08.04.2010 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2092
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг буйруғи, 08.04.2010 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2092
Kuchga kirish sanasi
18.04.2010
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буйруғи

КЎЗИ ОЖИЗЛАР ЖАМИЯТИНИНГ ЎҚУВ-ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ТАШКИЛОТЛАРИ ХОДИМЛАРИ УЧУН МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 8 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2092]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 июлдаги «Меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш тўғрисида»ги 267-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами, 2000 й., 7-сон, 39-модда) ижросини таъминлаш мақсадида буюраман:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Кўзи ожизлар жамиятининг ўқув-ишлаб чиқариш ташкилотлари ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазир в.б. А. ХАИТОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2010 йил 9 март,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
101-Б-сон

Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2010 йил 9 мартдаги 101-Б-сонли буйруғига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўзи ожизлар жамиятининг ўқув-ишлаб чиқариш ташкилотлари ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.

Мазкур Қоидалар Кўзи ожизлар жамиятига қарашли ўқув-ишлаб чиқариш ташкилотлари ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2022 йил 26 августдаги 23-2022/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2092-1, 13.09.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.09.2022 й., 10/22/2092-1/0816-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Қоидалар кўзи ожизлар жамиятига қарашли ўқув-ишлаб чиқариш ташкилотларига (бундан кейинги ўринларда ташкилотлар деб юритилади) тааллуқлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур Қоидалар ишлаб чиқариш биноларини ва иншоотларини лойиҳалаш, қуриш ва қайта қуришда, техник жиҳозлаш ва қайта жиҳозлашда, технологик жараёнлар ҳамда ускуналардан фойдаланишда ҳисобга олиниши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур Қоидалар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талаблари бажарилиши шарт эканлигини истисно этмайди.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 25 апрелдаги 11-2025/Б-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3626, 28.05.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2025 й., 10/25/3626/0480-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича назорат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2026 йил 5 майдаги 16-2026/Б-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3834, 18.05.2026 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.05.2026 й., 10/26/3834/0502-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этилиши устидан давлат назорати бунга махсус ваколат берилган давлат органлари томонидан, жамоатчилик назорати эса меҳнат жамоалари ва касаба уюшмаси ташкилотлари томонидан сайланадиган меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакиллар томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Хавфсизлик бўйича умумий талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-§. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 25 апрелдаги 11-2025/Б-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3626, 28.05.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2025 й., 10/25/3626/0480-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 25 апрелдаги 11-2025/Б-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3626, 28.05.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2025 й., 10/25/3626/0480-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш борасидаги ишларни ташкил қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2026 йил 5 майдаги 16-2026/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3834, 18.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.05.2026 й., 10/26/3834/0502-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
71. Ташкилотларда қуйидаги асосий ҳужжатлар ишлаб чиқилади (тасдиқланади) ва юритилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат шароитлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини яхшилаш, санитария-соғломлаштириш чора-тадбирлари бўйича бўлимни ўз ичига олган жамоавий шартнома;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тасдиқланган меҳнат шароитларини баҳолаш ва иш ўринларини аттестация қилиш услубига мувофиқ иш ўринларини аттестация қилиш карталари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг чораклик иш режалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходимларни ўқитиш, йўл-йўриқ бериш ва билимларини синовдан ўтказиш дастурлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича маъмурий-жамоатчилик назоратини юритиш журнали (уч босқичли назорат);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходимлар билан ёнғинга қарши йўл-йўриқ бериш ва ёнғин-техникавий минимум машғулотларини ўтказиш дастури;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар бир касб ва иш турлари бўйича меҳнатни муҳофаза қилиш йўриқномалари.
(71-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2026 йил 5 майдаги 16-2026/Б-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3834, 18.05.2026 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.05.2026 й., 10/26/3834/0502-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 12-моддасига мувофиқ ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи, ходимларининг сони эллик киши ва ундан ортиқ бўлган ҳар бир ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилишини таъминлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкил этилади ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тегишли тайёргарликка эга бўлган мутахассис лавозими жорий этилади. Элликта ва ундан ортиқ транспорт воситаси мавжуд бўлган ташкилотда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳам ташкил этилади ёки йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича мутахассис лавозими жорий этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ходимларининг сони эллик нафардан кам бўлган ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозимини жорий этиш тўғрисидаги қарор иш берувчи томонидан мазкур ташкилот фаолиятининг ўзига хос хусусияти ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2022 йил 26 августдаги 23-2022/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2092-1, 13.09.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.09.2022 й., 10/22/2092-1/0816-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ва йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ташкилотнинг мустақил таркибий бўлинмалари бўлиб, улар бевосита ташкилот раҳбарига бўйсунади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 25 апрелдаги 11-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3134-2, 26.05.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2025 й., 10/25/3626/0480-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ташкилотларда меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва бошқа жароҳатланишларни текшириш ва ҳисобини юритиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сонли қарори билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2022 йил 26 августдаги 23-2022/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2092-1, 13.09.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.09.2022 й., 10/22/2092-1/0816-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-§. Ходимларга йўл-йўриқ бериш, ўқитиш ва уларнинг билимларини синовдан ўтказиш ишларини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ташкилотларнинг барча ходимлари, шу жумладан раҳбарлари ўз касблари ва иш турлари бўйича белгиланган тартибда ўқишлари, йўл-йўриқлар олишлари ҳамда билимлари синовдан ўтказилиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
111. Ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимларини синовдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқдан ўтказиш, ўқитиш ва билимларни текшириш, малака ошириш ҳамда қайта тайёрлаш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.
(111-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2026 йил 5 майдаги 16-2026/Б-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3834, 18.05.2026 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.05.2026 й., 10/26/3834/0502-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 25 апрелдаги 11-2025/Б-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3626, 28.05.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2025 й., 10/25/3626/0480-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ишларни технологик регламент бўйича хавфсиз юритиш йўриқномалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги низомга мувофиқ ишлаб чиқилади ва ташкилот ходимларини ҳамда иш жойларини ушбу йўриқномалар билан таъминлаш ташкилот раҳбарияти зиммасига юклатилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2026 йил 5 майдаги 16-2026/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3834, 18.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.05.2026 й., 10/26/3834/0502-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-§. Ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ташкилот раҳбарияти (ёки иш берувчи) касаба уюшмаси қўмитаси ва ваколатли соғлиқни сақлаш органлари билан биргаликда ҳар йили дастлабки (меҳнат шартномасини тузаётганда) ва даврий (меҳнат фаолияти давомида) мажбурий тиббий кўрикдан ўтиши лозим бўлган ходимларнинг рўйхатини тузиши ҳамда ходимларнинг кўрикка келишини таъминлаши лозим.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 25 апрелдаги 11-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3134-2, 26.05.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2025 й., 10/25/3626/0480-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ташкилотларда ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2387, 2012 йил 29 август) асосида амалга оширилиши лозим.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2022 йил 26 августдаги 23-2022/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2092-1, 13.09.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.09.2022 й., 10/22/2092-1/0816-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Иш берувчи мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёхуд мажбурий тиббий кўрик натижаларига кўра тиббий комиссиялар томонидан берилган тавсияларни бажаришдан бўйин товлаган шахсларни ишдан четлаштириши шарт.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 25 апрелдаги 11-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3134-2, 26.05.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2025 й., 10/25/3626/0480-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Мажбурий тиббий кўриклар ташкилотга тиббий хизматлар кўрсатувчи даволаш-профилактика муассасалари томонидан, улар бўлмаган тақдирда эса ташкилот жойлашган ердаги даволаш-профилактика муассасалари томонидан ўтказилади. Мажбурий тиббий кўриклар даволаш-соғломлаштириш тадбирлари белгиланган текшириш далолатномаси билан якунланиши лозим.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 25 апрелдаги 11-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3134-2, 26.05.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2025 й., 10/25/3626/0480-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Ташкилот раҳбарияти (ёки иш берувчи) ва касаба уюшмаси қўмитаси мажбурий тиббий кўрик далолатномаси билан танишиб чиқиши, ташкилот раҳбарияти (ёки иш берувчи) томонидан далолатномада кўзда тутилган барча тадбирлар ва кўрсатмаларни бажариши лозим.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 25 апрелдаги 11-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3134-2, 26.05.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2025 й., 10/25/3626/0480-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Даврий мажбурий тиббий кўриклар ўз вақтида, сифатли ўтказилиши ва уларнинг натижаларига кўра тавсиялар бажарилиши учун жавобгарлик ташкилотнинг раҳбари зиммасига юкланади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 25 апрелдаги 11-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3134-2, 26.05.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2025 й., 10/25/3626/0480-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Ходимларни уларнинг соғлиғи туфайли рухсат этилмаган ишларда ишлатиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-§. Хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларининг рўйхати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Ташкилотлар ГОСТ 17.2.3.02-78 бўйича хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари, уларнинг тавсифи, юзага келиш манбалари, ходимларга таъсир қилиш хусусиятлари ва саломатлик учун хавфлилик даражаси ва келгусидаги оқибатлари тўғрисида тўлиқ ва холисона маълумотга эга бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Иш жойларидаги ишлаб чиқариш муҳити ва меҳнат жараёнининг хавфли ҳамда зарарли омиллари тўғрисидаги маълумотлар ишлаб чиқариш муҳитининг физик, кимёвий, радиологик, микробиологик ва микроиқлим ўлчови натижалари, шунингдек меҳнатнинг оғирлиги иш жойларини меҳнат шароитлари бўйича аттестация қилиш орқали тасдиқланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Янги зарарли моддалар пайдо бўлишига ёки хавфли ва зарарли омиллар йўқолишига олиб келадиган технологик жараёнлар ўзгаришларида ёки янги ишлаб чиқариш ускуналарини жорий қилишда рўйхатларга тегишли ўзгартиришлар киритилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-§. Жамоавий ва якка тартибдаги ҳимоя воситаларини қўллаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Ташкилотларда зарарли ишлаб чиқариш омилларининг таъсирини камайтириш ёки уларни бартараф этиш учун жамоа ва якка тартибдаги ҳимоя воситалари қўлланилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Жамоавий ҳимоя қилиш воситалари жумласига қуйидагилар киради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқариш хоналари ва иш жойларининг ҳаво муҳитини меъёрлаштириш воситалари (шамоллатиш ва ҳаво тозалаш, иситиш, ҳаво ҳароратини, намлигини бир хил меъёрда сақлаш ва бошқалар);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқариш хоналари ва иш жойларининг ёруғлигини меъёрлаштириш воситалари (ёритиш асбоблари, ёруғлик ўринлари, ёруғликдан ҳимоя қилиш мосламалари ва бошқалар);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шовқин, тебранма, электр токи уриши, статик электр, ускуналар юзасининг юқори даражадаги ҳароратдан ҳимоя қилиш воситалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
механик ва кимёвий омилларнинг таъсиридан ҳимоя қилиш воситалари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Якка тартибдаги ҳимоя воситалари қуйидаги турларга бўлинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус кийим-кечак;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус пойабзал;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус бош кийими;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нафас аъзоларининг ҳимоя воситалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўлни ҳимоялаш воситалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бош учун ҳимоя воситалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юзни ҳимоялаш воситалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эшитиш аъзоларини ҳимоя қилиш воситалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўзни ҳимоя қилиш воситалари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Ташкилот раҳбарияти ходимларни белгиланган меъёрларга мувофиқ, керакли якка тартибдаги ҳимоя воситалари билан таъминлаши, улардан фойдаланиш муддатларига ҳамда сақлаш, ювиш, тозалаш ва таъмирлаш бўйича зарурий шартларига риоя қилинишини таъминлаган ҳолда якка тартибдаги ҳимоя воситаларини бериш ҳисобини юритиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-§. Касбий танлов
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Ташкилотда касбига кўра танлов ўтказилиши лозим бўлган касблар ва мутахассисликлар рўйхати бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Ташкилот мутахассислари, ишлаб чиқариш участкаларининг раҳбарлари тегишли маълумотга ва иш тажрибасига эга бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Босим остида ишловчи ускуналар ва хавфи юқори бўлган бошқа ишларда хизмат кўрсатувчи ходимлар махсус курсларда тайёргарликдан ўтган ва тегишли гувоҳномага эга бўлиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Хавфли ишларга тегишли касбий маълумотга эга бўлмаган шахсларни қабул қилиш ман этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 июлдаги 290-сон қарори билан тасдиқланган Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланилиши тақиқланган оғир ишларнинг ҳамда зарарли ёки хавфли меҳнат шароитларидаги ишларнинг рўйхатига мувофиқ ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар оғир ишларга ҳамда зарарли ва хавфли меҳнат шароити мавжуд ишларга қабул қилинмаслиги лозим.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2023 йил 29 ноябрдаги 81-2023/Б-сон-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3484, 18.12.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.12.2023 й., 10/23/3484/0951-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Ходимнинг маълум касб (лавозим)га профессионал тарзда мос келишини баҳолаш, ходимнинг ушбу касб учун керак бўладиган барча сифатларга эгалигини комплекс тарзда ўрганиш натижаларига қараб амалга оширилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Кўзи ожизларга қолдиқ кўриш қобилиятини пасайтирадиган ёки йўқотадиган иш турлари бериш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Касбий танловдан ўтиб, ишга қабул қилинган ходимлар устидан, уларнинг ишга қандай мослашишлари ҳамда бундай касблар учун ҳақиқатда тўғри танланганликларини тасдиқлаш ва керак бўлган ҳолларда, танлов пайтида аниқланган баъзи сифатларга керакли ўзгартиришлар киритиш мақсадида назорат ўрнатилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-§. Ташкилот майдонларига бўлган хавфсизлик талаблари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Ташкилот майдонлари ва биноларнинг жойлашуви ШНҚ 2.09.17-21 «Саноат корхоналарининг бош режаларини лойиҳалаш» талабларига мос бўлиши керак.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 25 апрелдаги 11-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3134-2, 26.05.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2025 й., 10/25/3626/0480-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Ташкилотда транспорт воситаларини ва пиёдаларни ташкилот ҳудудида ҳаракатланиш чизмаси ишлаб чиқилган ва тасдиқланган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Транспорт воситалари ва ташкилот ҳудудида пиёдаларнинг ҳаракати чизмаси ташкилотга кириш ва чиқиш ҳамда йўл ва йўлакларнинг кўринарли жойларига осиб қўйилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Ташкилот майдонлари кўкаламзорлаштирилган ва сув қуйиш қувурлари тармоқлари билан таъминланган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Ташкилот майдонидаги ўтиш жойлари мустаҳкам ёпқичлар, сувлар оқиб кетадиган иншоотлар билан жиҳозланган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Йилнинг ёз вақтида йўлаклар ва ўтиш жойларига сув сепилган, қишда қордан тозаланиб, қум сепилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Йўловчилар учун йўлак ва ташкилотга кириш жойи текис, кенглиги камида 1,5 м ён томонларида деворча ва тўсиқларга эга бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Биноларнинг томларини қишки мавсумда қордан, карнизларни қотган музлардан тозалаб туриш зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Ташкилот ҳудудида ҳар куни тозалаб ва дезинфекция қилиб туриладиган ахлат ташланадиган идишлар бўлиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Ҳовлидаги ҳожатхоналарни озода сақлаш, мунтазам дезинфекция қилиш, сутканинг қоронғи пайтида эса ёритилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-§. Бино ва иншоотларга бўлган хавфсизлик талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Ишлаб чиқариш ва ёрдамчи хоналарни (ҳарорати, нисбий намлиги, ҳавони ҳаракатланиш тезлиги ва бошқалар) микроиқлими ГОСТ 12.1.005-88 талабига жавоб бериши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. Ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотлари СанМваҚ 2.09.02-85 «Ишлаб чиқариш бинолари» талабига мос келиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(48-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 25 апрелдаги 11-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3134-2, 26.05.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2025 й., 10/25/3626/0480-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49. Бинога транспорт воситаларини кириш жойлари дарвозалар ва сигнал асбоб-ускуналари билан таъминланган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50. Дарвоза тавақалари ёпиқ ва очиқ ҳолатида махсус мосламалар мустаҳкам ўрнатилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
51. Транспорт воситаларини бинога кириши учун дарвоза эни фойдаланилаётган автомобиллар эни миқдоридан ошиқ бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
52. Дарвозалар баландлиги транспорт воситасининг баландлигидан камида 0,2 м дан ошиқ бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
53. Барча ташкилотларда бинолар ва иншоотлардан фойдаланиш ва ҳолатини мунтазам кузатиш ташкил этилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
54. Барча ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотлари бир йилда икки мартадан (баҳор ва кузда) кам бўлмаган ҳолда ташкилот раҳбари тайинлаган комиссия томонидан техник кўрикдан ўтказилиши лозим. Кўрик хулосалари, улардан топилган нуқсонларни бартараф этиш бўйича тадбирлар ва муддати кўрсатилган далолатномалар орқали расмийлаштирилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
55. Ходимлар учун хавф туғдирувчи ҳалокат тусидаги бузилишлар тезда бартараф этилиши керак. Ҳалокат бартараф этилгунига қадар ишлаб чиқариш жараёнлари хавфли ҳудудларда тўхталиши лозим, хизмат кўрсатувчи ходимлар хавфсиз жойга кўчирилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-§. Шамоллатиш ва иситиш тизимига қўйиладиган талаблар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
56. Шамоллатиш ва иситиш ШНҚ 2.04.05-22 «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш» талабига мувофиқ бўлиши лозим.
(56-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 25 апрелдаги 11-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3134-2, 26.05.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2025 й., 10/25/3626/0480-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
57. Оқимли шамоллатишларни ташқи ҳаво тизимидан олиш ердан камида 2 м баландликда бажарилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
58. Ўтиш жойларида (галереяларда, зинапоялар майдончаларида ва шунга ўхшаш) жойлашган иситиш жиҳозлари (қувурлар, регистрлар ва шунга ўхшашлар) рухсат этилган ўтиш йўлкаларини энини камайтирмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
59. Иш жойларига очиқ дарвоза, эшик ёки технологик тешикдан келувчи ҳаво ҳарорати йилнинг совуқ даврида енгил жисмоний ишда 21 °C, ўрта оғир ишда 17 °C, оғир ишда 16 °C дан паст бўлмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
60. Ходимларнинг исиниши учун хоналарда ҳаво ҳарорати 22°C дан кам бўлмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
61. Биноларда жойлашган иш майдонларидан, ходимларни исиниш хоналаригача бўлган масофа 75 м, ташкилот майдонидаги иш жойларидан 150 м дан кўп бўлмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10-§. Сув таъминоти ва оқова сувлар тизимига қўйиладиган талаблар
(10-параграф номи Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 25 апрелдаги 11-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3134-2, 26.05.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2025 й., 10/25/3626/0480-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
62. Сув билан таъминлаш ва оқова сувлар тизими ШНҚ 2.04.01-22 «Биноларнинг ички сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш» талабига мос келиши керак.
(62-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 25 апрелдаги 11-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3134-2, 26.05.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2025 й., 10/25/3626/0480-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
63. Ичимлик сувдан фойдаланиш учун сув қувурига уланган фавворачалар бўлиши керак. Сув қувурлари йўқ бўлганда бакларда қайнатилган сув бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
64. Ичимлик сувининг ҳарорати 8°C дан 20°C гача бўлиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
65. Ташкилот ҳудудидаги ҳожатхоналар иссиқ ва оқова сувлар тизимига уланган бўлиши лозим.
(65-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 25 апрелдаги 11-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3134-2, 26.05.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2025 й., 10/25/3626/0480-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
66. Ташкилотда оқова сувлар тизими йўқ бўлганда санитария-эпидемиология хизматлари билан келишилган ҳолда ташкилотда ер қатламини ифлослантирмасликка ва ишлаб чиқариш оқова сувларига душхоналардан ва юз-қўл ювгичлардан сув оқмайдиган қурилмали ахлат ўраларига рухсат этилади.
(65-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 25 апрелдаги 11-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3134-2, 26.05.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2025 й., 10/25/3626/0480-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11-§. Ёритишга қўйиладиган талаблар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
67. Ташкилот майдонида, ишлаб чиқариш ва ёрдамчи бинолар ва хоналарда табиий ва сунъий ёритишлар ШНҚ 2.01.05-24 «Табиий ва сунъий ёритиш» талабларига мувофиқ бўлиши керак.
(67-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 25 апрелдаги 11-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3134-2, 26.05.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2025 й., 10/25/3626/0480-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
68. Авария ёритиш тармоқларига электр энергия истеъмолчиларини улаш тақиқланади. Авария ёритиш тармоқларининг созлиги камида чоракда бир марта текширилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
69. Ёруғлик тушувчи ойналарни йилда камида икки марта тозалаш лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
70. Ёруғлик тушадиган дераза ва эшикларни бегона предметлар (ускуна, тайёр маҳсулот ва бошқалар) тўсиб қўйишига рухсат этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12-§. Меҳнат ва дам олишга қўйиладиган талаблар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
71. Ташкилотларда ходимларнинг иш вақти, дам олиш вақти, шунингдек қисқартирилган иш вақти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 ноябрдаги 758-сон қарори билан тасдиқланган Ўта зарарли ва ўта хавфли меҳнат шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимлар учун иш вақтининг чекланган давомийлигининг талаблари инобатга олинган ҳолда, ташкилотларнинг ички меҳнат қоидалари асосида белгиланади.
(71-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 25 апрелдаги 11-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3134-2, 26.05.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2025 й., 10/25/3626/0480-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Бошланғич материаллар, ярим тайёр ва тайёр маҳсулотларни сақлаш ва транспортда ташиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
72. Ишлов берилувчи материаллар ва ярим тайёр маҳсулотлар ҳажм ўлчамлари ишловни бажарувчи ускуна паспорти кўрсаткичларига мувофиқ бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
73. Омборлар ва юк сақлаш учун майдончалар қурилма ва ускуналари, уларнинг қурилиши санитария ва ёнғинга қарши меъёрлар ва қоидалар ҳамда белгиланган тартибда тасдиқланган технологик лойиҳа меъёрлари талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
74. Юклаш-тушириш ишлари ва юкларни жойлаштириш Юк ортиш ва тушириш ишларидаги юкчилар учун ишларнинг хавфсизлиги қоидалари (рўйхат рақами 1582, 2006 йил 13 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 24-сон, 221-модда) талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
75. Омбор ва юк сақлаш учун майдончаларда барча юклаш-тушириш ва оғир меҳнат тоифасига тегишли юкни ҳаракатлантириш жараёни механизациялашган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
76. Юк сақлаш учун майдончалар сатҳи текис бўлиб, чуқурчаларсиз ва 5ºC дан ошмайдиган нишаби бўлиши керак. Юк сақлаш учун майдончалар қопламаси унга келувчи йўллар қопламасига тенг бўлиши лозим. Йилнинг қиш ойларида юк сақлаш учун майдончалар доимо қор ва муздан тозаланиб, қум, кул ёки шлак сепилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
77. Омбор ёки юк сақлаш учун майдончалар ҳудудига кираверишда ҳаракат йўналиши, юклаш-тушириш жойи ёки транспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойини кўрсатувчи чизма осилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
78. Яшик ва қоплардаги юклар омборда ағнамайдиган қилиб устма-уст тахланган бўлиши лозим. Қўлда ортилганда устма-уст тахланиш баландлиги 3 м дан ошмаслиги, юк кўтариш механизми ёрдамида тахланганда — 6 м дан ошмаслиги лозим. Йиртилган ва носоз идишдаги юкни устма-уст тахлаш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
79. Омборда устма-уст тахланган ёки юк идишлари стелажлар оралиғидаги йўлакнинг эни 1,5 м дан кам бўлмаслиги лозим. Омборда транспорт воситалари ишлатилганда, йўлакка қўшимча қўлланиладиган транспорт воситалари ўлчамлари кенглигидаги йўл бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
80. Бўшаган идиш ва бошқа ўровчи материаллар доимо омбордан шу мақсадлар учун ажратилган жойга чиқарилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
81. Ҳар бир омбор учун материалларни сақлаш ва ишларни хавфсиз олиб бориш бўйича йўриқнома ташкилот раҳбарияти томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Ишлаб чиқариш жараёнларига қўйиладиган талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-§. Электр хавфсизлигига талаблар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
82. Ташкилотларда электр қурилмаларини ва тармоқларини монтаж қилиш ва ишлатиш вақтида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 712-сон қарори билан тасдиқланган Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ҳамда Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари талабларига риоя қилиниши керак.
(82-банд Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2022 йил 26 августдаги 23-2022/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2092-1, 13.09.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.09.2022 й., 10/22/2092-1/0816-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
83. Электротехник қурилмалар билан ишлайдиган барча ходимлардан мазкур Қоидаларни мукаммал билишлари ва уларга қатъий риоя этишлари талаб этилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
84. Ушбу Қоидаларга асосан ҳар бир ташкилотда электр хавфсизлиги бўйича IV-V гуруҳга эга бўлган муҳандис-техник ходимлардан алоҳида буйруқ билан электр хўжалик бўйича масъул ходим тайинланиши лозим. У ташкилотда электр хўжалигининг умумий ҳолати бўйича жавобгар ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
85. Ташкилотда бош энергетик лавозими бўлган тақдирда, электр хўжалик бўйича жавобгарлик унинг зиммасига юклатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
86. Электр хўжалик бўйича жавобгар ходим бўлмаган ташкилотларда электр ускуналаридан фойдаланиш ман этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
87. Штатлар жадвалида электрик лавозими мавжуд бўлмаган ташкилотларда электр жиҳозларидан фойдаланиш ихтисослашган ташкилотларга шартнома асосида топшириш ёки бошқа ташкилотларда ишловчи электрикни ўриндошлик асосида ишга қабул қилиш орқали амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
88. Ташкилотларда электр хўжалиги бўйича жавобгар ходим қуйидагиларни таъминлаши шарт:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электр қурилмаларнинг ишончли, тежамли ва хавфсиз ишлашини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электр қурилма, аппаратура ва тармоқларда режавий таъмирлаш ишлари ва профилактик синовлар белгиланган муддатларда ўтказилишини ташкил этишни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электр энергия сарфининг ҳисобини олиб боришни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳимоя воситалари ва ёнғинга қарши жиҳозлар мавжудлиги ва уларнинг ўз вақтида синовдан ўтказиб турилишини.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
89. Электротехник ходимларнинг билимлари ҳар йили бир марта даврий равишда синовдан ўтказиб турилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
90. Ташкилот электриклари электр кучланиш остида бўлган ускуна, жиҳоз ва кабеллар билан ишлаганда электр токидан жароҳат олишдан муҳофаза қилувчи асосий (изоляция қилувчи штангалар, изоляция қилувчи дастали қисқичлар, диэлектрик қўлқоп ва этиклар, диэлектрик ғилофли асбоб-ускуналар) ва қўшимча сақлагичлар (изоляция қилувчи тагликлар, резинапоя гиламчалар) ҳамда ҳимоя воситалари билан таъминланишлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
91. Ташкилот электр хўжалигида юқори электр кучланиш остида бўлган қурилмалар, кабеллар билан ишлашда сақлагичларсиз ишлаш қатъиян ман этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
92. Электр кучланиш таъсирида бўлган электротехника қурилмаларининг изоляция қилинмаган қисмларига ходимларнинг тасодифан тегиб кетиши ҳолатларининг олдини олиш мақсадида қурилмаларни тўсиқлар билан тўсиб қўйиш талаб қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
93. Ускуналар электр тармоғида изоляциянинг бузилиши оқибатида электр токининг ускуна металл қобиғига ўтиши билан боғлиқ бўлган электрдан шикастланишларнинг олдини олиш учун электр қурилмалар ерланган ёки нолланган бўлиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
94. Кўчма ёритиш асбоблари 36 В ток манбаидан ишлайдиган бўлиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-§. Ёнғин ва портлаш хавфсизлиги талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
95. Ишлаб чиқариш жараёнлари ёнғин ва портлаш хавфсизлиги, уларни режалаштиришда, ташкиллаштиришда ва олиб боришда ГОСТ 12.1.004-91 «Ёнғин хавфсизлиги. Умумий талаблари»га ва ушбу Қоидаларга мувофиқ таъминланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
96. Ишлаб чиқаришда ўрганилмаган ёнғин ва портлаш хавфи ва токсик хусусиятларига эга бўлган моддалар ва материалларни ишлаб чиқариш жараёнида қўллаш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
97. Технологик жараёнларни амалга оширишда ёнғинлар, портлашлар, авариялар, заҳарланишлар содир бўлиши ҳамда атроф муҳит ишлаб чиқариш чиқиндилари (оқова сувлари, вентиляция чиқиндилари ва шу каби) билан ифлосланиш эҳтимолини истисно этадиган шароитлар таъминланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
98. Барча ишлаб чиқариш цехлари, хом ашё ва тайёр маҳсулот омборхоналари ва бошқа ёрдамчи бинолар ҳамда иншоотлар дастлабки ёнғинни ўчириш воситалари билан таъминланган бўлиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
99. Вентиляция тизими ёнғиндан дарак берувчи сигнализация билан бирлаштирилган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
100. Ҳар бир цех, участка, омборда мавжуд меъёрлар асосида, ҳудудий ёнғин хавфсизлиги хизмати билан келишилган ёнғин хавфсизлиги бўйича йўриқнома ишлаб чиқилиши ва кўринадиган жойга осиб қўйилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
101. Ташкилотларда барча ишлаб чиқариш, ёрдамчи ва маиший хоналарда ёнғин хавфсизлигига жавобгар ходим ташкилот раҳбариятининг буйруғига асосан тайинланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
102. Ташкилотларда ёнғин хавфсизлиги идоралари томонидан белгиланган меъёрларда ёнғинга қарши курашиш учун ўт ўчириш воситалари бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
103. Ходимлар билан ёнғин хавфсизлиги бўйича машғулотлар ўтказилиши ва уларга тегишли йўл-йўриқлар берилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
104. Бино ва ёнғин сув манбаи йўлаклари ҳамда ёнғин воситалари ва ускуналарига борадиган йўлаклар доимо бўш бўлиши керак. Бинолар оралиғидаги ёнғинга қарши масофа узилмаларида материаллар, ускуналар, бўш идишларни сақлаш ва транспорт воситалари тўхташ жойи учун ишлатишга рухсат этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
105. Эвакуация йўллари ва коридорлари ёнмайдиган материаллар билан пардозланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Кўзи ожиз ногиронлиги бўлган ходимлар меҳнати хавфсизлигига қўйиладиган талаблар
(5-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2022 йил 26 августдаги 23-2022/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2092-1, 13.09.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.09.2022 й., 10/22/2092-1/0816-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
106. Ташкилотларнинг бино ва иншоотларини лойиҳалаш, қуриш ва фойдаланиш ШНҚ 2.07.02-24 «Қурилиш объектларини ногиронлиги бўлган ва ҳаёт фаолияти чекланган шахслар ҳамда кексалар эҳтиёжини инобатга олган ҳолда лойиҳалаштириш» талабларига мувофиқ амалга оширилиши лозим.
(106-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 25 апрелдаги 11-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3134-2, 26.05.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2025 й., 10/25/3626/0480-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
107. Кўзи ожиз ходимлар учун бино ва иншоотларда мослаштирилган пандуслар билан жиҳозланган кириш жойлари кўзда тутилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
108. Кўзи ожиз ходимлар учун биноларга кириш жойлари, соябонлар ва улар остида ўлчамлари 1,7 х 1,7 м дам кам бўлмаган майдончалар ташкил этилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
109. Бино ва хоналарга кириш жойларидаги йўллар бўсағаларсиз ташкил этилиши керак, бўсағалар бўлиши керак бўлган айрим ҳолларда эса, уларнинг баландлиги 0,025 м дан баланд бўлмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
110. Кўзи ожиз ходимларни ёрдамчи мосламалар (ёғоч таёқлар, қўлтиқ таёқ ва бошқалар) билан ҳаракат қилувчи жойлар кенглиги таёқлар учун 0,7 м, қўлтиқ таёқлар ва бошқалар учун 1 м гача олиниши, икки томонлама ҳаракатланишларда эса кенглик икки маротаба ортиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
111. Бинолар ичида кресло коляскаларда ўтириб ишларни бажарувчи кўзи ожиз ходимлар учун даҳлиз (коридор)лар кенглиги 1,8 м дан кам бўлмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
112. Дарвозалар қўшимча равишда полдан 0,8 м юқорида горизонтал тарзда жойлаштирилган узунлиги 0,2-0,3 м ли тутқичлар билан жиҳозланган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
113. Ойнали эшикларни қўллашда, кириш эшиги олдидаги деворда, полдан 1,5 м баландликда, кенглиги 0,15 м ли горизонтал чизиқ тортилган бўлиши кўзда тутилиши керак. Эшиклар тепасига мўлжал олиш учун овозли сигнал ўрнатилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
114. Кўзи ожиз ходимлар учун зинапоялар текис ва сирпанчиқ бўлмаган юзали этиб тайёрланган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
115. Нишаб йўлак ёки кўзи ожиз ходимлар юрадиган зинапояларнинг икки томонида полдан 0,9 м баландликда деворларга ишончли ҳолатда қотирилган тутқичлари бўлиши керак. Тутқичларнинг учки қисмлари девор томонга қайтарилган (девор ичига киритилган) ҳолатда бўлиб, юқориги ва пастки зинапоялардан камида 0,3 м чиқиб туриши керак. Тутқичлар қўллар билан ушлаш учун қулай бўлган доира кесмасининг диаметри 0,05 м дан ошмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
116. Ташкилотдаги мавжуд зинапояларнинг бошланиш ва охирги зиналари кўриш қобилияти сақланиб қолган ходимларга қулайликлар яратиш мақсадида кўринадиган рангларга бўялади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
117. Турли ҳаракатларнинг олдини олиш мақсадида зинапоялар бошланишига 20 см масофада буткул кўрмайдиган ходимлар мўлжал олиши учун 30 см кенгликда оёққа сезиладиган қилиб шағал ёки шунга ўхшаш нарса қуйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
118. Барча биринчи қаватдан юқорида жойлашган кўзи ожиз ходимлар киришига мослаштирилган бино ва хоналарда кабина ҳажмлари (габаритлари) 1,5 х 1,5 м ли, эшик оралари кенглиги 0,85 м ли лифтлар кўзда тутилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
119. Лифт кабинаси периметри бўйича полдан 0,8-0,9 м баландликда тутқичлар бўлиши керак. Лифтларда кабина ичида туриб автоном тарзда ва бинодаги қаватлардан туриб бошқариладиган бошқарув панел тизимига эга бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
120. Лифтлардаги панел бошқарув тизимлари, пол юзасидан 1,2 м дан юқори бўлмаган баландликда жойлашган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
121. Эвакуация учун белгиланган лифтлардан фойдаланишда, уларда биринчи даражали ишончлилигига эга бўлган энергия таъминоти, ҳаво ҳайдаш тизими, ёнғин сигнализацияси, эвакуация ва авариявий ёритиш чироқлари бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
122. Бино ва иншоотлардаги кўзи ожиз ходимларнинг кириши билан боғлиқ бўлган жойлардаги, электр включатель ва турли хилдаги аппаратларнинг тутқичлари, кранлар, тугмалар ва бошқалар пол юзасидан 1 м баландликда ва бинодаги ён девордан 0,4 м масофада жойлашган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
123. Кўзи ожиз ходимлар бориши мумкин бўлган барча умумий фойдаланиш жойларига белгилар қўйилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
124. Эвакуация чиқиш йўллари, зинапоялар ва лифтлар жойлашган жойларда уларни ифодаловчи рангли ва товушли белгилари бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI. Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
125. Кўзи ожизлар жамиятининг ўқув-ишлаб чиқариш ташкилотларини лойиҳалаштиришда, қуришда (монтаж қилишда) мазкур Қоидаларга амал қилиш учун жавобгарлик тегишли ишларни бажарувчи ташкилотлар зиммасига юклатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
126. Мансабдор шахслар ва ходимлар меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя қилмаганликлари учун Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
(126-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VII.Якуний қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
127. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси, «Ўздавэнергоназорат» давлат инспекцияси ва Ўзбекистон Кўзи ожизлар жамияти марказий бошқаруви билан келишилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси Б. ХОДЖАЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2010 йил 25 февраль

Ички ишлар вазири Б. МАТЛЮБОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2010 йил 25 февраль
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Соғлиқни сақлаш вазири А. ИКРОМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2010 йил 25 февраль
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Д. ЖАҲОНГИРОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2010 йил 25 февраль
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси бошлиғи И. ХОЛМАТОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2010 йил 25 февраль
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўздавэнергоназорат» давлат инспекцияси бошлиғи А. НИМАТУЛЛАЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2010 йил 25 февраль
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти марказий бошқарув раиси А. АБДУНАБИЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2010 йил 25 февраль
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 14-15-сон, 115-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 13.09.2022 й., 10/22/2092-1/0816-сон; 20.12.2023 й., 10/23/3484/0951-сон, 29.05.2025 й., 10/25/3626/0480-сон; 19.05.2026 й., 10/26/3834/0502-сон)