марказлари орқали амалга оширилишидан келиб чиқилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Молия вазирлиги (Ҳамидов) ва Давлат солиқ қўмитаси (Гатаулин) Марказий банк билан биргаликда бир ой муддатда халқ хўжалигидаги молиявий аҳволни соғломлаштиришга, солиқ солиш тизимининг рағбатлантирувчи ролини кучайтиришга, кредит ресурсларидан самарали фойдаланишга, инфляция даражасини пасайтиришга қаратилган молия, кредит ва солиқ сиёсатини такомиллаштиришга доир таклифларни тайёрласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Давлат солиқ қўмитаси (Гатаулин) тўланиши керак бўлган тўловларнинг бюджетга тўлиқ ва ўз вақтида тушиши устидан назоратни кучайтириш ҳамда жисмоний шахслар томонидан даромадлар тўғрисида декларация тақдим этилишига ўтиш механизмини бир ой муддатда ишлаб чиқсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Марказий банкка (Муллажонов) республикадаги пул ислоҳотининг бошланғич босқичи натижаларини таҳлил қилиш ва «Сўм-Купонлар»нинг мустаҳкамланишини таъминловчи, унинг муомалада бўлишини жадаллаштирувчи ва миллий валютага ўтиш учун шарт-шароитлар яратувчи чора-тадбирлар тизимини ишлаб чиқиш тавсия этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари нақд пулларнинг муомалада бўлишини жадаллаштириш мақсадида истеъмол моллари ишлаб чиқаришни кўпайтиришга, пулли хизматлар турларини кенгайтиришга, аҳоли учун маҳсулотлар сотиш бўйича турли ярмаркалар, шунингдек маданий-маърифий ва томоша тадбирлари ташкил этишга йўналтирилган чора-тадбирларни ишлаб чиқсинлар ва амалга оширсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилаб қўйилсинки, нақд пулларнинг муомалада бўлиш суръатларининг сусайишига ҳамда ҳар бир эмиссия ҳолатига иқтисодий ислоҳотларнинг боришига тўсқинлик қилувчи ва пул муомаласини барқарорлаштириш бўйича шошилинч чора-тадбирлар кўришни талаб қилувчи омил сифатида қаралиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Адлия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси солиқ тўловчиларга ҳокимликлар томонидан асоссиз равишда қўшимча имтиёзлар бериш ва уларни бюджетга мажбурий тўловлардан озод қилиш ҳолларини таҳлил этсинлар. Натижаси Вазирлар Маҳкамасига маълум қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Солиқларни ва йиғимларни шакллантириш жараёнига ҳокимликлар ва бошқарувнинг бошқа органлари томонидан ҳар бир аралашувга Ўзбекистон Республикаси қонунчилигини қўпол равишда бузиш сифатида қаралсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Вазирликлар, идоралар, корпорациялар, концернлар ва уюшмаларнинг раҳбарлари йилни зарар билан якунлаган корхоналар ва муассасаларнинг бундан буён фаолият кўрсатиши ёки кўрсатмаслиги масаласини кўриб чиқсинлар ҳамда шу йилнинг 1 апрелигача Вазирлар Маҳкамаси мажмуиларига уларнинг йўналишини, мулкчилик шаклини ўзгартириш ёки уларни тугатиш тўғрисида таклиф киритсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Халқ хўжалигини зарур хом ашё ресурслари ва аҳолини асосий озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз ва кафолатли таъминлаш бўйича ишларни мувофиқлаштирувчи республика комиссияси (Жўрабеков) бир ой муддатда ички бозорни озиқ-овқат товарлари билан тўлдириш, энг аввало, ўз ишлаб чиқариши ҳажмларини кўпайтириш ҳамда бошқа мамлакатлардан келтириш ҳисобига тўлдириш бўйича таклифлар тайёрласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Республикада амалга ошириладиган чуқур иқтисодий ислоҳотлар кадрлар имкониятларининг янада тўлароқ сафарбар этилишини тақозо қилишини ҳисобга олган ҳолда вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари қатъият билан барча участкаларни ўз ишини яхши билган, ташаббускор ва уддабурон кадрлар билан мустаҳкамласинлар, ислоҳотларнинг самарали ўтказилиши учун масъулиятни ва ижро интизомини оширсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосарлари зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1994 йил 23 февраль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
91-сон