Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 30.01.1996 йилдаги 43-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 30.01.1996 йилдаги 43-сон
Kuchga kirish sanasi
30.01.1996
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШНИ ИСЛОҲ ҚИЛИШ ЛОЙИҲАЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ УЧУН БЕРИЛАДИГАН ЯПОНИЯ ГРАНТИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШНИ ТАЪМИНЛАШГА ОИД ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Соғлиқни сақлашни яхшилаш учун Япония Ҳукумати томонидан бериладиган грантдан самарали фойдаланиш мақсадида ва Ўзбекистон Республикаси билан Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ўртасида тузилган Япония гранти тўғрисидаги битимга мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Маълумот учун қабул қилинсинки, Япония Ҳукумати томонидан бериладиган 76.900.000 иен миқдоридаги Япония гранти соғлиқни сақлаш ва фармацевтика саноатини ривожлантириш соҳасида ислоҳ қилиш лойиҳасини тайёрлашда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига техник ёрдам кўрсатишни таъминлаш учун йўналтирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Соғлиқни сақлашда ислоҳотларни амалга ошириш бўйича республика мувофиқлаштириш қўмитаси ташкил этилсин ва унинг таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида соғлиқни сақлаш соҳасида ислоҳ қилиш лойиҳасини ишлаб чиқувчи ишчи гуруҳи ташкил этилсин ва унга юридик шахс мақоми берилсин ҳамда унга лойиҳани тайёрлашни бошқариш, шунингдек Жаҳон банкининг Марказий Осиёдаги Ваколатхонаси билан келишган ҳолда Япония грантининг молиявий маблағларини тасарруф этиш вазифаси юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика мувофиқлаштириш қўмитаси соғлиқни сақлаш соҳасида ислоҳотлар лойиҳасининг амалга оширилиши ҳақида Вазирлар Маҳкамасига йилнинг ҳар чорагида ахборот бериб турсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки ҳафта муддатда соғлиқни сақлашда ислоҳотлар лойиҳасини ишлаб чиқувчи республика мувофиқлаштириш қўмитаси ва ишчи гуруҳи тўғрисидаги Низомни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ой муддатда соғлиқни сақлаш соҳасида ислоҳ қилиш лойиҳасини тайёрлаш бўйича техник топшириқни рўёбга чиқариш тадбирлари режасини ва фармацевтика саноатини ривожлантириш лойиҳасини ишлаб чиқиш учун техник топшириқни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ишчи гуруҳи офиси учун Паркент кўчаси, 51-уйдаги Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг янги биносида бешта хона, зарур алоқа воситалари, компьютер ва кўпайтириш техникаси, техник ва хўжалик жиҳозлари, ёзув-чизув ашёлари, автотранспорт ажратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Миллий банк бўлимида ишчи гуруҳнинг ҳисоб-китоб ва жорий ихтисослаштирилган валюта счётларини очсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, бошқа вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мувофиқлаштириш қўмитаси ва ишчи гуруҳнинг сўровларига кўра лойиҳа топшириқларининг талабларга мувофиқ зарур бўлган маслаҳатларни, статистика ва бошқа таҳлилий материалларини тақдим этсинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишларни ташкил этиш ҳамда соғлиқни сақлаш ва фармацевтика саноатидаги ислоҳотлар лойиҳасини ишлаб чиқишга маҳаллий мутахассисларни жалб қилишда ёрдам кўрсатсинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
соғлиқни сақлаш муассасаларини иқтисодий рағбатлантириш тизимларини ишлаб чиқиш мақсадида танланган ҳудудларда тажриба-намунавий дастурларни амалга оширишда ташкилий ва моддий-техника жиҳатидан қўллаб-қувватлашни таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Мазкур қарорни бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий масалалар ва маданият бўлимига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1996 йил 30 январь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 январдаги 43-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Соғлиқни сақлашда ислоҳотларни амалга ошириш бўйича республика мувофиқлаштириш қўмитасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАРКИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Каримов Ш.И.‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, раис
Бакирханов К.Ф.‎ —‎ Вазирлар Маҳкамасининг — Ижтимоий масалалар ва маданият бўлими мудири, раис ўринбосари
Ҳасанов Ф.Н. —‎ дастурни мувофиқлаштирувчи, ишчи гуруҳ раҳбари

Аъзолари:‎‎

Одилов Р.А. —‎ Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш департаментининг бўлими мудири
Абдуллаев Ш.Ю.‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ўринбосари
Асқаров М.А. —‎ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг ўринбосари
Назаров Ю.А.‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг биринчи ўринбосари
Саидова Г.К.‎ —‎ «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси раисининг ўринбосари
Султонов Р.Т. —‎ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари
Убайдуллаева Р.А. —‎ Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирининг ўринбосари
Умурзоқов Б.Ҳ. —‎ Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазири
Шодиев Қ.Қ. «Ўзфармсаноат» концернинг раиси
Ёрқулов А.Б. —‎ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари